Jaloliddin Rumiy Aforizmlari?

Description
Jaloliddin Rumiy muhlisi tomonidan ochilgan ilmiy-ma'rifiy blog ?

? 02-avgust 2020
#rumiy #islomiy #aforizmlar #statuslar
Reklama uchun : https://t.me/rek_info/1360
Admin: https://t.me/Talabalar_Admini

instagram.com/Rumiy_Aforizmlari
We recommend to visit

?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!

‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!

? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!

✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼

©️SENATOR PUBGM

Last updated 1 year, 2 months ago

? Reklama: @Edurekadmin


Ta'limda nima yangiliklar?

O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!

© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!

? @Edu_murojaatBot

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot

Reklama bo‘yicha: @zorzorads

Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH

Last updated 1 month, 3 weeks ago

5 days ago
5 days ago

ОНА — БУЮК ИНСОН...

• Қизиқ-а...
• Одамзод салгина оғриб қолса, дард чекса дарҳол онасини эслайди...
• Ҳеч бўлмаса, "Оҳ онажон" деб қўяди. Нега шундай?
• Ахир, оналарнинг ҳаммаси ҳам шифокор эмас-ку? Отасини, ака-укасини, опа-синглисини, ҳатто, турмуш ўртоғини ҳам эмас, айнан онасини эслайди, чақиради!
• Айтишларича, аёл киши дард тутганида ҳам "она" деб чақирар экан, гарчи онаси узоқларда бўлса-да, келолмаслигини сезса-да... Озроқ мазамиз қочиб кўнглимизга қил сиғмай қолса, онамизга қўнғироқ қиламиз:
Она мазам йўқ...
• Онамиз эса одати бўйича вақтида олдини олмаган ишларимизни (юпун кийинганмиз, вақтида овқатланмаганимиз ва ҳоказо) шуларни айтиб койийди, тергайди...
• Гўшакни қўямиз-да негадир енгил тортамиз, ўнта дори беролмаган давони онанинг бир лаҳзалик куйиниши, қайғуриши меҳр беради гоҳо... Хўш, нега шундай?!

#rumiy *? @Rumiy_AforizmlariUz ? /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
*

5 days, 6 hours ago

Муносиб яшашнинг 10 қоидаси

Ҳаммага яшаш учун 24 соат берилади. Ҳаёт мана шу – бизга берилган лаҳзалар сарҳисоби. Тўғри, у қисқа. Аммо қадрига етиб, ўткинчи ҳаётнинг моҳиятини тушуниб оқилона яшалса, бу – бир марта ҳузурланиб яшаш учун етарли фурсат. Гарчи ҳаёт йиллар билан ўлчанса ҳам, биз умр деганда бахтли дақиқалар, гўзал хотираларни эслаймиз.

Айтишадику, бир кунлик умрда ҳам бир асрлик ҳаёт кечирса бўлади. Бунинг учун эса қуйидаги қоидалар ҳам ёрдам беради.

24 соатни фақат ўзингга сарфлама.
Бошқалар учун қайғуриш, бошқаларга далда бўлиш ва бошқалар билан фикрлашишни канда қилмагин. Ҳаётингда маъно йўқлигини сезган кунинг атрофга боқ ва одамларга ёрдам қўлини чўз. Бу яхшилигинг яшашинг учун сабаб бўлади.

Ҳаёт сиз учун нимани англатишини аниқла.
Ўзингизнинг ҳаётдаги сўнгги йилларингизда тасаввур қилинг. Бу – ҳаёт! Ва сиз ўша маҳалда ўтган умрингизни қандай тасаввур қилиб, нима деб изоҳлаган бўлар эдингиз? Ҳаёт – гўзаллик, муҳаббат, жўшқинлик, яратувчанлик ва қизиқувчанлик мужассам бўлган муқаддас ибодатхонадир. Ибодат эса – эзгу амал ва эзгу фикрни англатади.

Келажакда яшашни бас қил.
«Бир куни», «вақтим ёки имконим бўлганида» деган режалар кўпайиб кетса, бир зумга тўхтанг ва ўзингиздан «нимага ҳозир ёки бугун эмас?» деб сўранг. Ҳаёт афсуслар билан уйғониш учун қисқалик қилишини ҳис этинг. Ҳар куни сизга тириклигингизни эслатадиган бирор иш қилинг.

Кўпроқ бахтиёр ва самимий одамлар даврасида бўл.
Улар ҳаётни бошқаларга қараганда яхшироқ ҳис қилганлари учун ҳам, уни ёрқинроқ кўрадилар. Сиз ҳам улардан ижобийликни ўрганинг. Унутманг, йўқотилган вақт – биз яшай олмаган дақиқалардир.

Дардга матонатли бўл.
Оғриқ ва қайғулар умримизнинг кунларини ўғирлайди холос. Ҳаёт сизга лимон отганида, сиз ундан лимонад тайёрланг. Айтишадику, синовларга сени кучсиз қилишларига йўл қўйма. Акс ҳолда, ҳаммасини яна бошидан бошлашга тўғри келади.

Давоми бор...

#rumiy

? @Rumiy_AforizmlariUz ? /
Ma'nolarning tuganmas jilosi

2 months, 3 weeks ago
2 months, 3 weeks ago

Омадинг келса чопиб, ризқинг чала термагин,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Сен сурган шу даврни у бир пайтлада сурган,
Сен кўрган шу хўрозни жўжалигида кўрган,
Бешигингни тебратиб, онанг ёнида турган,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Сендек ақли расони келтирди у дунёга,
Улғайтирди-ку чидаб, қанча жабру жафога,
Сенга ўхшаш донолар ёқмас, ҳатто, Худога,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Фарзандларинг олдида сен отанга қилма дўқ,
Дуо берса бахра ол ундан бўлсин кўнглинг тўқ,
Баъзи милионерларда хар нарса бор Ота йўқ,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Сен яшаган уйларни Отанг қўйганда қуриб,
Бир пайтлар қийналиб не-не азобни кўриб,
Олим бўлиб келдингми ўзга юртларда юриб,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Гохида сўз бермайсан тоға, амма, холанга,
Қилиқларинг ўргатма келажакда боланга,
Майли дунёга ўт қўй куйиб бўлсин аланга,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Рози қилсанг, Отангни Оллоҳ очади йўлинг,
Ишларинг зўр юришиб яна кўпаяр пулинг,
Элу юртнинг олдида узун бўлса ҳам тилинг,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

#rumiy *? @Rumiy_AforizmlariUz ? /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
*

2 months, 3 weeks ago

#ибрат
Ўлимдан олдин!

**40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Кирзайда Родригеси вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:

1.* Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.

2. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.

3. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.

4. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.

5. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.

6. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.

7. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.

8. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳозир касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.

9. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.

Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.

"Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ".#rumiy *? @Rumiy_AforizmlariUz ? /
Ma'nolarning tuganmas jilosi**

2 months, 4 weeks ago
*****?*** — Meni nima uchun sevasiz?!**

*? — Meni nima uchun sevasiz?!
• Tashqi ko‘rinishim uchunmi?
Siz ko‘rib turgan chehrani bir kun ajin bosadi. Qomatlar bukiladi. Yuzlardan suv, tanamdan go‘sht qo chadi..

• Kuch-quvvatim uchunmi?
Bir kun o‘z-o‘zimni-da eplolmay qolishim mumkin..

• Obro‘yim, amalim, boyligim uchunmi?
Sevgingiz shu narsalar kabi omonat bo‘lmasin.!

• Nima uchun?
Qalbingiz uchun, deysizmi?!
Yo‘q-yo‘q, bunga aslo ishonmang. U shu qadar o‘zgaruvchan-ki,  unga hatto o‘zim ham ishonmayman..

• Bergan mehrim, shirin so‘zlarim uchunmi?
Kayfiyatga qarab o‘zgaradigan narsalar sevishga arziydimi?!

• Nima uchun axir?! 
Vaqti kelib ruhim tanamni tark etsa, bir kun ham kutmay, sasishidan qo‘rqib siz sevgan tanamdan tezroq qutulishingiz - sevgimi?

• Boringizcha sevaman, deysizmi?! Qo‘ying aldamang. Hatto o‘zim o‘zimni sevmayman.
Ba’zan tushunmasdan ranjitsam. Meni tark etgingiz keladi..

Alloh uchunmi?! Ohh, qiynamang. Bu ulug‘ da’voga ikkimiz ham loyiq emasmiz..#rumiy *? @Rumiy_AforizmlariUz ? /
Ma'nolarning tuganmas jilosi**

3 months ago

КАСАЛЛИК ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?
Аниқланишича, ҳаёт қувончларидан бебаҳра бўлиб, доим кимлардандир норози ҳолда юрадиганлар қонида турли иллатлар юзага келади.

Одам бирон нарсани кўришни истамаса, кўз нури заифлашади. Шамоллаб қолганингизда, кимга қанақа сўзларни айтолмаган бўлсангиз, қалбингиз тўрида қандай эътироз ёки талаблар қолган бўлса, ҳаммасини тўкиб солиш учун бирор усулни ўйлаб топинг. Шунда дилингиздаги қўрқув, норозиликлар чиқиб кетади. Ўзингизга ёқмайдиган ҳолатларга узоқ вақт бардош бериш одатингизни ҳам ташланг. Ана шунда кўнглингиз таскин топади.

Аёллар жинсий аъзолари касалликлари кўпинча уларнинг руҳий сиқилишлари, ўз оталари, эрлари, умуман эркак зотидан хафаликлари, ўзларининг аёллик табиатлари, ўзига раво кўрилган қисматдан норозилиги сабаб келиб чиқади.

Зўравонлик билан мол-дунё орттиришга уринган ёки ўз-ўзини ҳимоя қилолмайдиган, фақат ўз қобиғига ўралиб қолган одамлар бахтсиз ҳодисаларга кўпроқ учраши кузатилади.

Қаҳр-ғазаб, нафрат, жаҳолат вужудни ич-ичидан емиради. У, ғазабингизни бировга сочиб, кўнглингизни бўшатиб олганингизда ҳам, ақлдан озишга, эт (пай) чўзилишига, узилишига, буйракларда тош йиғилишига, ниқрисга (подагра), жигар касалликларига мубтало қилади.

Ранж-алам (дилсиёҳлик) танани кемиради, ўзининг турмуш ўртоғидан норози бўлишга, зарарли шиш ўсишига олиб келади. Ўзини айбдор ҳис қилиш ҳар қандай оғриқларни, алкоголизмни, аллергияларни қўзғатади.

Инжиқлик, тирноқ остидан кир қидириш, заҳархандалик, киноя, ҳамма нарсага шубҳа билан қараш бод хасталикларини пайдо қилади.

Ҳаётдаги воқеа-ҳодисалар олдида қўрқувга тушиш мушаклар тиришиши билан боғлиқ оғриқлар, яралар, диққинафаслик, камқонлик, ҳафсаласизлик, шоллик, кўричак, фригидликни келтириб чиқаради.

Ҳамма муаммоларимиз боши бизнинг дунёқарашимизда, ўз-ўзимизга нисбатан нотўғри муносабатимизда. Ҳолбуки, шифобахш малҳам ўзимизда бор. Бу муаммоларни ақл-тафаккуримиз билан ҳал этиб, ҳаётга нотўғри қарашларимизни ўзгартириш орқали саломатликка эришсак бўлади.

? "Бахтли ҳаёт сари" китобидан

****??***
#rumiy
? @Rumiy_AforizmlariUz ? /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
*

3 months ago

Барча ҳис-туйғулар бир оролга дам олиш учун отланишибди. Ҳис-туйғулар яхши дам олишаркан, оролда кутилмаган хабар тарқалди: тўфон яқинлашаётган эмиш ва барчага оролни тарк этиш тавсия қилинибди. Бу қўққис хабар барчани шошириб қуйиб, ҳамма қайикларга шошилибди. Ҳатто, шикастланган қайиклар ҳам тузатилиб ишга солинибди.
Фақат Меҳр кетишни истамасмиш. Унинг ҳали қиладиган ишлари бор экан. Осмонда қора булутлар суза бошлагач, у ҳам кетиши кераклигини тушуниб етибди. Бахтга қарши, қайиқларда бўш жой йўқ эди. Меҳр атрофга илинж билан аланглабди. Шу пайт Бойлик қайиқда ўтиб қолибди.
- Мени қайиғингизга олинг, Бойлик, - деб илтимос қилибди Меҳр.
- Йўқ, - дея жавоб берибди Бойлик, - қайиғим кимматбаҳо нарсалар - олтин ва кумушга тўла. Сенга жой йўқ.

Бироздан кейин Манманлик ўтибди. Meҳp унга:
- Менга ёрдам бер, Манманлик! Бир ўзим қолиб кетдим, мени ўзинг билан олиб кет, - деб қичқирибди.
- Йуқ, ололмайман. Қайиғим ифлос оёқларинг туфайли булғанишини истамайман! - деб жавоб қилибди Манманлик.

Сўнг Афсус ўтибди. Меҳр ундан ҳам мадад сўрабди. Лекин ижобий жавоб олмабди:
- Ололмайман. Мен хафаман. Якка ўзим қолишни ҳоҳлайман.

Кейин Қувонч ўтибди. Меҳр яна ёрдам сўраб мурожаат қилибди. Бироқ Қувонч шу қадар хурсанд эканки, атрофга қараб, бировларнинг ғамини еёлмас экан.

Меҳр тобора ҳолдан тойиб, умидсизланиб борарди. Шу он биров уни чақирибди:
- Кел, Меҳр, мен сени олиб кетаман.

Меҳр ким бу қадар олижаноблик қилганига ҳайрон бўлиб, қайиққа сакраб чиқиб олибди ва кўнгли хотиржам тортибди.
Қайиқда ўтиргач, Меҳрнинг кўзи Илмга тушибди. У ҳайратини яширолмай, қизиқиб сўрабди:
- Ҳеч ким мени қайиғига олишни истамаётган пайтда ким мени мардлик қилиб олиб кетишга рози бўлди, Илм?
- Уми? Вақт эди, - деб жилмайганча жавоб берибди Илм.
- Нега Вақт мени қайиғига олиб, хавфсизлигимни таъминлади?
- Чунки фақат Вақтгина сенинг буюклигинг ва нималарга қодирлигингни билади. Фақат Меҳр хотиржамлик ва қувонч олиб келади, - деб табассум билан жавоб қилибди Илм.

Ҳа, фаровонликда меҳрни писанд қилмаймиз. Обрўимиз борида ҳам меҳр ҳақида унутамиз. Ҳатто, қувонч ва ғамда ҳам меҳр ёдимиздан кўтарилади. Фақат вақт ўтиши билангина меҳрнинг муҳимлигини англаб етамиз.
Шундай экан нимани кутяпмиз? Келинг, меҳрни ҳаётимизнинг бир парчасига айлантирайлик!

****??***
#rumiy
? @Rumiy_AforizmlariUz ? /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
*

3 months ago
**ҚАЙНОНАМ ВА ЭРИМНИНГ 7 ЙИЛЛИК АСЛ …

ҚАЙНОНАМ ВА ЭРИМНИНГ 7 ЙИЛЛИК АСЛ ЮЗЛАРИ БУГУН ОЧИЛДИ ЭХХ НОМАРДЛАР ?**

Кечаси эрим билан 3 ёшли ўғлимнинг қаттиқ йиғлашини эштиб уйғониб кеттик, ёнига борсам қўллари қалтираб, ранглари оқариб кетган, мен қўрқувдан тезда тез ёрдамга телефон қилишни бошладим, лекин эрим қўлимдаги телефонни тепиб юборди.

Ўғлим учун тез ёрдам чақиринг деп дод солдим, аммо эрим ва қайнонам тош бўлиб қолишди. Мен нималар бўлаётганини чунмадим, эрим бирданига мени ва оғлимни кўчага итаришни бошлади, мен йиғлаб ўғлим билан эшик ёнида турганимда менга бир вароқ берди ва мен очдим. Ичини ўқишим билан дунё кўзимга қоронғу кўрина бошлади. У ерда эримнинг...ДАВОМИ ???**

We recommend to visit

?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!

‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!

? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!

✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼

©️SENATOR PUBGM

Last updated 1 year, 2 months ago

? Reklama: @Edurekadmin


Ta'limda nima yangiliklar?

O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!

© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!

? @Edu_murojaatBot

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot

Reklama bo‘yicha: @zorzorads

Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH

Last updated 1 month, 3 weeks ago