ИЖОД ТАРАННУМИ

Description
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира ва ёзувчи Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago

3 weeks, 5 days ago
[#Кун](?q=%23%D0%9A%D1%83%D0%BD) ҳикмати

#Кун ҳикмати
Табассум ажойиб дори:— уни дўстингга берсанг хурсанд бўлади;
— душманингга берсанг ичи зил кетади;
— онангга берсанг кўнгли ёришади;
— фарзандингга берсанг мехри ошади;
— танимаган кишингга берсанг сен учун садақа ажри бўлади;
— эр аёлига берса севгиси ортади;
— аёл эрига берса ишончи ортади.

• Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингга жойлаб қўйган.
Сал жилмайиб ва самимийлашсанг бўлди, ажойиб дорини текинга оласан.

3 weeks, 5 days ago
***2️⃣******0️⃣******2️⃣******5️⃣*** **2** минг йигирма беш, омад …

2️⃣0️⃣2️⃣5️⃣ 2 минг йигирма беш, омад олиб кел,
0 йдин эт юргувчи йўлларимизни.
2 дунёсига етгулик бахт бер,
5 карра қувонтир дилларимизни.

2 минг йигирма беш, кўнглимизга боқ, 0 қсин биз томонга замонаий хос.
2 қўйма бизга ҳаёт дарсидан,
5 билан имтиҳон қилгин, илтимос.

2 минг йигирма беш, раҳм эт кўнглима,
0 ташингга солма, куйдирма ҳадеб,
2 йўл ичинда қолдирма мени,
5 пулга арзимас ғанимларни деб.

2 минг йигирма беш, ишқ бер, юрагим,
0 шиқлик сурури шавқидан тўлсин.
2 кўзим бирла севаман ишон,
5 кунлик умримиз  Муҳаббат бўлсин!

2 минг йигирма беш, оқизма асло,
0 дан бошлаганлар манглайидан тер.
2 миллион берма харомдан, майли,
5 сўм бўлса ҳамки, ҳалолидан бер.

2 минг йигирма беш, илтижойим шу, 0 рзулар юртига қадам ташлайлик.
2 кафтим очиб сўрайман Ҳақдан,
5 кунимиз борми, шодон яшайлик.

[**TEZKOR YANGILIKLAR UZ

Telegram](https://t.me/tezkor_uz_yangiliklar) | Veb-Sayt | YouTube | Facebook | Instagram |**

3 weeks, 5 days ago
Ассалому алейкум.

Ассалому алейкум.
Олам яралган кун,мискинлар байрами Жума муборак бўлсин.
Кунингиз хайрли ва яхшиликларга бой бўлсин.

6 months, 2 weeks ago

Эй, замонамиз оналари, сиз тарихнинг ҳеч бир даврида кўрилмаган, медиа ва техника фитналари урчиган бир замонда фарзанд ўстиряпсиз.Асло унутманг, бу фитналар уйингизнинг ичигача кириб, сизни, жуфтингизни ва болаларингизни ўз домига олаёган улкан  таҳликадир. Бу фитналардан огоҳ бўлинг.

Замонамиз фитналаридан омонда бўлиш учун:

1.  Болангизни Youtubeнинг офатидан қўринг, уларни доимий телефон домига ташламанг.Хархашасидан қутулиш, бемалол сериал кўриш, қўшнилар билан тинчгина гаплашиш  ва уй ишларида ҳалақит бермаслиги учун болани  қўлига телефон ёки планшетни тутқазиб қўйманг.
Дунёдаги миллионларча оналар ноқобил фарзанд  доғида қовурилар экан, сиз учун Аллоҳнинг омонати ва неъмати бўлган болангизга Youtubeнинг “оналик” қилишига йўл қўйманг.

Фарзандларини Youtubeнинг ихтиёрига ташлаган ҳар бир она билсинки, боласини енгилтаклик, шармсизлик  ва аҳлоқсизликнинг чангалида қолдирибди...

2.  Болаларингизни компьютер ўйинларидан сақланг.Бугун болаларимизга таҳдид солаётган энг асосий фитналардан бири компьютер ўйинлари ва “Playstation”лардир.
Болани реал ҳаёдан узоқлаширадиган, эртадан-кечгача компьютер ёки телефонга “ёпиштириб” қўядиган, уларни зомбига айлантирадиган (Аллоҳ сақласину,  ўз жонига қасд қилишгача олиб келаётган) компьютер ўйинларига нисбатан эҳтиёт чораларини кўриш, тадбирли бўлиш ҳар бир онанинг бурчи.

3.  Болаларингизни чексиз интернетнинг чексиз фитналаридан сақланг.Қабул қилаётган маълумотининг меъёри ва вақтининг чегараси бўлмаган, оила текширувидан ўтмаган интернет – болангизни ўз балоси билан маҳв этадиган буюк бир офат.

Боладаги интернет эҳтиёжини аниқ муддат ва меъёрлар билан белгиланг. Болангизни ёпиқ эшиклар ортида интернет билан ҳоли қолдирманг. Уларнинг интернетда нималарни ўқиётгани ёки кўраётганини узлуксиз назорат қилинг.
Назорат қилинмайдиган, чегара-тўсиқ қўйилмаган интернетдан фойдаланувчи фарзандлар – ота-оналар ўз қўллари билан ҳалокатга ташлаган бир авлод демакдир.

4.  Болаларингизни ҳар турли сериалларнинг фитнасидан сақланг.Фазандингизни қўлига пультни тутқазиб, дунёнинг бутун аҳлоқсизликларини уйингизга олиб кираётган TV дунёсига ташламанг.

Нимани ва қайси пайтда кўришларига доир аниқ бир назорат механизми яратинг. Уларни енгил-елпи кўрсатувлар, аҳлоқсиз фильмлар ва беҳаё рекламаларнинг таҳликаларидан сақланг.

Бу борада маълумотлар ўқинг, билим олинг, тадқиқот қилинг, мутахассис билан маслаҳатлашинг.

@konspektor

6 months, 2 weeks ago

Бу ҳали бошланиши бўлса керак...

Ер ости коммуникация тармоқлари чириб йўқ бўлиб кетган.
1966 йилдан кейин ўрнатилган ер ости сув,
канализация, газ қувурлари (металл) аллақачон емирилиб кетиб, тармоқ фақат гил тупроқдан табиий равишда ҳосил бўлган сопол қувурлардан иборат бўлиб қолган.

Шаҳарга яна минглаб уй-жойлар ва маъмурий биноларнинг қурилиши эса,
бундан кейин коммуникацияга босимни кун сайин ошириб бораверади.

Ер ости коммуникация авариялари бошланиб қолса,
Электр қимматлиги, сувнинг тоза эмаслиги каби масалалар ҳолва бўлиб қолади.

Зудлик билан Тошкентда қурилишларни тўхтатиш ва
бор кучни коммуникацияни янгилашга қаратиш шарт.

Хайрулла Қилич

https://t.me/Hurfikruznews

6 months, 3 weeks ago

#Шунақаси ҳам бўлади...

ЗУККО ШИФОКОР ВА ЮРИСТ

Америкада ҳеч бир клиникага ишга кира олмаган хитойлик шифокор ўз клиникасини очиб, шифохона пештоқига “Шифо топганга хизмат 20 доллар, шифо топмасанг, 100 доллар компенсация!” дея ёзиб қўйди.

Эълонни кўрган юрист хитойликдан пул ишлаш мақсадида шифохонага кириб, таъм сезмаётганидан арз қилди. Хитой шифокор ҳамширасига 14 чи қутидаги доридан келтиришни буюрди.

Шифокор “юрист бемор” оғзига 3 томчи керосин томизиши билан юрист “тфу-у-у, бу керосинку!” деб бақирди.

Шифокор: “Сизнинг таъм билиш сезгингиз қайта ишга тушди, сиздан 20 доллар!”

Аламда қолган юрист бемор бир неча кундан кейин қайта ташриф буюрди ва хотирасидан шикоят қилди. Шифокор ҳамширага 14 чи қутидан дори олиб келишни буюрди.

Бемор “у қутида керосин бор эди!”- дея ҳайқирди.

Шифокор: “Сизнинг хотирангиз қайта тикланди, сиздан 20 доллар!”

Аламдан куйган юрист кейинги сафар шифокорга кўзидан шикоят қилиб келди.

Хитойлик шифокор бу сафар ожиз қолганини эълон қилиб, даво топмаган беморга 100 доллар беришини эълон қилди ва 20 долларлик купюра узатди.

Юрист бемор: “Ахир, бу 20 долларку!”

Шифокор: “Сизнинг кўриш қобилиятингиз тикланди, сиздан 20 доллар!
Интернетдан олинди.
https://t.me/IJOD07⠀

6 months, 3 weeks ago

У нонларни олди-да,сал нарироқда яшовчи товуқ боқадиган рус кампирга этиб берди.Дугонасининг нонларни уларга беришдан кўра моғорлатиб ахлатга ташлагани аён бўлганди.”Увол бўлишини ҳам ўйламабди-я.”
Кеч куз кунларидан бирида уйларига телефон қилган Нигина ўғилчаси Расулбекнинг касал бўлиб қолганини эшитиб,”кетаман”га тушди.Равшан хотинини уйга жўнатиш учун йўлкирага пул топиш илинжида тўрт томонга югурар, аммо етарли маблағ топилмаганидан асабийлашарди.Чипта учун анчагина пул топиш кераклигини тушунган Нигина бувисидан қолган тилла зирагини сотишга мажбур бўлди. Унга қарз беришни истамаган дугонаси Нигинанинг зирагини жон-жон деб ярим пулига сотиб олди. Пулини ҳам минг бир иддао билан зўрға берди..
-Расулбек катта бўлиб қолдими, уйдагиларинг ҳаммалари яхшими? Тўй қилибсан,айтмабсан ҳам бизларни, -бирданига қулогининг остида янграган бу товуш Нигинани яна воқеликка қайтаргандек бўлди.Яшин тезлигида хаёлидан кечган воқеалар уни қандайдир паришонхотир қилиб қўйгандек эди,гўё.Аммо унинг бу ҳолати бир сониягина давом этди холос.
-Ҳа,раҳмат,-деди у Наргизанинг кўзларига тик қараб. Расулбекни суннат тўйини ўтказдик .Сизлар йўқ эдинглар.Шу сабаб айтиб ўтирмадик. Ҳоҳлаган вақтингда кел,тўйдаги насибангни токчада асраб қўйганман.Ўзингникилар тинчми?
-Эҳ.нимасини айтасан.-бирданига Дилфузанинг кўзларида ёш ҳалқаланди.- Қизчамни ҳам олиб кетмоқчи эдик.Шу сабаб мен дадасидан олдинроқ келгандим.Билмайман,мен йўғимда бирор нимадан қўрққанми, ё йиқилганми,ўз-ўзидан шайтонлайдиган бўлиб қолибди.Келганимдан бери бир неча бор касали қўзиб, мени қанақа қўрқитди,билмайсан. Қанча шифокорларга кўрсатдик.Ҳозир марказдаги катта дорихонадан келяпман.Дадаси “Ш ёққа олиб кел, шифокорларга кўрсатамиз”-деяптилар.Аммо ўзим қўрқяпман,йўлда касали қўзиб қолса, нима қиламан деб...
Нигина тўхтамай гапираётган дугонасининг абгор аҳволига қараб унга ачинди. “Худойим қизингга тезроқ шифо берсин,зерикма.,” деганича хайрлашди.Уйга қайтаркан, ўзининг ва Дилфузанинг ҳаётини солиштирди.Дилфуза ва Авазбек ҳозир анча бойиб кетишган,маҳалланинг четроғидан эски бир ҳовлини сотиб олиб,2 қават қилиб қайта ростлашган эди. Равшан бўлса, Россияда бир муддат ишлаб қайтгач,топган-тутганларига Расулбекни қўлини ҳалоллашди.Нигина ҳам қараб турмади,тикувчилик қилди, буюртма олиб пишириқ пиширди, турли салатлар тайёрлаб берди. Хуллас,қўлидан келгунча эрига кўмаклашди.Равшан яна бирор йилча хорижда ишлаб келди-ю, ”Матиз” автомашинасини сотиб олиб,киракашлик қила бошлади.Ёш оилалар учун яратилган имтиёзлардан фойдаланиб, кредит асосида 2 хонали уй ҳам сотиб олишди. Яқинда туғилган кунига эри мусофирчиликда сотилган зирагининг ўрнига бошқасини олиб берди.Хуллас, 2 йил ичида уларнинг ҳаёти анча ўрнига тушиб қолди.
“Дилфузанинг қизи нега бунақа касалликка учрадийкин? Ахир у мени шунча ранжитган бўлса-да, илойим демаганман.Э,тўхта.У дўстлигимизни оёқ ости қилди. Қизғонганидан ҳатто нондай азиз неъматни хор қилди.Бизга бергандан кўра моғорлатиб,ахлатга чиқариб қўйди. Дўстлик ва ноннинг уволи тутдимикан ё уни..Оллоҳ,ўзинг ёрдам бер,шу норасидага...”
Нигина шу хаёллар билан уйига яқинлашаркан,кўнглида дугонасига нисбатан ҳамдардлик туйғусини ҳис этди. Негадир унинг кўнглини бир неча йилдан бери босиб ётган гина тошлари эригандай эди. Ўзи ҳам она бўлгани учун Дилфузанинг қизига чин кўнглидан раҳми келиб, кўзлари ёшланди...
Моҳигул Назарова.
https://t.me/IJOD07⠀

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago