ҚАҚНУС.

Description
Баъзи инсонлар ва туйғулар асло ўлмайдилар. Қалбимизда Қақнус мисол қайта яраладилар...
Advertising
We recommend to visit

Самый уютный канал с видосами во всей тележеньке☺️



Реклама — @aIekseevish



Ссылка для друга - https://t.me/+aqP-IPanVZZiNTky

Last updated 21 hours ago

Коллеги, давайте асапом, у нас горят сроки.

Сотрудничество: @NeuroNeron

Рекламодателям: bit.ly/n1ab8p

Last updated 3 weeks, 6 days ago

Мы в ВК: https://vk.com/cyberdyansk

По творческим коллабам: @afanasovgleb / по рекламе: @shvtsvm

Last updated 1 month, 3 weeks ago

6 months, 2 weeks ago

Бунёдни трендга чиқиш саҳналари ҳали олдинда??

6 months, 2 weeks ago

Мен Баҳодирни бу қилмишидан кейин нима қилишни билмасдим. Айтсам тилим, айтмасам дилим ёнарди... Нима қилишни билмай турганимда, у кириб келди. Ғазаб ва нафрат билан телефонидаги суратларни кўрсатиб талоғимни бериб, нарсаларини олганча чиқиб кетди. Ўша кунлар мендан ўтган изтироблар ёлғиз Аллоҳга аён... Энг ёмони эса бу ҳали ҳаммаси эмас экан. Орадан ўн кун ўтиб ҳомиладор эканим маълум бўлиб қолди. Боламни отасини иш жойидан бўшаб кетганини билардим. Шунинг учун топиб бер деб Баҳодирни олдига бордим. У эса... У менга телефонидан бир аудио қўйиб берди. Унда мен боримни берган, ишонган одамим, отаси бошқа қизга унаштирганини, энди мендан қандай қутилишни билмаётганини айтганди.
-Мен ўша дўстимга ёрдам бердим холос.
   Бутун вужудим музга айланди. Гапирай дейман, тилим айланмайди, қотиб қолган. Индамай ортимга қайтдим. Лекин юрагим қарғади. Ёмон қарғади. Жамики, ёмон ниятларни айтиб қарғадим икковини ҳам...
   Гуллолани кўзлари ҳам ёшланди:
- Майли, ҳаммаси Аллоҳга ҳавола. Бу ёғига болангиз учун яшашингиз керак. Ўзим сизга ёрдам бераман. Ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади...

- Гуллола,- қабристон кўчасидан чиққанидан кейин ёнида тўхтаган машина ҳаёлини бўлди.
- Алиҳон.
- Бормисан, чиқ уйингга олиб бориб қўяман.
- Яхши бўларди.
   Гуллола синфдошини кўриб, элтиб қўйишидан кўра кўпроқ қувонди.
- Ишларинг яхшими?
- Бўлади, юрибмиз қимирлаб.
- Одина қалай?
- Уйда болаларга қараб юрибди.
- Бир куни Гулҳидани кўргандим,- деди Гуллола.
- Ҳимм нима қилиб юрибди. Карьераси гуллаб яшнаб кетибдими?
- Ҳалиям қизиқми сенга?- қитмирлиги тутди Гуллолани.
- Кўнглимни кўчаси. "Вапше" керакмас. Умуман қизиқтирмайди.
- Илм йўлида юрибман деди. Яқинда қандайдир фан докторига турмушга чиқибди.
- Майли, ҳамма ўзига тўғри келадигани билан бўлгани маъқул. Ўзинг бу кўчада нима қилаётган эдинг.
- Қабристонга боргандим.
   Алиҳон бошқа изоҳ сўрамади.
Уйига келган Гуллолани бидирлаб болалари кутиб олди. Ота~онаси, укалари кутиб туришган экан, бирга овқатланишди. Шероз ҳар замонда бир отасини уйидаги воқеаларни айтиб қўярди.
   Гуллола тушликдан кейин бир оз ўйнаган болаларни ухлатиш учун олиб кирди. Ўғли бирдан ухлаб қолди. Аммо Фотима роса тиҳирлик қилди. Гуллола ўзини болалигига жуда ўхшаб кетадиган қизалоқни сочларини силаб, секин алла айта бошлади.
   Дарҳақиқат, қизча Гуллолага икки томчи сувдек ўхшарди. Кўрганлар уни асраб олинганига ишонишмасди. Қишлоқда асли ўзини қизи экан, деган гаплар ҳам юрарди. Гуллола ўғлини олиб кетгани келган Шердорни ҳам қизчага ҳайрат билан қараганини сезди.
   Шу нарсалар ҳаёлига келган Гуллолани ҳаёли яна ўтмиш сари учди.
   Маржона улар билан бир йил яшади. У жуда меҳнатсевар ва хушчақчақ қиз эди. Ўзини тез ўнглаб олди. Сути йўқлиги қолаверса, Гулжамол хола болага ўзидан ҳам яхши қарашини ҳисобга олиб ишга ҳам чиқиб кетди. Гуллола унда боласига нисбатан у қадар меҳр йўқлигини сезди. Холаси иккисини ҳайрон қолдирган яна бир нарса  эса, қизалоқни борган сари Гуллолага ўхшаб бориши эди.
- Кўрган Гуллолани қизи деб ўйлайди,- деди бир кун дастурхон устида Гулжамол хола.
- Ўзи ҳам қизимдек~да,- Гуллола қўйнида ўтириб овқат еяётган қизчани эркалади,- аяси қарамайди, алла айтмайди.
- Ҳоҳласангиз сизга бераман, опа,- кулди Маржона.
Бошида шунақа ҳазил билан бошланган гаплар оқибат ҳақиқатга айланишини ким ўйлабди дейсиз.
   Навбатдаги сафар қишлоққа уйига кетмоқчи бўлган, Гуллолага Маржона "мен ҳам қишлоғингизга сиз билан  борай" деб қолди. Гуллола рози бўлди. Ўша пайтлар Умид авария бўлиб бир ўлимдан қолганди. Аммо олти ойча  тўшакка михланиб қолди. Ёш болали келини Ҳайитойга ҳам жуда қийин бўлаётганди. Бир тарафдан моддий қийинчилик оилани чарчатиб қўйганди.
   Меҳмон билан кириб келган Гуллолани ҳамма илиқ кутиб олди. Гуллола Маржонани келинига топшириб укасини олдига кирди. Ранги бир аҳвол Умид опаси билан синиққина сўрашди.

6 months, 2 weeks ago

- Бирон ёрдам керакми?
- Боламни қорни оч, ҳеч бўлмаса битта нонга пул беринг.
   Гуллола анқайиб қолди. Аёлни телбамикин деб ҳам ўйлади. Йўқ, телбалар кўзида изтироб бўлмайди.
- Уйингиз йўқми?
- Энди йўқ,- аёл зўрға гапирарди.
- Ҳозир қаерга борасиз, бу аҳволда.
- Билмадим... Бу ерни унчалик яхши билмайман ҳам...- аёл юзларини ёпиб баттар йиғлай бошлади.
- Қани туринг унда, сизни уйимга олиб кетаман.
Холаси ғалати бир аёлни етаклаб келган жиянини, меҳмон ваннахонага кириб кетгач четга тортди.
- Ким бу аёл?
  Гуллола югуриб келган ўғлини бағрига босиб, бор гапни айтиб берди.
- Тегишли жойга ҳабар бериш керак эди. Бунақа қаровсиз одамлар билан шуғулланадиган ташкилотлар бор.
- Аҳволини қаранг, хола. Унга ҳозир озгина овқат ва дам керак.
   Холаси Гуллолага ҳозир гап уқтириб бўлмаслигини билиб, пул ва тақинчоқларини ҳар эҳтимолга қарши яшириб қўйди.
   Аёлни исми Маржона экан. Ювиниб чиқиб, Гуллола берган кўйлакни кийгач, ранги анча очилди. Олдига қўйилган таомни ҳам иштаҳа билан танаввул қилди.
- Раҳмат сизга,- деди Гуллола ёрдам бераман деганига қўймай, ўз ётоғига ётқизтириб дам олинг деб чиқиб кетаётганида.
- Жуда ишонувчансан,- холаси барибир аёлга ишонмади.
- Аҳволини кўрдингиз~ку.
- Ҳозир фирибгарлар кўпайиб кетган. Ишқилиб қорни ҳақиқийми ўзи?
   Гуллола кулиб бош чайқади.
- Ана кўрдингми билмайсан.
- Мен Аллоҳ йўлида ёрдам беряпман. Айтганингиздек фирибгарлар кўпайгандан, ҳақиқий муҳтожга ҳам ишонмай қўйган одамлар. Майли ҳаммани виждонига ҳавола.
Гуллола ишларини битириб, хонасига мўралаганда, аёл бир текис нафас олиб ухлаб ётарди. Унга ҳалал бермаслик учун Гуллола бошқа хонага чиқиб ётди...
   Маржона шу билан эртаси куни соат ўнларда уйғонди. Ухлаб қолгани учун узр сўраб, Гулжамол холага салом берди.
- Ҳеч қиси йўқ. Келиб овқатланиб олинг. Ҳозир айни яхши дам олиб, яхши ейдиган пайтингиз.
   Маржона аввалига бир оз тортиниб, кейин холани қистови билан олдига қўйилган таомларни еб олди.
Гулжамол хола уни ҳижолат қилмаслик учун чиқиб кетганди. Ошхонага қайтиб кирганида, у ҳамма жойни сарамжон~саришта қилиб қўйган экан.
- Энди... мен борай,- деди қўлини сочиқчага артиб.
- Гуллола келгунича ўтириб туринг. Биргалашиб бирон чора топамиз. Ҳавони иссиғида қаерга ҳам борасиз.
   Маржонани кўзи ёшга тўлди.
- Рахмат сизларга!
- Кириб ётинг.
- Йўғей ишларингизга қарашаман.
- Унда овқат қила қолинг. Тушлик вақтигача тайёр бўлса бўлди.
- Ҳўп бўлади.
   Маржона ҳали вақтли бўлса ҳам ишга киришиб кетди. Аммо бу овқатни ейиш унга насиб этмади. Чунки овқати пишмай уни тўлғоқ тутиб қолди. Қорни жуда кичкина кўрингани билан бола тўққизинчи ойга ўтган экан. Ўзи фарзанд дунёга келтирмаган хола жуда шошиб қолди. Гуллола ҳам ишидан ёрдам олиб туғруқхонага шошилди. Ҳужжати йўқлиги бир оз машмашага сабаб бўлган, Маржона кечга яқин қиз фарзандни дунёга келтирди.
- Адиздан ёрдам сўрашим керак, уни бунақа вазиятларда йўл~йўриқ кўрсатадиган танишлари бордир,- деди боши қотиб қолган Гуллола.
Ҳар қалай бир мунча ташвишдан кейин чақолоқни олиб чиқишди. Гуллола ўша пайти Маржонани кечмишини эшитди. Маржона онаси вафот этгач, ичкиликка берилиб кетган отасидан безор бўлиб, Тошкентга узоқроқ қариндошини уйига келибди. Бир йилча бинойидек ишлаб юрган ҳам экан, аммо ҳаётига боласини отаси кириб келгач, хатога йўл қўйибди.
- Ёмон ҳаёлга борманг. Биз боламни отаси билан никоҳ ўқитиб кейин бирга яшай бошлаганмиз. Аввалига жуда бахтли эдик. Бир~биримизни тўлдириб яшардик. Лекин олдимизда битта муаммо бор эди. Мен ҳақимда уни вилоятдаги ота~онаси билмасди. У қишлоғига қайтган кунлар мен юрак ҳовучлаб яшардим. Унаштириб қўйишмасин деб.
Аммо мен қўрққандан баттари бўлди. Йигитимни бир дўсти бор эди. Бирга ишлашарди. Исми Баҳодир. У йўқлигида у бу келтириб берарди баъзан. Сира ёмон ҳаёлини сезмагандим. Бир куни сув жўмраги бузилиб қолди. Уста дейманми деб чақирдим... Ҳаётимдаги энг катта хатойим бўлди шу... Келиб тузатди. Кетаётган пайти ҳайрлашмоқчидек қайрилгани ёдимда... У ёғини эслолмайман... У ифлос чиркин ниятига етиб, мени ётоқда шу туруш ташлаб кетибди...

6 months, 3 weeks ago

- Нима қиляпсан?- кириб келган Отабекни сезмабди ҳатто.
- Ўзим тўйимизни суратларини томоша қиляпман. Отабек ҳам ёнига ўтирди.
- Жуда озғин бўлган эканмиз,- деди кулиб,- ўзиям ташвиш кўп эди-да.
- Энди камми?
- Зайнаб,- Отабек хотинини бошини елкасига қўйди,- илтимос, бунчалар ўзингни ема. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади.
- Нимаси яхши бўлади?- силтаниб туриб кетди Зайнаб,- умрингизни туғмас хотин билан ўтказасизми?!
-Жим,- Отабек ўқрайиб Зайнабни оғзига қўлини қўйди,- Тошкентда шифокор айтган гап ўртамизда қолади деб айтдим~ку.
- Отабек ака!
- Шифокор умуман имкони йўқ демади~ку.
- ЭКУ  нархини эшитдингизми?
- Ҳа. Шунинг учун ўшангача жим юрасан.
  Зайнаб Отабекни қучоқлаб олди. У эридан айрилишни тасаввур ҳам қила олмасди. Аммо шифокор Зайнаб она бўлиши учун имкон камлиги, сўнгги чора ЭКУ бўлиши мумкинлигини айтди. Шифокор олдидан чиққан Зайнаб Отабекни юзига ҳам қаролмади. Унинг нигоҳларида нафрат кўришдан қўрқди. Аммо Отабек уни қўлларидан маҳкам тутиб олди. Зайнаб бош кўтариб кўзлари ёшга тўлди. Отабек унга меҳр билан боқиб турарди.
- Мен сени ҳеч қачон қўйиб юбормайман.
Зайнаб Отабек тайинлагани учун бор гапни ҳеч кимга айтмади. Аммо кундан~кун ўзини сиқиб борарди. Шу кунларда эса, овсини учинчи фарзандига ҳомиладор бўлгани маълум бўлди. Уни иккита қизи бор эди. Олдинма~кетин туғилишганди. Моҳларой учинчиси ҳам қиз бўлса олдирмоқчи эди. Чунки иккинчи қизи ҳали етти ойлик эди. Аппарат ўғил дегач, қийналса ҳам туғмоқчи эканини айтди. Ана шунда Ойхон опа бир таклиф айтиб қолди. Шу иккинчи қиз Сабрияни Зайнаб боқиб берсин деди.
   Буни эшитган Мойларой ўйлаб кўрай деб жавоб берди. Икки кун ўтиб рози эканини айтди. Майли боқиб олишса ҳам, ўзлари болали бўлгач қайтариб беришса ҳам деди.
   Бу гап фақат Отабек ва Зайнабни онасига ёқмади. Отабек:
- Мен бу янгамдан яхшилик чиқишига умуман ишонмайман. Бир шумликни ўйлаган бўлмасин - деган бўлса. Онаси
- Болам, эрта ўрганиб қолсанг~у, овсининг қайтариб бер десачи. Ўзинг қийналмайсанми?- деди.
- Овсиним ўз оғзи билан айтди. Қайтариб олмайман. Ҳоҳласангиз тилҳат ёзиб бераман. Номингизга ўтказиб олсангиз ҳам майли деди. Қорнимдаги боламга ётиб даволаниб турмасам бўлмас экан. Ётоқ режими буюрган. Қиз бўлганда~ку олдирардим. Ўғил экан. Туғиб олишим керак. Ҳам савоб, ҳам Сабрия қийнаомайди, ҳам ўғлим соғлом туғилади. Ҳаммасини ўйлаб кўрдим.
- Майли, ўзинг биласан. Шунга меҳр бериб овуниб кетсанг, ўзингга ҳам бериб қолар.
Шу куниёқ Сабрияни барча нарсалари Зайнабни уйига кўчди. Оҳирги икки ой онасини тоби бўлмай, бувиси ва янгаси қарагани, ҳам она сутидан ажратилгани учун қизалоқ янги онасига тезда ўрганиб кетди. Бу орада Моҳларой ўн кун шифохонага ҳам кетганди.
Бола бинойи Зайнабга ўрганиб кетди. Бошида бу ишга фақат Зайнаб учун кўнган Отабек ҳам аста~секин болага меҳр бера бошлади.

ИЗҲОРСИЗ ИШҚ
    Муштарий бир неча бор уринишдан кейин ҳам ўқишга киролмади. Бу орада Интизор учинчи курсни тамомлаб ўқишга киришга тайёргарликни кучайтирди. Совчилари тинмаётган Муштарий эса холасидан бир садо чиқишини кутарди. Марғуба опа 28 ни қоралаб келаётган Бунёдга бир неча бор уйланиш ҳақида оғиз очди, аммо у унамади.
- Мен келинликка номзод қилиб Муштарийни кўзлаяпман айтиб қўяй.
- Муштарий яхши қиз, лекин мен ҳали уйланмайман. Юрадими мени кутиб.
- Нега уйланмайсан ахир. Қачондан бери ишлаб пул топяпсан~ку.
- Кўряпсиз ҳаммасини уй қуришга сарфлаяпман. Бу ёқда Бобур ўқишга кириши керак. Сизлар шунга тайёр бўлишингиз керак.
- Уҳҳҳ. Пулинг кўп бўлсада, ҳамма ишни жойида ҳал қилиб кетаверсанг,- ҳўрсинди Марғуба опа.
- Сени уйлантирардик. Ўқишга кирса Бобурни қўшиб Интизорни ҳам ўқитардик... Шу... Интизорни Бобурга кўзлаб юрибман. Иккови доим бирга юради.
- Болаларни ҳаёлини  бузманг она. Бобурни~ку, ўқитарсиз, аммо Интизор грантнга кириши керак. Уни ўқита олмаймиз бўлмаса.
- Шунга қизгинани коллежга ҳам кўп юбормай, уйга қамаб ўқитяпсанми? Январдан бери тузук ўқишга боргани йўқ. Ўзинг ёпиб юрибсан. Мана май ҳам келиб қолди.
- Қўяверинг, ўзига яхши.
   Бу уйланиш ҳақида она болани охирги суҳбати бўлганди.

6 months, 3 weeks ago

- Катта бўлса қизимизга берасан,- деди.
   Дилрабо қайнонасидан олган бошқа пулларига ўзига атир, юз парвариши учун парфюмерия, чиройли кийимлар олди. У эрини чиройга ўчлигини билгани учун уни эътиборини тортиш йўлини қилди. Бу амаллари бесамар кетмади. Шердорни муносабати ўзгарди. Йил бошида ўғилли ҳам бўлишди.
Гуллола бу гал ҳам телефон қилиб табриклади. У ўша гапини яна такрорлади.
- Шероз ўз қондошлари билан бегона бўлишини истамасдим.
- Албатта,- деди Дилрабо,- Шероз, қизингиз Фотима билан қишлоққа келсангиз бир кўриштирамиз болаларни.

МИТТИ УМИД.
   Зайнаб тўй~расмларини томоша қилиб ўтириб, ўша ширин дамларни эслаб, жилмайиб қўйди. Тўйгача акаси кўп учраштирмагани учун Отабек Зайнабдан кўп аразларди. Икки ўт орасида қолган Зайнаб йиғлашга тушарди.
- Майли йиғлама, ҳали тўйдан кейин кўрсатиб қўяман,- деди бир гал қизни кўчасига бориб учрашолмай қайтиб келар экан Отабек.
- Кимга?- ҳайрон бўлиб сўради қиз.
- Биринчи навбатда мендан акангни афзал билганинг учун сенга. Кейин акангга.
- Нима қиласиз?
- Тўйдан кейин бормайсан уйингга. Бу акангни жазоси. Қўлимга тушган кунингоқ сенга кўрсатаман жазойингни.
   Зайнаб жим бўлиб қолди. Кўпинча ҳазил қилиб жиддий гапирмайдиган йигитнинг гаплари бу гал анча қаҳрли эди. "Бекор қиляпманми ҳаммага қарши чиқиб" деган ўй ҳам ўтди ҳаёлидан.
- Ҳа нега индамайсан. Афсус қиляпсанми?
- Йўқ. Пешонада бори бўлади.
- Бўпти, ёқмай қолдинг,- қизни синиқ овозидан кейин йигит тарафдан алоқа узилди. Зайнабни ҳам ичи шувиллаб тўқилиб тушди. Кўзларидан ёш думалади. Ўн минутлар ўтиб, яна Отабекдан қўнғироқ келди.
- Зайнаб,- Отабекни овозида меҳр товланди бу гал.
- Ҳа.
- Йиғлаяпсанми?
- Ҳа.
- Тентаккинам, ишондингми гапимга.
- Ҳа.
- Шунақа ёмон одамга ўхшайманми?
- Ҳа.
- Эҳҳҳ шу ёмон бола сени жуда ҳам яхши кўради билиб қўй. Сени ҳеч қачон ҳафа қилмайди.
- Ёлғон айтяпсиз. Ҳозирдан йиғлатяпсиз~ку.
- Кўчага чиқ овутиб қўяман.
- Яна шу гап,- ҳиқиллади қиз.
- Соғиндим.
- Мен ҳам соғиндим нима қилай? Озгина сабр қилинг, кейин жонингизга ҳам тегиб кетаман ҳали.
- Йўғей жонимга тегмайсан.
   Иккисини тўйгача тонгга қадар давом этадиган суҳбатлари кўпи шунақа бўларди.
Тўй куни ҳам Отабек тинмай ёлғиз қолишларига ишора қилиб илмоқ ташлайвериб, қизни баттар ҳаяжонлантирди. Аммо тўй тугаб чимилдиққа киришганида, Зайнаб ўзларига ёзилган дастурхонни йиғиштургунча ўзи ухлаб қолибди. Зайнаб ҳатто ҳайрон ҳам бўлиб, бир оз нима қиларини билмай серрайиб туриб ҳам қолди. Кейин эса йигитни уйғотиб юбормаслик учун аста чироқни ўчириб, ёнига ёнбошлаганди.
- Қўлимга тушдингми?- бирдан сапчиб туриб ташланган Отабекни овозида бақириб юборган Зайнаб асабий пичирлади:
- Тентакмисиз?- овозини ташқарида биров эшитган бўлса деган фикрдан жаҳли чиқиб кетганди.
-Энди шу тентакни хотинисан?- Отабек Зайнабни қулоғига шивирлади.
- Шунинг учун шундай қўрқитиш керакми? Эшитган одам нима дейди, бақирганимни.
- Куёвни тажрибаси йўқ дейишади.
- Шунча ҳунарни қилганни тажрибаси йўқ деб ўйлашмаса керак.
- Менга ишонмайсанми?
- Йўқ.
- Ҳозир билиб оласанда тажрибам бор~йўқлигини...

- Сени телефонингми?- жиринглаётган телефон овозини эшитиб сўради Отабек.
- Йўқ,- устига кўрпа тортиб бош чайқади Зайнаб.
  Отабек ўрнидан туриб, овоз келаётган  куёвлик костюми чўнтагига қўл суқди. Телефон Бунёдники эди. Қўнғироқ Алиҳондан келарди.
- Алё.
- Алё,- нариёғдан Бунёдни саволомуз овози келди.
- Ҳа, Бунёд.
- Оташ сенми?
- Ҳа.
- Телефоним сенда нима қиляпти?
   Аммо Отабек жавоб бериб улгурмай Бунёд атрофидаги дўстларини қаҳ~қаҳаси эшитилди.
   Отабек бунақа қитмирликларни кўп қилгани учун, ўз телефонини ўчириб қўйганди. Аммо топағон жўралари Бунёдни телефонини кетар олди Отабекни жўнтагига солиб қўйишганди.
  Зайнаб ҳозир шу воқеани эслаб кулиб қўйди. Ўшандан бери уч йилдан ортиқ вақт ўтди. Бу орада қанча ширин, баъзан аччиқ кунларни бирга ўтказишди. Аммо Зайнаб бир марта бўлсин Отабекни танлаганига афсусланмади... Шу кунгача...

6 months, 3 weeks ago

Айни кунларда менга устозлик қилаётган Адибанинг канали.

6 months, 4 weeks ago

Ассалому алайкум, азизлар! Ҳали Бунёдни очилмаган қирраларини кўрасиз.???.
Мен ҳозир сценарий ёзиш курсида ўқияпман. Ҳаётий ва ибратли, ўзингиз гувоҳ бўлган воқеалар бўлса бўлишсангиз.

7 months ago

- Шу акангни илм~фандан бошқасини ҳам билармикин.
- Нима қилсин? Алоҳида уй~жой қилиши керак. Отам рўзғорни зўрға эплаяпти ўзи. Уйланиш ҳақида ҳали ўйлаб кўргани йўқ.
- Бирдан уйланиш шарт эмас.
- Акам шунақа, ҳали уйлана олмасам, бировни қизини йўлини тўсмайман деган.
- Мен кутардим...
- Ўзига айтинг.
- У ўқиган қизни оламан деса керак. Мени эса...
   Бобур жавоб бермади. Елка қисиб қўя қолди.
Муштарий кўнгли ҳақида холасига билдирсамми деб ўйлай бошлади. Балки бир ечим айтар. Аммо у холаси билан гаплашиб улгурмаси онаси қўнғироқ қилди. Уйга қайтиши керак экан. Опалари тайёрловга кетибди. Уйда ўтирадиган одам керак эмиш. Чунки онаси ишларди. Кун бўйи ишда бўлгани учун, кимдир рўзғор қилиши керак.
- Хафа бўлмасанг бир гап айтаман,-деди Бунёд бу гапни эшитиб,- сен ўқишни қўй. Бирон ҳунар ўрган ёки бошқа йўналиш танла. Математика сен учун эмас.
- Ҳали яна бир йил бор~ку коллежни тугатишимга. Натижа чиқмайди дейсизми?
-Ўзинг қизиқмайсан~ку. Вақтинг кетяпти.
- Тўғри мен математикага қизиқмайман. Мен... Мени бутунлай бошқа... Ҳуллас мени сизни тайёрловингизга қатнашишдан мақсадим бошқа. Фақат... Сиз сезмаяпсиз,- Муштарий шу гапни бошини эгиб қизариб айтди~ю, югургудек жўнаб қолди.
   Бунёд эса тиржайиб қўйди.
- Сезаман тентак қиз. Фақат ҳали ҳаёлинг неча турланади. Ўртада қолиб кетишни истамайман.
Шу куни Муштарий кетди. У кўп қолмайман деб ўйлаганди. Аммо опаларини иккови ҳам ўқишга кириши, ота уйида қолиб кетишига сабаб бўлди. Ундан ёмони эса, 9~синфни тугатган Интизор Бунёд ўқийдиган коллежга киргани камдек, холасини уйига кўчиб келди. Бунёд онамга ҳамроҳ бўлади деган эмиш.
   Бунёд чўлидан буткул бўшаб коллежга ишга кирганди. Озроқ мактабда ҳам дарси бор эди.
- Нега бегонани уйингизга киргиздингиз,- деб сўради Марғуба опадан.
- Бошида ўзимга ҳам ғалати туюлди. Ҳар қалай қиз бола. Бизда уч ўғил. Қандай бўлар экан деб. Аммо Бунёд икки укасига ҳам яхшилаб дарс берган, агар бирон гап эшитса ёмон қилар экан.
Муштарий шу куни уйига йиғламоқдан бери қайтди. Гарчи Бунёд бу қизга ёки қизни Бунёдга бирон марта қизиқиш билдирганини сезмаган бўлсада, ичида барибир рашк оловланди.
- Роппа-роса ўн ёш фарқи бор, жинни,- уни устидан кулди сирдош дугонаси. Қизни ўқитмоқчи дединг~ку, Бунёд акани. Ҳали у эрга тегаман дегунча Бунёд ака юрадими?
- Холамга бир шипшиб қўйишим керак барибир. Бу чўллик келгинди, ўрнимни эгаллашни ҳавас қилмасин яна!
Марғуба опа Муштарийни ўзидан~ку, эмас синглисидан эшитган гапни маъқуллади.
- Мен ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман. Тўғриси Муштарийни келин қилгулик ҳавасим ~ку бор эдида. Уни Султонга мўлжаллаб кўриб, бўлмайди. Иккиси бир синфда ўқиб, эгизаклардек катта бўлишган деб қўйгандим. Бунёд... Бунёд ҳамма нарсани ўзи ҳал қилганига бир кун келинни ҳам ўзи топади деб ўйлардим.
- Бегона қилиб нима қиласиз? Икковини қариндошлик жойи ҳам йўқ. Бир~бирини яхши билади. Ўзи бу бола қизларга ҳам қизиқмади. Ҳали бир~икки йилда ўзини тутиб Султонни ҳам ўқишга киритиб олса, унгача Муштарий ҳам айни эрга берадиган ёшга етади.
- Тўғри,- деб қўйди Марғуба опа.
   Муштарий ҳақидаги гапни Бунёд синглиси билан бўлган гапдан бир ҳафтача ўтиб айтди.
- Она ҳали Муштарий ёш. Коллежни тугатиб олсин ўйлаб кўрамиз.
    Бу гапдан ҳабар топган Муштарий қувониб кетди. Демак Бунёд акаси ҳам унга бефарқ эмас. 2017-йил кириб келганида ният қилди. Кейинги йил шу пайт ҳеч бўлмаса унаштирилган бўлай Бунёд акам билан деб.
   Кейин мудраб ўтирган, ҳатто байрамда ҳам уйига кетмайдиган Интизорга қаради. Ҳали гўдак. Энди коллежни биринчи курси. Бир йил олдин ҳам борган экан мактабга. Нияти ўқиш. Бунёд буни ҳам ўқиши тугашини судралиб юриб кутмайди~ку. Мана ўртоқлари ҳам бирин~кетин уйланяпти. Бунёд ҳам қараб турмас, бу чақиртиканак унгача ўқишини ўқиб турсин.

5~ қисм. ИНТИЗОР.
   Хўш, бу Интизор ким эди ўзи?
Бунёд чўл мактабида бу қизчани иқтидорини сезиб, ичида ачинганди. Ёш бошидан белги қилиб қўйиладиган бу чекка қишлоқ қизлари ўқиса саккизинчи синфгача ўқирди. Ундан нари уй ва дала ишларига қарашиб, 18 ~19, ҳатто  ундан ҳам ёш турмушга чиқиб кетишарди.

7 months ago

У яна ҳаммасини жим эштарди... Йўқ
Энди бир чора кўрмаса бўлмайди.
- Ойижон,- деди ҳамма ишларини битириб бўлиб, қизига қараб турган қайнонасини олдига келар экан.
- Ҳа.
- Шу битта яхши татар фолчи бор эканда. Шунақа юриб кетганларни тийиб берадиган... Шунга бир бориб келсамми?  Агар анави қиз иссиқ ~совуқ қилиб олган бўлса қайтарма қилардим.
- Яхши ўйлабсиз. Бораверинг.
- Фақат, қимматроқ экан.
-Тўғри. Ўзи амали ўткири қиммат юрийди,- Орзуманд опа ёнидан пул чиқариб берди. Дилрабо эса хурсанд бўлиб кўчага отланди.
Орзуманд опа шу куни сал кечроқ қайтса ҳам келинига индамади.
- Нима деди?- сўради қизиқиб.
- У фақат шунақа иссиқ ~совуқ қилинганлар билан шуғулланар экан. Бордим. Ҳеч нарса демасимдан ҳамма нарсани айтиб ташлади. Кейин битта дуо ёзиб берди. Шуни овқатига қўшиб беринг деди. Фақат қиммат экан. Яна келасан бу сафар кам бердинг, қўшиб олиб келасан деди. Мен агар таъсир этса қайтиб келаман дегандим. У яна бир кел. Бир ҳафтада у қиз қилган иссиғ~совуғини кесишни бошлайман деди.
- Майли келин боринг. У ўлгурни жодуси кучли шекилли, кўряпсизку, уйга бир сўм олиб келдиргани қўймайди.
- Сизни қўрқитмай дегандиму... Фолбин у қиз эрингни катта пулга туширишни мўлжаллаяпти деди.
- Вой ўлай.
- Фақат ўғлингизга айтманг. Фолбин ўзбошимча ҳеч иш қилманглар деб айтди. Пулни аямасанглар қайтариб бераман деяпти.
- Майли, пул топилади. Боламни қайтариб олсак бўлди.
Кейинги гал Орзуманд опа келинига Шердор бир пайтлар тиқиб қўйинг керак бўлса ишлатаман, деган долларни иккитасини чиқариб берди.
- Лекин бир ҳафтада кўрайлик натижасини,- деди бир оз шубҳа билан.
- Ҳўп ойижон,- Дилрабо кулиб жавоб берди. Яна кўчага отланди. Фолбин айтган натижа эса Дилрабо яна икки марта "кал бува" кўтариб боргач, уч ҳафта деганда бўй кўрсатди. Шердор қандайдир асабий бўлиб қолди~ю, уйга кеч келиш ва умуман келмасликни, энг муҳими телефонда чеккалашни йиғиштирди.
- Топган фолбинингизни дами зўр кўринади,- деди Орзуманд опа.
- Ха, ойижон. Айтишича ўғлингизни топиш ~тутишига ҳам ҳа демай барака кирармиш.
- Илоҳим шундай бўлсин!
Дарҳақиқат, кўп ўтмай Шердор онасига иккита доллор тутқазиб, олиб қўйинг деди. Ойлиги ҳам аста~секин уйгача келишни бошлади.
Бу ёқда етти ойлик бўлиб, ширин бўлиб қолган қизалоқ Осиё ҳам дадасини онасини ёнида кўпроқ ушлаб қола бошлади.

4~ қисм. ЧАҚИРТИКАН.
   Муштарий Бунёд билан ёлғиз ўзи бир ой шуғулланиб қолди. Феврални бошидан Интизор исмли мактабларига чўлдан янги келган, тўққизинчи синф ўқувчиси қўшилди. У Бобурни синфдоши эди. Синф раҳбари Ёқут опани уйида туриб ўқирди. Уни математикага иқтидоридан ҳабар топган Бунёд ўзи тайёрлашини айтиб, уйига чақирибди. Унинг ёнига укаси Бобурни ҳам олди. Муштарий учун дарслар яна зерикарли бўла бошлади. Чунки ундан кейин қўшилгани билан, Интизор жуда тез ўзлаштира бошлади. Бундан қизни ўзидан ҳам Бунёд кўпроқ ҳурсанд бўларди.
    Интизор бошида одамови, бирон гап гапиришдан олдин елкасини қисиб қўрқиб гапирарди. Шундай пайти, Бунёд бошқаларга қилмаган муомаласини қилиб, жуда мулойим бўларди. Уларни кўриб турган Муштарий эса, муштдеккина қизчадан Бунёдни рашк қиларди. Орасида нимадир бор деб ўйларди. Аста суриштирса бу Интизор деганлари Бунёд ишлаётган чўлдан экан. Ичига ғулғула тушган Муштарий, уни аста~секин гапга сола бошлади. Мактабни тамомлаш арафасида Интизор ҳам анча ўзини тутиб олиб, атрофдагилардан қўрқмайдиган бўлиб қолганди. Авваллари гап сўраса ҳушламай жавоб берадиган қиз, энди дадил~дадил гапирарди.
- Бунёд устоз бу ерда яхшироқ ўқийсан, ўзим тайёрлайман деб олиб келган,- деди қиз. Гапларидан устозига бўлган улкан ҳамма билиниб турарди.
   2016- йил коллежни иккинчи курсини тамомлаган Муштарийни юраги қиса бошлади. Кейинги йил топширади. Куни кеча олинган тестданнатижа яна ёмон чиқди. Бунёд жавобини бериб юборса керак.
- Ҳа, нима бўлди?- Бобур ҳомуш ўтирган қизга ёнига чўкди.

7 months ago

8⃣~ҚИСМ ЭНГ ГУЛЛАГАН ЁШЛИК ЧОҒИМДА ЕТТИНЧИ ҲИКОЯ ИККИНЧИ ИМКОН – Telegraph https://telegra.ph/EHNG-GULLAGAN-YOSHLIK-CHO%D2%92IMDA-ETTINCHI-%D2%B2IKOYA-IKKINCHI-IMKON-04-28-5

We recommend to visit

Самый уютный канал с видосами во всей тележеньке☺️



Реклама — @aIekseevish



Ссылка для друга - https://t.me/+aqP-IPanVZZiNTky

Last updated 21 hours ago

Коллеги, давайте асапом, у нас горят сроки.

Сотрудничество: @NeuroNeron

Рекламодателям: bit.ly/n1ab8p

Last updated 3 weeks, 6 days ago

Мы в ВК: https://vk.com/cyberdyansk

По творческим коллабам: @afanasovgleb / по рекламе: @shvtsvm

Last updated 1 month, 3 weeks ago