Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, Аллоҳ ва Унинг фаришталари қуёш ботгунча унга салавот айтиб турадилар», дедилар (Имом Табароний ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни бомдод намозида «Алиф лам мим. Танзилу…»ни – Сажда (сураси)ни ва «Ҳал ата ъалал-инсани»ни қироат қилар эдилар (икки Шайх ва Имом Термизий ривояти).
Ибн Абу Сайф Яманий «Ал-ламъа фи рағоиби явмил жумуъа» китобида Имом Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради:
«Тасбеҳ намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракатда Фотиҳадан кейин Такосурни ўқийди, иккинчисида Асрни, учинчисида Кафирунни, тўртинчисида Ихлосни ўқийди».
Сўнг охирида ўқиладиган қўшимча дуони ҳам келтирган.
Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли
📚ДУНЁ ВА ОХИРАТ УЧУН ЭНГ ФОЙДАЛИ ҲАР КУНГИ ТЎРТ АМАЛ...
Бир ҳафтада етти кун, бир ойда 30 кун ва бир йилда 365 кун–ҳар куни амал қилиш дунё ва охиратимиз учун энг фойдали бўлган тўртта амал бор.
Бу амалларни бажариш учун ортиқча машаққат ҳам чекилмайди ва ушбу амаллар маълум бир кунгагина хос ҳам эмас.
Балки, жума куни ҳам, душанба ёки якшанба куни ҳам ушбу амаллар билан кунимиз муборак, яъни баракали бўлаверади.
Фақат маълум бир ойда эмас, балки йил бўйи ҳар куни бажариш билан умримизга, ризқимизга барака киришига сабаб бўламиз. Булар қуйидаги амаллардир:
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларга кечанинг қиёми лозимдир. Чунки у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир. У ёмонликларга каффоротдир. У гуноҳлардан қайтарувчидир», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«У жисмдан дардни қувгувчидир» ҳам деганлар.
(Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.)
Таҳажжуддан сўнг қуйидаги дуо ўқилади:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси турсалар, таҳажжуд ўқир, сўнг ушбу дуони айтар эдилар:
«Аллоҳумма роббана лакал ҳамд, анта қоййимус-самавати вал-арзи ва ман фийҳинна ва лакал ҳамд, лака мулкус-самавати вал-арзи ва ман фийҳинна ва лакал ҳамд, анта нурус-самавати вал-арзи ва ман фийҳинна ва лакал ҳамд, антал ҳаққ ва ваъдукал ҳаққ ва лиқоука ҳаққ ва қовлука ҳаққ вал-жаннату ҳаққ ван-нару ҳаққ ва Муҳаммадун ҳаққ вас-саъату ҳаққ. Аллоҳумма лака асламту ва бика аманту ва 'алайка таваккалту ва илайка анабту ва бика хосамту ва илайка ҳаакамту, фағфирлий ма қоддамту ва ма аххорту ва ма асрорту ва ма аъланту. Антал муқаддим ва антал муаххир, ла илаҳа илла анта».
Баъзи ривоятларда:
«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» зиёда қилинган.
Маъноси: Эй Раббим, Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ер ва ундаги нарсаларни қоим қилувчисан. Сенга ҳамд бўлсин. Осмонлару ер ва ундаги нарсалар Сенинг мулкинг. Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ер ва ундаги нарсаларнинг нурисан. Сенга ҳамд бўлсин. Сен ҳақсан, ваъданг ҳақ, Сенга йўлиқиш ҳақ, сўзинг ҳақ, жаннат ҳақ, дўзах ҳақ, Муҳаммад алайҳиссалом ҳақ, қиёмат ҳақ. Эй Раббим, Сенга бўйин эгдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим, Сенга қайтувчиман, хусумат қилиш Сенинг қўлингда, ҳукм чиқариш ҳам Сенинг қўлингда, олдингию кейинги, махфию ошкора гуноҳларимни мағфират қил. Сен энг аввалги ва энг охиргисан. Сендан бошқа илоҳ йўқ.
(Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.)
2. Саҳар чоғи истиғфорни кўпайтириш;
«АЛЛОҲУММА АНТА РОББИЙ ЛАА ИЛААҲА ИЛЛА АНТА ХОЛАҚТАНИЙ ВА АНА 'АБДУКА ВА АНА 'АЛА 'АҲДИКА ВА ВАЪДИКА МАСТАТЎТУ АЪУУЗУ БИКА МИН ШАРРИ МАА СОНАЪТУ, АБУУ ЛАКА БИНИЪМАТИКА 'АЛАЙЯ ВА АБУУ БИЗАМБИЙ ФАҒФИРЛИЙ ФАИННАҲУ ЛАА ЯҒФИРУЗ-ЗУНУБА ИЛЛА АНТА»ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам, жаннатга киради», дедилар".
Маъноси: “АЛЛОҲИМ, СEН РОББИМСАН, СEНДАН БОШҚА ИЛОҲ ЙЎҚ. МEНИ ХАЛҚ ҚИЛДИНГ ВА МEН СEНИНГ ҚУЛИНГМАН. МEН СEНГА БEРГАН ВАЪДАМДА ВА СEНГА БEРГАН АҲДИМДА ҚОДИР БЎЛГАНИМЧА ТУРИБМАН. ҚИЛГАН НАРСАЛАРИМНИНГ ЁМОНИДАН СEНИНГ НОМИНГ БИЛАН ПАНОҲ ТИЛАЙМАН. МEНГА АТО ҚИЛГАН НEЪМАТЛАРИНГГА ИҚРОР БЎЛДИМ. ВА ЯНА ГУНОҲЛАРИМГА ҲАМ ИҚРОР БЎЛДИМ. МEНИНГ ГУНОҲЛАРИМНИ КEЧИР. ЧУНКИ, СEНДАН БОШҚАСИ ГУНОҲЛАРНИ КEЧИРА ОЛМАЙДИ”.
(Имом Бухорий ривояти)
4. Куннинг аввали ва охирида зикр қилиш.
✨Илло, зикр ва дуоларда ҳар куни бардавом бўлиш энг муҳимидир
Тунги намозга маҳкам бўлинглар, зеро, у сизлардан аввалги солиҳ кишиларнинг одатидир. Тунги намоз сизни Роббингизга яқинлаштиради.
?ДУО КЎПРОҚ ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН ВАҚТЛАР
– Қадр кечасидаги дуо.
– Туннинг ярмида қилинган дуо.
– Намозда, саждада қилинган дуо.
– Ёмғир ёғаётгандаги дуо.
– Беморликдаги дуо.
– Мусофирликдаги дуо.
– Ҳожининг дуоси.
– Азон билан иқомат орасидаги дуо.
– Хўроз қичқирган пайтдаги дуо.
– Мўмин биродарининг ҳаққига ғойибдан қилинган дуо.
– Фарз намозлардан кейин қилинган дуо.
– Жума кунидаги бир фурсатда қилинган дуо.
– Азон пайтидаги дуо.
– Қийинчилик чоғида қилинган дуо.
– Мазлумнинг дуоси.
– Ота-онанинг фарзандга қилган дуоси.
– Аллоҳ йўлида юрганнинг дуоси.
– Умрачининг дуоси.
– Арафа кунидаги дуо.
– Маййитнинг кўзи юмилган пайтда ибрат олганларнинг дуоси.
– Рўзадор оғзини очаётган пайтдаги дуо.
Демак, доимий равишда дуо қилишга одатлансак, шу вақтларнинг бирида
дуоларимиз албатта ижобат бўлишидан умид қила оламиз.
Бунинг учун эса, энг зарур истакларимизни жамловчи дуоларни ўрганиб, доимо бир хил дуо қилиб юришимиз керак.
Хотиржам бўлинг. Сизнинг исмингиз ҳеч қаерда таниқли бўлмасада, Аллоҳ сизни танийди...
Одамлар билмасада, У сизнинг қалбингиздаги яхшиликни билади...
Ҳамма билмасада, сиз оладиган кўнгилларни У билади...
Кишиларга кўрсатмасангизда, У сиздаги содиқликни билади...
Ярим кечаси ҳамма ухлаб ётганида қилган ибодатингизни ҳеч ким билмасада, У билади...
Қуръон ёдлаётганингиз одамлардан махфий бўлсада, У билади...
Кишилар сизни намозхон ёки рўзадор деб дафтарларига ёзиб қўйишмасада, У ёзиб қўяди...
Пайғамбарлар сони бир ривоятда бир юз йигирма тўрт мингта, бошқасида икки юз йигирма тўрт мингта дейилган. Қуръонда йигирма бештагина пайғамбар зикр қилинган. Қолганлари қани? Уларни ким танийди бугун?! Танимаслигимиз уларга зарар берадими?!
Шуни биламизки, улар бурчини бажариб, вазифасини ижро қилиб, омонатни адо қилиб вафот қилишган. Аллоҳнинг билиши уларга етади...!
Абу Зуръа роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот қилганларида саҳобалар сони бир юз ўн тўрт минг эди!".
Шунча саҳобадан нечтасини танийсиз. Танимаганингиз уларга зарар берадими? Яхши таниса энг буюк олимимиз бугун уларнинг ўн мингтасини танир. Қолган бир юз тўрт мингги қани?!
Улар вазифаларини адо қилиб дунёдан ўтишган. Уларни Аллоҳнинг билиши етади!
Аллоҳнинг билиши етади биродарлар!
©Абдулқодир Полвонов
?"КАҲФ" сураси
?Шайх Яссир ал Досари
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ:
“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади” деганлар.