Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 day, 23 hours ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 1 month, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 5 months ago
Yuryapman har kuni, bogʻlar oralab,
Seni ich-ichimdan, sogʻingan payti...
✍ Qutlug' Nigor
🎤Noma'lum ijrochi
Qayta kelar boʻlsam, dunyoga agar,
Meni shoir qilib, yaratma Xudo!
✍ Qutlugʻ Nigor
🎤 Qutlugʻ Nigor
Жоним болам, минг бор кечиргин мени,
Сочинг силамоққа вақтим бўлмади.
Кўзёшинг артмадим, бағримга босиб,
Соғиниб йиғладинг, юзинг кулмади.
Шунчалар бағритош она бўлдимми,
Кичкина қалбингга солмадим қулоқ.
Қучоқлаб ухладим қоғоз, қаламни,
Сени оғушимга олмадим бироқ.
Бола бўлган эдим, мен ҳам бир маҳал,
Хузур жойим эди, онам қучоғи.
Сенга беролмадим, бундай бахтни мен,
Интизор ўтмоқда болалик чоғи.
Мўлтираб турасан, меҳримга ташна,
« Ая, ўйнайсизми менла ўйинчоқ!»
«Шеър ёзяпман болам халақит берма!»
Бақирдим, очмадим кел дея қучоқ.
Жажжи юракчангдан ўтмоқда нелар,
Билмадим, сўзласанг қулоқ солмадим.
Сени дунёлардан кўп севдим аммо,
Меҳримни намоён қилаолмадим.
Кўзингдан ҳар томчи оққан ёшингга,
Сабабчи мен бўлсам, кечиргин болам.
Жонимдан кечаман, бир қарашингга,
Сендан устун эмас оддий бир қалам.
Тақдирга ўқийман, баъзида лаънат,
Инъом эмас менга шоирлик, жазо.
Қайта келар бўлсам, дунёга агар,
Мени шоир қилиб яратма Худо!
8 декабрь, 2024 йил
✍ Қутлуғ Нигор
Diqqat!!!
Assalomu alaykum xurmatli kanal kuzatuvchilari. Sizlardan uzr soʻragan xolda shuni maʼlum qilmoqchiman!
Kichkina farzandlarim borligi sababli, kanalga va she'riyatga koʻp vaqt ajratolmayapman. Kanalga vaqt ajratsam, farzandlarim uchun vaqtim yetmayapti. Shu sababli kanal faoliyatini vaqtinchalik toʻxtatishga qaror qildim.
Hammangizga e'tibor va hurmat uchun ulkan tashakkur !
Xudo nasib qilsa yana koʻrishamiz! Omon boʻling azizlarim!
✍ Qutlugʻ Nigor
Севмадинг сен мени, бағринг тошми ё,
Сен севган қизларинг, қаламқошми ё.
Лаблари жон олар, қонталашми ё,
Севмадинг сен мени, севмадинг мени.
Ё ойнинг доғидан, доғим кўпмикан,
Меҳригиёдан ҳам, оҳим кўпмикан.
Сочларим ўрнида гулмас, чўпмикан,
Севмадинг сен мени, севмадинг мени.
Ёки, ҳаётингга келдиммикан кеч,
Қалбинг берганмидинг бошқага тутқич.
Ўйламай десам ҳам, кўнгилда ўкинч,
Севмадинг сен мени, севмадинг мени.
Мен сени севдимку, соф қалбим билан,
Кутдимку севгингни бор сабрим билан.
Лек, ёлғиз ташладинг, шу дардим билан.
Севмадинг сен мени, севмадинг мени.
Сенга муҳаббатим камлик қилдими,
Захмикан дунёйим, намлик қилдими.
Кипригим ханжардек, бағринг тилдими,
Севмадинг сен мени, севмадинг мени.
Қанча уринганим, бекорлар бўлди,
Ўртага гул сочсам, деворлар турди.
Менга берганинг бир, озорлар бўлди,
Севмадинг сен мени, севмадинг мени.
Билсанг, кўзларимни охулар севди,
Юзда нурларимни, ёғдулар севди.
Ширин сўзларимни, чолғулар севди.
Фақат сен севмадинг, севмадинг мени.
Билмадим, сақлайсан юракда нени,
Не учун билмадим, севмадинг мени.
2024.03.12
✍ Қутлуғ Нигор
Sevib qoldim bir qizni,
Oy yuzlari qirmizni.
Darrov savol tug'ildi,
Nima ekana, ismi?
Nozlari biram shirin,
Bolachaga o'xshaydi.
Yanoqlari qip, qizil,
Lolachaga oʻxshaydi.
Biram shirin kuladi,
Malikaday yuradi.
Har boqqanda koʻksimda,
Yuragim tez uradi.
Bordim bir kun ortidan,
Shartta chiqdim oldidan.
Isming nima ey, goʻzal,
Soʻz boshlagin rostidan.
Aytaqolgin Durdona,
Muhayyomisan yoki.
Zebomisan, Marjona,
Surayyomisan yoki?
Kokilin tarab qoʻydi,
Nozlanib qarab qoʻydi.
Oʻzlaridan boʻlsinlar,
Ismimni soʻrab qoʻydi.
Men Bahodir yoringman,
Yoʻllaringda zoringman.
Sevdim desang boʻlgani,
Bir umrga yoringman.
Ismin aytayotgandi,
Kelib qoldi akasi.
Shuncha koʻp uringanim,
Barbod boʻldi hammasi.
Qiz shartta qochib ketdi,
Yuragim olib ketdi.
Aytay degan soʻzlarim,
Tilimda qolib ketdi.
Jon akajon, akajon ,
Sevib qoldim singlizni.
Menga bering iltimos,
Yori boʻlay xur qizni.
Musht tushirdi yuzimga,
Yulduz uchdi koʻzimda.
Hushginamni yoʻqotib,
Kelolmadim oʻzimga.
Suv sepdi shunda kimdir,
Koʻzimni ochsam, xur qiz.
Sekin pichirlab dedi,
Akajon ismim Yulduz.
Ex, Yulduzim, Yulduzim,
Ham oyimsan, kunduzim.
Bugun yuboray sovchi,
Yoring boʻlayin oʻzim!
(She'r buyurtma asosida yozildi)
✍ Qutlugʻ Nigor
Бефарқ
Юрак деб, кўксингга тош жойлаганми,
Намунча бепарво бўлмасанг жаллод.
Фариштамас, шайтон ўқ пойлаганми,
Тошбағир умримни қилдингку, барбод.
Деворга айтдимми, шунча гапимни,
Бир боқиб қўймадинг, ботин мисоли.
Пайида юрасан, фақат, нафимни,
Гўё хиёноткор, сотқин мисоли.
Сендан меҳр кутиб, чарчадим рости,
Тош ҳам эрир эди, шунча тафтимга.
Гунг каби ўтирмай, айтсанг яхшийди,
Сени севмайман деб, шартта афтимга.
Майлига, ёмон кўр, фақат, илтимос,
Ҳиссиз девор каби, жим турма ёнда.
Бундан ёмон қотил бўлмаса керак,
Бефарқ инсончалик, ҳеч бир замонда.
Юзимга тарсаки урсанг яхшийди,
Ҳарна, беҳижолат йиғлай олардим.
Қиличла, жаллоддек турсанг яхшийди,
Ўлдим деб, кўксимни тиғлай олардим.
Намунча, бефарқсан тошдевор каби,
Жони бор мурдага ўхшаб кетасан.
Тезюрар поездга боқаётгандек,
Яшайман....
Қачон бир тўхтаб ўтасан?
Йиғлашни ҳам билмай, кулишни ҳам ҳеч,
Далада музлаган гулга ўхшайман.
Ортга қайтгим келар, лекин, жуда кеч,
Олов тафти сўнган кулга ўхшайман.
Ишинг йўқ кўчада юришим билан,
Йиғлашим ва, ёки, кулишим билан.
Мени ўлдиряпсан, ханжар биланмас,
Ёнимда тош каби, туришинг билан.
Намунча бефарқсан, намунча бефарқ!
✍️ Қутлуғ Нигор
Оқ атиргуллар клипидан илҳомланиб ёзилган...
✍️ Қутлуғ Нигор
Она!
Бугун яна сени соғиндим,
Ёдингдами?
Сочларим силаб қўярдинг.
Мехрингга ботириб бармоқларингни,
Сен унга жамалаклар улаб қўярдинг.
Она!
Мен соғиндим ўша кунларни,
Шафқатсиз шамолларга қолди силамоқ,
Тўзғитиб юборди кокилларимни,
Энди қўлинг ўрнига темирдан тароқ.
Бораман.
Сочимни силаб қўй она,
Майин бармоқларингда тараб қўй яна.
Зор бўлиб юрмайин олис жойларда,
Ювса кетмас мехрингга белаб қўй она.
Она...
Пешонамни силаб қўярдинг,
Ўпар эдинг, сўнг, бахтим тилаб қўярдинг.
Армони бўлмасин қизгинамнинг деб,
Аллоҳдан омадимни сўраб қўярдинг.
Чиндан бахтли эдим, чиндан омадли,
Кўзларим ҳеч танимас эди кўз ёшни.
Пешонам совуқ тер босиб кетдику,
Артмоқликка тополмай қолдим бардошни.
Юрагим увушиб қолди негадир,
Она!
Бир бор қучайин эриб кетсин муз.
Дунё ғамларини ҳайдашга қодир,
Тилингдан тўкилар ул болам деган сўз.
Бораман.
Толеъим ўпиб қўй она,
Қайтайин аввалгидай беғубор кулиб.
Ортимдан зилол сув сепиб қўй она.
Ҳаётим йўлларида, кетмай тўкилиб.
Бугун,
Сени жуда соғиндим яна.
Бораман,
Сочларим силаб қўй она!
2024.03.05
✍Қутлуғ Нигор
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 day, 23 hours ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 1 month, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 5 months ago