🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
МУҲАББАТ.
Америкалик комик Жек Бенни 1894 йилда туғилган. У ҳазилкаш, қувноқ киши эди. Унинг энг узоқ вақт ўйнаган "роли" бахил Бенни ролидир. Ўттиз тўққиз йил у "бахил" ролини ўйнади. У 1974 йилда саратондан вафот этди. Шунда унинг турмуш ўртоғи ҳар куни эрталаб эшик олдида кимдир гул қўйиб кетаётганини билиб қолди. Суриштириб билдики, Бенни ўлимидан олдин яқинларидаги гул сотувчисига олдиндан пул бериб муҳаббатининг рамзи ўлароқ хотинининг умри охиригача эшикка гул қўйиб кетишини тайинлаган экан.
Баъзи муҳаббатлар гарчи соҳиби вафот қилсада ўлмайди.
Бундан минг тўрт юз йил аввал Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам олтмишга яқинлашиб қолганларида саксон ёшли кампирларга чопонларини ечиб, ерга тўшаб унга онахонларни ўтиришга таклиф қилганлари мушоҳада қилинган эди. Атрофдаги ажабланган кишиларга: "Булар Ҳадичанинг дугоналари", дея изоҳ берган эдилар.
Бир куни уйларига бир кампир келди. Бундан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ниҳоятда шод бўлдилар, марҳаболар айтдилар. Бундан Оиша розиёллоҳу анҳо таажжубландилар. Бунга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам :
"Бу Ҳадичанинг вақтида келиб турар эди", дея изоҳ берган эдилар.
"Ҳадичанинг вақти".
Эътибор бердингизми? Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам замонни "Ҳадичанинг вақти" билан ўлчаяптилар.
Баъзан қўй сўйсалар уни бўлаклаб: "Ҳадичанинг дугоналарига ҳам беринглар", дер эдилар.
Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан Ҳола бинт Ҳувайлид киришга изн сўради. У Ҳадича онамизнинг сингиллари эди. Овози Ҳадича онамизнинг овозларига ўхшагани туфайли Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ниҳоятда ҳаяжонланиб: "Эй Аллоҳим! Ҳола!", деган эдилар.
Оиша онамиз рашк қилиб: "Гўё дунёда Ҳадичадан бошқа одам йўқдай!", дер эдилар.
Анас розиёллоҳу анҳу айтадилар:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга бирор нарса келса: "Буни фалончи аёлга беринглар. У Ҳадичани яхши кўрар эди", дер эдилар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам фақатгина Ҳадичани эмас, Ҳадичани яхши кўрганларни ҳам яхши кўрар эдилар. МАНА СИЗГА МУҲАББАТ!
Ассалому алайкум АЗИЗЛАР!
Бугунги янги кунимиз ҳам барчамизга муборак ва албатта хайрли бўлсин!
Бир инсон сиздан ёрдам истаса сиз уни шундай тушунинг: “У Аллоҳдан ёрдам сўради, Аллоҳ таоло эса сизнинг манзилингизни берди”.
➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
04.11.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 06:30;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:55;
🕋 Шом 17:40;
🕋 Хуфтон 19:10.
📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).
🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).
عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».....
НАМОЗХОН ОЛДИДАН ҲАЙВОН ЎТИШИ
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Далада намоз ўқилаёганда намозхон олдидан бирор ҳайвон ўтса, унинг намози бузиладими?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Намозхон олдидан бирор инсон ёки ҳайвоннинг ўтиши билан унинг намози бузилмайди. Лекин ўтувчи инсон била туриб, намоз ўқиб турган инсоннинг сажда қиладиган жойидан ўтса, гуноҳкор бўлади. “Бадоиус саноиъ” китобида бундай дейилган:
وَمُرُورُ الْمَرْأَةِ وَالْحِمَارِ وَالْكَلْبِ بَيْنَ يَدَيْ الْمُصَلِّي لَا يَقْطَعُ الصَّلَاةَ عِنْدَ عَامَّةِ الْعُلَمَاءِ
“Намоз ўқиётган шахснинг олдидан аёл, эшшак ва итнинг ўтиши барча уламонинг наздида унинг намозини бузмайди”. Китобда аёл кишини алоҳида тилга олиниши айрим одамлар аёл киши эркак кишининг олдидан ўтиши билан унинг намозини бузиб қўяди, деган гапга раддия учундир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!..
Ассалому алайкум АЗИЗЛАР!
Бугунги бошланган янги кунимиз ҳам барчамизга муборак ва албатта хайрли бўлсин!
Масжидда намоздан кейин дуо қилмай туриб кетадиганларга эслатма.
Аллоҳни зикр қилинса юраги сиқилиб ушбу зикрдан қочган қайси мўъмин одамни кўргансан!
Мана шу мени жуда ҳайратга солган нарсадир.
Бундан ҳам ажабланарлиси, уларни; «Одамлар масжидда намоздан кейин дуо қилишлари шариъатда борми»? - деб сўрашидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар намоз сўнгида дуо қилган кишиларнинг саййиди саналади.
Имом Муслим ўзининг Саҳиҳида Саъд ибн Аби Ваққосдан ривоят қилган ҳадисда у киши фарзандларини жамлаб ушбу дуони ўргатганлар кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар намоз сўнгида ушбу дуони қилар эдилар, деганлар;
اللهم إنى أعوذ بك من الهم والحزن وأعوذ بك من العجز والكسل وأعوذ بك من الجبن والبخل.
(Аллоҳим, Сенинг номинг ила ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан паноҳ тилайман).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Роббидан ривоят қилган ҳадисни эшитмаганмисан;
«Бандам мени зикр қилса мен у билан биргаман. Мени бир ўзи зикр қилса мен ҳам уни бир ўзим зикр қиламан. Агар омма орасида зикр қилса мен ҳам уни оммасидан яхшироқ йиғинда зикр қиламан».
Омма одамлар орасида зикр қилиш қандай бўлади, бир дўстингни иймонда топиб улар билан бирор уйда, кўчада ёки масжидда ўтирганингда Аллоҳни дуо билан ёки тасбеҳ ва таҳлил билан ёки Аллоҳнинг Китобини ўқиш билан зикр қилишингдир.
Мен кўп марта айтганман;
Зайд ибн Собитдан бир одам масала сўраб келганида, у киши; «Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг олдиларига олиб боринг», дедилар. Мен Абу Ҳурайра ва фалончи фалончилар билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларида мана шундай ўтирган эдик. Бизлардан биримиз дуо қилар, қолган икки киши «омийн», деб турар эди. Кейин ёнидаги дуо қилар, қолганлар «омийн», дер эди. Шу ҳолатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни олдимизга кириб келдилар, биз тўхтадик. Олдимизга ўтириб; «Қилаётган ишингизга қайта давом эттиринглар» - дедилар.
Ўйлаб кўринглар эй дўстларим! Саҳобалардан бўлган ушбу кишилар Расулуллоҳдан эшитмаган нарсани қилишлари яъни уч киши тўпланиб уларнинг бири дуо қилиб бошқалари «омийн», деб туриши кейин олдидагига навбат тегиб у дуо қилиб қолганлари «омийн» деб туришларини эсланг...
Уларнинг ҳаёлига бир нарса келди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан таълим олмасдан бу ишни қилдилар.
Энди Расулуллоҳ бугунги баъзи одамларга ўхшаб уларга;
«Бу бидъат нимаси? Мен сизларга бундай дуо қилишни ўргатганмидим?! Бундай йиғилишни таълим берганманми»?! - дейишлари лозим эдими? Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундай демадилар-ку, балки, улар олдига ўтириб; «Қилаётган ишингизга қайтиб давом эттиринглар», дедилар-ку.
Навбат Абу Ҳурайрага етган эди у киши; «Аллоҳим Сендан унутилмайдиган илм беришингни сўрайман», деб бошланадиган дуони охиригача айтиб дуо қилдилар, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам қолган икки киши билан биргаликда «омийн» деб турдилар.
Имом Бутий.
Абдуллоҳ Ғуломов.
Ассалому алайкум АЗИЗЛАР !
Бугунги бошланган янги кунимиз ҳам барчамизга муборак ва албатта хайрли бўлсин !
Қўлга киритилган нарсанинг лаззати, қадри ўша нарсага етишмоқ учун тортилган йўл заҳмати билан ўлчанади. Чўлнинг чангини ютмаган, тил ва лаблари чўл қуёшида қуриб-қақшамаган замзамнинг лаззатини билмайди. Умр бўйи Каъба хаёлини қурмаган, Каъба қадрини ҳис этолмайди. У ҳолда аввал ёнгин ки, сув сени қондирсин. Оч қолгин ки, нон тамоғингда бир лаззат бахш этсин. Соғингин ки, топганингда ҳақиқатдан уни топган бўлгин...
✍️Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago