🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
**Кун хикмати
Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади:**1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.
Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисиди:1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.
Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади:1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.
Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади:1. Эртани кўра олиш.
2. Сир сақлашни билиш.
3. Охиригача курашиш.
4. Маслаҳатлашиб иш кўриш.
Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади:1. Сабр - орзуларингизга.
2. Ғайрат - омадга.
3. Ибодат - тақвога.
4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.
**Аз-Замахшарий
Каналга уланиш???**https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
Мардикор (бўлган воқеалар асосидаги кичик ибратли xикоя)Янги уйга кучиш арафасида ховлини тартибга солиш ишлари купайиб кетганлиги сабабли уйга МАРДИКОР олиб келиб, ишларни бажаришни ният қилдим ва мардикор бозорига, мардикор ёллаш учун бордим...
Одам кўп, ҳамма маркдикор бозорга ТИРИКЧИЛИК мақсадида чиққанлар ўзини таклиф килган. Шуларнинг орасида бир одам турар эди. Кўринишидан яхши кийинган, сиртдан эътибор бериб қараганда эса кўринишидан умуман мардикорга ўхшамайди...
Билмайман нима, ўша одамнинг олдига Бориб қандай қилиб “сиз ҳам ишлайсизми” деб сўраганимни ўзим ҳам билмай қолибман.У киши эса “ха, мен ҳам ишлайман”~ деди ва мен у кишини ишга таклиф қилдим. Биз ўша киши билан уйга келдик, ишларни келишиб олдик...
Ёлланган киши ўзаро келишилган ишини бажаришга киришди. Иш хажми камида 4 кунлик бўлсада, у 2 кун ичида белгиланган ишларни ниҳоясига етказди.,.
Иш давомида у кишидан қаерлик эканлигини ва аниқ яшаш манзилини сўрадим. Мақсад эса, келажакда яна бошқа шу каби ишлар чиқса ёллаш эди. У киши ўзининг <<МАНЗИЛИНИ>> берди...
Орадан бир қанча вақт ўтди. Уйимда яна мардикор ёлланадиган иш чиқиб қолди. Шунда мен ўша кишини -> ЭСЛАБ ва ўзи берган манзил бўйича излаб бордим. Астағфируллох, қайси кўз билан кўрайки у берган манзилда мен кутмаган манзара пайдо бўлди ва унинг уйини кўриб хайратга тушиб қолдим !
Аввалига, ишонқирамай турдим, аммо кейин эса ўша одамнинг худди шу уйдан чиқиб келгач ғалати ҳолатга тушиб қолдим. Сабаби бу одамнинг уйи оддий ўрта ҳол аҳоли яшайдиган уйларга нисбатан бир неча бора хашаматли, чиройли ва хайбатли эди. Менга пешвоз чиқибоқ у киши:
---“Э…Э. келинг, келинг” дея қарши олди ва ичкарига таклиф қилди. Уйнинг ичи эса янада чиройли ва бекамикўст даржада эди. У менинг хайратга тушганимни сезгандай, бир пиёла чой узатиб,
----“ХАЙРОН бўлманг биродар” деб гап бошлади. Аслида менга қарашли бўлган неча фирмаларим, қўшимча савдо дўконларим фаолият кўрсатиб турибди. Аллоҳга шукур, пулга мухтожлигим йўқ. Лекин, отамиз бу дунёдан ўтишларидан олдин бир насиҳат қилган эдилар. Отам:
----“...ўғлим, агар мен учун эҳсон қилсанг пешона терингни тўкиб, меҳнат қилиб топган пулингдан эҳсон килгин” дея насиҳат қилган эдилар...
"ПЕШОНА ТЕРИНГ" билан топган пулингга қилган эҳсонинг мен учун манфаати тегишининг эҳтимоли, бошқа қилган эҳсонларингдан афзалроқдир деган эдилар. Буни тинглаб ўтириб нима дейишга тилим ЛОЛ бўлди. Фақатгина юзага чиққани кейинчалик Субаханоллох, Алхамдулилах, Аллаху Акбар тасбеҳу, истиғфор калималари бўлди...
Каналга уланиш?*?*?**https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
Ўтган кунларда меҳмонга:
- Ҳар доим сиз учун эшигимиз очиқ, қачон хоҳласангиз ташриф буюринг, марҳабо! -, дердик.
Бу кунларда эса:
- Келишингиздан олдин огоҳлантириб қўйсангиз бўлмасмиди! -, демоқдамиз…
Ўтган кунларда:
- Ҳовли олма, қўшни ол! -, дердик.
Бу кунларда эса:
- Сен менга тегма, мен сенга тегмайман!-, демоқдамиз…
Ўтган кунларда қариндошларни:
- Елкадошлар! -, дейиларди…
Бу кунларда эса:
- Қариндошлар қориндош -, дейилмоқда…
Ўтган кунларда кун - кунора йиғилишимиз бўлар, орамизда йўқларни сўраб-суриштирардик…
Бу кунларда таъзиялардагина кўришмоқдамиз…
Ўтган кунларда:
- Мен бугун нима яхшилик қилдим?! -, деб ўзимизни тафтиш қилардик…
Бу кунларда эса:
- Ҳеч ким яхшилик қилмаяпти?! - дея ўзгаларни титкиламоқдамиз
Ўтган кунларда душман кимлигини яхши билардик...
Бу кунларда эса дўст ким эканини ҳам билмай қолдик...
Дунё ўзгаргани йўқ, аслида…
Балки қалблар ўзгариб кетди…
Каналга уланиш?*?*?**https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
Қуръоннинг маъноси нима?
Ўқиш.2. Дастлабки тушган жойи.
Макка, Хиро ғори3. Дастлабки тушган куни.
Қадр туни.4. У кимнинг сўзи?
Аллоҳ таолонинг.5. Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима?
Жаброил(а.с)6. Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам.7. Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёмадга қадар қўриқловчи ким?
Аллоҳ таоло.8. Уни қандай ушлаш керак?
Таҳоратли ҳолда.9. Қуръонда Қуръонни қандай номлар билан зикр этилган?
Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-Худо.10. Маккада нечта сура тушган?
86 та.11.Мадинада нечта сура тушган?
28 та.12. Қанча порадан иборат?
30 та пора.13.Қанча сура бор?
114 та.14. Қанча оят бор?
6.666 та.15. Қуръонда Аллоҳ номи неча марта берилган?
2 минг 698 марта.16. Намоз ҳакида неча марта айтилган?
700 марта.17. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай ном билан номланган?
Соф сурасининг 6-оятида Аҳмад деган ном билан номланган.
Пайғамбаримизнинг исми неча марта зикр қилинган?
Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам- 4 марта, Аҳмад соллаллоҳу алайҳи ва саллам-1марта.
Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган?
Пайғамбар Мусо (а.с) нинг.20. Қуръон оятларига дастлаб ким ҳаракатлар қўйган ?
Асвад Дуалий р.а.
21.Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси?
Масжидул харом.22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган?
Пайгамбар Исо (а.с) Марям ўғли.23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи.
Қиёмат куни.24. Энг узун сура қайси?
Бақара сураси.25. Энг қисқа сура қайси?
Кавсар сураси.26. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди?
40 ёшда.27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар
бўлганлар?
13 йил.28. У зот Мадинада неча йил пайғамбар бўлиб турдилар?
10 йил.29. Қуръон неча йилда тушган?
22 йилу, 5 ой,14 кун.30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади?
Фотиҳа сураси.
31. Аллох Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси?
Фотиҳа сураси32. Қуръондаги энг биринчи сура.
Фотиҳа сураси.33. Қуръонда номи айтилган ёлгиз аёл.
Марям (а.с).34. Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган?
Намл сурасида.35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор?
6 та. Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброхим, Нух, Муҳаммад сураси.36. Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган?
99 та.37.Куръонда номи айтилган ва 3-авлод пайғамбарининг номи?
Иброхим (а.с).38. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган?
Одам имонининг синови.39. Қуръонда номланган масжидлар нечта?
5 та. Улар: Масжид ул-Харам, Масжид ул-Зирор, Масжидун-Набавий, Масжид ул-Ақсо, Масжидул-Қубо.
40. Номи айтилган фаришталар.
Жаброил, Микоил, Ҳорут, Морут.
Каналга уланиш?*?*?**https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
Ўқитувчи мактабга рангли шарларни олиб келиб, болаларга уларни пуфлаб, сўнг ўз исмларини ёзиб қўйишни буюрибди. Улар айтилган ишни бажариб бўлишгач, пуфланган шарларни мактаб йўлагига олиб чиқишибди. Ўқитувчи шарларни аралаштириб ташлаб, ўқувчиларга 3 дақиқа ичида ҳамма ўз исми туширилган шарни топиши лозимлигини айтибди. Болалар чопиб бориб, ўзига тегишли бўлган шарни излашга тушишган экан, лекин вақт тугагунига қадар уни топа олишмабди...
Шунда ўқитувчи болаларга: "Ҳаммангиз ўзингизга яқин турган шарни олинг-да, унда кимнинг исми ёзилган бўлса, ўшани қўлига беринг", дебди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас барчанинг қўлида исми ёзилган рангли шар бор эди.
Шунда ўқитувчи шундай деган экан: "Бу шарлар худди бахт кабидир - кимки уни фақат ўзи учун қидирса, топа олмайди, бироқ, ҳамма ўзгалар ҳақида қайғуриб, бир-бирига ёрдам берса, уни анча тезроқ топиш мумкин бўлади".
Каналга уланиш?*?*?**https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
Тарози
Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон соҳибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди.
Сотувчи унга терс қараб:
– Эй, тиланчи хотин, дарҳол дўконни тарк эт! – деди.
Аёл эса болаларининг емак ейишга эҳтиёжи борлигини айтиб ёлворганча:
– Илтимос, жаноб, болаларимни қорнини тўйдириб, одамларнинг эшигига ишлагани жўнатаман. Улар пул олиб келган заҳоти қарзингизни қайтараман, – деди.
Дўкондор аёлнинг илтижоларига парво қилмай, уни танимаслиги, доимий харидорларидан эмаслигини айтиб илтимосини рад этди. Шу пайт дўкон ташқарисида турган бир мижоз сотувчи билан аёл ўртасида бўлаётган суҳбатни эшитиб қолди ва ичкарига кириб дўкондорга:
– Бу аёлга сўраган нарсаларини бер, мен кафил бўламан, қарзини қайтаради, – деди.
Унинг гапига кўра сотувчи аёлга қаради-да, истамайгина:
– Оладиган нарсаларингни рўйхат қилганмисан? – дея сўради.
Аёл тасдиқ маъносини бериб бош ирғади.
– Ундай бўлса уни тарозининг бир палласига қўй-да, иккинчи палласига ўзинг оладиган нарсаларни қўй. Рўйхат қоғозингни вазнига тенг нарсаларни бераман, – деди.
Аёл бир муддат турди-да, бошини қуйи эгиб чопонининг чўнтагидан бир қоғоз парчаси олиб тарозининг бир палласига қўйди. Шу пайт дўкондор ва кафил мижознинг кўзлари ҳайратдан катта-катта очилди. Тарозининг тош қўйиладиган палласи қоғоз парчасининг оғирлигидан чўкиб кетганди.
Дўкондор кафил мижозга қараб эзғин товушда:
– Ишонмайман... Ишониладиган холат эмас... – деди.
Тарозининг маҳсулот қўйиладиган палласи керагидан ортиқ нарсалар билан тўлди. Дўкондор ваъдага биноан аёл олган ҳамма егуликларни халтага жойлаб, қўлига туқазди. Зудлик билан нималардир ёзилган қоғозни қўлига олди-да, ўқиди. Унда харид қилинадиган маҳсулотлар рўйхати эмас, қуйидаги сўзлар ёзилганди:
“Аллоҳим! Нимага эҳтиёжим борлигини ёлғиз Ўзинг биласан. Шунинг учун, ўзимни сенга таслим этаман. Ўзингга таваккал, Ўзинг омонат берган болаларимнинг ризқини етказ!”.Дўкондор тош каби қотди-қолди. Аёл унга ташаккур айтиб, дўкондан чиқди. Аёлнинг харидига кафиллик қилган мижоз бир даста пулни дўкондорга берди ва “Қайтими керак эмас” деди. Мижоз дўкондан чиқиб кетаётиб тарози паллаларининг синганига кўзи тушди.
Нима сабабдан тарози палласи сингани ва дуонинг кучи неқадар залворли экани ёлғиз Аллоҳгагина маълум эди...
Каналга уланиш?*?*?**https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
• Ортиқча ватанпарвар бўлма! Бу ватаннинг ватанпарварлари етарли...• Касал бўлдингми? Даволан!
• Чарчадингми? Дам ол!
• Ортиқча қаҳрамон бўлма! Бу ватаннинг қаҳрамонлари етарли...
• Ўзингни ўтга, чўғга уриб ишлайверма!
• Оилангга, дўстларингга эътибор қарат!
• Мен бўлмасам, ишлар тўхтаб қолади, деб ўзингни алдама!
• Бу ишлар сендан аввал ҳам тўхтаб қолмаган, ишонавер, сендан кейин ҳам тўхтамайди...
• Ватан фақат ишдан иборат эмас. Кўп вақтимни ишга бағишласам, юқори натижалар кўрсатсам, ватанпарвар деган ном оламан деб ҳам ўйлама.
• Ватан бу — оила, ёр-биродарлар...
• Сен асосийси тўғри бўл. Ҳалол яша. Бировнинг ҳаққига хиёнат қилма!
• Сенга ватанпарварлик деб кўрсатилаётган нарсаларнинг бари сароб. Сен билмайсанки, балки, кимларнингдир манфаати учун ишлаётгандирсан. Сенингча, шу ватанми...
• Кўзингни оч! Асл ватанни англа. Асл ватанпарварликни тушун!
• Асосийси, ўзингни асра!
• Бирор куни сендан фойдаланиб-фойдаланиб, ишлатилган буюмдек улоқтириб ташлаб кетишганида бу сўзларим нақадар аҳамиятли эканлигини англаб етасан, лекин у пайтда кеч бўлади. Шунинг учун бу сўзларнинг қадрини ҳозир англа!
Девонайи Ҳақгўй
Каналга уланиш?*?*?**https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
Бахт ҳақидаги афсона
Бир куни фаришталар зерикиб қолишибди. Шунда улардан бири:
- Келинглар, одамзоддан бирор нимасини ўғирлаб олиб, яшириб қўямиз, - дебди. Фаришталар узоқ ўйлашиб, одамдан бахтини ўғирлашга келишиб олишибди. Лекин уни қаерга яшириш мумкин?
Бир фаришта таклиф киритибди:
- Яхшиси уни энг баланд тоғнинг энг баланд чўққисига яширамиз.
- Йўқ, бўлмайди. Одамзод тоғнинг чўққисига чиқа олади. Бири топиб олса, қолганлари хам бирпасда бахтини топиши мумкин, - дебди. Бошқаси:
- Унда денгизнинг тубига яширамиз.
- Йўқ, бўлмайди. Одамзод ақл-заковатини ишлатиб, денгиз тубига хам етиб боради.
- Бошқа сайёраларга … - Бўлмайди, ақл-заковати билан у ерга хам етиб бориши мумкин.
Улар бахтни қаерга яшириш масаласида тортишиб, тортишиб чарчаганларида бир фариштада шундай дебди:
- Бахтни қаерга яширишни мен биламан! Уни одамнинг ўз қалбига яшириш керак. Шунда одамзод бахтини ташқаридан қидириб, тополмай юраверади. Фаришталар шунга келишиб, шундай қилишган экан... Шундан бери одамзод қалбга назар солиш ўрнига бахтини нуқул ташқи оламдан қидириб юрар эмиш...
Агар бахт топишни истасангиз, уни қалбингиздан қидиринг.
Каналга уланиш?*?*?**https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
Ота-она билан муомала қилишдаги одоблар:
• ҳузурларида қўл телефонларини ўчириб қўй;
• гапираётганларида жим тур;
• раъйларини қайтарма;
• гапларини маъқуллаб тур;
• уларга ўзини ҳокисор тутиб қара;
• уларга доим мақтов, мадҳ айтиб тур;
• уларга хурсандчилик хабарларини улаш;
• ёмон хабарларни олдиларида гапирма;
• улар яхши кўрган кишиларни ва дўстларини мақта;
• эришган ютуқларини доим тилга олиб тур;
• қайта-қайта гапирсалар ҳам гапларини тасдиқлаб кўнгилларини кўтариб тур;
• ўтмишдаги аламли ўринларни зикр қилма;
• отиқча гаплардан четлан;
• ҳузурларида ҳурмат сақлаб ўтир;
• фикрларини паст ва ноқис санама;
• гапларини тугатмасларидан олдин эшитмасдан туриб кетма;
• ёшларини ҳурмат қил ва набиралари билан уларни безовта қилма;
• ҳузурларида набираларини жазолама;
• ҳамма насиҳату-фикрларини қабул қил;
• ҳузурларида уларга эҳтиром кўрсат;
• уларга овозни кўтарма;
• улардан олдин ёки олдиларидан юрма;
• таомга улардан олдин қўл узатма;
• уларга тикка қарама;
• улар билан фахрлан, гарчи улар шунга лойиқ иш қилишмаган бўлса ҳам;
• ҳузурларида оёқ узатма ёки уларга орқа қилма;
• Сўкилишларига сабаб бўлма;
• ҳар доим уларнинг хақларига дуо хайр қил;
• олдиларида чарчоқ ва хафаликни зохир қилма;
• улардан содир бўлган ҳатоларга кулма;
• ўзлари талаб қилмасларидан олдин хизматларини бажар;
• доимий равишда уларни зиёрат қилиб тур ва улардан аччиқланма;
• улар билан гаплашганда чиройли сўзларни танлаб ишлат;
• ўзларига ёқадиган исмлар билан мурожаат қил;
• Уларни ҳамма нарсадан устун қўй.
Каналга уланиш?*?*?**https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago