"Хоразм тиббиёти" газетаси

Description
Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш ходимлари газетаси
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago

1 month, 2 weeks ago

Қум ва тош: дўстлик ҳақида дарс
Икки дўст бир неча кун саҳро кезишига тўғри келибди. Бир куни улар жанжаллашиб қолибдилар. Бири иккинчисининг юзига тарсаки тортибди. Тарсаки еган дўстнинг дили оғриган бўлса-да, ҳеч нима демабди. Фақат қумга “Бугун энг яқин дўстим менга тарсаки туширди” деб ёзибди.
Дўстлар йўлда жим давом этибдилар.
Бир неча кундан кейин олдларидан кўл чиқибди ва чўмилишга қарор қилибдилар.
Тарсаки еган йигитнинг чўкишига бир баҳя қолганида, дўсти уни қутқарибди.
Йигит ўзига келгач, тошга “Бугун энг яқин дўстим ҳаётимни сақлаб қолди” деб ёзибди.
Дўсти ҳайрон бўлиб сўрабди:
— Сени хафа қилганимда қумга ёзгандинг, энди эса тошга ёзяпсан. Сабаби нима?
Нариги дўст жавоб қилибди:
— Бизни кимдир хафа қилса, уни қумга ёзишимиз керак, токи шамол ўчириб ташласин. Лекин кимдир бизга яхишик қилса, тошга ёзишимиз керакки, на шамол, на сув уни ўчира олмасин.
Ёмонликни кечиришни, яхшиликни ёддан чиқармасликни ўргансаккина ҳаёт гўзал бўлади.

1 month, 2 weeks ago
1 month, 3 weeks ago

МАҚСАДИМИЗ – АЁЛЛАРНИНГ СОҒЛОМ ВА ФАРОВОН ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАЪМИНЛАШ

Ҳар қандай кўринишдаги зўравонлик, аввало, инсон ҳуқуқларига путур етказади. Айниқса, хотин-қизларга нисбатан содир этиладиган ушбу салбий ҳолатни ҳеч бир сабаб билан оқлаб бўлмайди. Тазйиқ ва зўравонликка йўл қўйганларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ жазо борлигини тушунтириш мақсадида юртимизда кенг қамровли маърифий тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, қонун билан хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, уларга нисбатан содир этилаётган зўравонлик ҳолатларининг олдини олишнинг кучли тизими яратилди ҳамда бундай турдаги ҳаракатлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Шунингдек, оиладаги зўравонлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди. Мамлакатимизда оиладаги зўравонлик қонунга алоҳида жиноят сифатида киритилгани халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилмоқда. Шундай бўлсада, сўнгги йилларда жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини янада кучайтириш талаб этилмоқда. 
Ҳар йили анъанавий тарзда 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида юртимизда турли тарғибот тадбирлари, юқори форматдаги конференция ва семинар-тренинглар ўтказиб келинмоқда.
Мазкур ўн олти кунлик тадбирлари олдидан жорий йилнинг 13-14 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Хотин-қизлар ўртасида зўравонликни олдини олиш ва гендер тенгликни таъминлаш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги остида Қозоғистоннинг АРГО ташкилоти ҳамда Ўзбекистон “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда турли масъул ташкилотлар, ННТ вакиллари қатнашди. 
Семинар-тренинг давомида иштирокчиларнинг хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш, гендер зўравонликдан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш, зўравонликни содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахслар билан профилактика ва тузатиш ишларини олиб бориш йўналишидаги салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, унда гендер тенгликни таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, гендер стереотиплар, камситиш ва аёллар ҳуқуқларининг бузилиши, гендер тенглиги соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муаммо ва уларнинг ечимлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётда гендер тенгликни таъминлаш каби масалалар юзасидан масъулларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.
Бугунги кунда фаолиятимиз давомида хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш, жабр кўрган аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш ҳамда зўравонликни содир этган шахс билан мажмуавий ишлаш, оиладаги зўравонлик ва камситишга барҳам бериш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқдамиз. Шунингдек, аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга керакли ижтимоий хизматлар кўрсатиш масалаларига ҳам масъул ташкилотлар кўмагида тегишли чоралар кўрилиши учун бош-қош келяпмиз. Айниқса, хотин-қизларни соғлом турмуш тарғиботи борасида янгидан-янги лойиҳаларни йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурмоқдамиз. Жумладан, турли ёш тоифасидаги ёлларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш ҳамда уларнинг спорт билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳар ҳафтада бевосита аёллар билан машғулотлар ўтказиб келинмоқда. Бу каби тарғибот ва ташвиқот тадбирларининг узвий равишда амалга оширилиши хотин-қизларнинг турмуш тарзини яхшилашга, уларни турли қийноқ, тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишда, ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтиришда катта аҳамият касб этиб боряпти.

Дурдипошша БЕКЧАНОВА,
Хоразм вилояти “Меҳр булоғи” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий
қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари.

4 months, 2 weeks ago
4 months, 3 weeks ago

Газетамизнинг 2024 йил август № 8-сони билан танишиб, ўз соғлиғингизни мустаҳкамлашда унда билдирилган фикрлардан фойдаланасиз деган умиддамиз.

4 months, 3 weeks ago

#ибрат
Ўқувчи мактабга чиқишидан олдин ота-онасидан эшитиши шарт бўлган сўзлар:

1. Савол беришдан қўрқма;
2. Баҳони сенинг ҳаракатларинг учун қўйишади;
3. Хато қилишдан қўрқма;
4. Сени хафа қилишса менга айт;
5. Бошқаларни масхара қилма;
6. Ўзингни бошқалар билан солиштирма;
7. Устозингни доимо ҳурмат қил.

7 months, 2 weeks ago

Биласизми?
Қон топширилган кун донор ишдан озод қилинади

Ўзбекистон Республикасининг “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, қон ва унинг таркибий қисмларини топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни донор ана шу кунлар учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод қилинади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг ўқувчилари, олий ўқув юртларининг талабалари, таълим олувчиларнинг бошқа тоифалари қон ва унинг таркибий қисмларини топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни машғулотлардан, ҳарбий хизматчилар эса нарядларни бажаришдан, хизматни ўташнинг вахта ва бошқа шаклларидан озод қилинадилар.
Донорга ҳар сафар қон ва унинг таркибий қисмларини топширган куннинг бевосита эртасига дам олиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бир кун берилади. Донорнинг хоҳишига кўра мазкур дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиб берилиши мумкин.
Қон ва унинг таркибий қисмларини мунтазам равишда ҳамда бепул топширувчи донор «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан тақдирланади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофоти олади.
Х. САИДОВ,
Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago