Адолат СДП| Андижон вилоят

Description
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago

1 month, 2 weeks ago
Адолат СДП| Андижон вилоят
1 month, 2 weeks ago

Андижонда “Зиёлилар боғи”
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2025 йил мамлакатимизда “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан янги Андижон шаҳрида “Зиёлилар боғи” барпо этиляпти.
Ушбу хайрли ишнинг бошланишига бағишланган тадбир ўзига хос байрамга айланди. Унда сўз олганлар она табиат, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги, ота-боболаримиз боғлар ташкил этгани ва бу ҳаракат бугун кенг қулоч ёзаётгани ҳақида гапирдилар. “Яшил макон” лойиҳасининг аҳамияти ва лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар ёшларни табиатга бўлган меҳрини ошираётгани, яшил боғларнинг инсон саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишлиги кўрсатиб ўтилди.
– “Зиёлилар боғи”нинг барпо этилиши “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили”да бажариладиган ишларнинг бошланиши демакдир,-дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов.-Ушбу боғ экологик мусаффоликни таъминлаш, яшил иқтисодиётга ҳисса қўшиш билан бирга ёш авлоднинг табиатга бўлган ҳурматини, экологик маданиятини юксалтиришга хизмат қилади. Биз ҳам партиямиз номи билан кўчатлар экишга қарор қилдик.
Андижонлик “адолатчилар” томонидан янги кўчатлар экиш давом этмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

1 month, 2 weeks ago

«Адолатчилар»нинг Андижонча оши
Конституциямиз қабул қилинган кун республикамизда катта байрам. Сана муносабати билан жойларда ўтказилаётган тадбирларда фуқароларнинг Бош қонунимиз берган ҳуқуқ ва имкониятлардан мамнунлиги ўз ифодасини топмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Андижон давлат тиббиёт институтидаги бошланғич партия ташкилоти фаоллари байрам тадбирларини ўзига хос тарзда ташкил этмоқда. Олийгоҳнинг талабалар уйида ўтказилган Ош танлови ҳам Конституция байрамига бағишланди.
Бўлғуси шифокорлар миллий таомлар тайёрлашда ўз маҳоратини синовдан ўтказдилар. Тадбир талабалар уйида яшовчиларнинг қандай яшаётгани ва овқатланиш маданиятини ҳам кўрсатди.
Танловга тақдим этилган таомлар орасида “Ёш адолатчилар” томонидан тайёрланган Андижонча ош кўпчиликнинг эътиборини тортди. Дастурхонга тортиқ қилинганда иштаҳани очди.
Умида Абдуллаева, “Адолат” СДП фаоли:
-Бугунги тадбир ёшларнинг фаоллиги, ташаббускорлиги ва дарсдан бўш вақтларини қай даражада мазмунли ўтказишларини кўрсатди.Талабалик том маънода йигит-қизлар учун синов. Ўқиш билан бир вақтда мустақил ҳаётга ҳам тайёрланади. Танловда “Ёш адолатчилар” гуруҳининг Андижонча палови юқори баҳоланди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати

1 month, 3 weeks ago
1 month, 3 weeks ago

Бўстонлик “адолатчилар” “Яшил макон”да
Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мазкур лойиҳа доирасида йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланган эди. Бундай кенг кўламли ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида юртимиздаги яшил майдонлар ҳудуди янада кенгаяди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўстон туман кенгаши сафидаги “Ёш адолатчилар” юқоридаги ҳаракатга жавобан ташаббус билан чиқдилар. Тумандаги МФЙларда бўлган сафдошларимиз жамоатчиликни кўчат экиш ва ободонлаштириш ишларига чорладилар. Уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳам айни шу мақсадга қаратилди.
-Халқимиз азалдан табиатни муқаддас деб билган,-дейди халқ депутатлари Бўстон туман кенгаши депутати Ғуломжон Рўзиев,- Ота-боболаримиз “Бирни кессанг, ўнни эк” дея бежиз айтмаганлар. Агар ҳар биримиз йилига тўрт тупдан кўчат эксак, яшаб турган жойимизни озода сақлаб, она табиатга меҳр берсак фарзандларимиз муносиб экологик шароитда яшайди. Бугунги тадбирга ёшларни жалб этишдан мақсад уларда экологик маданиятни юксалтириш.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси экологик вазиятни янада яхшилаш ҳамда иқлим ўзгаришларига миллий ечим сифатидаги ноёб лойиҳа бўлди. Шу сабаб кўча ва гузарларга кўчат эккан бўстонликлар лойиҳа доирасидаги ишларни давом эттирмоқда.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати

1 month, 3 weeks ago

Имконияти чекланган болалар қувончи
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт тарзини яхшилашга дунё миқёсида эътибор қаратиш мақсадида БМТ томонидан 3 декабрь-Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилинган. Мазкур сана олдидан ҳар йили имконияти чекланган болаларга меҳр кўрсатилади, кемтик дилларга қувонч улашилади.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши сафидаги “Ёш адолатчилар” бошчилигида бир гуруҳ ўқувчилар ана шундай эзгу мақсад билан Андижон шаҳридаги 12-сон таянч мактабида бўлдилар. Бу ерда тарбияланаётганлар бахтли болалик оламига олиб чиқилди. Улар билан биргаликда шеърлар айтилди, рақслар ижро этилди.
Миржалол Қосимов, Андижон машинасозлик институти қошидаги академик лицей ўқувчиси:
-Устозларимиз хайрли тадбир ҳақида гапирганда кўп ҳам қизиқмагандик. Бу ерга келгач адашмаганимизни сездим. Имконияти чекланган болалар ҳам биз каби бахт ва қувонч туйғусини сезишга ҳақли.Театрлаштирилган томошалардан улар кулганда ўзимиз ҳам қувондик.
Тадбир болаларга хос мусобақаларга уланди. Иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Жанона Раҳимова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси

4 months, 3 weeks ago

Мустақиллик бизнинг бахтимиз, ғуруримиз
Давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги байрами арафасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашида ташкил этилган давра суҳбати ана шундай номланди. Тадбирда партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва фаол ёшларнинг вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбатида сўз олганлар мустақиллик энг аввало эркин яшаш ҳуқуқи экани, истиқлол берган имкониятлар, 33 йил давомида қўлга киритилган ютуқлар, мамлакатимизнинг халқаро майдон¬да¬ги обрў-эътибори ошиб борганини таъкидладилар. Ўз ўрнида халқимизнинг дунёқараши, одамларнинг сиёсий онги ва тафаккури ўзгариб, фуқа¬ро¬лик фаоллиги тобора кучайиб бораётгани эътироф этилди.
-Бугунги фаровон ҳаётга ўз-ўзи¬дан эришилгани йўқ,-дейди халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутати Насибахон Тўйчиева,-Бу халқимизнинг кўп йиллик орзуси, интилишларининг самараси. Бу йилги байрам тадбирлари «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остида ўтказилаётгани ҳам бежиз эмас. Халқимизнинг бирлиги, янги Ўзбекистоннинг келажагини янада мустаҳкамлаш ҳар бир фуқаронинг қалб амрига айлангани катта маънога эга. Бундай юртнинг эртаси ҳам порлоқ бўлиши шубҳасиз.
Тадбир якунида доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш барчамизнинг фуқаролик бурчимиз эканлиги кўрсатиб ўтилди. Бу борада партия фаоллари доим жамоатчилик орасида тарғибот ишларини олиб боришга қарор қилдилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

4 months, 3 weeks ago

Партия патронажи сафимизни кенгайтирмоқда
Жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловлар арафасида жамоатчиликнинг сиёсий партияларга бўлган эътибори ва қизиқиши янада ортмоқда. Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг мақсад ва ғоялари, партия лойиҳалари асосида олиб бораётган ишлари фуқаролар томонидан қўллаб-қувватланяпти.
Партиянинг Андижон вилоят кенгаши фаоллари томонидан Андижон давлат университетида ташкил этилган “Адолат” СДП қонун устуворлиги ташаббускори” мавзусидаги сиёсий ўқув иштирокчиларнинг фаоллиги остида ўтди. Қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартиришлар, ҳар бир қонун хужжати жамият ривожи, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилаётгани маърузаларда ўз ифодасини топди. Ҳуқуқшунослар ва партия фаоллари ўз ўрнида сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар тўғрисида тушунча бердилар.
Тадбир якунида бир гуруҳ олийгоҳ ўқитувчилари сафимизга қўшилиш истагини билдирдилар. “Партия патронажи” лойиҳаси доирасида уларга шу куннинг ўзида аъзолик гувоҳномалари топширилди.
-“Адолат” СДПнинг фаолиятини кўпдан буён кузатиб бораман,-дейди АДУ ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Хуршидбек Хўжамбердиев.-Бугун яна бир нарсага амин бўлдим. Бу партия ўз номи билан адолат учун курашади. Шу сабаб мен ҳам партия аъзоси бўлишга қарор қилдим.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши Матбуот хизмати.

4 months, 4 weeks ago

Андижонлик «адолатчилар» маҳаллада
Жамоатчиликнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартиришларни уларга етказиб бориш Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолиятида кенг ўрин эгаллайди. Бу борада маҳалла институти билан ҳамкорлик партиямизнинг танилувчанлигини ҳам оширмоқда.
Партиянинг Андижон вилоят кенгаши фаоллари “Сайлов қонунчилиги ва сайловчи” акцияси доирасида маҳаллаларга йўл олдилар. Жамоатчилик орасида бу йил биринчи бор янги тартибда ўтказиладиган сайловлар, сиёсий партияларнинг жараёнда иштироки ва сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар тушунтирилмоқда. Биринчи бор сайловда қатнашувчиларга алоҳида эътибор қаратилиб, сайловда овоз бериш фуқаролик бурчи экани ва бу билан Ўзбекистонимизнинг эртанги кунига ўз муносабатларини билдиришлари кўрсатиб ўтилмоқда.
-Андижон туманидаги Садда таги МФЙда ташкил этилган ана шундай тадбир фуқароларнинг фаоллиги остида ўтди,-дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон туман кенгаши раиси Олимбек Раҳимов.- “Менинг танловим-обод ватаним” шиори остида ўтказиладиган сайловлар кўпчиликни қизиқтирмоқда. Номзодлар билан бир қаторда сиёсий партияларга ҳам овоз берилиши сайловчидан фаолликни талаб қилиши табиий. Биз имкон қадар жамоатчиликни фаолиятимиз, мақсад ва ғояларимиз билан яқиндан таништиряпмиз. Ўз ўрнида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago