🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
Ироқда "Пахтакор" яшаётган меҳмонхона менежери билан гаплашиб ўтирган эдим. "Пахтакор" дан олдин "Ал Насср" бу ерда туриб кетган эди.
"Ал Насср" Роналдуни олиб келиши учун 84.000 $ қўриқчилар хизматини меҳмонхона ёнидан тўлашга рози эди. Лекин¸ улар олиб келишмади" дейди меҳмонхона менежери.
"Сенларга нима зарил шунча пул тўлаб уни келиши. Меҳмонхона пулини ўзи арзимаган пул бўлади-ку" десам.
"Роналду орқали бизни меҳмонхонани қанча одам билган бўлар эди. Қанча жойларда бу нарса ёритилган бўлар эди. Маркетинг йўл бу" дейди.
Кўпчилик арабларни аҳмоқликда айблаши мумкин, лекин у бу пулларни бошқа жойлардан чиқариб олишади.
Купер терма жамоага келишидан олдин Элдор Шомуродов ўнг қанот ҳужумчиси эди. Яъни, ҳозир Ўрунов термада ўйнаётган жойда ўйнар эди. Купер уни марказий ҳужумга қўйди шу билан ҳозирги марказий ҳужумчи Шомуродов пайдо бўлди.
Лекин, шунда ҳам Куперни ишидан ҳеч ким қониқмади. Натижа ҳам, ўйин ҳам қониқарли бўлмади.
Агар бу логика бўйича терма жамоа мураббийига баҳо берадиган бўлсак Купер жойига қолиши ва ҳамма ундан рози бўлиши керак эди.
Ундан кейин "ҳамма Абрамовни қўйиш керак, олдинги гал ёрворган ҳаммани" дейишди. Абрамов қўйилди ҳам. Кейин нима бўлганини ҳамма кўрди.
Терма жамоа мураббийига баҳо бераётганда ундан олдинги терма жамоанинг резултатларига қараб баҳо берилади. Терма жамоанинг доимий кўрсаткичлари алдамчи бўла олмайди.
Ҳозирги вақтда терма жамоа устози резултат кўрсатяптими унга тош отилиб йўқотиш керак дейилмайди. Ўйинчиларни танимаслиги ёки эсдан чиқариб қўйиши эса бу табиий ҳол. Ман эрталаб нима еганим эсимда турмайди масалан.
Шунинг учун ҳар қандай мураббий ўзи бошлаган ишни охиригача давом эттириши керак. Шунда унда баҳона бўлмайди.
Фараз қилинг ҳозир Катанец олиб ташланди. Терма жамоа ЖЧ га чиқа олмади. Катанецчилар "унга тегмаганга олиб чиқар эди" дейди. Анти Катанецчилар "вақтлироқ олиш керак эди" дейди.
Худди Абрамовда бўлгани каби. Абрамовчилар охирги ЖЧ саралашидан кейин жим бўлишди. Унгача "Абрамовга охиригача қўйиб бериш керак эди, бузиб ташлар эди" деб оламни бузушар эди ўзиям )
Терма жамоа мураббийининг асосий иши резултат кўрсатиш. Қолгани фазилат. Бўлса яхши, бўлмаса зарари йўқ.
Айтганча, Катанец ҳам Турғунбоевни ўнг ҳимоячи қилиб кашф қилиб берди. Шунинг орқасидан Азиз Туркияга кетди )
Мана яна биттаси ) Катанецни услуби билан фалсафаси тўғри кемаятган эмиш. Лекин¸ жамоа Эрон билан биринчи ўринни бўлишиб турибти. Мағлубиятсиз сериялар давом этяпти. Ютилмаган жамоалар ютиляпти. Лекин¸ услуб нотўғри)
Бу болага кимдир тушунтирилар клуб билан терма жамоа фарқ қилишини) клубда потенциал очилади, ўйинчи тарбияланади, етиштирилади, терма жамоага эса клубдаги ўйинчиларни кўрсатаётган ўйинига қараб жалб қилинилади. Терма жамоа ўйинчиларни кашф қиладиган жой эмас. Терма жамоа натижа кўрсатадиган жой.
Россия Хиддинк даврида ўзининг энг яхши Евросини ўтказган давр. Ўшанда Павлюченко деган ҳужумчи ортиқча вазн билан терма жамоага келади. Журналистлар "ортиқча вазни борку нимага йўқотмаяпсанлар" деб терма жамоа мураббийларига эътироз билдиришганда "Эътирозни Спартакка билдирасизлар. Биз клублардан тайёр ўйинчи оламиз" дейди. Терма жамоа клуб эмас. Тем более Суперлигада ўйнайдиган)
Охирги пайт кўп эшитаётган гапларимдан бири "Катанец Ўзбек футболчиларининг потенциалини очиб бера олмаяпти" дейишяпти. Шунинг учун кўпчиликнинг айтишича Катанец кетиб бошқа келиши керакмиш. Масалан - Кападзе.
Менга бир нарса қизиқда. Шу гапни айтаётганлар Ўзбек футболини потенциалини қаерда кўрган эканлар ? Купер давридами? Абрамов давридами? Ёки суперлигадамикан?
Купер даврида ҳамма термамиз қанақа ўйнаганини эслайди (айтганча айнан Купернинг тактикаси ютқазмаслик эди, Катанецники эмас).
Ёки Абрамов давридами? Тарихда биринчи маротаба Ўзбекистон 3 чи босқичга чиқа олмаганда кўришганмикан?
Ўзи потенциал нима у ? Қанақа рақибларга қарши ўйинларда аниқланади у нарса ?
Клубдаги ўйинга қараб аниқланса Суперлиганинг савияси билан ЖЧ нинг охирги босқичидаги ўйинлар билан солиштириб бўлмайди потенциални аниқлаш учун. Ҳатто Россия чемпионати ҳам ўлчов бўлиб бера олмайди. ОЧЛ ҳам ўлчов бўла олмаслигини кўряпмиз араблар мисолида.
Кейин Ўзбек футболчилари потенциали юқори деб бонг ураётганлар терма жамоамизни қайси ўйинларига қараб шу гапни айтяптилар? Биз доим ЖЧ иштирокчисимизми? Осиё Кубогини ютиш уёқда турсин финалига ҳам чиқа олганмизми? Энг юлдузли таркибимиз ва ёрқин Осиё Кубогимиз деб тилга олинадиган ОК 2011 да ҳам биринчи гранд жамоага дуч келишимиз билан 6 тани қучоқлаб қайтиб келганмиз. Унгача Хитойу, Иорданияларни ютиб юрганмиз. Эсимда ўша ОК да Австралия терма жамоаси бош мураббийига журналистлар " Ўзбеклар Барселона каби ўйнаб тўпни назорат қилишяпти. Уларга қарши нима қилмоқчисизлар?" деб савол беришганда "улар тўпни назорат қилишса қилишаверсин, бизга тўп керакмас" мазмунида гап айтган эди. Натижада Австралия тўпни атай бериб қўйиб қарши ҳужумда 6 та урган эди. Мана буни класс дейди.
Шу кунгача биз ҳали бирор бир Осиёнинг гранд жамоаси билан улар айтгандай потенциалимизни қойиллатиб кўрсатиб қўймаганмиз.
Бўлмағур гапларни йиғиштириб ўзимизга тўғри баҳо беришни ўрганайлик. Ва ўзимиз ўйлаб топган нарсалар билан мураббийларни тагига сув қуймайлик.
Эрон Қатарни еб ташлашяпти. Булар билан очиқ футбол ўйнаб бўлмайди.
Эшитишимча охирги имтиҳонда 6 та одам футбол агенти лицензиясини олиш учун имтиҳон топширган. Лекин¸ ҳеч ким ўта олмаган. Имтиҳондан ўтиш учун тилни яхши билишиз ва ФИФА қонунларини билишиз керак бўлади. Бу қонунлар ҳам бемаза қовунни уруғудак жуда кўп)
Агент бўлмоқчи бўлган йигитларга бу ниятдан қайтиб, бирор тузукроқ касб эгаллашни маслаҳат бераман худди боласини футболчи қилмоқчи бўлган отага маслаҳат берганимдак. (Бу ҳақида кейиноқ ёзаман).
Кейинги йилдан Осиёда Осиёлик легионер бўлмаслигини инобатга олсак бу соҳа янада ўлади.
Четга кетадиган талант ўйинчилар эса бўрилардан ортмайди )
"Навбаҳор" тарқалиб кетмаса бўлди бу кетишда.
Демак кейинги йил катта эҳтимол билан Самвел Бабаян "Металлург" Бош мураббийи бўлади.
Ҳозирча эса: "Бекобод клуби жамоага янги бош мураббий тайинланганини расман эълон қилди.
“Металлург” ПФК бугун таниқли футбол мураббийи Григорий Колосовский билан расман шартнома имзолади".
Манба: championat.asia
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago