JANNAT BOOKS

Description
Нажот илмдадир (Бухорий)

📍 Тошкент ш., Навоий кўчаси, 42-уй.
Мўлжал: Чорсу, Ziyo Nur китоблар дўкони.

🕑 Ҳар куни | 24 soat

📨 | @jannatbooks_admin +998991506264, 991234100

Расмий саҳифаларимиз:
www.https://taplink.cc/jannatbook
Advertising
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 2 days ago

3 months, 2 weeks ago

УСТОЗНИНГ ҚАРҒИШИ  – ЎҚ!

(Бўлган воқеа)

...2012 йил солиқ коллежида директор эдим. Катта курс курсантларни якшанба куни Янгийўл туманига кунлик пахта теримига ҳашарга олиб бордик. Далани айланиб юрсам, болаларни тўдалашиб югурганига кўзим тушди. Ўша ерга мен ҳам чопиб бордим.  Бориб қарасам, иккита 3-курс курсант 70 ёшга кирган генерал унвонидаги домлани урибди, яна уни камига тепишган. Домлани лаби ёрилган.  Болалар югуриб бориб, уларни ажратибди.  Дарҳол ўша ердаги навбатчи милицияга баённома ва билдирги ёздириб, ишни судга оширдим. 

Эртасига болаларнинг оталари келишди.  Худони зорини қилишди,  судланмасин,  шунча ўқигани бир пул бўлади, деб ялинишди.  Болалар ҳам йиғлаб, кечирим сўрашди.  Сабаби,  участка милиция нозири,  агар директор аризасини қайтиб олса, иш судга ошмайди,  келишинглар, – дебди.  Мен:
– Агар иккита бола ўзаро муштлашса майли эди,  яраштирардик, булар устозига қўл кўтарди. Домлаларни орасида ҳам сўкадигани,  урадигани бор,  агар ўшалар бўлгандаям майли эди. Сўранг-чи, шу домла бирорта болани сўкиш тугул, сан деб гапирган эканми? – дедим.  Домла ҳақиқатан ҳокисор,  камтар ва хушхулқ инсон эди.  Шундаям генерал устоз менинг олдимга кириб: – Кечира қолайлик, – дейди.

Кўзини кўкаргани кетмаган, лабини шишгани ҳам. "Йўқ!", –  деб туриб олдим.  Судда айбдорлардан жарима ундириш ҳақида ҳукм чиқарилди. Генерал домла кейин нафақага кетиб қолдилар.
Орадан 6 йил ўтиб,  ишхонамда ўтирсам, ёрдамчим собиқ битирувчилардан бири кирмоқчи эканлигини айтди. Мен билан Олий мажлис депутати ва яна бир сенатор ўқитувчи. Конституция кунига бағишланган тадбир ҳақида маслаҳатлашаётган эдик.       Тадбирдан кейин кирсин, деб чиқиб кетдим. 

Бўшаганимдан сўнг, уни чақиртирдим.  Шунда ўринбосарим Мавлон ака:
– У кетди. Ўқишни тамомлаб, Россияга бориб ишлабди.  Ёғоч тилиш цехида. Шунда 4 та бармоғини станок ямлаб кетибди.  Бир қўлида 4 та бармоғи йўқ,  ногирон бўлиб қолибди. Кеча 3-гуруҳ ногиронлигини 2-гуруҳга ўтказиш учун ҳужжат топширибди.  Ўшанда далада: "Домлани урган қўлларинг синиб, ногирон бўлиб қолгин", - деб қарғаган экансиз. Ўшанда қилган қилмишидан пушаймон.  Домладан кечирим сўрашдан аввал сизданам сўрай, деб келган экан. Кетиб қолди,  бошқа куни келаркан, – деди. 
Баданимдан муздай тер чиқди... Аллоҳ учун уни кечирдим, дедим. 
Хеч қачон устозни оғринтириб бўлмайди...

Бахриддин АCРОР

5 months, 1 week ago

*🌙 АШУРО КУНИ УШБУ 2 АМАЛНИ БАЖАРИШНИ УНУТМАНГ!*

🤲 1. Рўза тутиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🗣2. Оилага кенгчилик қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

💬Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

📝 Даврон НУРМУҲАММАД

5 months, 1 week ago

Farzandingizda Qur’onga bo‘lgan muhabbatni qanday uyg‘otish mumkin?

1. Uning oldida Qur’on tilovat qiling. Chunki farzand ota-onasini o‘ziga namuna qilib oladi.
2. Unga o‘z ismi yozilgan maxsus mus’haf hadya qiling.
3. Tilovat qilayotganida ovozini yozib oling va uni chiroyli iboralar bilan maqtang.
4. Ma’lum qismni yod olgandan keyin sovg‘alar bilan rag‘batlantiring.
5. Uyquga ketayotganida Qur’ondagi qissalardan o‘qib bering.
6. Uning oldida Qur’onga hurmat ko‘rsating, Qur’onni ulug‘lang.
7. Qur’on hofizlarini uning yonida maqtang.
8. Shu tariqa qalbida Qur’onga bo‘lgan muhabbatni oshiring.

Fayz Sarih

6 months, 2 weeks ago
6 months, 3 weeks ago

Ҳаётимиз ажойиб. Унга ҳеч нарсасиз келамиз кейин ҳамма нарса учун жанг-жадал қиламиз, кейин эса ҳамма нарсани қолдириб яна ҳеч вақосиз кетамиз…

6 months, 3 weeks ago

Бир инсон сиздан ёрдам истаса сиз уни шундай тушунинг: “У Аллоҳдан ёрдам сўради, Аллоҳ таоло эса сизнинг манзилингизни берди”

9 months, 2 weeks ago

Sizlarga ro‘za farz qilindi
“Ey, iymon keltirganlar! Sizlardan avvalgilarga farz qilinganidek, sizlarga ham ro‘za farz qilindi. Shoyadki, taqvodor bo‘lsangiz” (Baqara surasi, 183-oyat).

9 months, 2 weeks ago
9 months, 2 weeks ago

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam Badr g'azotida asir tushgan mushriklarni ozod etish uchun tarixda misli ko'rilmagan shartni qo'ydilar:

"Musulmonlardan o'n kishiga o'qish va yozishni o'rgatsangiz, ozodsiz".

Payg'ambarimiz alayhissalom urush holatida ham musulmonlarning ilmli bo'lishlari g'amini qilganlar.

Biz esa Rasulullohga faqat tilda muhabbat izhor qilishni bilamiz, ammo kitob o'qishga kelganda uyqumiz keladi.

10 months, 2 weeks ago

Фарзандингизга қайси тилда билим берсангиз, бир кун келиб шу миллатга хизмат қилади.

We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 2 days ago