𝐈𝐗𝐋𝐎𝐒 𝐈𝐙𝐋𝐀𝐁

Description
Ихлос излаган қалблар учун учун "ИХЛОС ИЗЛАБ" канали.
Advertising
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 1 month ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 weeks, 3 days ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 3 months ago

12 months ago

БАҲОСИ ЙЎҚ АЁЛЛАР ЁҲУД АСРАЛМАГАН ГУЛЛАР

Эрга итоат борасида ўзбек аёлларига етадигани дунёда йўқ бўлса керак деб ўйлайман.

Малайзияда бир укам бор. Тақдир тақозоси билан Малай қизга уйланган. Шу укам айтади:
---Оналаримиз, умуман ўзбек аёллари тиллога тенг,  деб бир ҳўрсиниб гапириб қолди." Чарчаб ишдан кеч келаман, уйга келганингда суюқми қуюқми овқат тайёр бўлса бунга нима етсин. Майли, овқат қилиб кутиб олмасин, қорним оч икки дона тухум пишириб бер десам, хотинимга эриш туюлиб кулади. Ўзим пишириб ейман. Ҳеч шу нарсаларни ўргатолмаяпман", дейди.

Дубайда ишлайдиган дўстим айтади:
---Дубайда қурилиш қилдик, ишчиларга ҳар куни уйдан овқат олиб келаман. Бир куни ёнимиздаги қўшни араб сўраб қолди:
--Бу овқатни қаердан олиб келяпсан?
--Уйдан, хотиним тайёрлаб беряпти
--Қўйсангчи алдама, хотиним менга овқат пишириб бермайди-ю, сени хотининг бутун жамоангга овқат қилиб берадими?. "Машааллоҳ, субҳаналлоҳ"  деб такрорлашдан бошқа гапга ўтолмай қолди, дейди.

Туркиядаги танишим айтади:
---Турклар аёлидан ҳасрат қилганини кўп эшитиб қоламан. Эрини қўлида пули борми йўқми умуман қизиқтирмас экан. Эр ишдан келишига "бизни палон ресторанга олиб бор, шунақа овқат егимиз келяпти" деб, фарзандларини кийинтириб, тайёр бўлиб олар экан. Қўлимда пулим йўқ ойлигим чиқса борамиз деса, ман билмайман, деб қайсарлик қилиб туриб олар экан.

Буларни ёзиб бошқа миллат аёлларини ёмонлаш эмас мақсадим.

Балки,  ўзбек аёлларимиз қадрини  билмаётганимиз ва биздагидек аёллар ҳеч ерда йўқлигини эслатмоқчиман холос.

Эрталаб намозга уйғотса, нонушта тайёрласа, фарзандларингизни оқ ювиб оқ тараб мактабга жўнатса,  кийимларингизни  дазмоллаб тахт қилиб қўйса, айтганингизни қилса, гап қайтармаса, ишдан келишингизга жилмайиб кутиб олса, уйда доим мазали иссиқ овқатингиз тайёр бўлса. Бунақанги аёллар қаерда бор?

Аёлингиз  меҳнатини қадрланг, ҳадялар бериб хурсанд қилиб туринг.

Инсон неъмат қадрини фақат йўқотгандагина ҳис қилар экан. Кейин кеч бўлиб афсус қилиб қолманг, дейман-да. ))

Обуна бўлинг: ? ????? ?????

1 year, 4 months ago

??‍♂ Йигит киши 4 жиҳатдан қиз боладан устун бўлиши керак:
1) ақлда;
2) бўйда;
3) насл-насабда;
4) бойликда.

*? Қиз бола ҳам 4 жиҳатдан йигитдан устун бўлиши керак:*

1) чиройда;
2) тақвода;
3) ҳаёда;
4) фаҳм-фаросатда.

Обуна бўлинг: ? ????? ?????

1 year, 4 months ago

Юз йилдан кейин, яъни 2120 йилда барчаларимиз қариндошларимиз билан биргаликда ер остида бўламиз.

Биз қурган уйларда нотаниш одамлар яшайди. Йиғган мол-мулкимизга бошқалар эгалик қилади. Биз ҳақимизда ҳеч нарсани эслашмайди ҳам. Ичимизда ким ҳам отасининг бобосини эслай олади. (Бўлса ҳам жуда озчилик эслайди).

Бизлар ўша пайтда сатрларда эсланамиз, исм ва шаклимиз унутилган тарихга айланади. Шундай экан нима учун келажакдаги мол-мулкимиз, уйларимиз ва аҳлларимиз ҳақида кўп бош қотирамиз. Ахир юз йилдан кейин булардан ҳеч наф йўқ-ку?!

Бизнинг борлиғимиз коинотнинг умри олдида бир лаҳза холос. Бизнинг умримиз унинг олдида кўз очиб юмгунчалик фурсатдир. Биздан кейин ўнлаб авлодлар келади. Улар ҳам дунёни худди биз топширгандек кейинги авлодга байроқни топширадилар. Улар орзуларининг тўртдан бирини ҳам амалга оширмасдан ўтиб кетадилар. Шундай экан, дунёдаги ҳақиқий ҳажмимизни билиб олишимиз керак. У, биз тасаввур қилгандан ҳам кичикдир.

Юз йилдан кейин зулумот ва сукунат ичра юриб, дунё нақадар ҳақир эканини ва орзуларимиз чўпчак эканини биламиз. Қани эди умримизнинг барчасини жиддий ишлар, яхшиликларни жамғариш ва солиҳ амалларни қилишга сафарбар қилсак эди, деб орзу қиламиз.

Обуна бўлинг: ? ????? ?????

1 year, 4 months ago

?‍? Эркакнинг либосида аёлнинг покизалиги кўринади;
? Аёлнинг либосида эрнинг эркаклиги кўринади;
??‍♀ Қиизнинг либосида онанинг ахлоқи кўринади;
?‍♂ Ўғилнинг либосида эса отанинг дунёқараши кўринади.

Обуна бўлинг: ? ????? ?????

1 year, 5 months ago

Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:

• Отангнинг сенга қилган ҳаражати;
• Онангнинг сенга қилган хизмати.

Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг. Лекин, отанг ва онанга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди.

Обуна бўлинг: ? ????? ?????

1 year, 5 months ago

Болам, мени эркаланг!

Болам, мен қариб, шундай вақт келибдики, мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Болам, энди сиз мени отам бўлиб  эркаланг, онам бўлиб алқанг.

Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим, дунёим ичидаги дунёим денг.

Тиззаларимга ётиб олиб эркалаб кулинг, оёқларим тагидан қитиқ ахтариб кулдиринг. Келбатдек бўйингиз билан кураш тушиб, енгилиб беринг.

“Кучлигим онам”  денг.

Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.

Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош улашинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз таъмини тотиб, яйраб кетай.

Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин.

– Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим, десам

– Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”

Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.

Болам, менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Расулини соғинган онангизга малҳам бўлинг.

Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг.

Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг.

Набиралари қувончида қувнаётган  Онангизни пешонасидан ўпиб айтинг:

“Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”!

Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз мени бахтли қилади, Сизга эса икки дунё Саодатини беради. ИншааАллоҳ!

Обуна бўлинг: ? ????? ?????

1 year, 7 months ago

Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг.«Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади.

Эрталаб ишга кетаётганизда: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.

Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар.

Фарзандингиз "Ота-онамга икки дунё саодатини, хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин.

Обуна бўлинг: ? ????? ?????

1 year, 7 months ago

Аёл бўлиб туғилма Шарқда...

Ҳурсан дерлар – хўрлашар сени,
Гулсан дерлар, зўрлашар сени,
Кўнмоққа мажбурлашар сени,
Аёл бўлиб туғилма Шарқда.

Шамол фурсат саросар бўлар,
Қисмат ғарми – отинг ғар бўлар,
Гувоҳларинг кўру кар бўлар,
Аёл бўлиб туғилма Шарқда.

Тоғда алқор, чўлда янтоқ бўл,
Кутиб ўтсин умринг, муштоқ бўл,
Гала бўлма, якка бўл, тоқ бўл,
Аёл бўлиб туғилма Шарқда.

Чиқ ёдлардан — рўё бўл, туш бўл,
Кўкларга уч, гирён оққуш бўл,
Кабутар бўл, бор-ей, бойқуш бўл,
Аёл бўлиб туғилма Шарқда.

Сувга тушсанг, сувга лойиқ бўл,
Сол, елкан ё сарбаст қайиқ бўл,
Сув қизи бўл, илонбалиқ бўл,
Аёл бўлиб туғилма Шарқда.

Иззатингни пайҳон этгайлар,
Ўзлигингни яксон этгайлар
Бир кун мендек пушмон этгайлар
Аёл бўлиб туғилма Шарқда.

Гулноз Мўминова

Обуна бўлинг: ? ????? ?????

1 year, 8 months ago

ЭРКАКЛАР ДОИМ ЭСЛАЙДИГАН БЕШ НАРСА
1. Аёлларнинг макри кўплиги
2. Иккитадан, учтадан, тўрттадан уйланиш мумкинлиги
3. Аёлларнинг ақли ҳам, дини ҳам ноқислиги
4. Эркаклар оила бошлиғи эканлиги
5. Эркакнинг улуши аёлникидан икки ҳисса ортиқлиги

ЭРКАКЛАР ДОИМ УНУТАДИГАН БЕШ НАРСА

  1. Аёллар билан муросаа қилиб яшанглар. #оят
  2. Сизларнинг энг яхшингиз аёлларига яхши муомала қилганингиздир #ҳадис.
  3. Аёлларга яхши муомала қилинглар. #ҳадис
  4. Аёлларга лутф қилинглар #ҳадис
  5. Аёлларни фақат карамли кишиларгина ҳурмат қилади, фақат малъун кишигина хўрлайди. #ҳадис

Обуна бўлинг: ? ????? ?????

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 1 month ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 weeks, 3 days ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 3 months ago