🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
Аллоҳ таоло фақат буюк онлардагина дунё осмонига тушади. Аллоҳ таоло Арафа кунидан бошқасида дунё осмонига кундузи тушиши саҳиҳ ҳадисларда келмаган. У зотнинг раҳмат эшиги бошқа бирор кунда Арафа кунидагидан кенгроқ очилмайди. Бу эшикдан киришга жой тополмаган киши ҳақиқий маҳрумдир.
Шайх Абдулазиз Тарифий
Арафа кунида ҳожилар қиладиган амаллар
Арафотда туриш ижмога кўра ҳаж рукнларидан биридир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаж Арафотдир», дедилар. Вакиъ: «Ушбу ҳадис ҳаж амалларининг онасидир», деган.
Ҳажда ваъз-насиҳатларни кўпайтирмаслик керак. Чунки кўпроқ дуо, зикр ва тазарруъ билан машғул бўлиш суннатдир. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажда одамларга тўрт мартагина ваъз қилганлар.
Баъзи саҳобалар Арафотга киришларидан олдин ғусл қилиб олишарди. Бу амал Абдуллоҳ ибн Амр ва бошқа саҳобалар розияллоҳу анҳумдан собит бўлган.
Имом Молик наздида қуёш ботишидан олдин Арафотдан Муздалифага кетган кишининг ҳажи саҳиҳ эмас, унга жолиқ сўйиш вожиб бўлади дейилади. Тўғри фикрга кўра, унинг ҳажи саҳиҳ, мукаммал бўлиб, унга ҳеч нарса вожиб бўлмайди, у фақат суннатга хилоф қилган бўлади.
Арафотда қуёш ботишидан кейинга қадар туриш суннат. Арафа куни дуоси муайян бирон дуога чекланиши саҳиҳ эмас. «Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган энг яхши сўз...», деб бошланадиган ҳадис эса мурсалдир.
Ҳожилар мусофир бўлишгани, қолаверса, дуо ва зикрга фориғ бўлишлари учун Арафотда пешин ва аср намозларини жам ва қаср қилиб, аввалги вақтида ўқийдилар.
Арафа кунининг рўзаси ҳожи учун ҳам бошқалар учун ҳам фазилатлидир. Бироқ, унинг фазли икки йиллик гуноҳлар кечирилиши бўлса, Арафотда туришнинг фазли бир умрлик гуноҳлар кечирилишидир. Агар ҳожи дуою тазарруъга заифлик қиладиган бўлса, Арафа куни рўза тутмаслиги керак.
Шайх Абдулазиз Тарифий
Қурбонлик қилмоқчи бўлганларга муҳим эслатма❗️****
مَن كانَ له ذِبْحٌ يَذْبَحُهُ فإذا أُهِلَّ هِلالُ ذِي الحِجَّةِ، فلا يَأْخُذَنَّ مِن شَعْرِهِ، ولا مِن أظْفارِهِ شيئًا حتَّى يُضَحِّيَ.
الراوي : أم سلمة أم المؤمنين | المحدث : مسلم | المصدر : صحيح مسلم
الصفحة أو الرقم: 1977 | خلاصة حكم المحدث : [صحيح]
Умму Салама розиаллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Кимни ҳузурида қурбонлик қилишга жонлиқ бўлса ва зул ҳижжа ойи кўринса, тукидан ва тирноқларидан қурбонлик қилгунига қадар бирор нарса олмасин!“
Имом Муслим ривояти (1977), саҳиҳ ҳадис.
Демак, ким қурбонлик қилмоқчи бўлса, зул ҳижжа ойи кириши билан тукларига ва тирноқларига тегмайди. Тукларига соч, қўлтиқ ва аврат туклари, тирноққа эса қўл ва оёқ тирноқлари киради.
Олишни ҳукми ҳаром ёки макруҳлигида ихтилоф бор, афзали олмасдан бу ихтилофдан четланиш.
Бу ҳукм фақат қурбонлик қилмоқчи бўлган кишига тегишли, аммо вакилга бу ҳукм таалуқли эмас. Яъни бир инсон бошқа давлатдаги инсонга пул юбориб: “Мани номимдан қурбонлик қилинг“- деб, бошқа одамни вакил қилса, вакил тук ва тирноқларини олса бўлаверади. Чунки ҳақиқий қурбонлик қилувчи шахс пул юборган кишидир.
Ким қурбонлик қилмоқчи бўлса, тук ва тирноқларига тегмайди, то 16-июнь куни ийд намозидан кейин қурбонлик қилади сўнгра тукларини ва тирноқларини олади, Аллоҳу аълам.
**Фарзандларга дин, ҳақиқат ва яхшиликни таълим бериш фарз ва фарзандларнинг ота-оналари устидаги энг катта ҳақларидир.
Ота-оналар фарзандларининг бу ҳаққини яхши ўташлари, ёмонликлар кенг тарқалган вақтда янада муҳимроқ бўлади.
Фарзандларнинг қалбига ёмонлик етиб келишидан олдин яхшиликни олиб кириш керак. Шунда яхшилик мустаҳкам ўрнашади.**
Шайх Абдулазиз Торифий
Аллоҳ фақат икки сабабга кўра бировнинг айбини фош қилади:
Агар киши одамларнинг айбларини очса, Аллоҳ унинг ҳам айбларини очади.
Агар махфий гуноҳларни кўпайтирса, Аллоҳ уни ва ўзгаларни тийиш учун унинг баъзи гуноҳларини очиб қўяди.
Шайх Абдулазиз Торифий
1-Апрель ҳақида эслатмалар
**Кунлар ёлғоннинг ҳукмини ўзгартирмайди. Апрель ойидаги ёлғон бошқа ойлардаги ёлғон кабидир. Ёлғончилик энг ёмон, энг қабиҳ ҳислатдир. У билан сифатланмаган инсон нажот топади, у билан сифатланмаган давлат омон қолади.
Ёлғон — зулмнинг рукни. Ростгўйлик эса адолат асосидир.
Ёлғон — фитратда ва барча шариъатларда қораланган ҳислатдир.
Мўмин ёлғон гапириш учун апрелни кутмайди, мунофиқ эса рост сўзлаш учун апрелдан бошқасини кутиб ўтирмайди,** (яъни мунофиқ апрелдан бошқасида ҳам ёлғон гапираверади).
Шайх Абдулазиз Торифий
"Рамазон нусрат, иззат ва ғолиб бўлиш ойидир. Бу ойда кўп ғазотлар ғалаба билан якун топган. Бу ойда Макка, Қудс, Ҳинд, Синд ва Қустантиния фатҳ қилинган."
Шайх Абдулазиз Тoрифий
Жума кечаси кирганда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг фазилати ошади ва шанба кечаси киргунича давом этади.
Жума кундузи айтилган салавот энг афзали.
Шайх Абдулазиз Торифий
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago