🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
Пуқаралардың пайдасына ис хақылар ҳǝм компенсация пуллары ɵндирип берилди
Бюроның Тɵрткɵл районлық бɵлими тǝрепинен ис хақыларды ɵндириў менен байланыслы суд қарарларының орынланыўы бойынша тайярланған видеосюжет эфирге узатылды
"Qaraqalpaqstan MTRK" "JAN'ALIQLAR" дǝстуриниң 25-12-24-жылғы саат 13-00 деги саны
Амударёда вояга етмаган қизчалар ўз онасига олиб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг ижро ҳужжатига асосан вояга етмаган уч нафар қиз фарзандларни жавобгарлар Я.К, С.Х. ва Я.Т.лардан даъвогар Ё.Ё.нинг тарбиясига олиб бериш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Хусусан, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида бўлим ходимлари томонидан олиб берилиши лозим бўлган болалар яшаётган манзил, яъни Амударё тумани, "Гулзор" МФЙ.даги уйга жорий йилнинг 15 декабрь куни борилиб, жавобгарларга суд қарори ижроси таъминланиши лозимлиги, унинг ижросини таъминламаслик оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилган.
Шундан эртаси куни, жавобгарлар Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлимига келиб қизчаларни ихтиёрий равишда онаси бағрига қайтариб, суд қарори ижроси амалда таъминланган.
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан солиқ қарздорлигини ундириш ҳақидаги суд қарорлари ва солиқ органлари қарорларининг ижроси таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ 1 трлн. 132 млрд. сўмлик 45 мингдан ортиқ ижро ҳужжатларидан 30 мингга яқин ҳужжатнинг ижроси таъминланиб, 323,6 млрд. сўм ундирилган.
Қолдиқдаги ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида қарздорларга тегишли 34,2 млрд. сўмлик 33 та кўчмас мулклар, 5,1 млрд. сўмлик 34 та автотранспорт воситалари ва 1,4 млрд. сўмлик 10 та махсус техникалар хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган.
Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси солиқ бошқармасининг қарорига асосан қарздор "EURO BETON" корхонасидан 164,2 млн. сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган. Ижро ҳаракатлари даврида, ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, қарздорга тегишли баҳоси 437 млн. сўмлик юк автомашинаси тегишли тартибда хатловга олинган ва электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилиб, ўтказилган аукцион савдоларида автотранспорт воситаси 271,2 млн. сўмга сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари қарздорнинг бюджет олдидаги қарзини қоплаш учун йўналтирилган.
*🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!*Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
**РАСМИЙ БАЁНОТ
Жорий йилнинг 12 декабрь куни “Ютуб” интернет сайтида “ADOLAT YOLIDA” каналига жойлаштирилган мурожаат юзасидан**
Ушбу мурожаатда мурожаат муаллифи АТ Ҳалқбанкдан қарздорлиги борлиги ҳақида Бюронинг Элликқалъа туман бўлимидан хабар келганлигини, қаздорлик суммасига аниқлик кирита олмаганлигини, унга нисбатан Бюро ходими қўпол муносабатда бўлганигини кўрсатиб ўтган.
Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 30.08.2023 йилдаги 2-2302-2301/10421-сонли суд буйруғига асосан, қарздор (мурожаат муаллифи) ЯТТ «XUDAYNAZAROVA AQILJAN JUMANIYAZOVNA», Ходжаева Бахтигул Купаловна ва Алламова Гулноза Кувандиковналардан солидар тартибда ундирувчи АТ «XALQ BANK» Элликқалъа филиали фойдасига 22.06.2020-йилдаги 522-сонли шартнома бўйича 08.08.2023-йил ҳолатига муддати ўтган 16 159 824 сўм асосий қарз, 9 955 000 сўм фоизлар ва 16 500 сўм почта ҳаражатини ундириш белгиланган.
Ушбу суд буйруғи Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа туман бўлимига келиб тушиб, бўлим томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Хусусан, қарздор ЯТТ «XUDAYNAZAROVA AQILJAN JUMANIYAZOVNA»нинг мулкий аҳволини ўрганиш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилганида, унинг номига расмийлаштирилган мулклар аниқланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 25.04.2007 йили тасдиқланган “Шерик (солидар) қарздорлардан етказилган зарар ва қарз суммаларини ундириш тўғрисидаги умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари томонидан берилган ижро ҳужжатларини ҳисобини юритиш бўйича” Қўшма кўрсатманинг 10-бандига мувофиқ “Мазкур тоифадаги ижро ҳужжатлари қайси рақамда берилганлигидан қатъий назар, биттаси бўйича ижро ҳаракатлари давом эттирилаётган бўлса, бошқа шерик (солидар) қарздорлардан ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича ижро иши тамомланган (амалда ундирилиб, ижро иши юритиш тамомланган ҳолатлар - бундан мустасно) ҳолатларда ҳам, ҳисоботда ундирилмаган сумма қолдиқда кўрсатилади.
Агар шерик (солидар) қарздорларнинг биридан умумий сумма амалда тўлиқ ундирилиб, ижро иши юритиш тамомланса, қолган қарздорлардан ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича ҳам ижро иши юритиш тамомланади ва бу ҳақда ижро ҳужжатларига белги қўйилиб, уларни берган судга қайтарилади”- деб кўрсатилган.
Шу сабабли, солидар қарздор бўлган, Г.Алламованинг мулкий аҳволи ўрганилганида, у “Элликқалъа туман марказий касалхонаси”да ишлаши аниқланиб, унинг иш жойига Ўзбекистан Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 64-моддасига асосан, қарздорлик қоплангунича иш хақисининг 50 фоиз миқдорини ушлаб қолиш ҳақида 16.11.2024 йили талабнома юборилган.
Ушбу талабномага асосан қарздор Г.Алламованинг иш ҳақисидан жорий йилнинг 02-декабрь куни 1.001.918 сўм ундирилган.
Қарздор Г.Алламова иш ҳақидан ушлаб қолинганлиги бўйича жорий йилнинг 04-декабрь санасида Бюронинг Элликқалъа туман бўлимга келиб давлат ижрочиси А.А.Садуллаев билан учрашган ва давлат ижрочиси томонидан юқорида келтирилган суд буйруғи асосида қарздорлик тўлиқ қоплангунича иш ҳақисининг 50 фоиз миқдорида ушлаб қолиниши бўйича тушунтириш берилган.
Шунингдек, жорий йил 06-декабрь куни қарздорнинг онаси А.Худайназарова давлат ижрочиси А.А.Садуллаев келиб учрашган ва унга давлат ижрочиси томонидан ундирувчи АТ «XALQ BANK» Элликқалъа филиалидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги юзасидан маълумот олиб келиб берилиши айтилган.
Бундан ташқари, бўлим давлат ижрочиси томонидан мурожаат муаллифи А.Худайназаровага нисбатан қўпол муносабатда бўлганлиги, унга бошқа мазмундаги гап-сўзлар айтилганлиги ҳолати ўз тасдиғини топмади.
Мажбурий ижро бюроси
Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармаси
Фуқаролардан 340 млн. сўм қарзи бўлган ташкилотнинг автомашинаси хатланди
Автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган эди.
Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шўъбаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан қидирувдаги автотранспорт воситаларини қидириб топиш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, Бюронинг Нукус шаҳар бўлими иш юритувида бўлган суд ижро ҳужжатларига асосан қарздор Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва финанс вазирлигидан бир неча фуқаролар фойдасига жами 340 млн. сўм қарздорликларни ундириш белгиланган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг номида “Lacetti” русумли автомашина мавжудлиги аниқланиб, ушбу автотранспорт воситаларига қидирув эълон қилинган.
Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан жорий йилнинг 04-декабрь куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларидан бирида қарздорга тегишли автомашина Нукус кўчаларида топилиб, жарима майдончасига қўйилган.
"Qaraqalpaqstan" radiokanalı "Xabar” bag’darlamasının’ 2024-jıl 9-dekabr ku’ngi esittiriwinde Ma’jbu’riy orınlaw byurosı Qaraqalpaqstan Respublikası basqarmasının’ inspektorı Ruslan Tasımbetov Ózbekistan Respublikası Konstituciyasının’ 32-jıllıg’ı bayramı mu’na’sibeti menen, jańalanǵan Ózbekistan Respublikası Konstituciyası haqqinda sóz etdi.
Қўлбола усулда тайёрланган маҳсулотлар йўқ қилинди
"Сўнгги йилларда аҳолини инсон соғлигига зарар етказмайдиган сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шунга қарамасдан, қалбаки маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳолатлари афсуски, учраб турибди"
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago