🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago
“ХОТИРА – АБАДИЙ, ҚАДР – МУҚАДДАС”
06.09.2024
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ўчмас ёдига бағишлаб “Хотира – абадий, қадр – муқаддас” деб номланган хотира кечаси бўлиб ўтди.
Тадбирда тарихчи ва тилшунос олимлар, ёзувчи, шоир ва журналистлар, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари, Ислом Каримовни яқиндан билган ва биргаликда фаолият юритган инсонлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда Ёдгорлик мажмуаси ходимлари иштирок этди.
Хотира кечаси ноанъанавий тарзда, ўтганлар руҳи покига бағишлаб ўқилган Қуръон тиловати билан бошланди. Шундан сўнг намойиш этилган – Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб тайёрланган таъсирчан видеолавҳа иштирокчиларни ғоят тўлқинлантириб, мустақил давлатимиз асосчиси билан ҳақли равишда фахр-ифтихор ва ғурур туйғуларини уйғотди.
Тадбирни очаркан, мажмуа раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Темур Ширинов ўз сўзида айни анжуман – жорий йилнинг 2 сентябрь куни мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев мажмуага ташриф буюриб, Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирган расмий тадбирнинг мантиқий давоми эканини, Биринчи Президентимиз тарихнинг туб бурилиш палласида мамлакат мустақиллигини эълон қилган ва уни тараққиёт йўлига олиб чиққан, оғир даврда етакчилик қилгани, шу боис ҳам унинг хотирасига ҳар қанча ҳурмат бажо келтирсак ҳам арзигулик эканини таъкидлаб ўтди.
Биринчи Президентнинг рафиқаси, Ёдгорлик мажмуаси Васийлик кенгаши аъзоси Татьяна Каримова ўз сўзида мустақиллик учун курашган ва унга хизматлари сингган ватанпарвар инсонлар хотирасини миннатдорлик билан ёдга олаётганимиз – Ислом Каримов асос солган ва бугунги кунда ҳам изчил давом этаётган тинчликпарвар давлатчилик анъанасининг ўзига хос далили эканини тилга олди.
Ёдгорлик мажумаси томонидан нашр этилган “Ҳикматга айланган фикрлар” китобининг тақдимоти ҳам алоҳида эътиборга молик воқеа бўлди. Ислом Каримовнинг маъруза ва нутқлари, билдирган фикр-мулоҳазалари, унинг асарларидан ўрин олган иқтибослар жамланган китобнинг тўпловчиси ва сўзбоши муаллифи Нуриддин Очилов ўз чиқишида мазкур рисола Биринчи Президент ҳаёти ва фаолияти билан қизиқувчилар, кенг жамоатчилик учун мўлжалланганини қайд этди.
Кечада сўз олган филология фанлари номзоди Тўлқин Эшбек, Ўзбекистон санъат арбоби Дадахон Ёқубов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, халқаро “Олтин мерос” жамғармаси раиси, журналист Амирқул Карим, филология фанлари доктори Беруний Алимов, Ислом Каримовнинг – шахсий шифокори Ҳусниддин Муҳамедов, шахсий ошпази Жўрабек Сапаров, қўриқчилар бўлинмаси бошлиғи Ҳусан Қаюмовлар – Биринчи Президент ҳаёти ва фаолияти тўғрисидаги хотиралари билан ўртоқлашишди.
Қизиқарли ва ҳаяжонга бой тарзда ўтган анжуман қатнашчилари – унинг ташкилотчиларига миннатдорлик билдириб, Ислом Каримов феномени хали кўп йиллик изланишлар ва тадқиқотларга лойиқ беназир хазина, деган якдил фикрга келдилар.
Тадбир якунида илмий ишлари ва тадқиқотлари билан ҳамкорлик қилган иштирокчиларга мажмуа номидан “Ислом Каримов – Мустақил Ўзбекистон асосчиси” номли китоб-альбом ва ташаккурномалар топширилди.
Меҳмонлар анжуман ўтказилган тарихий бино, яъни Биринчи Президентнинг собиқ “Қабуллар уйи”даги кутубхона фонди ҳамда шу кунларда янгидан ташкил этилган, Ислом Каримов иштирокидаги тарихий воқеалар акс этган фотоэкспозицияни қизиқиш билан томоша қилишди.
Мажмуа матбуот хизмати
Т.Қурбонбоев фотосуратлари
https://islomkarimov.uz/uzc/news/khotira-abadij-qadr-muqaddas
islomkarimov.uz
“ХОТИРА – АБАДИЙ, ҚАДР – МУҚАДДАС”
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ўчмас ёдига бағишлаб “Хотира – абадий, қадр – муқаддас&rdqu.....
ҲАЁТ БОЛИ
Сен барибир муқаддассан, муққадас аёл!
Ҳалима Худойбердиева
Кимнинг ўтган бўлса аёли,
Жаннат бўлиб қолар хаёли...
Ўз уйида жаннат яратган
Аёл эрур ҳаётнинг боли.
Аёлдир қирқ қўлли фаришта,
Рўзғорингиз қилар саришта.
Бўлса ҳамки сиздан донороқ
Маслаҳат сўрайди ҳар ишда.
Ёмонингиз яширган улдир,
Озод, аммо ҳаёга қулдир.
Эркак деган бир ловуллару
Зумда шашти сўнгувчи, кулдир.
Қалъангизга бўлса дарвоза,
Айбларингиз бўлмас овоза.
Сизнинг обрў, иқболингизга
Бор будини айлар маъвоза.
Давомчиси эрур наслингиз,
Унга фарқсиз қандай фаслингиз.
У сизни бир мақташга тушса,
Танимай қоласиз аслингиз.
Арслоним дер, шерим дегайдир,
Энг серҳосил ерим дегайдир.
Ҳеч кўнглини ололмасангиз,
Худо берган эрим дегайдир...
Борлигида топмаган қадрин,
Шоир эри қизганган сатрин.
Ўзи ўтиб кетар, хаёлда
Қолдиргувчи беқиёс атрин...
Тушларимда кўраман энди,
Дилбар юрар жаннат боғида!..
Шоирини ташлаб кетди у,
Илҳом бериб ҳижрон доғида...
Эй дўстларим, ҳушёр бўлингиз,
Базм бўлмас доим йўлингиз,
Ёрингизнинг қадрига етинг,
Огоҳ этар Тўлқин қулингиз.
Тўлқин ЭШБЕК
2024 йил
Ассалому алайкум азиз дўстларим!
Сизни энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллик байрами билан самимий табриклайман!
Сиз юртимиз мустақилликка эришиши ва тараққий этиши, миллий қадриятларимиз тикланиши йўлида ғоят улкан хизмат кўрсатаётган ҳақиқий фидойи ва зиёли Инсонсиз!
Заҳматли меҳнатларингиз ҳарқанча таҳсинларга муносибдир. Бутун халқимиз Сиз билан фахрланса арзийди!
Қуйидаги сатрларимни Сизга байрам совғаси сифатида туҳфа этаман:
Бирлашсак Ватан обод, бирликда халқнинг шони,
Бирлашиб ўзганларнинг яримта бўлмас нони.
Мағзи тўлишган сари эгилгай бошоқ дони,
Кундан-кун тўкинлашгай тўйларнинг дастурхони:
Бирлашсак Ватан обод, бирликда халқнинг шони.
Оғзи олалик асли бирликка қарши иллат,
Душманларни даф қилди бирлашиб турли миллат.
Муштарак кўнгиллармиз, кийсак ҳам турли хилъат1,
Бизларга шиор доим: “Юртингни яшнат, гуллат!”:
Бирлашсак Ватан обод, бирликда халқнинг шони.
Остона – Ватан боши, эл сарчашмаси – оила,
Қўй келар қўзи билан, йилқи уюри той ила.
Суҳбатлар қизигайдир бошлаб нону чой ила,
Бу доно халқимизга аҳли жаҳон қойил-а:
Бирлашсак Ватан обод, бирликда халқнинг шони.
Ўкирган сел ололмас оғир бўлса сой тоши,
Юрт дея фидокордир халқимиз кекса ёши,
Истиқлолга хавф солган ёвнинг янчилгай боши,
Байрам ила безанди Бухоро, Кешу Шоши,
Таъкидлар омма билан жўр бўлганча Юртбоши:
«Бирлашсак Ватан обод, бирликда халқнинг шони».
Истиқлол кимга ота, кимга фарзанд монанди,
Кимнингдир обинони, кимга ҳолваю қанди,
То абад элимиз озодлик иштиёқманди,
Тўлқинга эса шеърин авж нуқта бўлган банди:
«Бирлашсак Ватан обод, бирликда халқнинг шони».
Илоҳим, умрингиз узоқ, соғлигингиз метиндек мустаҳкам бўлсин, илоҳим.
Ҳурмат ва эҳтиром билан
Тўлқин Эшбек
Ўзбекистон давлат ммустақиллигининг 33 йиллик байрамида халқ депутатлари Олмазор тумани Кенгаши депутатлари фаол иштирок этдилар.
БИР БЎЛСАК — ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК — ВАТАНМИЗ!
Бирлашсак Ватан обод, бирликда халқнинг шони,
Бирлашиб ўзганларнинг яримта бўлмас нони.
Мағзи тўлишган сари эгилгай бошоқ дони,
Кундан-кун тўкинлашгай тўйларнинг дастурхони:
Бирлашсак Ватан обод, бирликда халқнинг шони.
Оғзи олалик асли бирликка қарши иллат,
Душманларни даф қилди бирлашиб турли миллат.
Муштарак кўнгиллармиз, кийсак ҳам турли хилъат1,
Бизларга шиор доим: “Юртингни яшнат, гуллат!”:
Бирлашсак Ватан обод, бирликда халқнинг шони.
Остона – Ватан боши, эл сарчашмаси – оила,
Қўй келар қўзи билан, йилқи уюри той ила.
Суҳбатлар қизигайдир бошлаб нону чой ила,
Бу доно халқимизга аҳли жаҳон қойил-а:
Бирлашсак Ватан обод, бирликда халқнинг шони.
Ўкирган сел ололмас оғир бўлса сой тоши,
Юрт дея фидокордир халқимиз кекса ёши,
Истиқлолга хавф солган ёвнинг янчилгай боши,
Байрам ила безанди Бухоро, Кешу Шоши,
Таъкидлар омма билан жўр бўлганча Юртбоши:
«Бирлашсак Ватан обод, бирликда халқнинг шони».
Истиқлол кимга ота, кимга фарзанд монанди,
Кимнингдир обинони, кимга ҳолваю қанди,
То абад элимиз озодлик иштиёқманди,
Тўлқинга эса шеърин авж нуқта бўлган банди:
«Бирлашсак Ватан обод, бирликда халқнинг шони».
Тўлқин ЭШБЕК
2024 йил
Устоз Тўлқин Эшбекка
Муаллиф:Феруза Тоғайева
?Гулмира Шокомолова
Зоминда ёш ижодкорларнинг анъанавий фестивали старт олди.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago