http://2023.tvoedelompr.ru
Last updated 8 months, 2 weeks ago
Всех Приветствуем с Вами команда
?SB STORE ?
Выполняем :
Качественный ремонт: телефонов , планшетов , ноутбуков.
✅У нас совершенно бесплатная Дигностика ✅
✅Ежедневные акции ✅
✅Разработана скидочная система для постоянных клиентов
Last updated 4 months, 4 weeks ago
“Ҳазрати Умар Хайбарда ерга эга бўлади. Сўнг Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига бориб маслаҳат сўрайди:
– Эй Аллоҳнинг Расули, мен Хайбардан ерга эга бўлдим. Ҳеч қачон ундан қимматлироқ бойликка эга бўлмаганман. Уни нима қилишга амр этасиз?” – деди.
“– Агар хоҳласанг, аслини тутиб қолиб, (фойдасини) садақа қиласан”, – дедилар у зот
(имом Бухорий ривояти).
Мазкур ҳадисга кўра уламолар “вақф молнинг аслини тутиб туриб, фойдасини Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун сарфлашга айтилади” – деганлар.
Вақфнинг таърифи ва аҳамияти.
Савол: Вақфнинг маъноси нима?
Жавоб: Вақфнинг маъноси шуки, бирор нарсани ўз мулкидан чиқариб, унинг фойдаси Аллоҳнинг бандаларидан хоҳлаганига етиб тураверадиган тарзда холис Аллоҳ таъоло учун мулк қилиб беришдир.
Савол: Масжид, мадраса, сув йўллари (анҳорлар) ва ҳакозолар ичида қайси бирининг вақфи афзалроқ бўлади?
Жавоб: Вақф бир жорий садақадир. Воқиф (вақф қилувчи) унинг савобига давомий эришиб тураверади. Энг яхши вақф шуки, мусулмонларнинг энг кўп эхтиёжи бўлган ва энг кўп фойдаси тегадиган нарсадир. Масалан, китоблар сотиб олиб, кутубхона қурди ва вақф қилиб юборди. У орқали дин илмлари давомий маълум бўлиб тураверади. Агар у ерда масжид бўлмаса ва унга зарурат бўлса, у ҳолда масжид қуриб беришлик, жуда катта савоб ишдир. Агар дин илмининг таълими учун мадрасага зарурат бўлса, у ҳолда мадраса барпо қилиб беришлик ва ундан мусулмонлар доимо файз топиб туришлари учун унинг ташкилий ишларига маблағлар вақф қилишлик, ниҳоятда аъло даражада хайр ишдир.
"Вақф ке шаръий масааил" китобидан. 10-бет.
Абдулқайюм Комил таржимаси.
Савол: «Вақф» хайрия жамоат фонди саҳоват ишлари учун пулни қаердан олади?
Жавоб: Фондга истаган киши хайрия қилиши мумкин. Ватандошлар закот, фитр, ушр ёки вақф учун фондга маблағ ўтказишлари мумкин.
Савол: «Вақф» хайрия жамоат фондининг асосий вазифалари нималардан иборат?
**Жавоб: Фонднинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
?фуқароларнинг диний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш;
?масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
?тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш;
?диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
?масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини, хусусан имом-хатиблар, имом ноиблари, мутаваллилар, муаззинларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
?ислом илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимиз, замонамизнинг етук олим ва уламолари қаламига мансуб диний-маърифий асарларни чоп этиш ва аҳолига етказишга кўмаклашиш;
?юртимиздаги муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларнинг мусулмон дунёсидаги нуфузини янада ошириш, бу масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш;
?аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш.**
Савол: "Вақф" хайрия жамоат фонди қачон ташкил этилди?
Жавоб: "Вақф" хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилди. Фонд 10 май куни Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
http://2023.tvoedelompr.ru
Last updated 8 months, 2 weeks ago
Всех Приветствуем с Вами команда
?SB STORE ?
Выполняем :
Качественный ремонт: телефонов , планшетов , ноутбуков.
✅У нас совершенно бесплатная Дигностика ✅
✅Ежедневные акции ✅
✅Разработана скидочная система для постоянных клиентов
Last updated 4 months, 4 weeks ago