Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 4 weeks, 1 day ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 11 months ago
Last updated 3 years ago
#Nikoh_tuhfasi **| 12 | Abdulhadiy Domla
• Jimodagi mo'tadil holat
• Er va hotin birga g'usl qilishi haqida
• Orqa avratga jimo xarom ekanligi
• Er hotin bir birini sirini saqlash**@er_xotinlik_munosabatlari
**Еш йигит-қизлар эса, бошқа турли ишлар каби никоҳ масаласида ҳам билим ва тажрибалари кам бўлади. Шунинг учун ҳам ота-оналари, яқин қариндошларининг насиҳатларига амал қилишлари лозим бўллади.
Ҳамма уламоларимизнинг насиҳатлари — шу. Валийсиз никоҳ бўлмайди, деган ҳукмга амал қилинганда, мабодо шу хилда никоҳ бўлиб, эр аёл билан қовушмай туриб никохдари бузилса, ҳеч ran йўқ.
Аммо қовушиб қолган бўлсалар, никоҳи бузилган такдирда ҳам, эр қовушганлиги сабабли аёлга маҳр беради.
Никоҳ валийсиз бўлмайди, деган ҳукмга амал қилинган чоғда насабий валийлар топилмаса, султон — ҳоким валий бўлади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:" Валийсиз никоҳ йўқ " дедилар. Абу Довуд, Термизий, Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилганлар.
Валийсиз ва икки одил гувоҳсиз никоҳ йўқдир», — дейилган.
МУАММОНИНГ ЕЧИМИ.
Оила қуриш чоғида умр йўлдошини танлаш бо расида ота-оналар ва болалар, валий — ишбошилар ва муваллолар — уларнинг қўл остидагилар орасида содир бўладиган келишмовчиликларни ҳал этишнинг энг осон ва тўғри йўли, бошқа барча муаммолардаги каби, шариатни ҳакам қилишдир.
Шариатимиз эса, бу масалада икки тарафнинг келишиб иш тутишини амр қилган.
Шариат ота-она ва уларнинг ўрнини босувчи ишбошиларга раҳбарлик ҳаққини бериш билан бирга, қўл остиларидаги ёш йигит-қизларнинг истаги, хоҳишини ҳисобга олишни, хусусан, қизларга нисбатан ўта меҳрибон бўлишни топширган. Улар ўзларининг ҳавойи нафсларига берилиб эмас, шариат таълимот лари асосида иш тутишлари лозим.
Шариат ёш йигит-қизларга умр йўлдошини танлаш ҳуқуқини бериш билан бирга, бу нозик ишда — уларга меҳрибон бўлганлари, ҳаётий тажрибалари мавжуд бўлганлиги учун ота-она ва уларнинг ўрнини босувчи ишбошилар билан маслаҳатлашиб иш тутишни топширган.
Бас, ёшлар ҳам ўз ҳавойи нафсларига берилмасдан, шариат таълимотлари асосида иш тутишлари лозим.
Аллоҳ таолога шукрлар бўлсинким, мусулмон халқлар бу масалада қадимдан оқилона йўл тутиб келганлар. Бу нозик масалада бошқаларга ўрнак бўлганлар. Ота-оналар болаларини гўзал тарзда тарбиялаб вояга етказганлар.
Болалар ота-оналарига итоатда, уларга яхшилик қилишда, уларнинг розиликларини топишда ҳеч нарсани аямаганлар.
Болалар вояга етиб, улар нинг никохланиб, оила қуришлари вақти келганда, икки тараф маслаҳат билан шариатимиз таълимотлари асосида иш тутганлар. Афсуски, диний таълимотлардан узоқлашиш ва бошқалардан таъсирланиш оқибатида кейинги пайтларда бу масалада бир оз келишмовчиликлар пайдо бўлиб, кўпчиликни ташвишга солмокда.
Бу борада турли муаммолар пайдо бўлиб, ота-оналарни ҳам, болаларни ҳам ўйлантириб, изтиробга солиб қўймокда.
Бошқа муаммолар қатори, бу муаммони ҳам тўғри ҳал қилиш осон.
