Nasoimul_hikmat 🌱

Description
📜 Ҳикматлар
📄 Тафаккур
🗞 Иқтибос
📚 Улуғлар ҳаёти
🔎 Ибратли сўзлар.
❓Савол-жавоблар
👉 Оят ва ҳадислар
👉 Мулоҳазалар
We recommend to visit

Бизда кун давомида:?

?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
?‍?Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated 1 year, 7 months ago

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Last updated 5 months, 2 weeks ago

Реклама учун: 👉 @Mehrli_qalbim
https://t.me/effektli_reklama_xizmati

💝Энг сара видеолар, сизга юқори кайфият улашувчи канал, биз билан зерикмайсиз💝

Last updated 3 weeks, 5 days ago

2 weeks, 3 days ago
2 weeks, 5 days ago

Мисрлик олим, Ислом ишлари олий ҳайъати аъзоси шайх Холид Жундий DMC фазовий йўлдош телеканалида эфирга узатиладиган «Лаъаллаҳум яфқоҳуун»номли кўрсатувда жумладан:

«Закот чиқаришнинг энг афзал вақти шаъбон ойидир. Бу ҳолат саҳобаларнинг ҳаётларида очиқ-ойдин зоҳир бўлган. Шунинг учун ҳам закот чиқаришда улкан ажр-савоблар бор бўлиб, уни комил бажаришда савоблари бир неча баробар зиёда бўлади», деди, ҳамда «...закот фарз ибодат бўлиб, Ислом арконларининг учинчи рукнидир», дея қўшимча қилди.

••••━━━❉•ৡ🌾ৡ•❉━━━••••
*♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👇*👇👇**https://t.me/nasoimul_hikmat

Ижтимоий тармоқларда кузатинг ⤵️*instagram 🔸 facebook 🔸*** telegram

2 weeks, 6 days ago

🤷‍♂️#Иқтибос #Мутолаа #Китобхонлик

Китобни қандай ўқиш керак?1940 йил америкалик файласуф ва педагог Мортимер Адлер "Китобни қандай ўқиш керак?" дея савол қўйиб, шу номдаги китобини ёзади. Орадан саксон йилча вақт ўтиб, қанчадан қанча қўлланмалар, йўриқномаю тавсиялар чоп этилганига қарамай ҳали ҳам бу китоб довруғини, аҳамиятини, ўрнини йўқотган эмас. Аҳли китобхон учун бундай савол ҳар доим кўндаланг туришини ҳисобга олиб, М.Адлернинг айрим тавсияларини келтиришни жоиз топдик.
Китобни қандай ўқиш кераклиги бўйича ҳар кимнинг танлови, диди, фикри турфа ва ўзига хос, аммо буни ҳам билиб қўйиш асло зарар қилмайди...

Адлернинг фикрича, ўқишнинг 4 тури мавжуд:

*1️⃣ Бошланғич ўқиш*Бу бизнинг бошланғич мактабларимизда ўқитиладиган ўқиш даражаси. Агар сиз ушбу матнни ўқиётган бўлсангиз, буни қандай қилиш кераклигини аллақачон биласиз.

*2️⃣ Текшириб ўқиш*Бизга азалдан бирровга кўз югуртириш ва юзаки ўқишни ёмон одат деб ўргатишган. Лекин ҳар доим ҳам ундай эмас. Ушбу воситалардан самарали фойдаланиш тушунишни кучайтириши мумкин. Текширув орқали ўқиш бизга муаллифнинг режасини кўриб чиқиш ва чуқур ўқиш тажрибасининг моҳиятини баҳолашга имкон беради.

*3️⃣ Таҳлил қилиб ўқиш*Бир пайтлар Френсис Бекон "Баъзи китобларни татиб кўриш керак, бошқаларини ютиб юбориш керак, баъзиларини чайнаш ва ҳазм қилиш керак" деб таъкидлаганди.
Таҳлилий ўқиш - бу пухта ўқиш.

*4️⃣ Қиёслаб-чоғиштириб, батафсил таққослаб ўқиш*Бу энг қийин ўқишдир. Қиёслаб-чоғиштириб ўқиш бир хил мавзудаги кўплаб китобларни ўқишни ва фикрларни таққослаб, қарама-қаршиларини синчиклаб кузатишни англатади.

Хўш, бундай ўқиш китобхонга қанчалик ёрдам беради? Китоб ўқиш қоидасига риоя этиш шунчалик муҳимми? Мутолаа дегани китоб варақлашдан нечоғлик фарқ қилади? Келинг, айрим босқчиларни кўриб чиқамиз...

👁 Ўқишнинг текшириб ўқиш босқичида китоб сарлавҳасини ўқинг, авра-астарини, орқа-олдини текширинг;

📚 Китобнинг биринчи саҳифасини диққат билан кўздан кечиринг;

📖 Бадиий адабиётларга дуч келганда сарлавҳаларни назардан ўтказиб (худди сканердек), якуний бобни синчиклаб ўқинг;

☝️ Китобдаги айрим шарҳларни эринмай ўқиб чиқинг.

🔍 Таҳлил қилиб ўқишда энг аввал муаллиф ва у ёзган бошқа асарлар билан андак қизиқиб кўринг;

👀 Сўнг бирров кўз югуртириб, сатрлардаги маънони илғаб олинг;

🤓 Учинчи қиладиган ишингиз – китобни тўлиғича, аммо тезроқ ўқиб тугатиш;

✍🏼 Мабодо бирор сўз, жумла ёки фикрга тушунмасангиз, қандайдир маълумот англашилмай қолса, дарров атрофдан нажот изланг. У хоҳ луғат, энциклопедия бўлсин, хоҳ муаллимингиз.

Шундан сўнг, қуйидаги саволларга имкон борича жавоб бериб кўринг:

а) қўлимдаги китоб ўзи нима ҳақида?
б) воқеалар ривожи нимага ишора қилмоқда?
с) асар ҳақиқатга яқинми: бутуничами ёки қисман?
д) бу аслида нима, аҳамияти қандай? Менга нима беради?
Асарни тугатгач, андак танқидий фикрлаб, ўйлаганларингизни бошқалар билан баҳам кўринг! Ишонаверинг, фойдасини сезасиз.

🧠 👩🏻‍🎓 Ниҳоят, талабчан китобхон даражасига етганингизда ўқиш – бу саволларни тўғри тартибда бериш ва уларга жавоб қидириш билан ниҳояланади.

Дарвоқе, яна ўқиш пайти турфа қайдлар ёзиш, муддат ва белгилар қўйиб ўқиш, қўлингиздан келса, шапалоқдек тақризча ёзиб, бир четга олиб қўйиш, иқтидорингиз бўлса, суврат-пуврат чизиб қўйиш ҳам зиён қилмайди. Бари сизнинг фойдангизга ишлайди...

Ҳамиша дунёқарашингизни ўстирадиган, руҳингизни тозартирадиган, фикрингизни чархлайдиган китобларни ўқинг! Ҳар доим!

@akademnashr

••••━━━❉•ৡ📖ৡ•❉━━━••••
*♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👇*👇👇*🙇‍♂️* https://t.me/nasoimul_hikmat

3 months ago
[#Жума](?q=%23%D0%96%D1%83%D0%BC%D0%B0)

#Жума
Солиҳлар жума кунини қандай ўтказишган Солиҳлардан бири:
«Кимнинг жумаси мақбул бўлса, ҳафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади», деган экан.

Солиҳлардан бири деди:
«Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим».

Tовус ибн Кайсон #жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди. («Tариху восит»).

••••━•••━••━•❉•ৡ???ৡ•❉•━••━•••━••••
*?Каналимизга уланинг? @nasoimul_hikmat
?*** https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q

3 months, 1 week ago

Jamshid Usmonov ёзмоқдалар

Биздан ҳам “Нобел”лар чиқади.

Ғарбда хайрия фаолияти билан шуғулланадиган узоқ йиллик (100 + йиллик) жамғармалар кўп.
Бу жамғармалар турли соҳаларда (илм, соғлиқни сақлаш, табиатни асраш ва ҳ.к.) хайрия фаолияти билан шуғулланади.

Бундай жамғармалар бойлар, капитал эгалари томонидан ташкил этилган бўлиб, жамғармалар ташкилотчисининг вафотидан 100 йиллар кейин ҳам жамиятга фойда келтиришда давом этмоқда.
Шулардан энг машҳури бўлган Нобел жамғармасини мисол сифатида келтираман.

Нобел жамғармаси Альфред Нобелнинг васияти асосида унинг маблағлари хисобига 1900 йилда ташкил этилган.
Ташкил этилган пайтдаги маблағ миқдори хозирги ҳисоб билан тахминан 150-200 млн. доллар бўлган.

100 йилдан ортиқ вақт давомида ҳар йили илм инсонларига мукофот ажратиб келади. Мукофот миқдори ташкил этилгандан буён ҳар хил миқдорда бўлган. Ҳар бир номзод учун 200 минг доллардан 1 млн долларгача.

Жамғарма иккита жаҳон урушини, бир неча иқтисодий кризисларни бошидан кечирган ва шунга қарамай ҳар йили мукофот тақдим этиб келади ва бугунги активи 500 млн доллардан ортиқ.

Энди ўзимизга қайтамиз...
Савол: Нега ғарбда шундай жамғармалар бор-у, бизда йўқ?

Қисқа жавоб: СССР, социалистик тизим, хусусий мулкка қарши кураш.

Хозирчи, хозир хусусий мулкчилик, тадбиркорликка эркинлик бор, нега жамғармалар йўқ?
Бизда бундай жамғармаларни ташкил қилиш учун шароит энди пишиб етилаяпди. Хатто зарурат пайдо бўлаяпди.

Нега?
Чунки, бундай жамғармаларнинг ташкил топишига туртки бўладиган асосий омиллардан бири - бу мулк эгасининг “мендан кейин бойлигим нима бўлади?” деган ширин ташвиши.

Бизда мана шундай яхши ташвишдаги мулкдор қатлам энди шаклланаяпди, назаримда.

Мустақиллик давридаги хусусийлаштириш, бизнес учун яратилган имкониятлар сабаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган илк босқичдаги авлоднинг аксар қисми “мендан кейин бойлигим нима бўлади?” деб ўйлайдиган ёшга келди.
Бу сохада вазияти бизникига ўхшаш бўлган Россияда ҳам шу сабабдан мазкур масалага ечим топиш учун қонунчилар аллақачон ҳаракатни бошлаган. 2022 йилда

“Шахсий жамғармалар” (Личный фонд) тўғрисида қонун ҳам қабул қилинди ва бугунги кунга қадар 50 га яқин жамғармалар ташкил қилинган ҳам.

Биз нима қилишимиз керак?

Биз бошқачамиз. Бизнинг ўзимизга яраша миллий, тарихий, диний қадриятларимиз бор. Бу масалани ҳам ўзимизга хос йўл билан ҳал қилишимиз керак.

Рус босқинига қадар давлат ва жамият иқтисодий, ижтимоий ҳаётига жиддий ижобий таъсири бўлган вақф институтини тиклашимиз, қонунчиликни яратишимиз керак.

Вақф ташкил қилиш орқали ҳайрия фаолиятини йўлга қўйиш имкони яратилса, биздан ҳам юз йиллар давомида давлатга, жамиятга фойдаси тегадиган жамғармалар чиқади, иншааллоҳ.

Бу постни ёзишга илҳом берган, устоз Mubashshir Ahmadнинг таклифлари келтирилган видеога ҳавола: https://youtu.be/64NGJyrSxGg

@MubashshirAhmad

3 months, 1 week ago

Воқеа сурасини ўқиш фазилати Ҳофиз ибн Асокир Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳақида шундай ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Маъсуд вафот этиши арафасида бетоб бўлиб қолди. Усмон ибн Аффон унинг зиёратига келиб: «Нимадан шикоятинг бор?» деб сўради. Ибн Маъсуд: «Гуноҳларимдан», деди. Усмон ибн Аффон: «Нимани хоҳлайсан?» деб сўради. Ибн Маъсуд: «Роббимнинг раҳматини», деди. Усмон ибн Аффон: «Сенга табиб буюрайми?» деди. Ибн Маъсуд: «Табиб (яъни Аллоҳ) мени бетоб қилди», деб жавоб қилди. Усмон ибн Аффон: «У ҳолда сенга ҳадя буюртирайми?» деб сўради. «Унга ҳожатим йўқ», деди Ибн Маъсуд. Усмон ибн Аффон: «Сенда ҳожат бўлмаса, сендан кейин қизларингга қолади», деди. Ибн Масъуд бунга жавобан: «Қизларимнинг камбағал бўлиб қолишларидан қўрқяпсанми? Мен уларга ҳар кечада Воқеа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг: «Кимки ҳар кечада Воқеа сурасини ўқиса, зинҳор қашшоқликка учрамайди», деганларини эшитганман», деб жавоб берди».?ВОҚЕЪА СУРАСИНИ ТИНГЛАШ?

*♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг ?*??
?** https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q

3 months, 1 week ago
**ҚУРЪОН ЎҚИ**

ҚУРЪОН ЎҚИ

Одам ўғли, гар ўзингга икки жаҳон
Дорул-амон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.
Тирик жонинг нафас олган ҳар бир замон
Нурли замон бўлсин десанг, Қуръон ўқи...

*✍️Мирзо КЕНЖАБЕК*

••••━•••━••━•❉•ৡ???ৡ•❉•━••━•••━•••• *?Каналимизга уланинг? @nasoimul_hikmat ?*** https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q

3 months, 1 week ago

#Сура **"Ал-Каҳф"

«Ким #жумуъа куни «Каҳф» сурасини ўқиса, Аллоҳ таоло у учун икки жума оралиғида нур беради».Тингланг, бирга тиловат қилинг!•••┈┈•••✦?✦•••┈┈•••
♻️ Каналимизга уланинг:
?** t.me/nasoimul_hikmat

3 months, 1 week ago
[#Жума](?q=%23%D0%96%D1%83%D0%BC%D0%B0)

#Жума

*?‍♂️...АССАЛОМУ АЛАЙКУМ...?*

?...ЖУМА МУБОРАК...?
▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔
? "Ж"илмайиб тонг отди, ўзгача бу кун,
? "У"мид қил Раҳмондан дегандек бугун.
? "М"инг кундан афзалдир, минг кундан узун,
? "А"ллоҳ муборак қилган ЖУМА муборак!?**

▫️?▫️?▫️?▫️?▫️
♻️ У Л А Ш И Н Г ⤵️
? t.me/nasoimul_hikmat

3 months, 2 weeks ago

Роҳат фақат жаннатда

"Ҳақиқатан, инсонни (дин ва дунё ишларида меҳнат ва) машаққатда (бўлиш учун) яратдик" ояти каримаси ҳақида Аҳмад ибн Ҳанбалдан сўралди:
— “Ундай бўлса, бандага қачон роҳат бўлади?". У киши:
"Қадамингни жаннатга қўйсанг, шунда роҳатдаа бўлади", деб жавоб бердилар.

Шеър:
Кўрмоқчи бўлсанг-да кирлардан холи,
Барибир лойқадир дунёнинг ҳоли.

••••━•••━••━•❉•ৡ???ৡ•❉•━••━•••━••••
?Каналимизга уланинг? @nasoimul_hikmat
? https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q

We recommend to visit

Бизда кун давомида:?

?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
?‍?Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated 1 year, 7 months ago

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Last updated 5 months, 2 weeks ago

Реклама учун: 👉 @Mehrli_qalbim
https://t.me/effektli_reklama_xizmati

💝Энг сара видеолар, сизга юқори кайфият улашувчи канал, биз билан зерикмайсиз💝

Last updated 3 weeks, 5 days ago