Rahmat Bobojon I Раҳмат БОБОЖОН

Description
♢ Qaysidir og‘riq yaratgan she’rlar
♢ Egasi o‘qishni istagan maktublar
♢ Ruh va ko‘ngil kayfiyatining lahzalik so‘zlari
♢ Mutarjim daftaridan

© R. B.

Ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzating:
http://myurls.co/rahmat_bobojon
Advertising
We recommend to visit

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

? Реклама: @YD_Reklama
??‍? Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 Monate, 2 Wochen her

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Monate, 3 Wochen her

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha ? @kunuz
Русский ? @kunuzru
English ? @kunuzen
Тезкор ? @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 2 Monate her

4 days, 8 hours ago
6 days, 2 hours ago

Ижодкор ўз китобининг тарғиботчиси бўлиши керакми?

Мен, албатта, "Ҳа" дейман!

Ҳеч бозорга тушганингизда бирорта кийимсотар ўз махсулотини ёмон деганини кўрганмисиз? Албатта, йўқ. Баъзида ўша кийим 3 ойга ҳам етиб бормайди, рангги ўчади, қаеридир ситилади ёки, хуллас, нимадир бўлади. Аммо шунга қарамай, у "яхши".

Гарчи, мен ҳозир "Сотиб олинг!" деб тавсия этаётган тўпламим 3 ё 4 ойлик нарса эмас, у берган ҳиссётлар, фикрлар, балки сизни ҳали кўп ўйга солар, қийнар, яшашга ундар!

Ҳа, яқинда менинг китобим нашрдан чиқди, жарномасига эса жиддий киришдим, ҳозир сизга шу билан боғлиқ воқеалардан бир-иккитасини санаб бераман:

*1. Бир дўстимга ёзяпман: "Оғайни, қачон бир рўбарў келар эканмиз-а? Би-ир ўтириб отамлашардик..."

  1. Бир укамга айтганим: "Эй, бола бошқа каминага рўбарў келма, бўлмаса, кўрадиганингни кўрасан..."

  2. Бир уйланолмай юрган курсдошимга маслаҳат: "Ўша қиз билан бир рўбарў келсанг, аниқ бахтинг очилиб кетади..."*

Хуллас, шунақа гаплар…

Айтганча, айни кунларда китобимни олмаган ва ўқимаганлар, каминага рўбарў келманг, тағин балога қолманг дейманда))

Ҳурмат билан, мен ким –
"Рўбарў" китобининг муаллифи Раҳмат Бобожон.

#Излам | @Rahmat_Bobojon

1 week, 1 day ago
2 weeks, 1 day ago

Kechki mutolaa(o‘qish yoki eshitish uchun 19 daqiqa vaqtingiz ketadi)**Aziz Nesin. Uch kunda ingliz tilini o‘rgandim (hikoya)

Izoh**: Hikoyada ingliz tilini bilmasa-da, otasidan uyalib tilni bilishini aytgan qahramonning ajabtovur sarguzashtlari haqida so‘z boradi.

📖 Matnni o‘qish uchun: https://teletype.in/@xushnudbek/Aziz-Nesin-Uch-kunda-ingliz-tilini-organdim

🎧 Audio hikoyani eshitish uchun: https://youtu.be/aiUKqqFzgmY

💬 Muhokama bu yerda.🎙Bugungi hikoya audiosini Aziza Qurbonova o‘qigan.

📚 “Kechki mutolaa” doirasida eʼlon qilingan barcha hikoyalar bu yerda.
#kechki_mutolaa

👉 @xushnudbek 👈

2 weeks, 2 days ago
2 weeks, 3 days ago

ЁМҒИРСEВАР ҲИСЛАР СИЛСИЛАСИ

1
Толенинг кўзидан оққан нафрат-у
Умрнинг беумид кулган қувончи,
Икки дунёда ҳам эзилганлар биз, –

Томчи
ва
томчи
томчи
ва
томчи
ёғади ёмғир...

Кулфатнинг уйида яшайди минг йил
Кунлар саноғидан тонган ишончим,
Армонлар уйида чўкиб қолдик тиз, –

Томчи
ва
томчи
томчи
ва
томчи
тугамас ахир...

Юракни тутамиз бемалол қўрқмай,
Қўллар – аламзада, кўзлар – ёлғончи,
Киприклар қақшайди, хазон янглиғ юз, –

Томчи
ва
томчи
томчи
ва
томчи
Куз каби бағир...

Иккига ажралиб кетамиз охир,
Иккига ажралиб кетамиз охир!

Томчилар ёмғир...

2
Ёмғирни севасан – шўх, ўйинқароқ,
Ёмғирни севасан – қимтинади лаб.
Қошингни ўпади меҳрибон ёмғир
Юзингдан силайди аста аллалаб.
Мен эса ғамлардан, дардан иборат –
Кўздан тўкилажак ёшдирман гўё.
Сен фақат ёмғирни севасан,
Сен фақат ёмғирни севасан,
Сен фақат ёмғирни севасан,
Кўзёшларни эса севмайсан асло!

3
Қуёш эркалади булутни,
Чақмоқ ошди яна ҳаддидан.
Шу пайт мени кимдир унутди,
Шу пайт чиқдим кимнинг ёдидан –

Фақат ёмғир ёғарди тинмай...

Эгди гул-чечаклар ҳур дилни
Қисмат билиб тоғдаю қирда.
Шу пайт қалбим истади кимни,
Шу пайт кимни эсладим бирдан –

Фақат ёмғир ёғарди тинмай...

Куз қаритган дил дарахтимга,
Бағишлади бу онлар тоқат.
Ёмғирлар бор эди бахтимга,
Ҳаётимда йўқ эдинг фақат –

Фақат ёмғир ёғарди тинмай...

4
Ёмғир бўлолмадим,
Бир томчи ёмғир –
Бошингдан қуюлиб, пойингда оққан.
Билдим, ёмғирпўшинг бордир ҳамиша,
Кўнглингу эгнингга бирдайин ёққан.
Севиндим.
Дунёга термилдим бесўз,
Лабларим ёдида қолмаган лабинг.
О, ҳаёт сен нени истадинг ахир,
О, дунё мушкулми шунча талабинг?!
Севардим.
Шунчаки ўтдими ёки
Юрагим қошидан масъуд лаҳзалар?
Мендан кечишдими, тонишдими жим,
Мен севган одамлар, билган нарсалар?
Сен эса келмайсан...
Келмайсан сира –
Ўзгарар бир зумда қисматнинг таъби.
Бу куздан ягона қолган хотира –
Қорга айланаман юрагингдаги...

5
Само бор, беқанотман,
Ҳаёт бор, беҳаётман,
Ўзин аямас зотман,
Тангрим, чидайман куюк
Бағирлардан асрагин.

Бир яшаб, минг қийналсам,
Сурат бошқа ўйлансам,
Сийрат бошқа ўйлансам,
Тангрим, чидайман юзсиз
Зоҳирлардан асрагин.

Беравон бўлди йўлим,
Қақшади жону дилим,
Сўнгги нажотку ўлим,
Тангрим, чидайман бошқа
Охирлардан асрагин.

Бу дунёда оғири,
У дунёда оғири,
Майли, осмон ёмғири...
Тангрим, чидайман кўзда
Ёмғирлардан асрагин...

6
Ёмғирни севамиз иккаламиз ҳам.
Сен –
тўкилиб-тўкилиб ер бўлганини,
Мен эса
– юксакда,
жуда баландда
ҳали туғилмаганин,
ҳали тўкилмаганин...

2018 йил

Р. Б.

#ёмғирдан_сўнг | @Rahmat_Bobojon

3 weeks, 2 days ago
1 month ago
1 month ago

Адабиёт университетидан “отчисления” қилинган шоир

Ҳа, тўғри эшитдингиз, бу – мен. 4-босқич тугай деганда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетидан ҳайдалган талаба.

Доимгидек сўзимни савол билан бошламоқчиман: Хўш, ўзбек тили ва адабиёти университетига ўзи ким керак? Дарсларда ҳайкалдай ўтирадиган, кўркўрона топшириқлар бажарадиган, ўқишни тамомлаб 1 млн. сўм ойлик учун мактабма-мактаб бош уриб юрадиган, адабиётдан йироқ талабами? Ёки қўлидан нимадир ёзиш келадиган, фикри бор, қалби ва мияси тирик, адабиётни севадиган ижодкорми?

Жавоб кутаман!

Очиғи, университетдаги 4 йиллик ҳаёт мобайнида кўп нарсага чидашимга тўғри келди, баъзи бировлар бармоғи билан кўрсатиб “Ana woir warmandiy” деди, баъзи бировлар мени курсда қолдириш пайида бўлди, баъзи бировлар кўзини лўқ қилди “Шу бола мукофот олиб кирган ўқишга грант билан, битта одамни жойини банд қилиб” дея, аммо энг аламлиси яқинда рўй берди, университет катталаридан бирининг ёнига кирганимда ҳазил аралаш “Ҳа шоир, шеърларам ёзиб турибсанми қўй-қўзилар, ўт-ўланлар ҳақида?” дея сўради. Менинг жавобим эса бирмунча жиддий бўлди: “Йўқ, фақат сиёсат ҳақида ёзяпман”. Ҳавотир олманглар, тинчман, яхшиман, чунки кўнгил сиёсатини назарда тутгандим.

Ҳазил-ҳазил деймиз, бироқ сўнгги 30 йилликдаги ёш шоир зотига бериладиган, шеър миссиясини тушунмайдиган одамларнинг ҳақоратомуз саволлари шу бўлди: “Қўй-қўзилар ҳақида ёзяпсанми? Туршак борми, туроқ борми?..”

Лолман, қачон бу авомнинг шоир ва унинг вазифаси ҳақидаги фикри ўзгаради? Қачон жамиятга роботлар эмас, ғоясию фикри бор инсонлар тақдим этишни йўлга қўяди? Қачон? Қачон? Қачон?

Қизим яқинда 1 ярим ёшга тўлди, яна 5 йилдан кейин мактабга чиқади. Менимча, тушундингиз! Бизку майли, ўтаётган одамлармиз, аммо яқиндаги авлодга раҳмим келади, уларга ўзим билан битказган баъзи курсдошларим дарс беришини ўйласам, титраб кетаман, папирос излашга тушаман, мабодо топгудай бўлсам нимадир ёзаман, нимадир ёзсам кў-ў-ўп сиқувга олишади. Лекин, мен тайёрман барига!

Тўғри, биринчи навбатда ҳаммасига ўзим сабабчиман, ўзим аҳмоқман. Чунки мен университетга ижодкорлигим орқасидан олган мукофот билан, имтиҳонсиз кирганман, аммо юқорида айтилганидек, бир ўринни банд қилмаганман, алоҳида жой ажратилган. Аҳмоқлигим эса шундаки, қўлимда Ўзбекистондаги исталган университетга кириш имкони бўлган, аксига олиб шоирлигим тутган, ўзбек тили ва ададиёти университетида кимдир мени тушунади, англайди, Сўз одами эканимни ҳурмат қилади, деб хаёл сурганман. Қанийди ўшанда бошқа, масалан, Жаҳон тиллари университетига кирганимда кўпроқ тил ўрганган бўлармидим ёхуд баъзи “Зулфиячи” қизларга ўхшаб иқтисод, молия соҳасида ўқиганимда бирорта банкда кастим-шимда, мўмайгина ойлик олиб, инамарка машиналар миниб юрган бўлармидим. Эсиз!..

Ваҳоланки, грантда ўқишимга қарамай, 4 йил контрактда ўқигандай ўтди, тинмай йиқилиб ва йиқитилиб қайта ўқишга пул тўладим, баъзан адабиёт тадбирлари билан юриб, баъзан сўз ортидан қувлаб дарсларда иштирок этолмадим ва шоирга хос эркалик билан ўзимни баланд тутдим. Аммо бу университетда адабиётни, фикри бор одамни, ижодкорни тушунадиганлар ҳам йўқ эмас, улардан жуда миннатдорман!

Умримнинг университет билан боғлиқ жойига “Раҳмат Бобожон миясизлигининг олий нуқтаси”, деб ёзинглар илтимос бу дунёдан ўтиб кетганимда, токи келажак шоирлари камина қилган хатони қайтармасин!

Яқинда бирга ўқиган (у битказган) бахтиёр, билими ҳаминқадар бир курсдошим билан учрашиб қолдим адабий тадбирда. У ҳозир ўзимизнинг университетда тьютор бўлиб ишлаётгани, яқинда гуруҳи билан тадбир қилаётганини айтиб, меҳмон сифатида қатнашишимни сўради. Менимча унинг мен ҳайдалиб, қайта ўқиётганимдан хабари йўқ. Бораман, дедим. Ахир шу университетда умри чириган одам талабаларга шоир ким ва унинг миссияси нималигини яхшироқ тушунтира олади, тўғрими?!

Раҳмат БОБОЖОН,
шоир ва таржимон.

#озод_хаёл_нафаси | @Rahmat_Bobojon

3 months, 3 weeks ago

“Кечамни, бугунимни, келажагимни ўғирладинг,
Боқ, барибир ғазабланмайман,
Жонинг соғ бўлсин, жонинг соғ бўлсин,
Бу жон фидо бўлсин...”

Болалигимни эслатадиган ажойиб қўшиқни топиб келдим. Бир пайтлар роса эшитардим, ўша лаҳзаларни қайтаргани учун раҳмат!

#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon

We recommend to visit

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

? Реклама: @YD_Reklama
??‍? Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 Monate, 2 Wochen her

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Monate, 3 Wochen her

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha ? @kunuz
Русский ? @kunuzru
English ? @kunuzen
Тезкор ? @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 2 Monate her