Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Qur'on qalb shifosi

Description
📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
📑Ҳикоялар
🎬Видеолар

Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim

💸Реклама @Saxiy_Sodiqjon
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 3 days, 5 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 10 months, 1 week ago

4 weeks ago

РАМАЗОН 300+ШАВВОЛ 60 = НАТИЖА 360
Оқ қон ҳужайралари инсон иммунитет тизимининг асосий элементидир. Илмий тадқиқотларда аниқланишича, бир кун рўза тутилса, оқ қон ҳужайраси пайдо бўлиб, инсонни турли касалликлардан ўн кун сақлашга кифоя қилар экан.

Қамарий йил эса 355 ёки 356 кунга тўғри келади. Организм учун бир йилга етадиган оқ қон ҳужайраларини пайдо қилиш учун 36 кун рўза тутишимиз керак экан. Демак, шаввол ойида яна олти кун рўза тутсак, иммунитет тизимини тўлиқ тиклаган бўлар эканмиз!

Уламолар суҳбатидан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

4 weeks, 1 day ago

‼️#Эслатма ‼️

Шаввол ойи рўзаси

Яна бир рамазон ойини кузатдик. Муборак ойдан олган маънавий фойдаларимиз келаси йилнинг шу кунларигача етгулик.

Ҳижрий тақвим бўйича рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Мазкур ойнинг ажойиб фазилати бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу хусусда шундай марҳамат қилганлар: “Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган кабидир” (Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

Маълум бўладики, ҳадиси шарифда берилган тавсияга ҳар йили амал қилган одам умр бўйи рўза тутганлик савобини қозонади. Рамазон рўзасидан кейин шавволда олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганликнинг мукофоти берилиши, қилинган ибодат ва тоатларнинг савоби ўн мисл қилиб белгиланганлиги учундир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” Анъом, 160), деб марҳамат қилади.

Шундай бўлгач, ўттиз кун рамазон рўзаси 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади. Олти куннинг ўн баробари эса олтмиш кун, яъни, икки ой бўлади. Демак, уларни қўшиб ҳисоблаганда мусулмон киши бутун йилни рўза тутиш билан ўтказган бўлади.

Рамазондан кейин шавволда тутиладиган рўзанинг мисоли фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарздаги эҳтимолли камчиликларни бартараф қилиш учун бўлганидек, шаввол рўзаси рамазон рўзасида йўл қўйилган айрим хатоликларнинг ўрнини тўлдириш учундир. Яна бир томони, бу ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганини ҳам ифода этади.

Шаввол ойида олти кун рўза тутиш мустаҳаб амал бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўзлари рўза тутиб, бошқаларга ҳам шуни тавсия қилганлар. Бу рўзани байрамдан кейин пешма-пеш тутишда фазилат бисёр, шу билан бирга, ойнинг бошқа кунларида адо этиш ҳам мумкин. Қазо бўлган рўзаларни мазкур кунларда тутиш билан ҳам айни савобга эришилади.

➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

1 month ago

"ҲАЙИТ МУБОРАК БЎЛСИН!"

Дилда йўқ зарра исён,
Бахтга тўла ҳар бир он.
Азиз дўст-у, қадрдон,
Ҳайт муборак бўлсин!

Кўкдан тушиб фаришта,
Этар дилни саришта.
Шундай ёқимли, ҳуш дам,
Ҳайт муборак бўлсин!

Айтиб гўзал саловат,
Қалбда ширин ҳаловат.
Унутилмас гўзал вақт,
Ҳайт муборак бўлсин!

Зикр қилиб тилларда,
Шукр этинг дилларда.
Шундай ёруғ кунларда,
Ҳайт муборак бўлсин!

Қилмай сира нидолар,
Кўкка этинг дуолар.
Эй, мусулмон биродар,
Ҳайт муборак бўлсин!

Айтиб ширин сўзларни,
Кулдиринг ҳар юзларни.
Қутлаб қўяй сизларни,
Ҳайт муборак бўлсин!

Бу - умрнинг ҳуш дами,
Кўнгилларнинг малҳами.
Мусулмонлар байрами,
Ҳайт муборак бўлсин!

Муслим АЛИ

Ўз яқинларингизга ҳам ТАРҚАТИНГ!!!📲****

👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

1 month ago

ИФТОР ПАЙТИ УЧУН БЕШТА ТИББИЙ ТАВСИЯ

**1. Бир стакан сув ичиб, ифторлик овқатини емай, бир неча дақиқа кутиб туриш.

  1. Асосий овқатни емасдан олдин салатлардан тановул қилиш. Ўзингизни бироз тўйгандек ҳис қилсангиз, ўн дақиқа кутинг-да, сўнгра овқат ейишни давом эттиринг.

  2. Ифторлик таомини шошмасдан, оҳиста ейиш. Шунда ҳазм жараёни мукаммал бўлиб, қорин шишишининг олди олинади.

  3. Ифторликни еб бўлган заҳоти ширинлик емаслик. Чунки бу ҳам ҳазмни қийинлаштиради. Ширинликни асосий таомдан бир неча соат кейин еган яхши.

  4. Ифторлик билан саҳарлик орасида 1,5 ёки 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Шунда танангиз кун давомида йўқотган суюқликнинг ўрнини тўлдириб олади.**

Ифторлик ва саҳарлик вақтида бизларни ҳам дуоларингизда эсланг!!!

АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!!

👉 @QuronQalbShifosi

1 month ago

Админ тарафидан текширилган!!!

Бу онани нолаларига қулоқ солинглар ахли мусулмонлар...
Шунде улуг муборак Руза Рамазон ойларида йордамларингизни аяманглар.

Ассалому Алайкум азиз юртдошларим. Мен сизлардан ёрдам сўраб мурожаат қилаябман. Ўзим 1 - гуруҳ ногирониман, кўкрак саратони билан оғриябман. Яқинда 2 оёғимга суяк емирилиб, индапратез қўйдирдик.

2 ўғлим бош мия саратони ОҒИР босқичи билан АХВОЛИ ОҒИР. АПИРАЦИЯ тезроқ қилинмаса фарзандларим умрбод кўзлари кўрмай қолишини айтишди докторлар. Апирацияга 20.000$ сўрашябди. Икки фарзандимга 40.000$ керак. Илтимос мен ўзим учун эмас шу фарзандларим учун ёрдам беришларини илтимос килиб сўрайман. Шу фарзандларимдан бошқа ҳеч кимим йўқ. Илтимос Ёрдам беринглар.Аввало умидим Аллохдан ва сиз каби сахий инсонлардан

(УЗCАРД) 8600030484008515
Раҳмонова Р

(ҲУМО) 9860030378415258
Раҳмонова Р

Мурожаат учун тел: +998770214396

Фарзандларим Соглом хайотка кайтишида Ушбу Рамазон ойларида йордамларингни аяманглар Саховатли инсонларни
Аллох Раййон жаннати билан сийласин🤲

1 month ago

​​Ислом динида садақа беришдан кўра қарз беришнинг савоби кўпроқ.
Зеро, садақа ва эҳсонлар ихтиёрий равишда муҳтож ва номуҳтож кишиларга берилаверади. Аммо қарз фақат муҳтож кишиларгагина берилади. Қарз беришнинг савоб ва фазилатлари тўғрисида кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган.

Жумладан:
“Кимки қиёмат кунининг қийинчиликларидан Аллоҳ нажот берсин деса, қарз олиб, қайтаришга қийналиб турган қарздорга тўлаш муддатини узайтириб қўйсин ёки бутунлай қарзидан кечиб юборсин” (Имом Муслим ривояти);

– “Кимки камбағалнинг қарз узиш муддатини узайтириб қўйса, соя бўлмайдиган кунда (қиёматда) Аллоҳ таоло унга Арш остидан соя ато этади” (Имом Муслим ривояти);

– “Узиш нияти билан қарз олган кишининг қарзини Аллоҳ узади. Қайтармаслик нияти билан қарз олган кишининг бойлигини Аллоҳ барбод этади” (Имом Бухорий ривояти);

– “Қодир бўла туриб олган қарзини бермай юриш зулмдир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти);

– Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кишидан бир ёшли туя қарз олган эдилар. Бир кун келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга дағал сўзлар айтиб қарзини қистай бошлади. Бундан жаҳли чиққан баъзи саҳобалар уни урмоқчи бўлдилар. Шунда у зот уларни қайтариб: “Ҳақдор одамнинг гапиришга ҳаққи бордир. Унга бир ёшли туя бериб юборинглар, дедилар. Улар бир ёшли туя топа олмагач, каттароқ туяни бериб юборишга амр этдилар ва айтдиларки, қарзини яхшилаб адо этувчиларингиз сизларнинг энг яхшиларингиздир” (Имом Бухорий ривояти).

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадиси шарифда ҳам қарз беришнинг садақадан афзал экани баён этилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:

«“Уч тоифа инсон борки, улар имон билан вафот этса, жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киради ва истаганича ҳурларга уйланади:
1) енгил қарзларини кечиб юборган киши;
2) қотилини афв этган киши;
3) фарз намозларнинг ортидан ўн марта Ихлос сурасини ўқиган киши”.

Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): “Улардан бирини қилган киши ҳамми?” деб сўради. У зот: “Улардан бирини қилган киши ҳам”, дедилар» (Имом Табароний ривояти).

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

👉 @QuronQalbShifosi

1 month, 1 week ago

​​#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ

Сажда ояти учун сажда қилиш | Саждаи тиловат.
Ким саждаи тиловат оятини ўқиса ё эшитса дарҳол таҳоратли ҳолда, пок жойномоз устида, қиблага юзланиши керак.
Тиловат саждасини адо қилиш тартиби қуйидагича:

1) Нияти:
Навайту ан асжуда саждататтилаавати мутаважжиҳан илал каъбати хоолисоллиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар” (такбирида қўл кўтарилмайди)

2) Тўғри саждага борилади ва 3-маротаба "“Субҳаана роббийал аълаа”ни айтиб “Аллоҳу Акбар” деб саждадан бош кўтарилади
(сажда 1-мартта бажарилади)

3)Саждадан бошини кўтариб қўлларини дуога очиб қуйидаги дуони ўқилади:
Сажадту лирроҳмаани ва ааманту бирроҳмаани фағфирлий зунуубий Я Роҳмаану, самиънаа ва атоънаа ғуфроонака роббанаа ва илайкал масийр” деб қўлларини юзларига суртиб омийн қилади.

Қуръони каримнинг қуйидаги 14 та сурасида сажда оятлари бор:

1. Аъроф – 206-оят,
2. Раъд – 15
3. Наҳл – 50
4. Исро – 109
5. Марям – 58
6. Ҳаж – 18
7. Фурқон – 60
8. Намл – 26
9. Сажда – 15
10. Сод – 24
11. Фуссилат – 38
12. Нажм – 62
13. Иншиқоқ – 21
14. Алақ – 19

Мана шу оятлардан бирини ўқиган ёки эшитган киши маъносини тушунадими ёки йўқми, эшитишни хоҳлаганми ёки йўқми, тиловат саждасини қилиши вожиб бўлади. Фақатгина ҳайз кўрган ва нифос ҳолатидаги аёллар бу оятларни эшитсалар сажда қилмайдилар. Таҳоратсиз ёки жунуб киши сажда оятларини эшитса, сажда қилиши вожиб бўлади (яъни, поклангач, сажда қилади). Тиловат саждасини кечиктириш танзиҳий макруҳ ҳисобланади (яъни, имкони борича тезроқ қилгани яхши).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар Одам фарзанди сажда оятини ўқиб сажда қилса, Шайтон йиғлаб шундай дейди: “Азоб бўлсин! Одам фарзанди саждага буюрилганди, сажда қилди, унга жаннат бўлади. Мен саждага буюрилгандим, бош торттим, менга дўзах бўлади”.

(Имом Муслим ривояти).

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.

👉 @QuronQalbShifosi

[​​](https://telegra.ph/file/c80acb1f9fced71bef7ec.jpg)[#СЎРАГАН\_ЭДИНГИЗ](?q=%23%D0%A1%D0%8E%D0%A0%D0%90%D0%93%D0%90%D0%9D_%D0%AD%D0%94%D0%98%D0%9D%D0%93%D0%98%D0%97)
1 month, 1 week ago

🔷**ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ НАМОЗ ЎҚИШНИ БОШЛАШЛАРИ УЧУН БАЪЗИ МАСЛАҲАТЛАР

☝️ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!📲
Намоз - мусулмон кишининг кундалик ва энг муҳим вазифаларидан бири, шунинг учун фарзандларимизнинг ҳам имкони борича намоз ўқишни эртароқ бошлашини хоҳлаймиз. Бугун болаларни намозга ўргатиш ва ўқишни бошлаши учун баъзи бир маслаҳатлар билан бўлишмоқчимиз.
1. ЎЗИНГИЗ НАМУНА БЎЛИНГ.**
Болаларни тарбиялаш давомида биз ўзимизни ҳам тарбиялашимизга ва кўп нарсаларни ўрганишимизга тўғри келади. Чунки ҳар бир қадамимизни болалар кузатиб, ўрганиб туради. Шу сабабли, болалар қалбида намозга ҳурмат ва муҳаббат уйғотиш учун, улар ёшлигидан сизни намозга муҳаббатли эканингизни кўришлари керак.

2. ИМКОНИ БОРИЧА ЁШЛИГИДАН ЎРГАТИШНИ БОШЛАНГ.
Ёшлигида сиз билан намоз ўқиб , сураларни ёд олган болалар, намоз фарз бўлганда бажонидил бунга киришадилар. Ота-она эса, намозга чақириш борасида қўполлик қилмагани маъқул (намоз ўқиш фарз бўлмаган болалар учун), чунки бу – намоз улар учун ёқимсиз мажбурият бўлиб қолишига сабаб бўлиб қолиши мумкин.

3. ҲАР БИР БОЛА УЧУН АЛОҲИДА ЖОЙНАМОЗ ОЛИБ БЕРИНГ.
Ўзининг шахсий жойнамози бўлган бола албатта ундан фойдаланишга ҳаракат қилади.

4. ОИЛАВИЙ, ЖАМОАТ БЎЛИБ НАМОЗ ЎҚИНГ.
Имкони борида шундай қилишингиз, фарзандингизга оиланинг бир қисми эканидан фахр туйғуси ва намозга муҳаббат уйғотади. Бу намозлар унинг хотирасида бутун умр сақланиб қолади, ишонинг.

5. НАМОЗНИНГ ЎҚИШНИНГ САБАБЛАРИ ВА ФАЗИЛАТЛАРИНИ ЎРГАТИНГ. Қилган ишининг натижа ва савоблари болани яна ҳам руҳлантириши аниқ.

6. НАМОЗ ЎҚИШ ЁШТ КЕЛГАНИНИ НИШОНЛАНГ.
Намоз ўқишни ўрганиб олган фарзандингизга кичкина зиёфат уюштириб беринг. Сабаби намоз ўқиш ёшига етганини эълон қилиш болага маъсулият юклайди. Фарзандингиз буни олдиндан билса, вақти келганида бошлаш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.

7. КИЧИК ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ ЎҚИГАН НАМОЗИ УЧУН РАҒБАТЛАНТИРИНГ.
Масалан, намозларни миқдорини белгилаб, шунча бўлганида мана бундай ширинлик ёки ўйинчоқ олиб бераман, дейишингиз мумкин.

8. ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ УЧУН ДУО ҚИЛИНГ.
Ҳар бир ишимизни Аллоҳга таваккал қилиб, дуо билан бошласак, албатта, ҳаммаси яхши бўлади.

П.С. Агар имконингиз бўлса, ҳозирда кенг тарқалаётган электрон, овозли жойнамозлар олиб беришингиз мумкин. Бу болаларнинг намозни ўрганишини осонлаштиради, уларга дуоларни ёдлаш, ракатларни осонроқ тушунишга ёрдам беради.

АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам ТАРҚАТИНГ!!!

👉 @QuronQalbShifosi

1 month, 2 weeks ago

ОИЛА - АЪЗОЛАРГА ТАЪРИФ...

Ота...

Ундан пайдо бўлдингиз.
Сизнинг аслингиз.
Ризоси хотиржамлик, итоати сакинат, хизмати саодат, оқ қилиши шақоват - бадбахтликдир.
Уни рози қилиш Роббни рози қилиш йўлларидан бири.

🌹Она...

🌺Жаннатни унинг оёқлари остидан қидир.
Унинг дуоси боқий хазина.. Ризоси офатсиз бахт,
Бағрига бош қўйиш, роҳат, Хизмати бош устидаги тождир.
У фазилатларнинг энг буюги, саодатнинг калити.

Эр...

Уйнинг ҳимоячиси, ҳам камони ҳам ўқи, улфат қўрғони, муҳаббат дарёси, ҳузури бахт, йўқлиги машаққат.
Тонг у билан мунаввар, борлиги шараф, қайинлар, қариндош - уруғ ўртасида обрўдир.
Хонадон у билан обод, йўқ бўлса барбоддир.

🌹Аёл...

Сизга паноҳ, маскан.
Қуршаб олувчи бахт.
Беркитувчи сатр,
Ўз бағрига олувчи ин, Муаттар қилувчи атир, унга қараш билан ғамлар арийди.
Борлиги меҳр - муҳаббат... у сен, сен эса у - сан.

Ўғил...

Ўзингни кўрсатгувчи кўзгу, ўз аксинг!
Болалиги қувонч,
Йигитлиги фахр,
Белинг букилганда суянч, Қаҳр етганда мададдир.

🌹Қиз...

Тарбиясини гўзал қилсанг, дўзахдан қалқон.
Меҳри жозибали.
Фарзандлар ичида энг яқини, Сен учун энг куйинчаги.
Сенга нима кераклигини яхши билади.

Ака - ука...

Сенинг соянг! Душманларинг сенга зарар беришидан доим хавотир олади. Болалигингда энг яқин дўстинг! Улғайганда белинг қуввати!

🌹Опа - сингил...

Насиҳати малҳам... Унга боғланиб (силаи раҳм) савоб қозонасан!
Эрининг олдида фахрисан. Ҳожатлари олдида мададкорсан!

Қариндошлик алоқаларини асло узманг! Уни мустаҳкамланг! Фоний дунёда улар сабаб боқий бахтни қўлга киритинг!!!

АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!! 📲

👉 @QuronQalbShifosi

1 month, 2 weeks ago

РАМАЗОНДА ОСОН АМАЛЛАР

  1. Ҳар куни саҳар вақтидан деярли бир соат аввал турасиз. Икки ракат таҳажжуд намозини ўқиб олинг. Ҳам туннинг учдан бир қисми (дуолар қабул бўладиган вақт)га тўғри келади, ҳам дуолар қабул бўладиган ой (Рамазон)га тўғри келади.

  2. Бомдодни ўқигач, қуёш чиққунига қадар Қуръон ўқинг. Турли хил зикрлар ва саловотлар айтинг. Қуёш чиққунича зикрда бўлсангиз Ҳажнинг савобига эга бўласиз, иншааллоҳ.

  3. Қуёш тикка бўлгач икки ракат чошгоҳ нафл намозини ўқинг. Атиги 3-4дақиқа кетади холос.

  4. Ҳар куни топган маошингиздан бир қисмини бўлса ҳам эҳсон қилиб туринг. Кунига 50.000 сўм топадиган инсонга беш минг сўмни эҳсон қилишда молида ўзгариш (камайиш) сезилмайди.

  5. Ҳар кеча имкон қадар Таровеҳ намозини ўқишга ҳаракат қилинг. Чунки бу нафл намозини фақатгина Рамазон ойида ўқий оласиз.

  6. Ҳар кеча уч маротаба "Ихлос" сурасини ўқинг. Атиги 2-3 дақиқа вақтингизни сарфлаб, Қуръонни учдан бирини ўқишга тенг ажрни уч карра оласиз, иншааллоҳ.

  7. Кун бўйи йўлда ҳаёл суриб ҳам юрасиз. Шу ҳаёлни ўрнига электрон тасбеҳ билан зикр қилишга алмаштиринг. Ҳам манзилингизга сергак етасиз, ҳам ажр оласиз.

  8. Мисвок ишлатишда асло шубҳаланманг. Мисвок рўзани бузмайди.

  9. Энг яхши ва энг ҳушбўй мушкларни ишлатинг. Ҳушбўйланиш ҳам ажр.

P/S: Аёллар уйда зийнатлансинлар!

  1. Ҳар намоздан сўнг (камида) тўрт саҳифа Қуръон ўқинг. Бунга ўртача 10-12дақиқа кетади. Беш маҳаллик намозда бир пора бўлади. Рамазонда тугал бўлади.

  2. Нимадир билан бандмисиз? Ишлаябсизми? Қуръон эшитиб ишланг. Ҳам ишлайсиз, ҳам ажр оласиз. Усиз ҳам барибир ишлаётган эдингиз.

Рамазон ойидан имкон қадар тўлиқ фойдаланишга ҳаракат қилинг.
Кейинги Рамазонга етасизми йўқми, Аллоҳ билади.

👉 @QuronQalbShifosi

We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 3 days, 5 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 10 months, 1 week ago