Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 3 days, 23 hours ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 1 month, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 5 months ago
Нимадир иш қилмоқчисиз. Бошлолмадиз. Ташлаб кетдингиз. Тугатмадингиз.
Энг зўр синалган усул билан ҳал қилиш мумкин. Одатлар трекерини юритинг. Яъни қачон қайси ишни қанча миқдорда қиласиз - белгилаб олиб, ҳар куни бажаринг.
Филни бутунлай эмас, уни бўлакларга бўлиб, чучвара қилиб енг, дейишадику. Рост шу.
Ҳар кунги жараённи кузатиб бориш, қаерда бажардингиз ва қаерда йўқ, ҳаммаси кўриниб тургач, сиз бу ишни осон эплайсиз.
Анчадан бери яхши кинолар рубрикаси қилмагандик.
Суғур куни - ўша ҳар куни бир хил яшайдиган амаки ҳақида, энди тўлиқ кўрдим, аслида жуда ажойиб филм экан.
Дикая парочка - Ирландия табиати ва инсонларининг адирлардаги ҳаётини кўрсатган юмористик филм.
Вам письмо - интернет орқали танишган икки инсоннинг тақдири, жуда ёқимли, кўримли кино. 90чи йиллар эстетикаси, Нью-Йорк ва китоблар ҳақида.
Каналимда актив жуда паст. Балким ҳамма ўқир, о ҳа, шундай дер. Балким.
Лекин мен ҳеч қанақа реакция олмаяпман.
Ва бу ўзи ёзганларим қанчалик тушунарли, керакли ва қизиқарли эканини билишимга халақит қиляпти.
Ўзингни тинч қўй. Шундоқ ҳам бошинг ичидаги ота-онанг, бувиларинг, дўстларинг, устозларингни жаранглаб турган, сени етарли даражада яхши, ақлли, меҳнаткаш эмаслигингни айтиб тургани етади.
Сен энди ўша кичик болакай эмассан. Улғайган шахссан. Ўзинг ҳақингда бошқаларнинг гапи билан ўйлашни бас қил.
Ўзингга ўзинг кераксан🫶🏻
Ko'zgu neyronlari
Insondagi eng go'zal ne'matlardan biri. Yosh bola ota-onasiga, kattalarga qanaqa taqlid qilishini yaxshi bilasiz. U shunday qilib hayotga o'rgana boshlaydi.
Biz kattalarda ham shu xususiyat juda yaxshi rivojlangan bo'ladi, lekin buni biz umuman sezmaymiz. "Qovun qovundan rang oladi", deyiladi o'zbek maqolida. Gap qovunlar haqidagina emas, gap bir-biriga ta'sirini o'tkazadigan insonlar haqida.
Amerika Mudofaa vazirligida o'tkaziladigan tadqiqotlarga ko'ra, birgina yaxshi jismoniy tayyorgarlik ko'rmagan askar, butun boshli rotaning faolligiga katta ta'sir ko'rsatar ekan. Undan boshqa qanchalik kuchli, ilmli askarlar bo'lmasin, bir kishining ta'siri baribir kattaligicha qolaveradi.
Yana boshqa misol, agar sizning oilangizdan yoki yaqinlaringizdan biri to'lisha boshlasa, yuqori ehtimol bilan sizda ham semizlikka moyillik ortib ketadi. Xuddi shunday atrofingizdan bir kishi muntazam sport bilan shug'ullanishni boshlasa, katta ehtimol bilan siz ham sportga qiziqishni boshlaysiz. Atrofingizda chekuvchi, ichuvchi, bemaqsad insonlar bo'lar ekan chuqur bilimli sizga ham baribir ularning ta'siri bo'ladi. Hech bo'lmaganda yashash tarzingizda, shaxsiy samaradorligingizda. Yoningizda hammaning hayotiga burun suqadigan, g'iybat qiladigan do'stlaringiz bormi, o'zingizdan ham g'iybatchilikni kutavering.
Endi yana bir muhim narsa, biz bugun faqat atrofimizdagilar bilan emas, balki san'atkorlar, bloggerlar va inflyuenserlar bilan ham yashaymiz. Ya'ni sizning sevimli san'atkoringiz, sportchingiz va yana boshqasini albatta kuzatasiz. Yoki juda ko'p videolar ko'rasiz. Shularda har kuni ko'rib borayotganlaringizning o'zi ham sizning shaxsingiz, yashash tarzingiz va fikrlashingizga yaxshigina ta'sir qiladi. Sababi biz ne'matlantirilgan "ko'zgu neyronlarida".
Qisqa qilib aytganda, mana nega bizda iymon sust, mana nega amal sust. Biz jamoaviy tarzda ham bir-birimizga yaxshi o'rnak bo'lmayapmiz. Saodat asrida esa Rasululloh alayhissalomning o'zlari eng katta namuna bo'lganlar va u kishi bilan yurgan, yashagan, zamondosh sahobalar Ul zotdan ko'zgu neyronlari iymon, e'tiqodni ham ko'chirgan. Biz aynan sahobalar, payg'ambarlar, solih insonlar haqida o'qish bilan ham o'zimizda bu buyuk zotlarning odatlarini, fikrlarini shakllantirishimiz mumkin.
Tanlov o'zimizda, men hech kimni kuzatmang demayman, ammo tanlab, saralab kuzatishni, o'z taqdiringiz va hayotingizga bee'tibor bo'lmaslikni maslahat beraman.
📚
Alloh ilmlarimizni katta, aqllarimizni undanda katta qilsin!
“Har kishining bilimi bo’lsa-yu ammo unga loyiq aqli bo’lmasa, bu bilim unga zarar yetkargusidir”.
Nafaqat o’ziga, o’zgalarga ham zarari tegadi.
`Илм уммон каби. Ўрганганинг сари ҳаётга ва ундаги нарсаларга яна ва яна бошқача кўз билан қарайверасан. Масалан:
Яқинда, Гарри Поттер серияларини қайта кўришни бошладик. Мен русча кўрганман, ўзбекча дубляжни ҳам бир кўрдик.
2001-2004чи йилгача қилинган дубляж жуда чиройли чиққан, янги-янги ўзбекча ибораларни эшитасан, қулоғинг яйрайди. Ўзбек тилининг чунонам гўзаллигини кўрдим.
Яна Гарри Поттер суратга олинган шаҳарчалар, майдонларнинг деярли барчасини Ютубдан ҳақиқий ҳолатини кўриб чиқдим. Британия тарихи, география ва маданий мероси ҳақида илмим ошди.
Режиссёрларнинг филм суратга олишда ишлатган техникалари, томошабинга эслатиб кетган яширин номаларини очиқлайдиган бир кўрсатув ҳам кўрдим.
Биласизми, бу гал кинони умуман бошқача кўрдим, ҳар бир детал, эпизодда аслида томошабин саволларига жавоб бўларкан. Ёки камеранинг қандайдир суратга олишини ўзи ҳам, қаҳрамоннинг ички кечинмаларини яхшироқ англатиб бераркан. Ва шунча нарсани билгач, бу филм томошаси мен учун маданий кўргазмадек туйила бошлади.
Хуллас, биргина филм ортида чуқур билим, тафаккур ётади. Буни билгач, сиз филм томоша қилганда янги нарсаларни ўрганасиз, кузатувчанлигингиз ошади.
Бу эса сизнинг шахсингиз янада қизиқарли бўлишига сабаб бўлади. Сиз қизиқ инсонмисиз, бошқалар билан муносабатингиз яхшироқ бўлади.
Шуни айтмоқчидим, қадрдон.`
P.S. адаптив интеллект форумидаги қизиқ фикрлар билан ҳам бўлишаман, озгина ҳазм қилиб олай.
Рус тилидаги "взаимодействие" деган сўзни яхши кўраман.
Мен учун бу сўз ҳаёт сўзига синонимдек кўринади. Ҳаёт доим икки нарсанинг ўзаро таъсиридан вужудга келади.
Инсонлар ўзаро бир-бирига таъсир кўрсатади, қалбига, онггига, қарашларига, жисмоний аҳволига ва ҳоказо.
Ҳеч кимса бошқа бировнинг менга таъсири бўлмаган ҳам дея олмайди.
Бир сир бўлмаган сирни сизга очсам, кимдан таъсирланяпсиз, "қайси қовундан ранг оляпсиз" бир қараб қўйинг. Кейин яшаш тарзингизга қаранг.
•Сизга ижобий таъсир қилишяптими, сиз ҳам бошқаларга ижобий таъсир қиляпсизми?
•Ҳаётингизда ҳақиқий инсонларнинг таъсири каттами ёки хоразмликлар "бўшачи" дейдиганларними?
(Бўшачи - бекорчи, бемаъни)
Ҳаёт бу катта лойиҳа. Унда нималарни чизяпсиз?
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 3 days, 23 hours ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 1 month, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 5 months ago