Бунинг учун динимиз таълимотларини қунт билан ўрганиб, уларга ихлос билан амал қилишимиз керак бўлади.
Аввал имкони бўлмаган бўлса, ҳозир бор. Болаларни ёшликдан шу каби ишларга тайёрлаб бориш зарур. Улар ота-оналари ва катталар билан бўладиган муносабатларини эҳтиром ва эъзоз асосида, одоб-ахлоқ билан олиб боришга одатланишлари керак.
Айниқса, оила қуриш ва умр йўлдошини танлаш каби нозик ҳамда умр савдоси бўлган ишларда ўзларининг билим ва тажрибалари камлигини ёшлар асло унутмасликлари лозим. Ота-оналар ҳам болалари катта бўлиб қолганлигини, уларнинг ҳам кўнгил хоҳишлари, ўзларига яраша орзу-истаклари борлигини ҳисобга олишлари керак.
Гапнинг хулосасини айтадиган бўлсак, икки тараф ҳам инсоф билан, шариат таълимотларини ораларида ҳакам қилган ҳолда иш тутсалар, жуда ҳам яхши бўлади. Мазкур шаръий таълимотларга амал қилган ҳолда совчилик, кўришиш, унаштириш, келишиш каби иш лар амалга оширилиб бўлгандан кейин никохланиш фурсати етади.**@er_xotinlik_munosabatlari
**Оламларнинг сарвари, Роббул оламийннинг Расули бўлган зотнинг ўз қизлари билан никоҳ, оила қуриш борасида қилган муомалаларига назар солинг. Қандай юксак одоб! Қандай олий маданият! Қизларнинг одобини, ахлоқини кўринг!
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоху анхудан ривоят к,илинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб: «Ё Расулаллоҳ! Бизнинг бир етим қизимизга икки киши, бир бой ва бир камбағал совчилик қилди. У камбағални истаяпти, биз бойни истаяпмиз», - деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Севишганлар учун никоҳга ўхшагани кўрилмаган», - дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етим қизнинг кўнглига қанчалик эътибор берганларига қаранг!
Ким бўлишидан қатъи назар, инсоннинг кўнгли бор. Унинг риоясини қилиш керак. Аммо, ушбу ўта муҳим масаланинг иккинчи тарафи ҳам бор. Бунда болаларнинг ота-оналарига қарши чиқишлари ноқулай ҳолатга сабаб бўлади.
НИКОҲДА ИШБОШИЛАРНИНГ РОЗИЛИГИ..
Ҳозирги пайтда ёш йигит-қизлар ўзлари топишиб олган шахс билан оила қуришни мода қилиб олишга ҳаракат қилишлари кўпайиб бораётганлиги маълум.
Бу маънода оилаларда келишмовчиликлар чиқаётганлиги ҳам сир эмас.
Ўғил-қизларини оққ қилганлар ёки қилмоқчи бўлаётганлар ҳам оз эмас.
Ота-она болани туғиб, боққан, ювиб-тараган, тарбия қилиб, ўстирган, тунларни бедор ўтказган, турли машаққатларни чеккан.
Бу ишларнинг ҳаммаси катта бўлганда ундан яхшилик кўриш ниятида қилинган. Аммо бола катта бўлиб, вояга етиши билан бировни ёқтириб қолиб, у билан оила қурмоқчи бўлмокда ва ўзининг ушбу иши билан ота-онасининг иродасига қарши чиқмокда, улар билан жанжал қилмокда, уларнинг «оққ қиламан», деган гапига ҳам эътибор бермоқчи эмас.
Ўз-ўзидан, «Бундай вазиятда шариатнинг ҳукми қандай бўлади?» деган савол пайдо бўлади. Бу саволга жавоб ахтариб динимиз таълимотлари баён этилган асосий манбаъларга қараймиз.
Оиша розияллоху анҳодан ривоят к,илинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси аёл ўз валийларининг изнисиз никоҳланса, бас, никоҳи ботилдир», деб уч марта айтдилар.
Ва: «Агар (эр) у билан қовушса, у (аёл) дан ҳузурланганлиги учун унга маҳр (беради).
Агар тортишиб қолсалар, валийси йўқнинг валийси султондир», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Уламолар жумҳури ушбу ҳадисни дастак қилиб: «Валийсиз ва унинг розилигисиз никоҳ жоиз эмас», — дейдилар.
Бунга қўшимча равишда яна бир неча оят ва ҳадисларни ҳам далил қилиб келтирадилар.
Ҳанафий мазҳаби уламолари эса: «Никоҳнинг тўғри бўлишига валийнинг иштироки шарт эмас», — дейдилар.
Улар ҳам учта оят ва бир нечта ҳадисларни далил қилиб келтирадилар. Ушбу ҳадисни эса, комил никоҳ ҳақида, дейдилар. Яъни валий иштирок этмаса, комил никоҳ бўлмайди, деганидир, дейишади.
Ҳанафий уламолар ўз ижтиҳодларини қувватлаш учун нақлий далилдан ташқари, ақлий далил ҳам келтирадилар.
«Шариат — дейишади улар — балоғатга етган қиз болага ўз молу мулкида ўз ихтиёри билан тасарруф қилиш ҳаққини берган, нафс унинг учун молдан кўра яқинроқ ва азизроқ. Қандай қилиб аёл киши ўз нафсида ўз ҳолича тасарруф қила олмайди?!»
Лекин бу тортишув кўпроқ уламолар орасидаги назарий тортишувлар доирасидан нарига ўтмайди. Амалда эса, валий ҳамма жойда бор. Қанафийлар ҳам валий кимлигини, уни ихтиёр қилиш қандай бўлишини ва ҳоказо масалаларни батафсил баён қиладилар. Валий, кўпинча, ота бўлишини, ота йўқлигида унинг ўрнини босувчи киши бўлишини эътиборга олсак, бу масала яна ҳам ойдинлашади. Оила қураётган ёш йигит-қизлар ота-онасини, яқин қариндошларини норози қилиб, никохдан ўтишларини ҳеч ким маъқулламайди. Чунки ота-она, яқин қариндошлар ўз боласига, яқинига ҳеч қачон ёмонликни раво кўрмайдилар. Улар никоҳ, оила, эр- хотинлик масаласида катта билим ва ҳаётий тажрибага эга бўлганликлари учун, ўз фарзандлари ва яқин кишиларига маслаҳат бериш, яхши йўл кўрсатишга ҳаракат қиладилар.**@er_xotinlik_munosabatlari
**НИКОҲГА МАЖБУРЛАШ ЙЎҚ.
Совчилик ишлари, юқорида зикр қилинганидек, доимо енгил кўчавермайди. Баъзи ҳолатларда бир оиланинг ўзининг ичида ҳам фикр ва рағбатлар тўқнашиб қолиши рўй беради.
Гоҳида ота-онага ёққан келин куёв бўлмиш фарзандга ёқмай қолиши ёки аксинча бўлиши ҳам мумкин. Бугунги кунимиз воқеълигида бу муаммони тез-тез учратиб турибмиз.
Ўзимизга интернет тармоғи орқали келган саволлардан бирини эътиборингизга ҳавола қилишга ижозат бергайсиз: «Бир киши қизини дўстининг ўғлига беришни ахд қилган.
Қиз мўмина бўлиб, бир солиҳ йигит билан турмуш қурмоқчи экан. Ота қизнинг кўнглига қарамай: «Дўстимнинг ўғлига тегмасанг, сени оққ қиламан», — деди.
Шундай вақтда отага қулоқ солиши керакми? Отанинг оққ қилиши тўғрими ёки нотўғрими?»
Бунга ўхшаш савол ва ҳодисалар оз эмас. Бошқа муаммолар қатори, бу муаммони ҳам динимиз таълимотлари асосида ҳал қилишимиз керак бўлади. Бунинг учун эса, динимизнинг бу борадаги таълимотларини қунт билан ўрганишимиз ва уларга ’ Хонса бинту Хидом ал-Ансория розияллоху анҳони отаси жувон холида мажбурлаб ўзи ёқтирмайдиган одамга никохлаб берди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар берилганди.Бас, у зот
унинг никоҳини бекор қилдилар».
Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Демак, жувон аёлни ўзидан сўрамай ёки мажбур қилиб бировнинг никоҳига бериб бўлмайди.
Ислом дини бундай вақтда ўша аёлга қозига арз қилиш ҳуқуқини беради ва қози ундай никоҳни бузиш ҳақида ҳукм чиқаради.
Изн сўрамай никохланган чоғда иш аёлнинг розилигига боғлиқ бўлиб қолади. У: «Розиман», деса, никоҳ никоҳ бўлади, бўлмаса, бузилади.
«Бир бокира қиз Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, отаси уни ёқтирмаса ҳам эрга берганини зикр қилди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ихтиёрни унинг ўзига бердилар». Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Бундай ҳолатда ўша қиз никохда қолишни ирода қилса, никоҳ ақди кучга киради, бўлмаса, йўқ.
Бу иш Исломда аёл-қизларнинг эрки, ҳақ-ҳуқуқлари қанчалик риоя қилинишини кўрсатади.
Зотан, шу ҳукмдан бошқаси тўғри ҳам эмас. Чунки никоҳ — умр савдоси, кўнгил масаласи.
Кўнглига ёқмаган одам билан бир ёстиққа бош қўйиб, умр бўйи яшаш осон бўлибдими?
Одатда, эркаклар аввал ўзлари рози, талабгор бўлиб совчи қўйганлари учун уларнинг розилиги ҳақида ривоятлар келмаган.
Розилик ҳақида, асосан, аёл-қизлар ҳақидаги ривоятлар келган. Бу ҳаёт тақозосидир
' Оиша розияллоху анҳодан ривоят қилинади: «Бир қиз у кишининг олдига келиб:
«Отам мени ўз укасининг ўғлига турмушга берди. Бу билан пастлигини кўтармоқчи. Мен буни хуш кўрмайман», - деди.
У киши: «То Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келгунларича ўтириб тур», - дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларидан кейин хабар бердилар. У зот унинг отасига одам юбориб, чақиртириб келдилар. Сўнгра ихтиёрни қизга бердилар. Шунда у: «Е Расулаллоҳ, отам қилган нарсани жоиз қилдим. Лекин аёлларга бу ишда оталарга ҳеч нарса йўқлигини билдириб қўйишни ирода қилган эдим», - деди».
Насаий ривоят қилган.
Демак, ўзларига турмуш ўртоғи танлашда қизларимизнинг ҳақлари бор экан. Уларнинг розилигини сўрашда эса ишбошилар — қизнинг отаси, ака-укаси ёки амаки-тоғаси бўладими, ким бўлса ҳам, албатта, мажбур қилмасдан, ниҳоятда одоб-ахлоқ билан муомала қилишлари керак бўлади.
Бу иш ҳадисда келган нарса бўлиб, шариатимизнинг қонунидир!
Бизда эса, афсуски, шариатнинг ҳукми бир четда қолиб, одамлар ўзича чиқариб олган урф-одатлар, бидъат-хурофотлар ҳукм сурадиган бўлиб қолган Бу борада барча ота-оналар ва ишбошилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олишлари зарур.Келинг, бунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз қизларига бу борада қандай муомала қилганларини ўрганайлик.
Оиша розияллоху анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон қизларидан бирортасини узатмоқи бўлсалар,
унинг пардаси олдига ўтириб, «Фалончи Фалонани зикр қилмоқда», деб, унинг ҳам, уни зикр қилган эркакнинг ҳам исмини айтар эдилар.
Агар у сукут сақласа, никоҳлар эдилар. Агар у қиз ёқтирмаса, пардани чертар эди.
Қачон қиз пардани чертса, уни никоҳламас эдилар».**@er_xotinlik_munosabatlari
**УНАШТИРИШ..
Агар совчи қўйилган аёл ёки унинг валийси томонидан мазкур совчиликка розилик жавоби берилса, унаштирилган бўлади.
Унаштириш икки томондан оила қуриш учун берилган ваъдадир.
Бу нарса ҳам уйланиш, эр-хотин бўлиш эмас.
Шунинг учун ҳам унаштирилган икки киши бир-бирига ажнабий — бегона ҳолида турадилар.
Улар «унаштириб қўйилдик», деб хилватда ёлғиз қолишлари, бир-бирлари билан эр-хотиндек муомалада бўлишлари мутлақо мумкин эмас, фақат никоҳ ақдидан кейингина эр-хотин бўладилар.
Унаштирилгандан кейин тўй қилиб, оила қуриш энг марғуб ишдир. Унаштирилгандан сўнг ажрашиш яхши эмас.
Лекин узрли сабабларга кўра ажрашишса, жоиз.
Унаштирилиш фақат ваъдадан иборат бўлганлиги учун, ундан кейин ажрашиш оқибатида ҳеч қандай мажбуриятлар собит бўлмайди.
Агар бу орада ҳадя олди-бердиси бўлган бўлса, айниган томон зарарига бўлади. Мисол учун, эркак айниган бўлса, берганини қайтариб олишга ҳаққи бўлмайди. Агар аёл киши айниган бўлса, ҳадяни эркак тарафга қайтариб бергани яхши. Ушбу ишларнинг барчаси ўзаро ҳурмат ва Исломий одоб асосида олиб борилиши лозим.
Насиб бўлмай, оила қуришга иттифоқ қилинмай, совчилик ёки унаштиришдан кейин ажралиш рўй берадиган бўлса ҳам, бир-бирларининг обрўларини тўкмай, яхшилик билан ажралишлари зарур.
ҲАР КИМ ЎЗ ИСТАГИ БИЛАН НИКОҲЛАНАДИ.
Совчилик ота-оналар ёки ишбошилар томонидан амалга оширилиши ва уларга жавоб бериш ҳам шу тариқа бўлиши мусулмон халқларнинг оммавий одатларидан бўлиб қолган, десак, муболаға қилмаган бўламиз.
Хаттоки, мусулмон бўлмаган қавмлар ёки динимиз ҳақида тузукроқ маълумотга эга бўлмаган, «мусулмонман», деб юрган баъзи кимсалар: «Мусулмончиликда умр йўлдошини танлашда ёшларнинг ўзларининг хоҳиши эътиборга олинмаса ҳам, бўлаверади», деган тушунчада бўлишлари ҳам мумкин.
Аммо шариатда ундай эмас. Исломда ҳар бир шахс ўз эрки, ҳуррияти ва истак-хоҳиши билан оила қуриши кераклиги алоҳида таъкидланади.
Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир қанча ҳадиси шарифлари келган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Маслаҳат сўралмагунча, жувон никоҳланмас. Изн олинмагунча, бокира никоҳланмас», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, унинг изни қандай бўлади?» дейишди.
«Сукут сақламоғи», дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар. Бошк,а бир ривоятда: «Жувон ўз нафсига валийсидан ҳақлироқдир. Бокирадан эса изн сўралади. Унинг изни - сукутидир», дейилган.**@er_xotinlik_munosabatlari
**3. Куёвликка номзод келинликка номзод билан учрашганда совға беришга ҳақли.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзаро ҳадя беринглар, чунки ҳадя кўнгилдаги ғашликни кетказади», - дедилар». Бухорий ва Термизий ривояпг қилтанлар.
Дарҳақиқат, ҳадя олди-бердиси кишилар орасидаги турли кўнгил ғашликларини кўтаради. Биров бошқа бир кишига кўнглида ҳикду ҳасади бўлмагандагина ҳадя беради. Ҳадя олган эса, агар кўнглида баъзи бир нарсалар бўлса ҳам, чиқариб юборади. Бу ерда ҳадянинг катта қийматга эга бўлиши шарт эмас.
Келинликка номзод шахс куёвликка номзодни кўришга ҳақли.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Муғийра розияллоҳу анҳунинг ҳадисидаги: «Унга назар сол, чунки бундай қилиш иккингиз орангизда бардавомликка керакдир», деганлари келинликка номзодга ҳам тегишли.
Келинликка номзод шахс куёвликка номзод билан суҳбатлашишга ҳақли.
Бу — табиий ҳолат. Кўришгандан кейин, оила қуриш нияти бўлгандан кейин, ўртада суҳбат бўлиши турган ran.
Келинликка номзод шахс муайян эркакни ёқтириш ва унга никохланиш истагини билдиришга ҳақли.
«Умму Салама айтадилар: «Субайҳа Асламия эрининг вафотидан ярим ой ўтиб туғди. Унга икки киши совчи қўйди. Улардан бири ёш, бошқаси қари эди. У ёшига мойил бўлди. Чол: «Ҳали ҳалол бўлганинг йўқ», - деди. Аёлнинг аҳли ғойиб эди.
Чол аёлнинг аҳли келганда уни ўзига беришларидан умидвор бўлди. Аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борди. Бас, у зот: «Сен ҳалол бўлдинг. Кимни истасанг, ўшанга никоҳлан», - дедилар». Молик ривоят қилган.
Икки тараф риоя қилиши лозим нарсалар. Келинлик ва куёвликка номзодлар никохдан олдинги учрашув ва бошқа муносабатларда риоя қилишлари лозим бўлган нарсалар қуйидагилардан иборат:
**Демак, уйланмоқчи бўлган одам ўзининг бўлажак умр йўлдошига қараши, ҳатто кўзидаги фарқни англаши ҳам жоиз экан.
Шунингдек, шунга ўхшаш маслаҳатлар бериш ҳам жоиз экан.
Жобир розияллоху анхудан ривоят к,илинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз бирор аёлга совчи қўймоқчи бўлса-ю, уни (ўша аёлнинг) никоҳига чорловчи нарсага назар солишга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар». Абу Довуд, Шофеъий ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган.
Демак, уйланишдан олдин ўзининг бўлажак умр йўлдошига назар солиш жоиз экан. Бошқа ҳадисларда саҳобаларнинг ўзлари уйланмоқчи бўлган қизларга суннатга амал қилган ҳолда қандай назар солганликлари, уни ёқтириб, сўнгра уйланганликлари ҳақида сўз кетган.
Муғийра розияллоху анхудан ривоят қилинади:
«У киши бир аёлга совчи қўймоқчи бўлганида Набий соллаллоқу алайҳи васаллам:
«Унга назар сол, чунки бу орангизни бардавом қилиш учун керакдир», дедилар». Насаий ва Термизий ривоят қилганлар. Термизий ҳасан, деган.
Демак, шариатда бўлажак умр йўлдошини бир кўришга рухсат берилганлигининг ҳикмати бир-бирини ёқтириб, муносиб курса, кўнгли тортса, кейин турмуш қуриш учундир. Лекин бундай шакддаги назар солишнинг, бир-бирини кўришнинг ҳам ўзига яраша одоблари бор.
Аввало, мазкур кўриш унаштирилишдан аввал бўлади. Шунинг учун бу ишда жуда ҳам эҳтиёт бўлиш зарур. Кўриш оқибатида турли-туман гап-сўзлар тарқалмаслиги керак.
Ҳатто бир-бирини ўзига мос эмас деб топилганда ҳам, ёқмай қолган тарафнинг шаънига тегадиган гап-сўзлар тарқаб, хафа қиладиган иш бўлмаслиги лозим. Ушбу кўришдан кейин маъқул топилса, унаштириш, бўлмаса, гап-сўзсиз қолавериш керак.
Иккинчидан, мазкур кўришиш, танишишнинг баъзи нозик тарафлари вакил воситасида ёки шахсий иштирок билан бўлиши мумкин.
Имом Аҳмад, Тобароний, Х,оким ва Байҳақийлар Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Набий алайҳиссалом Умму Сулаймни ўзлари учун бир аёлни кўриб келишга юборганлар ва: «Товони устидаги пайига қара ва бўйнини икки томондан ҳидлаб кўр», — деганлар. Бу каби нарсаларни, албатта, аёл киши қила олиши мумкин, холос.
Шунингдек, бўлажак келин ҳам куёвни кўриш, уни яқинроқдан таниш учун ўз вакилини юбориши мумкин.
Оила куриш ниятидаги кишиларнинг бир-бирлари билан бевосита кўришишлари шариат ҳукмига биноан ўтиши керак.
Узлари хилватда ёлғиз қолишлари мумкин эмас.
Маҳрамлардан бирор киши улар билан бирга бўлиши шарт. Йигит қизнинг юзига, икки қўлига назар солса бўлади. Ҳанафий мазҳабида «қадамига ҳам» дейилган.
Юз — жамолнинг ойнаси, ундан кишининг чиройи ҳақида тўлиқ хулоса чиқариш мумкин. Қўлдан эса баданнинг бошқа қисмлари ҳақида, масалан, ориқ-семизлик каби ҳолатларни билиш мумкин.
Ҳаракати, юриш-туриши, қад-қомати ҳақида шундай ҳам тасаввур олса бўлаверади.
**СОВЧИЛИКДАН КЕЙИН.
Келинликка номзод ҳам, куёвликка номзод ҳам суриштириб бўлинди. Сифатлари, дину диёнати, одоб- ахлоқлари ва одамгарчилиги ўрганилди.
Ана шу маълумотларга қараб, оила қуришга ният қилинади. Аммо, мазкур сўраб-суриштиришдан кейин бевосита фотиҳа ўқиб, тўй бошлаб юборилаверадими ?
Келинликка ва куёвликка номзодлар тўйдан олдин бир-бирларини кўришлари гуноҳ ҳисобланадими ёки йўқми? Ёки баъзи бировлар айтганидек, ёшлар бир-икки йил бирга юриб, бир-бирини синаб кўришлари керакми?
Исломда юқоридаги икки услуб ҳам нотўғри ҳисобланади. Бир-бирини кўрмасдан оила қуриш яхши эмас.
Бир-бирини кўрмаган кишилар юз кўришганларида бир-бирларига ёқмай қолишлари ҳам мумкин.
Иккинчидан, сифатлари суриштирилганда бошқа одам кўрсатилиб, никоҳга бошқасини олиб келиш хавфи ҳам бор. Бошқа одамнинг суратини кўрсатиб, тамоман ўзга кишини никохламоқчи бўлганлар ҳам топилади. Шунинг учун оила қурмоқчи бўлган икки тараф никохдан аввал бир-бирини кўришгани маъкул. Лекин бу кўпчилик орасида кенг тарқалган «Оила қурмоқчи бўлган ёшлар бир-икки йил синашиб, кейин никохдан ўтишлари керак», деган гапларни тасдиқлаш эмас.
Мазкур «синаш» даври қанчалик узок, давом этмасин, ҳар икки томон ҳам мақсаддаги синовга эриша олмаслигини тажриба исбот қилмокда.
Синашиб турмуш қурганларнинг оиласи тезроқ ва кўпроқ бузилишини ҳамма кўриб, билиб турибди. Чунки ҳар икки тараф ҳам «синаш» даврида ўз камчиликларини беркитишга, ўзида йўқ фазилатларни ҳам бор қилиб кўрсатишга жон-жахди билан уринади. Оқибатда икки томон ҳам бир-бирини алдайди, бир-бирига «фаришта» бўлиб кўринади. Лекин қалбакилик умр бўйи давом этиши мумкин эмас. Никохдан кейин икки томон ҳам тезда ўзининг ҳақиқий башарасини очади. Сўнгра келишмовчиликлар чиқади ва оила бузилади. Фақат «синаш» давридаги ҳаром-хариш юриш, гуноҳ, баъзи ҳолларда зино, зинодан ортган фарзанд қолади, холос.
Шунинг учун ҳам Исломда бу ишга рухсат берилмайди. Сўраб-суриштирсин, шариат белгилаб берган доирада кўриб, ўргансин, шунинг ўзи етарли бўлади.
Бу масалага Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари қизиқтирганлар, тавсия қилганлар. Шунинг учун ҳам барча ҳадис китобларимизда ва кўпгина фиқҳ китобларимизда совчилик пайтида бир-бирини кўриш ҳақида алоҳида боблар бор. Албатта, бу вазиятда фақат кўриш ҳақида ran кетмайди. Балки бугунги кун таъбири билан айтадиган бўлсак, совчилик пайтида куёвликка ва келинликка номзод шахсларнинг ҳуқуқ ва одоблари ҳақида сўз боради.
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 4 weeks, 1 day ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 11 months ago
Last updated 3 years ago