Daryo.Uz

Description
Dunyo yangiliklari "Daryo"ning norasmiy kanalida!
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

4 years, 4 months ago

«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

АОКА бош директори вазифасини бажарувчи Дилшод Саиджоновнинг Telegram каналида қайд этилишича, мамлакат раҳбарининг Конституция ва қонун устуворлигини таъминлашда жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган қарорида агентлик зиммасига «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритган ҳолда янги таҳрирдаги лойиҳани ишлаб чиқиш вазифаси топширилган.

Агентлик мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиб, ахборот соҳасидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини тайёрлади.

«Барча таҳририятлар, журналистлар, муассислар, мутахассислар ҳамда ахборот соҳасига бефарқ бўлмаган юртдошларимизни ушбу ҳавола орқали лойиҳа юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришга чорлаб қоламиз. Билдирилган барча таклиф ва тавсиялар агентлик мутахассислари томонидан синчиклаб ўрганиб чиқилади ҳамда инобатга олинади», — дейди Дилшод Саиджонов.

4 years, 4 months ago
Daryo.Uz
4 years, 4 months ago

Сирдарё вилояти назорат-ўтказиш пунктида судья ИИБ ходимлари томонидан калтакланди. Бу ҳақда журналист Жафарбек Солижонов ўзининг Telegram’даги саҳифасида маълум қилди. Бош прокуратура «Дарё»га бу хабарни тасдиқлади.

Маълум бўлишича, 13 июль куни Гулистон шаҳрига кириш қисмда узундан узун сунъий тирбандлик юзага келган. Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят судининг судьяси А.Э. (1977 йилда туғилган) 1 соатдан ортиқ вақт кутган. Соат 09:40 ларда кириш умуман тўхтатилган.

Ишга шошилаётган судья ИИБ ходимларидан блок-постни очишини сўраган. Аммо орада тортишув юзага келиб, ИИБ ходимлари уни машинасидан тушириб дўппослаган. Кейинроқ ИИБ ходими судьянинг машинасини ҳайдаб, уни воқеа жойидан 300 метр узоқликда ташлаб кетган.

Судьянинг калтак еган ҳолати тез тиббий ёрдам дафтарига соат 10:20 да қайд этилган. Унга бош мия чайқалиши ташхиси қўйилган.

Айрим гувоҳларининг сўзларига кўра, ИИБ ходимлари унинг судья эканлигини дастлаб билмаган, у фуқаролик кийимида бўлган. Ундан тез ёрдам машинасини ўтказиб юворишни сўрашган, судья эса бунга унчалик эътибор бермаган. Бу эса жанжалга олиб келган. Шу вақтда ходимлар унинг судья эканлигини билган.

Бошқа бир гувоҳнинг айтишича, ходимлар унинг судья эканлигини аввалдан билган. Айрим гувоҳлар воқеа ҳолатини тўлиқ видеога олган бўлиб, у прокуратурага тақдим этилган. Воқеа жойида тез ёрдам машинаси бўлмагани айтилмоқда.

Айни пайтда воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг 8 июлдаги қарори билан Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар карантин чекловлари қайтадан кучайтирилган. Шунингдек, автотранспорт ҳаракати ҳам чекланган. Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати тасдиқланган бўлиб, улар орасида суд органлари хизмат автотранспорт воситалари ҳам киритилган.

«Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 70-моддасига кўра, судьяларнинг шахси дахлсиз. Судья дахлсизлиги унинг турар жойига, хизмат хонасига, фойдаланадиган транспорт ва алоқа воситаларига, унинг хат-хабарларига, унга тегишли мулклар ва ҳужжатларга ҳам тааллуқлидир.

4 years, 4 months ago
Daryo.Uz
4 years, 4 months ago
Daryo.Uz
4 years, 4 months ago
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари …

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вирусга қарши қўлланилувчи «Эргоферон» дори воситасининг сотилиши бўйича текширув олиб борди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур препарат Бухоро шаҳрида сўнги маротаба 9 июль куни 40 минг сўмдан 55 минггача сотилган. Бухоро тумани, Когон шаҳри, Жондор ва Пешку туманларида сўнгги марта 13 июль куни 45 мингдан 48 минггача харид амалга оширилган.

Ғиждувон, Шофиркон, Ромитан туманларида юқорида қайд этилган дори воситаси ўртача 42 мингдан 50 минг сўмгача сотилган. Вилоятнинг Олот, Қоракўл тумани аҳолиси учун мазкур дори сўнгги маротаба 10 июль куни 44 мингдан 48 минггача сотилган.

Ҳозирда вирусга қарши самарали восита ҳисобланган «Эргоферон» дориси Бухоро вилояти ҳудудларидаги дорихоналарининг бирортасида қолмагани таъкидланмоқда.

«Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси яна бошқа вилоятлар кесимида вазиятни ўрганишда давом этади», — дейилади хабарда.

4 years, 4 months ago

Кино ва театр актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурайим Абдуваҳобов 14 июль куни 57 ёшида вафот этди. Бу нохуш хабар интернетнинг ўзбек сегментида тарқалгач, ижтимоий тармоқларда актёрнинг коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмгани ҳақида гап-сўзлар ҳам ‘болалади’. «Дарё» мухбири Миролим Исажонов кўпчиликда шубҳа уйғотган миш-мишларга аниқлик киритди.

Марҳумнинг кўп йиллик қадрдон ҳамкасби, Ўзбек миллий академик драма театри директори Фатҳулла Маъсудовнинг айтишича, Абдурайим Абдуваҳобовнинг вафотига онкологик касаллик сабаб бўлган.

«Абдурайимнинг вафотига коронавируснинг сира алоқаси йўқ. У онкологик касаллик туфайли шифохонада даволанаётган эди. Тақдир экан, 14 июль куни саҳар вафот этди. Турли миш-мишларнинг барчаси ёлғон. Яқин дўстим ва ҳамкасбимнинг охирати обод бўлсин илоҳим!», — деди Маъсудов.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги матбуот котиби Муҳаммаджон Бозоров тармоқлардаги гап-сўзлар асоссиз эканлигини таъкидлади.

«Абдурайим Абдуваҳобов вафотидан ўн кун аввал ўз ихтиёри билан тест топширгани келган. Натижа яхши чиққач, уйига қайтиб кетган. Агар унда коронавирус аниқланганида, ўша заҳотиёқ назоратга олиб, махсус шифохонага ётқизардик ва даволанишига ёрдам берардик. Унинг коронавирус қурбони бўлгани ёлғон», — деди СЕОА расмийси.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дубляж устаси, таниқли актёр Ҳошим Арслонов ҳам 29 май куни 64 ёшида саратон касали билан вафот этганди.

4 years, 4 months ago
Daryo.Uz
4 years, 4 months ago
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида кекса ёшли …

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида кекса ёшли эркак тўққиз қаватли уйдан сакраб ўз жонига қасд қилди, деб хабар бермоқда Repost Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб.

Қайд этилишича, мудҳиш воқеа ҳақида туман ИИБга 14 июль куни маълумот келиб тушган. Тергов давомида аниқланишича, 1943 йилда туғилган эркак кўпқаватли уйнинг тўққизинчи қаватидан сакраб ўз жонига қасд қилган.

Эркак учта нейрожарроҳлик операциясини бошдан ўтказган бўлиб, яна битта операция қилиниши керак бўлган. Сўнгги кунларда у ўз жонига қасд қилиш ҳақида тез-тез гапирган.

Аввалроқ Самарқандда ўз жонига қасд қилгани айтилган 69 ёшли аёлнинг ИИВга хабар бермасдан дафн этилгани шубҳа уйғотиб очилган жиноят иши натижалари эълон қилинганди.

4 years, 4 months ago

Украина Олий Радаси иккинчи ўқишда мамлакатда ўйин бизнесини легаллаштириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда Украина парламентининг расмий сайтида хабар берилган.

Қонун билан азарт ўйинлар (рулетка, қарта ўйинлари ва ўйин автоматлари), шунингдек, букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади. Казиноларни тўрт ёки беш юлдузли меҳмонхоналарга ва махсус ўйин зоналарига қуриш мумкин; ҳозирда шу турдаги бешта зонани ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Азарт ўйинларга 21 ёшдан кичик бўлганлар қўйилмайди. Ўйин бизнесини Украина ҳукуматига бўйсунувчи махсус комиссия назорат қилади.

Украинада ўйин бизнесига 2009 йилда тақиқ ўрнатилган. Уни легаллаштириш бўйича Олий Радага навбатдаги қонун лойиҳасини 2019 йилда «Халқ ноиби» партияси депутати Олег Марусяк киритган. Қонун лойиҳасига берилган изоҳда келтирилишича, Украинада азарт ўйинларга қўйилган тақиқлар сабаб 5 мингга яқин ўйин автоматлари, 2 мингга яқин қиморхона ва камида 20 та яширин казино фаолият кўрсатмоқда. Январь ойида Рада қонун лойиҳасини биринчи ўқишга қабул қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил май ойида эса Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистонда махсус ўйин зонасини ташкил этиш лойиҳасини қўллаб-қувватлашини билдирган, айни вақтда ушбу зона хорижликлар учун хизмат қилишини маълум қилган эди.

Маълумот учун, Қорақалпоғистонда Лас-Вегасдаги каби азарт ўйин зоналари ташкил этилиши мумкинлигига дастлаб Президент Шавкат Мирзиёев, Олий Мажлисга 2018 йилги Мурожаатномаси вақтида ишора қилганди.

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago