Qur'on qalb shifosi

Description
?Ҳикматли сўзлар
?Саҳобалар ҳаёти
?Уламолар маърузалари
?Ҳикоялар
?Видеолар

Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim

?Реклама @Saxiy_Sodiqjon
Advertising
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 1 Monat, 2 Wochen her

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 Jahr, 2 Monate her

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 Jahr, 5 Monate her

5 months, 1 week ago

​​ХАСТАЛИКДА ДАМ СОЛИШ ДУОСИ...
Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Исломга кирганидан буён жасадида пайдо бўлган оғриқдан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Қўлингни танангдаги оғриқли жойга қўй ва уч марта, бисмиллаҳи, етти марта, аъузу биллаҳи ва қудратиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳазиру, дегин», дедилар (Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

Ҳадис матнига Имом Термизий ва Абу Довуднинг қўшимча лафзи: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Мендаги оғриқ, мени ҳалок қилишига сал қолган эди. Бас, у зот: «Ўшани ўнг қўлинг билан ушлагин ва етти марта, аъузу би иззатиллаҳи ва қудратиҳи мин шарри ма ажиду, дегин», дедилар.
Бас, ўшандай қилган эдим, Аллоҳ мендаги нарсани кетказди.
Шундан буён аҳлимга ва улардан бошқаларга ҳам шуни буюраман».

Дуонинг маъноси бундай: «Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимда ҳис қилаётган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман».

? @QuronQalbShifosi

[​​](https://telegra.ph/file/d4e5da0490edd9d67ff54.jpg)**ХАСТАЛИКДА ДАМ СОЛИШ ДУОСИ...**
5 months, 1 week ago

*?Аллоҳ бераётган неъматларга шукр қилиш ўрнига куфр келтириш оқибати*

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

? @QuronQalbShifosi

5 months, 1 week ago

​​**Ўлимдан олдин!

40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:

1️⃣. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.

2️⃣. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.

3️⃣. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.

4️⃣. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.

5️⃣. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.

6️⃣. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.

7️⃣. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.

8️⃣. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳози касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.

9️⃣. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.

Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.

"Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ.
?** @QuronQalbShifosi

[​​](https://telegra.ph/file/8b610a4507f03c03f6a85.jpg)**Ўлимдан олдин!
5 months, 2 weeks ago

​​**КОМИЛЛИКНИНГ ҚИРҚ ҚОИДАСИ

◾️ Аввал қалбингизни, сўнг ташингизни гўзал қилинг. Қалбингизни зикр билан, ташингизни ибодат ва гўзал ахлоқ билан зийнатланг.

◾️ Дўстларингизга ва эҳтиёжмандларга тамасиз, миннатсиз ёрдам қилинг.

◾️ Ёмонликка яхшилик билан жавоб қилинг. Бермаганга беринг, келмаганга боринг.

◾️ Хатоларни яширинг; ўз хатоларингиз билан шу қадар машғул бўлингки, бошқаларнинг айбу хатосини муҳокама қилишга вақтингиз қолмасин.

◾️ Даъват қилинмасангиз-да, қариндошларингизни зиёрат қилинг. Зарар берманг, зарар кўрманг. Таклиф ва такаллуфдан узоқ туринг.

◾️ Аллоҳнинг неъматларига шукр қилинг, тортиқни айбситманг.

◾️ Одамларга қўшилинг, дўст бўлинг, лекин тўғри йўлдан оғиштирадиган, хатоларга бошлайдиганлар билан эмас.

◾️ Бировга насиҳат қилсангиз, фақат ўзига қилинг. Ким бўлишидан қатъи назар, насиҳат, ўгит ва танқидларни тавозею мамнуният билан қабул қилинг.

◾️ Сахий бўлинг. Ҳатто муҳтожликда ҳам кўзи тўқ, қаноатли бўлинг.

◾️ Дўстларингизни қадрланг, вафодор бўлинг. «Кўйлакнинг янгиси, дўстнинг эскиси яхши».

◾️ Самимият ва завқ билан инсонларга егулик тортиқ қилинг, ҳадялар улашинг.

◾️ Яхшиликда ва дастурхон ёзганда энг яқин дўстингиз ҳамда бегонага бир хил муносабатда бўлинг.

◾️ Дўстларингиз сизнинг нарсаларингиздан ўзиникидек фойдаланишига имкон беринг.

◾️ Мусофир ва фақирларни яхши кўринг. Уларга яхши муносабатда булинг. Факирни камситманг, бойларга қуллик қилманг.

◾️ Очиқ кўнгил, очиқ қўл бўлинг. Ҳар бир амалингизни холис Аллоҳ учун бажаринг.

«Иймон ва ҳузун» китобидан.*?* @QuronQalbShifosi

[​​](https://telegra.ph/file/4d22184567f724a03a218.jpg)**КОМИЛЛИКНИНГ ҚИРҚ ҚОИДАСИ
5 months, 2 weeks ago
5 months, 2 weeks ago

​​#руҳият *▪️* Оқил хато қилса, афсусланади.
Аҳмоқ хато қилса, сафсата сотади.

▪️ Ҳасан Басрийга:
«Фалончи сизни ёмонлади» - дейишди.
«Заҳматсиз келган ажр қандай яхши» дедилар.

▪️ Ким сизни ўз ҳаётида истаса, сизни қандай муҳофаза қилишни мукаммал даражада билади.

▪️ Бировни урсангиз, оғриғини ўша лаҳзанинг ўзида ҳис қилади. Лекин, агар сўз билан жароҳат етказсангиз, оғриғи бир умрлик бўлади.

◾️ Сизга етишиш учун ҳаракат қилмайдиган инсонга сиз ҳам интилманг. Сиз сабаб ўз кибрини енга олмаган шахс учун дунёга уруш эълон қилманг!

▪️ Узр сўраш бу - сиз хатокорсиз дегани эмас. Бу сизнинг бошқалар билан боғлаб турган ришталарни қадрлашингиздан дарак.

▪️ Туғилган кун - байрам, торт, шаъм, ҳадя дегани эмас. У бидъат бўлибгина қолмай, динда йўқ нарса. У Ҳақ сизга умрингиз ўтаётгани, ўлим сари одимлаётганингиздан огоҳлантиришидир.

▪️ Ҳамма сизни «Бўлди, энди тамомсан» деганида кўрсатган шижоатингиз ҳақиқийсидир.

▪️ Болалигимизда мактабда ўргангандик. Ичи донлардан холи бўшоқ қаддини тик тутади. Ичи донга тўла бошоқ бош эгиб туради.

▪️ Ақллиларгина тавозеъли бўлади.
Нодонлар кибрга берилади.

▪️ Меннинг бировни тушунишим қийин эмас. Фақат саноқли инсонлар билан ўзимни хотиржам сезаман.

▪️ Сукут бу жавоб қайтаришдан ожизликни билдирмайди. Унинг икки маъноси бор:

? Бекорчи, паст нарсалардан устун бўлиш;
? Гапириш фойда бермаслигига ақлнинг етиши.

▪️ Олдингиздаги ёши улуғ кимсанинг сўзларига сукут сақлашингиз - эҳтиром;
сиз учун азиз инсон сиздан кўра бошқаларнинг хислатини ортиқ кўриб гапиришига сукутингиз - умид;
кимдир сизга оғриқ етказиб гапиришига сукут қилишингиз кучдир.

▪️ Чиройли сабр, чиройли кечириш, чиройли тарк этиш орасидаги фарқ:
- Чиройли тарк этиш - азаят бермасдан тарк этиш;
- Чиройли кечириш - маломат қилмасдан кечириш;
- Чиройли сабр қилиш - нолимасдан, шикоят қилмасдан сабр қилиш.

▪️ Ким ҳаракат, жидду - жаҳд ва сабр қилса, Аллоҳ кенг ризқ, улкан ютуқ бериш билан уни ҳайратда қолдиради. Бу - Аллоҳнинг қонуни.*?* @QuronQalbShifosi

[​​](https://telegra.ph/file/8e33ff1fbd68dd50837e3.jpg)[#руҳият](?q=%23%D1%80%D1%83%D2%B3%D0%B8%D1%8F%D1%82) *****▪️*** Оқил хато қилса, афсусланади.
5 months, 3 weeks ago

​​**ДОКТОР АЛИ САЛЛОБИЙ ТАВСИЯЛАРИ

  1. Фарзанд билан ҳар куни 20 дақиқа дўстона суҳбат (мактаби, ўқиши ҳақида гапирмай ва панд насиҳатсиз).

  2. Ҳар куни 5-10 марта ота-она ўз фарзандларига меҳр-муҳаббат ҳисларини изҳор қилиши.

  3. Ҳар куни 5 марта фарзанднинг яхши ахлоқи, чиройли амалига мақтов айтиш.

  4. Ҳар куни фарзанднинг ўзини тутиши ва кўринишига мақтов айтиш (табассуми, чиройли, соғлом қадам ташлаши…)

  5. Ҳафтада бир марта фарзанд билан уйдан ташқаридаги машғулотни бирга бажариш (пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, автоуловда сайр қилиш…), беш дақиқа бўлса ҳам.

  6. Ҳаёт асосларини болада пайдо қилиш учун уйқудан олдин ҳар куни «Фалон яхши ишни бажарганингда, ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилдим», «Укангга қараганинг – жуда катта иш», «Фалон келишувимизга амал қилганинг мен учун фахр» кабилар орқали ўз ризолигингизни билдириб туринг.

  7. Ҳафтада бир ёки икки марта оилавий маслаҳат ва суҳбат учун кечки таомни оила даврасида танаввул қилиш.

  8. Ҳар куни 1-3 дақиқа болага тўлиқ қулоқ солиш, қуйидаги ҳолатда: холи, тинч жойда фарзандга хоҳлаган гапини, чегара ва қайдларсиз гапиришига рухсат бериб, қулоқ тутиш.

  9. Тасарруфлар билан фарзандга бўлган муҳаббатни изҳор қилиш; бошнинг орқа тарафини силаш – меҳрибонлик ва шафқатни ифодалайди, бошига қўлни қўйиш – фахрланишни ифода қилади, қўлни пешонасига қўйиш – тинчлантиради, қўлини тутиш – ота-бола ўртасидаги алоқани кучайтиради, агар асабий бўлса, кўксини силаш билан тинчлантиринг Қучоқлаш, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзанд тарбиясида бизга ўрнак Зотлар. У Зот Фотима розияллоҳу анҳони масжидда ёки саҳобалар ҳузурида пешоналари, қўлларидан ўпар ва бағирларига босар эдилар.
    Шу дастурга амал қилиб, фарзандингизга ўз меҳрингизни изҳор қилиш, унинг нақадар улуғ неъмат эканини ҳис қилдириш орқали ўртангизда кучли бир алоқа вужудга келсинки, у сизнинг ҳузурингизда чиройли хулқ эгаси, итоатли, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатли ва ота-онасини рози қиладиган ҳақиқий муслим бўлиб улғайсин, ахлоқини руҳан ва жисман бузувчи омиллардан узоқлашиб, уларга дуч келганда ўзини тўғри тута оладиган инсон бўлиб етишсин.*?* @QuronQalbShifosi

[​​](https://telegra.ph/file/928ea8323fbba2f7df27f.jpg)**ДОКТОР АЛИ САЛЛОБИЙ ТАВСИЯЛАРИ
5 months, 3 weeks ago

​​О Н А Д У О С И

Мусо алайҳиссалом оналарини қабрга қўйиб, қабристондан чиқаверишларида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Эй Мусо, ўзингизни эҳтиёт қилинг!”

Бундан ҳайрон бўлган Мусо алайҳиссалом шундай дейдилар:
“Эй Аллоҳ, Сен менга шу пайтгача бундай демаган эдинг. Нимага айнан шу бугун ўзимни эҳтиёт қилишимни айтяпсан”

Аллоҳ таоло жавоб қилади:
“Чунки, Сиз ҳар куни уйдан чиқишингиз билан онангиз “Боламни паноҳингда асра”, деб дуо қилар эди. Мана шу дуо сабаб биз Сизни омонда сақлар эдик. Энди Сизни бундай дуо қилгувчи зот йўқ!”

Кўрдингизми, биродарлар, муқаддас Таврот китоби нозил бўлган, Аллоҳ билан тўғридан-тўғри суҳбатлаша олган Мусо алайҳиссаломдек зот ҳам оналарининг дуоларига муҳтож эканлар. Сизу биз ким бўлибмиз!?

? @QuronQalbShifosi

[​​](https://telegra.ph/file/6d9d07b177483194bc821.jpg)**О Н А Д У О С И**
5 months, 3 weeks ago

​​**Б А Р А К А

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:
— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Вахоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса хам, бирдан ўнта болаласа хам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?

Мавлоно жавоб бердилар:
— Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар хеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан бахраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебахра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хохласангиз, сахарлари бедор бўлинг.
?** @QuronQalbShifosi

[​​](https://telegra.ph/file/c4d906b7aeda08d921fe7.jpg)**Б А Р А К А
6 months ago

​​**99 ДАРДНИНГ ШИФОСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Лā ẋавла ва лā қуввата илла биллāҳ”.
“Аллоҳнинг сақловисиз У Зотнинг масъиятидан бурилиш йўқ. Ўзининг ёрдамисиз У Зотнинг тоатига қувват йўқ” дуоси 99 дардга даводир. Бу дардларнинг энг кичиги қалб маҳзунлигидир.
(Табароний, Ҳаким).

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Ким бирор-бир нарсадан маҳзун бўлиб, азият чекса, уни йўқ бўлиши учун “Лā ẋавла ва лā қуввата илла биллāҳ” дуосини ўқисин”.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Аллоҳ бир бандага неъмат берган бўлсаю у ушбу неъматнинг ўзида доимий қолишини истаса, кўп-кўп “Лā ẋавла ва лā қуввата илла биллāҳ” дуосини ўқисин”.
(Табароний)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Лā ẋавла ва лā қуввата илла би-ллāҳи” ни кўпроқ айт. Албатта, у жаннат хазиналаридан бир хазинадир, - дедилар.
(Термизий)

Ибн Абу Дунё Асад ибн Вадоъадан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Ким ҳар куни юз марта: “Лā ẋавла ва лā қуввата илла би-ллāҳи” ни айтса, унга фақирлик етмас”.*?* @QuronQalbShifosi

[​​](https://telegra.ph/file/8b0ea9d068129dfe8da18.jpg)**99 ДАРДНИНГ ШИФОСИ
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 1 Monat, 2 Wochen her

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 Jahr, 2 Monate her

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 Jahr, 5 Monate her