🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago
**Антициклон ва саломатлигимиз.
Антициклон** - атмосфера босимининг кўтарилиши, ҳаво нисбий намлигида кескин ўзгаришлар кузатилмайдиган тинч об-ҳаво шароитини юзага келтиради. Бу пайтда ҳаво очиқ, ёғинсиз бўлади.
Юқори атмосфера босими инсон соғлиғига жиддий таъсир қилади. Айниқса, у аллергик, асматик ҳамда қон босими хасталиклари билан оғриётган бўлса. Бундай одамлар ҳаводаги турли кўринмас майда заррачаларга агрессив бўлишади, аксига олиб, тинч об-ҳаво шароитида бу каби зaрралар ҳавода кўп муддат муаллақ сақланади.
Давомли юқори босимли антициклон инсон танасида бош ва юрак оғриғи, иш фаолиятининг сустлаши, умумий заифлик билан намоён бўлади. Атмосфера босимининг кўтарилиши қондаги лейкоцитлар сонини камайтириш орқали организмнинг ҳимоя функцияларига салбий таъсир кўрсатади. Буларнинг барчаси инсон саломатлигини сезиларли даражада оғирлаштиради. Организмни турли юқимли касалликларга мойил қилиши мумкин.Антициклон таъсирини енгиллаштириш учун эрталаб тетиклаштирувчи енгил душ қабул қилиш, енгил гимнастика билан шуғулланиш ҳамда овқатланиш рационига калий моддасига бой меваларни қўшиш ва истеъмол қилиш тавсия этилади. Инсоннинг иммун ва асаб тизимига юкни камайтириш, зўриқтирмаслик мақсадида, озгина маълум муддат кундалик иш режимини ҳам ўзгартириш лозим. Иложи бўлса, антициклоннинг салбий таъсирини камайтириш мақсадида, кўпроқ дам олган маъқул.
Асосий канал ? Dunyo?Tv
Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган ИИБ ходими 15 йилга қамалди
Вояга етмаган қизнинг номусига тегиш учун шарт–шароит яратиб берган 3 нафар шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш бўйича Бўстонлиқ тумани прокурорига хабар юборилди.
Бугун, 25 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судида Миробод тумани ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҲПБ профилактика инспектори 1992 йилда туғилган М.Ж.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши ЖПКнинг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига мувофиқ М.Ж. вояга етмаган З.Д.га (2010 йилда туғилган) нисбатан ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, дея хабар бермоқда Олий суд Матбуот хизмати.
"Бундан ташқари, суд томонидан ЖПКнинг 417-моддаси тартибида М.Ж.га ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш учун шарт–шароит яратиб берган Ш.А., М.З. ва Ф.М.га нисбатан ЖКнинг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун Бўстонлиқ тумани прокурорига хабар юборилди", - дейилади хабарда.
? Dunyo?Tv
1. 1984 й.и. Юлдошев Дониёр Бахтиёрович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисми);
2. 1988 й.т. Алимов Фазлиддин Файзуллаевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
3. 1991 й.т. Қуватов Шовкат Шухратович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми);
4. 1988 й.т. Туляганов Нуриддин Бахтиярович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми);
5. 1986 й.т. Сотволдиев Илхом Маҳмуджонович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
6. 1992 й.т. Юнусов Дониёр Фахриддин ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 2-қисми, 277-моддаси 3-қисми);
7. 1992 й.т. Эркинов Бахтиёр Тўлқин ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
8. 1987 й.т. Махмудов Умид Агзамович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми).
Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Асосий канал ? Dunyo?Tv
Автомобилни қишга қандай тайёрлаш керак?
Қиш яқин. Совуқни тайёр ҳолда кутиб олиш мақсададида Sputnik ҳайдовчилар учун фойдали маслаҳатлар рўйхатини тузди.
Ўзбекистонда қиш қаттиқ эмас, лекин ар йили совуқ об-ҳавонинг кириб келиши, автомобиль ҳайдовчилари учун кутилмган қийинчиликлар келтириб чиқармоқда. Ҳароратнинг кескин ўзгариши, эрталабки муз ёки тўсатдан қор ёғиши ҳар қандай тажрибали ҳайдовчи учун муаммо келтириб чиқариши мумкин.
Совуқни “қуролланган” ҳолда кутиб олиш мақсададида Sputnik ҳайдовчилар учун қишги назорат рўйхатини тузди.
Энг муҳим текширув нуқталари:
1.
Ғилдираклар. Автомобилнинг энг муҳим қисми. Қиш вақтида сизга имкон қадар юмшоқ ва “тишли”, протектори камида 4 мм бўлган балонлар керак. Протектори силлиқ бўлиб қолган ёки ёзги баллонларда юриш — хавфли.
"Всесезонка" ёки M+S (Mud+Snow) - белгиси бор бўлган баллонлар Ўзбекистонда аксарият ҳолларда қўл келади. Чунки бундай баллонлар одатда юмшоқ ва "тиши" ҳам майдароқ бўлади.
Агар тоғли ҳудуддаяшасангиз ёки тез-тез қор ва муз билан қопланган йўллардан ҳаракатлансангиз – сизга қишки балон керак.
2.
Аккумулятор.Аккумулятор совуқ ҳавода ўз қувватининг бир неча фоизини йўқотади. Совуқда двигатель ҳам тезда ўт олмайди. Шу сабабли қиш мавсумида сизга бақувват (имкон қадар янги) аккумулятор керак.
3.
Антифризяроқли бўлиши керак. Одатда унинг фойдаланиш муддати 2 йилдан 5 йилгача.
4.
Техник хизмат кўрсатиш.Тажрибали ҳайдовчилар қиш олдидан автомобилни техник кўрикдан ўтказади. Муддати етиб келган бўлса мой алмаштириш, свеча ва клеммаларни текшириш, салон иситгичини текшириш — қиш мавсумида автомобилдан фойдаланишни қулай ва хавфсиз қилади.
5.
Ойна ювиш суюқлиги ҳам қишги (музламайдиган) бўлиши керак.
6.
Ёритгичларни текширинг, ксенон ва лед чироқларни ноқонуний ўрнатманг. Ўзбекистонда бунинг учун жарима бор.
Фойдали маслаҳатлар
Агар қишда машина ювсангиз, эшиклар ораси ва резиналарни қуриганича аритиш керак. Чунки эрталабгача музлаб ёпиши қолиши мумкин. Агар эшик музлаб қолган бўлса, уни куч билан тортиб очишга ҳаракат қилманг, муштингиз билан унинг чеккасига бир неча жойига уринг. Кейин очинг.
Тунги совуқда машинани иссиқ ҳолда қолдирманг, аввал эшикларни очиб бир неча дақиқа машина салонини совутинг, кейин қулфлаб кетинг. Ўшанда эрталаб ойналар усти муз билан қопланмайди.
Машина ойналари ҳаракат вақтида ичидан терламаслиги учун, печкани ёқиб иссиқ ҳавони олд ойнага йўналтиринг.
Машина қулфи музлаб қолмаслиги учун силикон мой билан ишлов беринг.
Қишда керак бўлувчи буюмлар:
Қор ва муздан тозалаш учун чўтка ва қирғич
Кичик белкурак
Ўт олдириш сими
Тортиш учун арқон
Ёқилғи захираси
Қўлқоп ва фонарь
Автомобилингизга жиддий эътибор бериш ва нафақат йўлда нохуш вазиятларга тушиб қолмаслик, балки автомобил қишда муаммосиз ишлашига ҳам ёрдам беради.
Sputnik Ўзбекистон
07.12.2023 учун энг муҳим воқеа ва янгиликлар архиви
07.12.2023 даги асосий янгиликлар: Шоҳона қабул: Путин янги дунё қурмоқда, Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни Конституция куни билан табриклади
Оқ фосфор жуда тез алангаланувчи модда бўлиб, у баъзан ҳарбийлар томонидан маълум бир ҳудудларни белгилашда қўлланилади
Оқ фосфорни одамлар гавжум жойларда ишлатиш ўта хавфли бўлган чуқур куйишларга олиб келади. Оқ фосфор кислород билан алоқа қилганда ёниб, қалин оқ тутун ҳосил қилади.
Дунёдаги аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлардан бири бўлган Ғазода оқ фосфордан фойдаланиш тинч аҳоли учун хавфни янада оширади.
Оқ фосфор халқаро ҳуқуқ томонидан тақиқланмаган, аммо бу модданинг одамларга зарарли таъсири туфайли уни ишлатиш қатъий тартибга солинади.
2006 йилги Ливан уруши пайтида Исроил Ливан жанубида "очиқ ердаги ҳарбий нишонларга қарши" фосфорли снарядлардан фойдаланганини таъкидлаган. Аммо, ўша вақтдаги Ливан президенти Эмиль Лаҳуд фосфорли снарядлар тинч аҳолига қарши ишлатилганини айтган.
2008-2009 йилларда Исроил Ғазода оқ фосфорли қуроллардан фойдаланади. Аммо, Исорил ҳарбийлари ушбу маълумотларни бутунлай рад этиб, халқаро ҳуқуқларга мувофиқ ҳаракат қилинганини ва оқ фосфордан фойдаланилмаганини таъкидлайди. Бироқ, Ғазо уруши давридаги инсон ҳуқуқлари гуруҳлари томонидан берилган кўплаб ҳисоботларда таъкидланишича, оқ фосфорли снарядлар Исроил кучлари томонидан аҳоли пунктларида қўлланилган (юқоридаги сурат). 2009 йил 12 январь куни берилган маълумотларга кўра Фаластиндаги касалхоналарда 50 дан ортиқ бемор фосфор куйишидан даволанаётгани маълум қилинган (юқоридаги сурат).
? Dunyo?Tv
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago