Muhammad Yunus qori

Description
Muhammad Yunus Muhammad Muso o'g'li.
Yangi asr universitetida o‘qituvchi,
Toshkent shahar Uchtepa tumani "Fayzullaxo‘ja o‘g‘li Murodxoji" jome masjidi imom-noibi

👉 @AZIZXON_MUSAXONOV
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 месяц, 2 недели назад

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 2 дня, 14 часов назад

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 дня, 23 часа назад

3 days, 12 hours ago

"Ҳақиқий қатъиятли киши – ўз вақтини ҳеч ҳам бефойда ўтказмасликка интиладиган кимсадир".

©Муҳаммад Хузор роҳимаҳуллоҳ

Араб тилидан таржимон:
Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли

@Muhammadyunus_alMuqriy

3 days, 14 hours ago

ЖУДА ҲАМ ИБРАТЛИ ВА ТАЪСИРЛИ ҲИКОЯ

Китобларда ривоят қилинади:
Ҳотам ал-Асом исмли солиҳ бир киши бўлган. Бу зот Аллоҳнинг байтини ҳаж қилишни хоҳлабди-ю оила аъзоларига ташлаб кетадиган озуқа учун маблағи йўқ экан. Шундай бўлсада чин кўнгилдан ҳаж қилишни истаб фарзандлари ва аёлидан рухсат сўрабди. Табиийки, улар унга: қаерга?, бизни кимга ташлаб кетяпсиз?,-дейишибди. Аммо Ҳотамнинг солиҳа бир қизи бор эди, фақат қизи унга қараб: эй отажон, бораверинг! Зеро, сиз бизга ризқ берувчи эмассиз, ягона Аллоҳ бизга ризқ беради деди. Шу билан оиланинг қолган аъзолари жим бўлишди.
Ҳотам ҳам қизининг сўзидан қалби хотиржам бўлди, сўнг йўлга отланди.
Бир неча кун ўтгач, уйда егулик ҳам, ичимлик ҳам тамомига етди. Шунда фарзандлар ва Ҳотамнинг аёли қизнинг ҳузурига келиб койишди: овқат қани?, ким бизга таом олиб келади? Сен отанга ҳажга кетаверинг, сиз ризқ берувчи эмассиз, дегандинг, энди нима қиламиз?!
Солиҳа қиз хонасига кириб, Аллоҳ таолодан ризқ беришини сўраб илтижо қилди.
Бу вақтда шаҳар амири халқни кўздан кечириб саёҳат қилиб юрганди, Ҳотамнинг уйи олдига келганда амир қаттиқ чанқади ва ёрдамчиларидан бирига: бир коса сув келтиринг, деди. Ёрдамчилар Ҳотамнинг эшигини таққиллатишиб, амир бир коса сув сўраганини айтдилар. Хонадон соҳиблари тоза коса ва муздек совуқ сув бердилар. Амир сувга тўйиб ичди. Аллоҳ таоло бу сувнинг таъмини жуда ҳам тотли қилиб қўйганди. Амирнинг чанқоғи қонгач, бу кимнинг уйи эди?, деб сўради. Атрофидагилар: Ҳотам ал-Асомнинг хонадони, дея жавоб бердилар. Амир айтди: у солиҳ инсонми?. Ёрдамчилар: ҳа, шундай, дейишди. Амир: унда у билан саломлашайлик, деди.
Атрофидагилар: Ҳотам ҳаж ибодатига сафарга кетган дейишди.
Амир айтди: ундай бўлса зиммамизда вазифа бор экан деб, ёнидаги бир халта тиллони Ҳотамнинг оиласига берди ва шу билан кифояланмай, атрофидагиларга: ким мени ёқтирса, мен қилган ишни қилсин деди. Тўсатдан Ҳотамнинг оиласига олтин тангалар ёғилиб кетди. Тахминан 1 йилга етадиган бойлик келди. Оила аъзоларнинг барчаси солиҳа қизнинг олдига кирсалар, қиз йиғларди, улар қизга: нега йиғлайсан?!, ахир Аллоҳ бизни бой қилиб юборди дедилар.
Қиз: йиғлайманда, чунки бир инсон бизга бир назар ташлаб бойитиб юборди. Агар борлиқнинг Раббиси бизга назар солганида нима бўлардикан?!

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Бас, сен Аллоҳга таваккал қил. Албатта, сен очиқ-ойдин ҳақдадирсан.." (Намл сураси 79 оят).

©Муҳаммад Ротиб Набулусий ҳафизаҳуллоҳ

Араб тилидан таржимон: Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли

Каналга обуна бўлиш 👇
@Muhammadyunus_alMuqriy

4 days, 14 hours ago

"КАҲФ" сураси

"Файзуллахўжа ўғли Муродхожи" жоме масжиди имом-ноиби:

Муҳаммад Юнус қори Муҳаммад Мусо ўғли

🔽🔽🔽🔽
@Muhammadyunus_alMuqriy

3 months ago

Бир киши ўзининг пайғамбар эканини даъво қилди. Одамлар ундан сўрадилар: пайғамбар эканингнинг далили борми?
У: ҳа, ичингизда нимани ўйлаётганингизни айтиб бераман,-деди.
Одамлар: хўш, нимани ўйлаяпмиз экан?,-дедилар.
У: мени каззоб ва пайғамбар эмас, деб ўйлаяпсизлар,-деб жавоб берди.?

Араб тилидан таржимон:
Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли

@Muhammadyunus_alMuqriy

3 months ago

Ҳар куни кеган кун айтади: эй инсон, мен янги кунман, менда амал қилиб қол, агар бугуннинг қуёши ботса, қиёматга қадар қайтмайман".

©Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

@Muhammadyunus_alMuqriy

3 months ago

#ТАБАССУМ

эр аёли ошхонада турган вақтида кириб келди ва деди: онаси, тўрт фарзандимиздан қай бирини кўпроқ яхши кўрасан?.
Аёл: ҳаммасини бирдек яхши кўраман, -деди.
Эр: қандай қилиб қалбинг ҳаммасини бирдек ўзига сиғдиради?, сўради.
Аёл: Аллоҳ таоло бизларнинг қалбларинизни шундай яратган, -жавоб берди.
Шунда эр: ана, бир эркакнинг қалби қандай қилиб тўрт аёлни ўзида сиғдира олишини менга ҳозиргина ўргатдинг, -деган эди. Аёл қўлидаги пичоқни эрига урди ва эр вафот этди. Аллоҳ раҳматига олгур гўзал тактика қўллаганди. Бироқ бу тактикани уруш майдонида танлагани хато бўлганди!?

Араб тилидан таржимон:
Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли

@Muhammadyunus_alMuqriy

5 months, 3 weeks ago

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Албатта, чекилаётган оғриққа ажр-савоб ёзилмайди, бироқ у сабабли гуноҳлар каффорот бўлади".

Ибн Абу Шайба муснафларида 10926-рақамда келтирганлар.

Араб тилидан таржимон:
Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли

@Muhammadyunus_alMuqriy

5 months, 3 weeks ago

Устозлар ва улуғ зотлар сизга бир мансабни лойиқ деб топдими?
Ўша ерда сабр қилиб қолинг, зеро сиз ундаги ҳикматни билмайсиз!

Табук ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Али розияллоҳу анҳуни Мадинага халифа қилиб қўйдилар, ўзларига ғазотда шерик қилмадилар.
Шунда Али розияллоҳу анҳу дедилар:
Эй Аллоҳнинг расули, мени Мадинада аёллар ва болалар билан қолдирасизми?.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Худди Ҳорун алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломнинг ўринбосари бўлгани каби, менинг ўринбосарим бўлишга рози эмасмисиз?, фақат Ҳорун пайғамбар эди, мендан кейин эса бошқа пайғамбар бўлмайди холос",-дедилар.

@Muhammadyunus_alMuqriy

5 months, 3 weeks ago

Қиз фарзанд – отанинг райҳонидир!

Ҳикоя қилинади:
Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Муовия розияллоҳу анҳунинг ҳузурига кирди, у ерда бир қиз бор эди.
Амр деди: бу қизча ким эй Муовия?
Муовия розияллоҳу анҳу шундай жавоб қилди:
"Қалбнинг олмаси, кўзнинг райҳонаси".

Арабларда қиз бола "Жория" (оқиб юрувчи) деб ҳам айтилади.
Биласизларми нега?
Чунки қизлар ўғил фарзандларга нисбатан отанинг қалбига тез кириб боради.

Шоир айтади:
"Агар уйда қиз фарзанд бор бўлса,
Юлдузлар билан безанган осмондир".

"Канзул мадфуун фил фулкил машҳун" китобидан.

Араб тилидан таржимон:
Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли

@Muhammadyunus_alMuqriy

6 months ago

#2024
? Таровеҳ намозидан:

Фотиҳа сураси
? буруж ва торик, суралари (тўлиқ)

@Muhammadyunus_alMuqriy

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 месяц, 2 недели назад

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 2 дня, 14 часов назад

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 дня, 23 часа назад