PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 1 month ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 weeks, 3 days ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 3 months ago
Шуҳратпараст, золим ва уруш ҳомийси бўлишига қарамай, мен Наполеоннинг бир жиҳатини ҳурмат қиламан. У ўзи кўнгил қўйган нарсалар учун ҳамиша курашган! Салбий нарсаларга кўнгил қўйгани ⸺ эҳтимол, энг катта айби эди. Лекин курашувчанлиги ⸺ унинг энг катта фазилати.
...Ижобий нарсаларга кўнгил қўйиб, улар учун курашмайдиган одам, менинг назаримда салбий нарсаларга кўнгил қўйиб, улар учун курашадиган "Наполеон"лардан яхшироқ эмас!
*© Байрам АЛИ, «Мен билган очун»дан.*
Бир йигит донишманднинг ёнига келиб:
⸺ Иккита қизни севиб қолдим, энди қай бирини танлашга қийналаяпман.., — деб гап бошлабди.
⸺ Истаганингни танла, барибир қизларнинг иккисини ҳам севмайсан, — унинг гапини бўлибди донишманд.
Йигит ажабланибди:
⸺ Нега бунчалар ишонч билан гапираяпсиз?
⸺ Агар қизлардан бирини севганингда, уни иккинчи бири билан таққосламаган бўлардинг, холбуки, севмоқ ⸺ таққослашни бас қилмоқдир.
Инсоннинг бойлиги ақчалар билан эмас, воз кеча олмайдиган нарсаларининг кўплиги билан ўлчанади.
*© Афлотун*
Қадрли Зойир ака Мирзаев! Бир вақтлар Қашқадарё вилоят ҳокимлигидан бошқа ишга ўтганингизда хафа бўлгандим. Ахир қаердан билай, кун келиб тақдир ўзимни ҳам Тошкент вилоятига етаклаб келишини...
Ҳаммаси учун раҳмат, ака! Кечаги ва ундан олдинги қилган барча ёрдамларингиз учун раҳмат! Ўзи билан Сўзи бир инсонсиз! Мардона юзингиздан нур аримасин! Оиламиз билан Сизни ўз акамиздай яхши кўрамиз!
#xayrlikech #rivoyat #kechinma
Ривоятларга кўра, бир куни мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари ўз шогирдларига айтадилар:
⸺ Шундай бир мақом борки, унинг дуолари шаксиз қабул бўлади, Аллоҳ унга маърифат эшикларини очиб, авлиёлик даражасига кўтаради!
⸺ У мақомга кимлар эга бўлади, ё, ҳазрат? ⸺ сўрайди, шогирдлари.
Мавлоно жавоб берадилар:
⸺ Ким қалбини оғритиб, қаттиқ азият етказган инсонни Аллоҳ йўлида кечирса, ҳам "Раббим, шу хатогир бандангни менинг айбларимни кечирган каби кечиргин" деб чин юракдан дуо қила билса, ўша одам эга бўлади!
⸺ Байрам АЛИ,«Энам айтган ривоятлар» туркумидан.
#insonxarakteri #umr_manzaralari
Агар сиз узоқ вақт жим турсангиз, одамлар сизни деярли пайқашмайди. Гапиришни тўхтатинг ва сиз кўринмас одамга айланасиз. Чунки атрофимиздаги одамларни биз эмас, кўпроқ бизнинг уларга бўлган муносабатимиз қизиқтиради.
*© Мацуо Монро, ёзувчи, психолог.*
"ХИЁНАТ"
*Гўдаклигимдан бошлаб отлар, итлар ва қушларга қизиқар эдим... Бола эканман-да, бир гал қишлоқдошларимиздан биттасининг чиройли кучукчасини ўғирлаб келдим. "Зийрак" қўйдим отини. Ўзим нима есам тенг ярмини илиниб, боқа бошладим. Зотдор экан... Кучукча уч ой деганда ўсиб, итмисан ит бўлди!..
Гап ётмайди-да қишлоқда. Итини мен ўғирлаганимдан хабар топган эгаси бир куни уни излаб келди. Жаҳли чиқди, олиб кетаман деб туриб олди. Мен итни қучоқлаб олдим. Бермайман дедим. Йиғладим...
Отам бир сўзли одам. Шарт қўйди. Итни ушлаб тураман, икковинг икки ёнимдан ўт-да, чақир. Қайсингга қараб юрса, ит ўшаники, деб айтди. Бу шартга итнинг эгаси ҳам кўнди.
Мен жуда хурсанд эдим. Ахир уч ойдан бери ўзимдан ажралмаган, фақат ўзимнинг қўлимдан овқат еган ит, чақирсам менга қараб юриши аниқ эди-ку!?
Лекин... Лекин... шундай бўлмади. Отам ушлаб турган итни иккимиз икки тарафдан туриб чақирганимизда, у эгасига қараб борди...
Ўшанда итни жуда ёмон кўриб қолдим. Туни билан ухламасдан бошимни кўрпага буркаб йиғлаб чиқдим. Роса сўкдим уни. Хайф сенга берган шунча овқатим, меҳрим, дедим... Номард экансан, дедим...
Йиллар ўтиб, кейинчалик ўйлаб кўрсам, хато қилган эканман. Ўша ит жуда мард экан. Асли унча-мунча одамзотидан мард, садоқатли экан ўша ит!..
Хайрли кеч.*
*© Байрам АЛИ*
Исломдан узоқ, лекин тараққий этган миллатлар тараққиётининг сабаби адолатдир. Адолат бўлган жойга Аллоҳ барака беради. У мусулмон бўлса ҳам, бўлмаса ҳам.
⸺ Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"ЭЛНИНГ ЭЪТИБОРИДАН ҚОЛМА..."
Кўнглини қувонтирган одамларни элнинг эътиборидан қолма, деб алқарди момом раҳматли. Чунки ул даврларда элнинг эътиборидан қолиш катта фалокат саналарди. Орадан йиллар ўтди. Мана, бизнинг давримизга келиб элу-халқдан уялмайдиган (безбетроқ) авлод шаклланди. Сабаби, элнинг ўзининг ичида бошқаларга намуна бўла оладиган дили билан тили бир ШАХСлар қолмади. Оқибатда, майда манфаатлар одамларнинг бирини у ён, бошқасини бу ёнга тортиб, ҳатто кичик қишлоқларни-да минг бўлакка бўлиб ташлади...
Бунда нима хулоса чиқади, биласизми? ШАХС йўқ жойда ЭЛ, ЭЛ йўқ жойда ШАХС бўлмайди. дўстим. Ва айнан мана шу ерда кичик қишлоқларнинг фожиаси миллат фожиаси билан уйқашиб кетади.
Энди тушунгандирсиз, биздан нима учун даҳолар чиқмай қўйган?!
Элнинг эътиборидан қолманг. Бу сиз ўйлагандан анча муҳим бўлиши мумкин.
Хайрли кеч.
⸺ Байрам АЛИ
«Хурсанд бўлганингда сўз, хафа бўлганингда жавоб, ғазабда турганингда қарор берма!»
⸺ Мавлоно
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 1 month ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 weeks, 3 days ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 3 months ago