Armonim Onam

Description
Гохида юрагим ту'либ кетганда
бевафо дунёдан ту'йиб кетганда.
Як,инларим дилим огритганда
сизни согинаман сизни ОНАЖОН.

Каналимиз 2020-йил 20-январ куни яратилди.

Reklama uchun @Allohning_panoxidaman
Advertising
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 2 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 4 months ago

6 days, 2 hours ago

❄️ ❄️ Қ О Р   Х А Т ❄️ ❄️

Биринчи Қор муборак бўлсин!

Аввало сизни биринчи қор билан табриклайман.
Сизга мустаҳкам соғлиқ,
битмас-туганмас бойлик,
чинор умридек умр,
сермазмун ҳаёт,
чиройли бахт ва савлатли тахт тилайман.

Илоҳим, қалбингиз мана шу ❄️ қор каби оқ ва соф бўлишини, шу ❄️ қор каби одамларга азиз бўлишингизни тилаб қоламан...
Бу қорларнинг қадами қутлуғ бўлсин🤲
🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️

Armonim Onam

6 days, 3 hours ago

#bilish kerak
🕌
– Дин нима?✔️ Аллоҳ таоло наздида ислом ҳақ диндир. Аллоҳнинг ва унинг расулининг буйруқларига амал қилмоқдир.

– Мўъминларга иймон келтириб юрмоқ фарзми ёки суннатми?✔️ Иймон мўъминларга суннат, кофирларга эса фарз.

– Иймоннинг ўзи фарзми ёки суннатми?✔️ Банда илк бор Аллоҳ таолонинг якка-ю ягоналигига иймон келтириши фарздир. Уни такрор қилиб юриш эса суннат.

– Худони танийсанми?✔️ Ҳа, танийман. У якка-ю ягона, ўхшаши йўқ, куч-қудратли ва оламларни яратган зотдир.

– Сен мусулмонмисан?✔️ Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман!

– “Алҳамдўлиллаҳ”нинг маъноси нима?✔️ “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!” деган маънода.

– Қачондан бери мусулмонсан?✔️ “ал-Мийсоқ” кунидан бери мусулмонман.

– “ал-Мийсоқ”нинг маъноси нима?✔️ Аллоҳ таоло руҳларни яратганидан сўнг, уларга: “Мен Сизларнинг Парвардигорингиз эмасманми?!” деб хитоб қилган. Жами руҳлар: “Оре, Сен бизнинг раббимизсан!”, дейишган. Ана шу аҳднома олинган вақт “ал-мийсоқ” деб аталади.

– Мусулмонлик биноси нечта?✔️ Мусулмонлик беш нарсанинг устига бино қилинган: калимаи шаҳодат – “Ашҳаду ан-ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммад абдуҳу ва росулуҳу!” калимасини айтмоқ; беш вақт намоз ўқимоқ; рамазон ойида рўза тутмоқ; мол-дунёдан закот бермоқ; Байтуллоҳга ҳаж қилмоқ.

– Исломнинг вожиблари қайси?☑️ Ислом вожиботлари еттитадир: намоз ўқимоқ; фитр садақасини бермоқ; қурбонлик қилмоқ; ҳажга бормоқ; умра қилмоқ; ота-онанинг хизматини қилмоқ; қариндошларга силаи раҳим қилмоқ.

– Шариат ҳукмлари нечта?✔️ Шариат аҳкомлари саккизтадир: фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб, ҳалол, ҳаром мубоҳ, макруҳ.

– Тавҳид нима?✔️ Бир демоқлик, бир билмоқлик ва бир деб эътиқод қилмоқликдир.

– Иймондан олдинги нарса нима?✔️ Аллоҳ таолонинг инояти ва ҳидояти.

– Иймондан ҳам яхшироқ нарса нима?✔️ Иймонни асраб-авайламоқ.

Armonim Onam

6 days, 3 hours ago

Онажон тоғларда юрак бўлганда,
Пойингга тиз чўкиб урар эди бош.
Сендек қаноатли инсон турганда,
Асрий муз қоялар беролмас бардош.

Сен нурдек покиза, оқила, масъум,
Ҳаёт шамчироғи гўдак бахтисан.
Сендан тафт олади шикаста кўнгил,
Ҳамма тенг интилган озру тахтисан.

Тепада ой бўлиб тушганди кимдир,
Сен ҳақда сўз қотар экан беписанд.
У телба ёки ғўр ёки бетаълимдир,
Уни она туққан деб бўлмас минбаад.

Ким ета билмаса сенинг қадринга,
Одамзот наслидан эмас бегона.
Мен ҳавас қиламан азиз умринга,
Дунёни тебратган ҳалоскор онам.!

Armonim Onam

1 week, 6 days ago

Қалб сирига эришганлар
нима қилади, биласизми..?

Ғазабланмайдилар...
Аразламайдилар...
Ранжимайдилар...
Ҳамма нарсадан яхшилик излайдилар...
Ҳеч нарсани одам боласидан билмайдилар...
Ҳамма нарсани Роббидан биладилар ва ҳаммасини Ундан умид қилиб, кутадилар...

Ва сукут қиладилар...
Сукутда сўзлайдилар...

Armonim Onam

1 week, 6 days ago

Ассалому алайкум хурматли намуна фукоралари 8 декабря байрами билан чин калбимдан табриклайман хар бирингизнинг хонодонларингизда тинчлик тотувлик булсин илохим

Armonim Onam

2 weeks ago

**ЧАРЧАДИМ ОНА

Нени кутдим неларни топдим.
Топганимни секин юқотдим.
Армонимга айланганларни.
Дилдан юлиб узоққа отдим.

Кўникаракан инсон барига.
Сотқин дўстга ёлғон дунёга.
Ёлғонларга кўмилиб кетдим.
Армон дилда қилар тантана.

Сабрдан бир кошона ясаб.
Жим яшашни ўргандим она.
Ўзимни бу дунёга атаб.
Бугун роса ўртандим яна.

Соғиндим дер соғинмаганлар.
Дил хушлашиб тилиб кетади.
Жигарим деб жигарбандилар.
Лекин улар тез унутади.

Йўлда юрсам йўлим тиконлик.
Хар қадамим гумон бўхтонлик.
Ўйлашади менга оссондек.
Мен баридан чарчадим она.

Қўлим етмас узатганимга.
Юрагимни музлатганимга.
Ёр ёр айтиб узатганимга.
Кўп гапларим қобкети она.

Молим бўлса холим сўрашар.
Атрофимда гирди капалак.
Давлатимга қараб сўйлашар.
Сохталардан чарчадим она.

Вафо дейди вафодор эмас.
Камрон Нур ҳам дўстга зор демас.
Шавқати йўқ ғамингни емас.
Дунёлардан чарчадим она.

Юзларимдан ўпади дардим.
Бахтим мени бу менинг дардим.
Синдирмоқчи бўлябди қаддим.
Жим йиғлагим келябди она.

Соғиндим....

Камрон Нур**

Yaqinlarga ulashing..

Armonim Onam

2 weeks, 5 days ago

Нега аямайди одамни одам,
Уриб синдиради қалб шишасини.
Бир кун уввос солиб йиғлайди олам,
Қиёмат қойимга етишган куни.

Нега аямайди одамни одам,
Тилин қурол қилиб тутади ўққа.
Жигардан жигарга етганда ситам,
Борки  ақидалар чиқади йўққа!

Нега аямайди одамни одам,
Кўзлар бир - бирига қадайдилар чўп.
Нега дунёсининг адолати оз,
Нега яхшисидан ёмонлари кўп!

Нега аямайди одамни одам,
Меҳр деганига келмоқда қирон!
Нега, очлигидан ўлиб қолса ҳам,
Илонни емайди ҳеч қачон илон!

Нега аямайди одамни одам,
Қанча бўлган сари бўлай дер ўзим.
Дунё дунёлигин қилгандан бери,
Қарға чўқимайди қарғанинг кўзин!

Нега аямайди одамни одам,
Кўнгилни оғритиб, кўнглини ҳушлар.
Нега осмонинг бир қаричини,
Талашиб бир-бирин қирмайди қушлар!

Нега аямайди одамни одам...

Малика Тавфиқ

Armonim Onam

2 weeks, 5 days ago

Ёмон йўлга юрмайсан зинҳор,
Эзгу тилак қонингда бўлса,
Омадинг бор, доим бахтинг бор,
Ота онанг ёнингда бўлса.

Бировлардан бўлмайсан ҳеч кам,
Қалбингни ҳам эзмас алам, ғам,
Барака бор ишларингда ҳам,
Ота онанг ёнигда бўлса.

Бири ойинг, бири қуёшинг,
Оқмас сира кўзингда ёшинг,
Мағрурдирсан, эгилмас бошинг,
Ота онанг ёнингда бўлса.

Фарзандларинг юзида кулгу,
Босмас дилинг ғафлату уйқу,
Дўстинг ҳам шу, давлатинг ҳам шу,
Ота онанг ёнингда бўлса.

Дуолари бўлиб ижобат,
Кунларингда шодлик ҳаловат,
Тарк этмайди сени бахт, омад,
Ота онанг ёнингда бўлса.

Бўлма нодон, бўлма нотавон,
Қадрига ет иккисин ҳар он,
Дилингда ҳеч бўлмайди армон,
Ота онанг ёнингда бўлса.

Armonim Onam

2 weeks, 5 days ago

🔴🔴🟠🔴🔴🔴🟠🔴🔴🔴🟠🔴🔴
О Н А М 

Онам ҳаёт дейиш қанчалик яхши
Қанотли қушдексиз аслида шундай
Тоғ каби ортингизда қалқонингиз у
Жунбушга келади ҳар қандай одам

Онам ҳаёт дейиш ванчалик яхши
Хотиржам кўнгилу хаёл боғингиз
Гердайиб юрасиз давраларда хўп
Ҳавасла топилар қаровчилар ҳам

Онам ҳаёт дейиш қанчалик яхши
Уйингиз файзли, Қут барокоти бор
Дунёда алишиб бўлмас ҳеч қачон
Фаришта тимсоли дилингизда жо

Онаси ҳаётлар бахтлисиз англанг
Ўтмас гапимни сиз бир оз тингланг
Дурга тенг дуосин олинг шу дамда
Токи юрагингиз тутмай армонлар.

Муаллифга раҳмат 👍👍

Дунёлар менга керакмас она
Бахтимга бор бўлинг, соғ бўлинг она

Яқинларингизга улашинг.

Armonim Onam

3 weeks, 4 days ago

🌸🌸Birodar🌸*🌸
Ota onangizga
🫀 chiroyli muomilada bo‘lavering...)
Chunkiy ular ham sizga o‘xshab bu dunyoda birinchi marta
* kelishi

https://t.me/Samolarga_uchgan_farishtam

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 2 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 4 months ago