Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Zafarello

Description
Асосий каналим: @Zafarbek_Solijonov

Канал комментида кўрмуридлик, провокация, туҳмат, ҳақорат ва шу каби ҳаракатларни қилганлар, троллар блокланади. Мажбурий обуна йўқ😁
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 6 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 7 hours ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months ago

1 month, 2 weeks ago

Мен зиёли деб биладиган инсонлар шундай бўлиши керак деб ўйлайман:

Олдида фақат фикрни кўради. Қўшилади ёки йўқ. Қарши фикрини ҳар қандай нафратдан ҳоли айтади. Унутади. Ургиси келсаям ўзини тияди. Ҳуқуқи бузилган деб ҳисобласа, қонунга мурожаат қилади. Қаршисида турган инсоннинг жинси, ёши, эътиқоди, эътиқодсизлиги, бойлиги, мансаби, дипломи ва шу кабиларини кўрмайди.

Биламан, бу жуда қийин масала. Ўзим ҳам бу қоидачамни кўп бузиб қўяман. Хатолар қилганман. Лекин хоҳишим шу ва ўзгармас. Энг яхшисида бу. Бизни қадимги юнон диалог йўналиши қутқаради. Ҳамма ўзича бақираверишимас.

@Zafarello

1 month, 2 weeks ago

Бахтиёр Алимжанов пиар масаласида жуда катта хато қилди. Одатда бу каби бир парча пиар томошабинни тўлиқ видеога жалб қилиши керагиди. Муаллиф шу орқали фикрини тўлиқ етказишни режалаши заруриди. Фикрий жанглар бошламоқчи бўлсада. Чунки тўлиқ видеода анчайин…

1 month, 2 weeks ago

Бахтиёр Алимжанов пиар масаласида жуда катта хато қилди. Одатда бу каби бир парча пиар томошабинни тўлиқ видеога жалб қилиши керагиди. Муаллиф шу орқали фикрини тўлиқ етказишни режалаши заруриди. Фикрий жанглар бошламоқчи бўлсада. Чунки тўлиқ видеода анчайин муҳокама қиладиган, баҳслашадиган мавзулар бориди, толдан тутдан, тарқоқ ва тизимсиз гапирилган бўлсаям.

Қизлик пардаси ҳақида гапирган бўлмағур гапи эса тўла нафратни қамраволди. Ҳаммасини ёпиб қўйди. Кўпчилик тўлиқ видеони кўришни истамадиям. Ўша танқид қилаётганлар тўлиқ суҳбатни кўрмаганигаям ишончим комил. Нега кўрсин? Бунақа йўналишга "Жасминпиар" даражасини берсак бўлади. Тарихчининг ушбу ҳаракати кўпроқ транс Жасмин ҳаракатларини эслатди холос, зиёлинингмас. Зиёли фикрий баҳс майдони яратиши керак, ҳамманинг сўкишига қоладиган луқмачиликнимас, менимча.

Истайсизми йўқми омма хотирасида иккита лаллайиб ўтирган модератор қиз ва сексист эркак образи қолди холос, шунча ресурс, вақт, ҳаракат ва ҳаракатсизликдан. Сиз нима дейсиз?

@Zafarello

1 month, 2 weeks ago

Композитор Султонали қобилиятидан Каримов даврида сўнгги томчи мусиқасигача фойдаланилди, айниқса сиёсати тарғиботида. Мирзиёев даврида уй оляпти.

Маданият вазири Озод ака "ижодкорларимизни цензура қилишга ҳаққимиз йўқ" деди. Аслида шунақа бўлиши керак. Вазирлик шароит яратиши керак, тўсиқмас. Бугун шу иккала хабар ёқди менга.

@Zafarello

1 month, 2 weeks ago

Бугунга охирги пост.

Хайрия масаласи. Олдинлари хайрия қилиб, расмларини ҳамма каналларимда тарқатардим. Лекин юзини тўсиб қўярдим, одамлар сўкмасин деб. Ҳозир эса хайриямни унданам кўпайтирганман, лекин умуман расмини қўймай қўйдим. Хайрияни тарқатган вақтим, мана кўринглар, мени севинглар, лайк босинглар, мен идеал эканимни ҳамма кўрсин деган ўйлар бўлган менда. Одамларга ўзимни яхши кўрсатиш учун. Севдириш учун. Ҳозир шу нарсаларни тўхтатганман. Одамлар хоҳлаганидек қабул қилаверсин. Яхшилик қилганини кўрмаганман десин. Ёмон кўрсин. Менга одамлар фикри энди қизиқмас. Ички оламим гўзаллашиши учун яхшилик қиламан. Яхшилик қилиш энг гўзал хулқ бўлгани учун қиламан. Лекин бошқалар кўзи учун қилмайман.

@Zafarello

1 month, 2 weeks ago

Яна битта фикр. Ота-онангизга нима қилсангиз ҳам интернетга чиқиб мақтаниб ётманг. Яқин ошналар ва шу кабилар орасида бўлса майли, норм. Тошкентнинг марказидан беш хонали уй сотиб олиб берганингиз ҳаққи бир тун бедор ўтказишганига тенгмас аслида. Нетга чиқардингизми уже уларни хурсанд қилишдан кўра ўзингизни ўйлаяпсиз шу ердаям, мана кўриб қўйиш деб. Қанақадир комплексчалар уже. Керакмас. Йўл-йўлакай хоҳишларига қараб орзуларини ушалтириб кетаверинг. Ўзлари ўртоқлари, қариндош, қўшнилар орасида так и так мақтанишади, бўрттириб. Суюнганидан. Ниҳоли ҳосил берганда энди. Ота-она шуда😁

@Zafarello

1 month, 3 weeks ago
Ва шунақа болалар кам туғилади демоқчи***😁***

Ва шунақа болалар кам туғилади демоқчи😁

@Zafarello

1 month, 3 weeks ago

Инстаграмда туросин ҳозирча. Ютюбга алоҳида қиламиз, сифатсиз чиқибди у ерда🙏

1 month, 3 weeks ago

Ютюб ва инстаграмда ҳам фаоллашишни бошладик. Бугун савия масаласини муҳокама қилдим. Кимда қандай фикр, таклиф, мулоҳаза бўлса, марҳамат, комментларда ўз муносабатингизни билдиринг. Кутамиз.

Интаграм👉 https://www.instagram.com/reel/C4IVF2vqKsZ/?igsh=Y3d2ZXl4bWkweXNl

@Zafarbek_Solijonov

1 month, 3 weeks ago

Бугун эшитган энг зўр гапим: "агар сиз ёқтирган ишингизни қилсангиз, сизда уйқу муаммоси бўлмайди". Чуқур маъно😎

@Zafarello

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 6 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 7 hours ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months ago