Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!
Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.
Last updated 1 month, 4 weeks ago
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 1 year, 2 months ago
«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).
Last updated 1 year, 6 months ago
Маркетинг устида кўпроқ бош қотиришганда эди, ҳозиргача ўзимизда ишлаб чиқарилаётган машиналарни ҳам ўзига хосликлари билан, чинакам хоҳлаб сотиб олаётган бўларди одамлар. Яхшироқ бош қотирилса, ёнига мерседесни бир хил нархда қўйиб қўйса ҳам, бунисини танлайдиган ҳолатни келтириб чиқарса бўларди.
Хуллас, нима демоқчилигимни тушундингиз, деган умиддаман.
✍️ Gavhar Nasrulloh
Дунё маркетологлари шундай юришлар қиладики. Сиз улар хоҳлаган ҳаракатларни бажараётганингизни ҳатто сезмайсиз ҳам.
Ўзим истаганим учун кола ичяпман, деб ўйлайсиз. Мерседес миниш менинг азалий орзуим, деб ишонасиз.
Кола ўрнига пепси харид қилган пайтингиз эса, бу танловни ўзингиз қилганингизга аминсиз. Аслида, иккисидан бирини танлаш имконингиз ҳам маркетологлар ҳийласи эканини тасаввур ҳам қилмай қоласиз баъзан.
Хўш, улар бизларни шундай бошқариш учун нималар қилишади? Бизни ўрганишади. Кундалик одатларимиз, қизиқишларимиз, қандай тарзда айтилган гапга қандай реакция кўрсатишимиз ва ҳоказо ва ҳоказо...
Улар истаган ишни бажаряпмизми, демак улар бизни ўзимиздан кўра яхшироқ "танийди". Бундай таниш учун эса улар кўп ва хўп меҳнат қилади. Кузатади, таҳлил қилади. Ва... Яна меҳнат қилади: бизни ҳаракатга чорлайдиган сўзларни териб-териб, бизга эшиттиради, бизни таъсирлантирадиган роликлар ишлайди, ҳар жойларга ёзувлар ёки ўзини эслатувчи ранг ва шаклларни жойлаб, онг остимизга жойлашиб олишга, биз учун "эски таниш" мақомини эгаллашга ҳаракат қилади. "Эски таниш" бўлганда ҳам, яхши, ёқимтой "эски таниш" мақомини эгаллайди.
Ва биз, тиш пастаси хариди учун чиққанимизда, аксар ҳолларда "эски таниш"имиз "Colgate"ни танлаймиз. Баъзида эса, "янги таниш"ларимизни ҳам "эски таниш"ларимиз номи билан атаб юраверамиз. "Памперс", "Тефаль" каби. Бу худди яқинда уйланган аёлини вафот этган хотинининг исмини айтиб чақиришдек эшитилса кераг-ов ўша янги брендлар учун))
Хуллас, ўйлаб кўрсак, бизга бу каби таъсир ўтказиш осон эмас. Бунинг учун гуруҳ-гуруҳ жамоалар меҳнат қилади.
Уларнинг меҳнат натижасига қараб туриб, Ўзбекистондаги маркетингни кузатсангиз, сабрсизроқ ва дангасароқ эканимизни англайсиз:
"Нимага энди биз ўйлаб, таҳлиллар ўтказиб, таъсирли роликлар ишлаши учун бутун гуруҳга пул сарфлашимиз керак? Четдан машина олиб киришни қийииин қилиб ташласак, машинамиз сотилаверади."
"Нимага энди биз дўппини тарғиб қилиш учун янги-янги либос коллекциялари устида бош қотиришга вақт кетказишимиз керак? Ана, маданият вазири шундоқ чиқиб, "ҳамма кияди!" дейди, тамом. Шунгаям энди одамларнинг феъл-атворини ўрган, уларга ёқадиган қилиб гапир, қилиб ўтирамизми?.."
"Нимага энди биз ишлаб чиқараётган маҳсулотимиз сифати ҳақида қайғуришимиз керак? "Шуни ичсанг, қиммат машиналаримиздан бирини ютиб оласан", — деймиз, бўлди. Савдодан тушган пулларни санаб улгурмаймиз."
"Чинакам брендлар маркетологлари аҳмоқ, жамоа бўлиб бош қотириб, қатор-қатор стратегиялар ишлаб чиқади. Мана, биздан ўргансин ишлашни. Иш дегани мана бундай бўпти. Маркетинг дегани, бундоқ бўлади..."
Ўзбекистонда худди шундай ўйлайдиган бизнес эгалари кўплаб топилади. Маркетологни ишга олишади-да, нима қилишни унга ўзлари айтиб туришади. Борди-ю, маркетинг нуқтаи назарини келтирса, қабул қилгилари келмайди. Ўзларини бошлиқ бўлмай қолаётгандек сезишадими, директорлик рутбасидан тушиб қоляпман, деб ўйлашадими... Боз устига, кутишга вақтлари йўқ. Тез бўлиши керак, тез, тез, тез.
Одамлар эса, иложсиз нексия сотиб олади-да, уни ичида "қачон мерседес минаркинман" деган ширин хаёллар оғушида йўллар кезади. Ҳеч бўлмаса, рулини ўрнатиб олишади)
Бунинг сабаби битта. Мерседес маркетологлари эркин. Одамларни ўрганади, уларга комфорт керак, деган хулосани беради. Ишлаб чиқарувчи эса, маҳсулотини сотиш учун шунга мослайди. Бошқаларидан ажралиб турадиган жиҳатимиз шу дейди-да, рулда ўтирган ҳайдовчи машина ичидаги комфорт туфайли ўзини шердек ҳис қилаётганини кўрсатиб беради.
Нексия маркетологи эса, "қўл-оёғи боғлиқ". У бошлиқларга бўйсунишга мажбур. Шунинг учун аҳолини "яхшилаб" ўрганиб, бизникиларга мақсадга етиш эмас, мақсадга етишни орзу қилиш мароқлироқ бўлишини айтади. Ва халққа орзу қилиш имконини яратишади. Майли, мерседес минишни орзу қилсин, лекин нексия сотиб олаверсин. Биз учун асосийси сотиш. Мажбурлаб сотамизми, чеклаб сотамизми, фарқи йўқ. Сотилса бўлди. Майли, бизнинг маҳсулотимизни орзу қилмасин, ёмон кўрсаям фарқи йўқ, сотиб олса бўлди.
Бир-икки ҳафта аввал таъбимни тирриқ қиладиган бир ҳодиса юз берди. Бироз хафа бўлдим, тушкунликка тушмоқчи ҳам бўлдим.
Кейин ўйлаб қолдим. Атиги олти йил аввал кимдир менга ҳозирги ҳолатимни — нималар билан банд бўлишимни, қаерларда юришимни айтиб берганида, уни алжираяпти, деб ўйлаган бўлардим.
Қисқа муддат ичида ҳаётим шу қадар ўзгариб кетдики... Янги танишлар орттирдим, янги касблар ўргандим, янги жойларни кўрдим... Тасаввур қилиш у ёқда турсин, етти ухлаб тушимга кирмаган ўзгаришлар бўлиб кетди.
Бирортасини режа қилмагандим. Бирортасига эришиш учун астойдил ҳаракат қилмаганман.
Ҳаммаси фақатгина Яратганнинг фазли-марҳамати билан содир бўлди.
Нега энди кичик бир воқеа учун ташвиш чекай? Нимага тушкунликка тушай?
Аввал йўқ эдим. Аллоҳнинг иродаси ила бу дунёга келдим. Мендаги бор неъматларнинг барчасини Ўзи менга ато қилди.
Кўриб, билиб, гувоҳ бўлиб боряпманки, бу дунёда ҳеч бир иш Унинг изнисиз бўлмайди. Бу гапларни аввал ҳам кўп эшитган бўлсам-да, ўзимнинг бошимдан ўтганидан кейин аниқ англаб етдим.
Шуларни ўйладиму маҳзун қалбимга қувонч оралади, тунд чеҳрам ёришди, ғамгин кўзларим чақнай бошлади.
Инсон ўзига берилган неъматларни сарҳисоб қила олса, қаноатни дўст тутишни ўрганса, чинакам шукур келтиришни уддалай олса — ҳеч нарса уни хафа қилолмаслигини кашф қилдим.
Қадарга розилик — бизни кучли қиладиган ягона туйғу шу бўлса керак.
Ўзим ишлаётган лойиҳалардан бирига СММ менежер қидирилмоқда:
Вазифалар:
1. СММ стратегия тузиш;
2. Контентни режалаш ва эълон қилиб бориш;
3. Натижалар мониторинги ва таҳлили;
Талаблар:
Шарт-шароитлар:
Агар вакансия сизни қизиқтирган бўлса, ўзингиз хақингиздаги резюме ва маълумотларни телеграм орқали @nasr_assistant'га юборишингиз мумкин.
🎙Янги гуруҳларга қабул 5 августдан бошланади.
Дарслар, одатдагидек, бир неча хил тарифда ўтилади.
1. Мустақил дарслар.
Бу тарифда дарсларни телеграмдаги ёпиқ каналда кузатиб боришингиз мумкин. Вазифалар текширилмайди. Мустақил ўқиб-ўрганасиз.
Бу тарифда ўқиш нархи: 1 200 000 сўм. Тўлов 10 августгача амалга оширилганда, 1 000 000 сўмни ташкил этади.
Курс бошланганидан 2 ой ўтиб, каналдан чиқариб юбориласиз.
2. Ўзим ўрганаман.
Бу тарифнинг биринчиси билан фарқи, вазифалар шогирт қизимиз томонидан текширилиб, фидбеклар берилади.
Бу тарифда ўқиш нархи: 1 800 000 сўм. Тўлов 10 августгача амалга оширилганда, 1 500 000 сўмни ташкил қилади.
Курс бошланганидан икки ой ўтиб, каналдан чиқариб юбориласиз.
3. Юзма-юз.
Ушбу тарифда дарслар телеграмдаги ёпиқ гуруҳда реал вақт режимида видеоалоқа тарзида олиб борилади. Дарсга ҳамма белгиланган вақтда кириши шарт. Вазифаларни шахсан ўзим текшириб, фидбек бераман.
Бу гуруҳда ўқиш нархи: 3 000 000 сўм.
Тўлов 10 августгача амалга оширилганда, 2 800 000 сўмни ташкил этади.
Вақт муаммо бўлгани учун, дарслар ҳафтада бир марта ўтилади. Дарсга белгиланган вақтда ҳеч қандай огоҳлантиришсиз кирмаган ўқувчилар "Ўзим ўрганаман" тарифидаги гуруҳга ўтказиб юборилади ва ортиқча тўлов қайтариб берилмайди.
📌 Тарифлар нархлари бир ой учун эмас, тўлиқ курс учун ҳисобланган.
Курсга рўйхатдан ўтиш учун @nasr_assistant га мурожаат қилишингиз мумкин.
Ким билан гаплашма, озиш ва ёшаришни истайди.
Ким билан суҳбат қурма, бойиш ва чиройли бўлиш истагида.
Кимни қарама, ё бозор, ё дўкон, ё бирор кафега йўл олган.
Кимга гапирма, ё пулдан, ё гулдан, ё зардан гапирсанг — маъқул.
Орзумиз сарвдек қомат, ёшлардек қувват, бойлардек чўнтакка эга бўлиш.
Истагимиз чиройли либос, гўзал юз, ҳашаматли уй ва машинада одамларга хуш ёқиш.
Борар жойларимиз дўкон, фитнес заллари, чойхонаю-кафелар.
Охир-оқибат етиб борадиган манзилимиз эса... Шунча елиб-югурганим шунгамиди, дейдиган бўлмасин-да, ишқилиб...
Аёлга ҳеч нарса турмуш ўртоғи берган ҳайитликчалик ёқимли бўлмаса керак)
Рус тилида "медвежья услуга" деган ибора бор. Баъзи этимологларнинг фикрича, иборанинг келиб чиқиши Лафонтеннинг "Боғбон ва айиқ" масалига бориб тақалади. Ушбу масалдан ҳисса сифатида, ўзбеклардаги "Дўсти нодондан кўра душмани доно афзал" мақолини келтирса…
Агар ёнингизда яхши одамлар бўлса, уларни авайланг. Яхши одамлар автобус эмас, ўн дақиқадан сўнг бошқаси келмайди.
Таржима
Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!
Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.
Last updated 1 month, 4 weeks ago
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 1 year, 2 months ago
«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).
Last updated 1 year, 6 months ago