Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Gavhar Nasrulloh

Description
Hayotni chuqurroq anglaymiz...

Marketolog
Kopirayter
Tarjimon
Kontent-menejer
SMM menejer

Касбий тажрибаларим ва маълумотларни қуйидаги каналдан кузатишингиз мумкин:

@kopirayting_maktabi
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago

1 month ago

"Ман ўйлаган иш бўлмади-да", "Ман бошқача режа қилгандим", "Менинг ҳисоб-китобим бошқача эди"...

Юқоридаги каби гаплар қулоғимга кўп чалинган. Бу гаплар шунчаки айтилса ҳам майли эди. Уларни айтаётган инсоннинг аҳволи ажиб.

Қизишади, ғазабланади. Феъли тезроғи нималарнидир (девор, масалан) муштлаб, истерика қилади. Ҳаммасиям майли, яқинларини хафа қилиб қўйиши ундан ҳам ёмон.

Бундай инсонлар режасиз бирор иш қилмайди. Қиладиган ҳар бир ишини аввалдан режалайди, ҳисоб-китоб қилади.

Бу яхши, албатта. Аммо режа тузаётган инсон ҳамиша режасидан ташқари воқеликлар ва ҳаражатлар чиқиб қолиши мумкинлигини ҳам ўша режалари орасига қўшиб қўйиши керак.

Яъни, палон ишни палон муддатда бажараман, деб режа қилаётган пайтида, кутилмаган вазиятлар учун ҳам бироз вақт қўшиб тақсимот қилиши мақсадга мувофиқ.

Писмадон ишни мана бунча маблағ билан битираман, деб чамалаётганида, ўзи ўйламаган харажатларга ҳам руҳан тайёр бўлиши лозим.

Ҳеч бўлмаганда, биз режа қилаверамиз, Аллоҳнинг иродаси бўлаверади, деган ҳикматли гапни ҳамиша ёдда сақлаш керак.

Майда ишлар-ку майли, айниқса, катта-катта ишларни бажараётган пайтимиз ҳар доим биз ҳисобга олмаган вазият ва харажатлар бўлади.

Ҳар гал шундай ҳолат кузатилганида дод солиб, тўполон қилаверсак, ўзимизни ҳам, яқинларимизни ҳам сиқиб қўямиз.

Дунё тарихини кузатсак, ҳатто Пайғамбарлар ҳам ўзи чамалаган ҳар бир ишни ўзи ўйлаган шакл ва муддатда тугаллай олмаганига гувоҳ бўламиз.

Шундай экан, режаларимиз ичига режамиздан ташқари ҳолат ва вазиятларни ҳам қўшиб қўйиб, сал хотиржамроқ бўлаверганимиз яхши.

Биз режа қилаверамиз, Аллоҳнинг айтгани бўлаверади.

👉 @gavhar_nasrulloh 👈

[​](https://telegra.ph/file/d76935b204aaebe756408.jpg)"Ман ўйлаган иш бўлмади-да", "Ман бошқача режа қилгандим", "Менинг ҳисоб-китобим бошқача эди"...
1 month, 1 week ago
Рамазон тез ўтди. Нималаргадир улгурдик, нималаргадир...

Рамазон тез ўтди. Нималаргадир улгурдик, нималаргадир...

Илоҳим, Аллоҳ йўл қўйган хато ва нуқсонларимизни афв қилиб, сиздан ва биздан амалларимизни қабул айласин!

Барчамизни Рамазон фазилатларидан манфаат топган бандалари қаторида қилсин.

Ийди Рамазон муборак бўлсин, азизлар!

👉 @gavhar_nasrulloh 👈

2 months, 1 week ago

Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!

[​](https://telegra.ph/file/d3b9c76250ddae9ad17e7.jpg)Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!
4 months, 1 week ago

Одамлардаги менга ёқадиган жиҳатларни ҳам ёзгим келиб қолди. Унисини ёзгандан кейин, бунисини ҳам ёзиш керак-да, тўғрими?)

Хуллас, бошладим:

  1. Самимийлик.
  2. Самимийлик.
  3. Самимийлик.

Самимий одамлар нариги постимда ёзилган менга ёқмайдиган ишларни қилса ҳам, сезмай қолсам керак.))

👉 @gavhar_nasrulloh 👈

[​](https://telegra.ph/file/ea3b583db6298e972e501.jpg)Одамлардаги менга ёқадиган жиҳатларни ҳам ёзгим келиб қолди. Унисини ёзгандан кейин, бунисини ҳам ёзиш керак-да, тўғрими?)
4 months, 1 week ago

Одамлардаги манга ёқмайдиган жиҳат(ҳаракат)лар:
1. Шахсий саволлар сўраши. Масалан, қанча топасиз, ҳар куни Қуръон ўқийсизми, қаердасиз каби.

  1. Манга умуман алоқаси йўқ нарсаларни мандан сўраши.

Масалан:
— Палончи аввал бошқа жойда ишларди, нимага у ердан кетди?

— Билмайман. Кетгиси келгандир-да. Жуда қизиқаётган бўлсангиз, ўзидан сўрай қолсангиз-чи.

— Ноқулай-да, сиз билиб беролмайсизми?

🙄

  1. Яқинларимнинг суратлари ёки видеоларини сўраши.

  2. Қайсидир ҳаракатим ёки ҳаракатсизлигимнинг сабабини ўзим очиқламаган бўлсам, суриштириши.

  3. Бекорчи суҳбатга тортишга уриниши. Бекорчи суҳбатдан кўра, жимгина кечаги таржимам ёки ўқиган мақоламни миямда таҳлил қилиб ўтирганим афзалроқ.

  4. Огоҳлантирмай қўнғироқ қилиши.

  5. Телефон рақамим ёки бошқа мен ҳақимдаги шахсий маълумотларни рухсатимсиз кимгадир бериши.

  6. Ўзининг ақллилигини исботлашга уриниши. Бу гап изоҳларга ҳам тааллуқли.)

  7. Жиддий мавзуда сўз бораётган пайтда ҳазиллашишга уриниши.

  8. Фақат ўзининг вақти ва манфаати ҳақида ўйлаб, менинг вақтим, манфаатларим ва хоҳишларимни инобатга олмаслиги(менга алоқадор нимадир режа қилганда).

Давоми бор...

👉 @gavhar_nasrulloh 👈

[​](https://telegra.ph/file/8e8255e791cb1c9687c1a.jpg)**Одамлардаги манга ёқмайдиган жиҳат(ҳаракат)лар:**
4 months, 4 weeks ago

**"ОШИҚЛАР"

📿Салавот айтган кунларимизда барака бўларди...**

🎙Гавҳар Насруллоҳ

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 11 декабрь санасидаги 03-07/9270-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

#Ошиқлар
T.me/BintuSodiq

5 months ago

Агар замонавий коучдан шўрва тайёрлашни ўргатишини сўрашса...

— Шўрва тайёрлаш ҳаммани қўлидан келади. Бунинг учун "комфорт зонаси"дан чиқиб, плита ёнига бориб, тайёрлашни бошлаш кифоя.

— Бунинг учун бизга нималар керак бўлади?

— Ҳар бир шўрвада ўзига хос масаллиқлари бор. Масаллиқлар орасидан ўзингизга энг маъқулларини танлаб олинг-да, тайёрлайверинг.

— Қадам-бақадам рецепт билан таништириб ўтсангиз.

— Ягона шаблон мавжуд эмас. Шунчаки ўз-ўзингизга: "мен уддалайман, мен дунёдаги энг ширин шўрвани пишираман", десангиз бўлди. Унутманг, йўл қанчалар узоқ бўлмасин, биринчи қадамдан бошланади.

— Хуллас, нимадан бошлаш керак?

— Қарор қабул қилишдан. Қарор қабул қилишда энг муҳими эса — мақсадга интилувчанлик. Сиз ўз олдингизга аниқ мақсад қўйишингиз керак: шўрва тайёрланиши шарт. Кўникма ва маҳорат ўз-ўзидан келади.

— Унчалик тушунмадим. Умуман олганда шўрва пишириш учун қандай ҳаракатлар қилишим керак?

— Сеҳрли хапдорини кутманг. Шунчаки, плита олдига боринг ва уриниб кўринг. Жавобни ўзингиз топишингиз лозим.

— Энди ўрганаётган ошпазларга нима деган бўлардингиз?

— Ўзингизга ишонинг. Бу энг муҳими.

Таржима

© Гавҳар Насруллоҳ

👉 @kopirayting_maktabi 👈

6 months ago

Бир киши айтяпти: "Уч қизим бор, учаласини ҳам ўқитдим. Ўзим оддийгина таксичиман. Осон бўлмади. Ҳозир ҳаммаси оилали. Икки-учтадан боласи бор.

Карантин пайтида ўртанча қизимнинг эри бирданига ишсиз бўлиб қолди. Қайнотасининг ҳам иши ортга кетди.

Қизим ўқитувчи бўлгани учун ойлиги тўхтамади. Ўша қийин кунлар тугаб, куёвим ва қудам ишини яна йўлга қўйиб олгач, чиройли таом тайёрлаб бир куни кутилмаганда кириб келишди.

Раҳмат айтишга келишибди:

"Барака топинг, қуда. Билсангиз керак, келиннинг пулига кўз тиккан жойимиз йўқ эди. Рўзғорни ҳамиша тўкис қилганмиз. Аммо карантин кунлари кутилмаганда қийин аҳволда қолиб кетган кунларимиз шу қизимиз рўзғорга яхшигина ҳисса қўшди. Шундай қиз ўстирганингиз, чиройли тарбиянгиз учун раҳмат. Илм берганингиз учун алоҳида ташаккур."

Қизим, бу гапларни эшитиб, қизларимни ўқитгунча чеккан заҳматларимнинг бари унутилиб кетди.

Куёвим ҳечам қизимнинг пулига аралашмаган. Қудаларим ҳам. Ҳозир ҳам ҳаммаси аввалгидек. Аммо қизимнинг йиғиб қўйгани, олган маоши — барчаси ноилож пайтда қўл келибди. Жуда севиндим.

Бу дунёда шундоқ гап эшитиб, бошим кўкка етди. Зора Худойимнинг қаршисида ҳам шу туфайли юзим ёруғ бўлса, деган умидим бор."

Gavhar Nasrulloh

👉 @gavhar_nasrulloh 👈

[​](https://telegra.ph/file/4d4f505538d5a22bbd04b.jpg)Бир киши айтяпти: "Уч қизим бор, учаласини ҳам ўқитдим. Ўзим оддийгина таксичиман. Осон бўлмади. Ҳозир ҳаммаси оилали. Икки-учтадан боласи бор.
6 months ago

Дўстлар, бугундан янги онлайн курсга қабул бошланади
Бу курсда сизни нималар кутяпти?

3 та модуль.
15 та дарс.
10+ вазифалар.
копирайтингда керак бўладиган 20+ усуллар.

Курс давомида сиз ўз товарингиз, хизматингиз ёки таниш соҳада иш юритиб, маркетингга доир матнларнинг ҳар бир қисми билан ишлашни ўрганасиз: сарлавҳадан бошлаб ҳаракатга чорловгача. Қадам-бақадам.

Қабул 1 декабргача давом этади. 20 ноябргача тўловни амалга оширганларга ёқимли чегирмалар мавжуд.

Курс тарифлари ва нархлар бугун кечки пайт эълон қилинади.

Саволлар ва курсга рўйхатдан ўтиш учун @nasr_assistant'га мурожаат қилинг.

👉 @kopirayting_maktabi 👈

6 months, 3 weeks ago

Falastin fojiasi G‘arb olimlariga emas, Musulmon olimlariga juda katta so‘roq belgilarini ko‘tarib keldi.

@Hamid_Sodiq

We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago