DIN - BAYONI

Description
Мен бу (даъватим) учун сизлардан ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр-мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори зиммасидадир.
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago

1 month ago

ХАЛҚИМГА ВА ДАВЛАТИМГА БИР ТАКЛИФ

Юз эллик йилдан бери ўрислардан шаънимизга лойиқ бўлмаган ҳақоратлар эшитиб келамиз.

Айниқса, "мустақил"ликка эришганимиздан кейин ва давлат халқини иш билан таъминлай олмай тирикчилик учун Ўрисияга бора бошлаганимиздан бери бошимизга "баран", "чурка", "черномазый", "черножопый" каби ҳақоратлар ёғилади.

Ғинг демаймиз, дея олмаяпмиз, топиб турган бир бурда нонимиздан ҳам қуруқ қолмайлик деб, нафақат миллий, балки инсоний шаънимизни ҳам бир бурда нонга сотиб келяпмиз.

Бунга сари улар ҳаддан ошаверди, ҳамиятимизга тегаверди ва охири келиб одам ўрнида кўрмайдиган бўлди. Мана, "ит" деган тавқилаънатни ҳам олдик. Дунёда ҳам, яқин қардошлар кўзи ўнгида ҳам шарманда бўлдик.

Миллат ўз шаънини ҳимоя қила олмайдиган ҳолга тушиши энг оғир хўрлик ва хорликдир.

Бу ҳолга тушишимизга бош айбдор Ислом Каримов ва у қурган жиноятчи "давлат"(тўда)дир. Миллатнинг белини синдириб, руҳини ўлдириб кетди! Асл ит у эди, ўзбек халқи эмас! Афсус, давлатимиз ҳалигача у "очиб берган" йўлдан боряпти.

ТАКЛИФИМ:

1. Бундан кейин иш излаб Ўрисияга битта ҳам одам бормасин.

2. Ҳозирда у ерда ишлаб турганлар оммавий равишда уйга қайтсинлар.
Ризқни Ўрисия эмас, Оллоҳ беришини унутмайлик. У ердан бўлмаса, бошқа ердан беради, лекин албатта БЕРАДИ!
Ўрисияни байкўт қилиш билан учта катта натижага эришамиз:

1. Ўз шаъни ва қадри учун кураша оладиган миллат эканимизни кўрсатамиз ва обрўйимизни кўтарамиз.

2. Ўрисиянинг айрим соҳаларини танг ҳолга туширамиз, то тавбасига таянсин.

3. Ўзимизнинг давлат ҳам "ортиқча ишчи кучи" муаммоси устида бош қотиришга мажбур бўлади.

Агар бундай кескин чорага журъат қилмасак ёки кўнмасак, демак, тепада саналган ҳақоратларга лойиқ миллат бўлиб қолаверамиз.
Танлайлик.

Нуруллоҳ Муҳаммад Роуфхон*@DIN_BAYONI

1 month ago
"Мени танидингизми?", деб ёши улуғларни қийнаманг …

"Мени танидингизми?", деб ёши улуғларни қийнаманг ва хотираларини синаманг!
Салом беринг, исмингизни айтинг ва ўзингизни танитинг, бўлди. Улардаги тана оғриғини унутиш алами билан кучайтирманг!
Агар уларнинг хотираси хиёнат қилган бўлса, сизнинг одобингиз хиёнат қилмасин!

MubashshirAhmad

https://t.me/DIN_BAYONI

1 month, 1 week ago

Салф олимларининг ёшларга айтган васиятларидан бири Ҳасан Басрий (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг машҳур сўзларидир. У зот кўпинча шундай дер эдилар:
يا معشر الشباب ..
عليكم بالآخرة فاطلبوها ،
فكثيراً رأينا من طلب الآخرة فأدركها مع الدنيا،
وما رأينا أحداً طلب الدنيا فأدرك الآخرة مع الدنيا.

[ الزهد الكبير؛ للبيهقي (1/17) ]

“Эй ёшлар, охиратни ўз мақсадингиз қилинг, уни изланг! Зеро, биз кўпинча охиратни қидирган кишиларни кўрганмиз — улар охиратга ҳам, дунёга ҳам эришдилар. Лекин дунёни қидириб дунё билан бирга охиратга ҳам эришган бирон кимсани кўрмадик .”

Байҳақий Зуҳд китоби 1/17.

@DIN_BAYONI

3 months, 2 weeks ago

#Odob_hadislari

Аллоҳнинг кузатуви

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
“Қаерда (қайси замонда, қай ҳолатда) бўлсанг ҳам, Аллоҳдан тақво қил! Ёмонлик ортидан бир яхшилик қилгин-ки, уни ўчириб юборади. Одамлар билан чиройли хулқ ила муомалада бўлгин”, дедилар.

@DIN_BAYONI

3 months, 3 weeks ago

#Odob_hadislari

Аллоҳга ихлосли бўлиш

1- Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Аллоҳ табарока ва таоло: “Мен шерикка энг бехожат зотман. Ким бир амал қилса-ю, унда Мен билан бирга Мендан бошқани шерик қилса, ўзини ҳам, ширкни ҳам тарк этаман”, деди.

2- Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сизларга Масийҳ Дажжолдан ҳам хавфлироқ бўлган нарсани айтмайми?" Саҳобалар: "Албатта", дейишди. Шунда у зот: "Бу яширин ширкдир — киши биров уни кузатиб турганини кўриб, намозини зийнатлаб, чиройли ўқиши", дедилар.

@DIN_BAYONI

3 months, 3 weeks ago

#Odob_hadislari

Зикр мажлисларининг фазилати

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қайси бир қавм Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилиб ўтирса, уларни фаришталар қуршаб олади, раҳмат чулғаб олади, устларига сакина нозил бўлади ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади”, дедилар.

@DIN_BAYONI

3 months, 3 weeks ago

#Қуръон_соҳибларига_туҳфа КУРЪОНИ КАРИМ ВА УНИНГ ҚИРОАТИГА ДОИР МАСАЛАЛАР

53. "Бақара" сурасидан бошқа қайси сурада Одам алайҳиссалом билан шайтон қиссаси келган бўлса у ҳам “маккия”.

54. Қайси сурада куфр ва ширк аҳли билан жанг, шариат ҳукмлари баён этилган бўлса у “мадания”дир.

55. "Бақара" ва "Оли Имрон" сураларидан бошқа қайси сура «ҳуруфи муқаттаот» (якка ҳарфлар) билан бошланган бўлса, улар “маккия”дир.

56. Тарихий воқеалар баён қилинган суралар “маккия”дир.

57. Куръони карим етти хил араб шевасига мувофиқ келадиган «расми хат» услубида битилган. Шу услубга асосланган ҳолда етти қироат қорилари ва ўн тўртта ровийлар орқали нақл қилинган.

@DIN_BAYONI

3 months, 3 weeks ago

#Қуръон_соҳибларига_туҳфа КУРЪОНИ КАРИМ ВА УНИНГ ҚИРОАТИГА ДОИР МАСАЛАЛАР

48. Куръони каримнинг оятлари бир жойда эмас, балки Макка, Мадина, Тоиф, Жуҳфа, Байтил мақдис, Ҳудайбия каби шаҳарларда ва Мино, Арафот, Бадр, Уҳуд каби жойларда нозил қилинган. Лекин ҳижратгача нозил қилинган сураларнинг ҳаммаси “маккия”, ҳижратдан кейин хоҳ Мадинада, хоҳ бошқа жойларда нозил қилинган сураларни умумий ҳолда “мадания” деб аталаверади.

49. Қуръони карим 30 пора 114 сура, 6236 оятдан иборатдир.

50. Оятларнинг 63 фоизини Маккада, 37 фоизини Мадинада нозил бўлган оятлар ташкил этади. Яъни, маккия оятлар 4780, мадания оятлар 1456, жами бўлиб 6236 оят.

51. Энг қисқа оятлар «Тоҳa» ва «Ёсин», энг узун оят "Бақара" сурасининг 282-оятидир.

52. Қайси сурада «Калло» сўзи бўлса, у “маккия”дир. Бу лафз кўпроқ Куръони каримнинг иккинчи ярмида учрайди.

@DIN_BAYONI

3 months, 3 weeks ago

“Танбеҳул Ғофилин” — бу ваъз-насиҳат китоби бўлиб, одатда бундай китобларда заиф, баъзан эса тўқима ҳадислар ва асоссиз ҳикоятлар бўлиши мумкин. Муаллифлар бундай ҳикоялар билан қалбларни юмшатишни ва кўзлардан ёш чиқаришни хоҳлайдилар, лекин бу тўғри йўл эмас. Чунки Аллоҳ таолонинг Китобида ва Расулуллоҳﷺнинг саҳиҳ ҳадисларида етарлича панд-насиҳатлар мавжуд. Инсонларни нотўғри маълумотлар билан, Расулуллоҳга ёки солиҳ кишиларга нотўғри нисбат берилган ривоятлар билан ваъз қилиш тўғри эмас. Китобда фойдали жиҳатлар ҳам мавжуд, лекин уни фақат саҳиҳ ва заиф ривоятларни, ажрата оладиган билим ва тушунчага эга бўлган кишиларгагина ўқиши тавсия қилинади.

@DIN_BAYONI

4 months ago

Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Агар илм бир шаҳарда тарқалса, у ерда яхшилик кўпаяди. Дунёнинг бузилиши фақат жаҳолат орқали бўлади, унинг ободлиги эса фақат илм билан бўлади. Агар илм бир шаҳарда ёки маҳаллада тарқалса, унинг аҳлида ёмонлик камаяди. Агар илм йўқолса, ўша ерда ёмонлик ва фасод зоҳир бўлади. Кимки буни англамаса, демак у Аллоҳ унга нур бермаганлардан экан.» [Иълам ал-Мувақиъин]

@DIN_BAYONI

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago