🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 day, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 2 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
Атрофингдаги шахсларнинг асл ҳақиқатини Аллоҳдан ўзгаси билмас. Шунинг учун сен доимо: “Аллоҳим, мени менга яхшилик хоҳлаганга йўллаб қўйгин! Менга ёмонлик хоҳлаганни мендан буриб қўйгин!”, дея дуо қил.
iOS | AndroidInstagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
🟢🟢🟢🟢🟢
*🔥 Bugun chegirmaning oxirgi kuni*
«Hilol eBook» ilovasining 9 yilligi munosabati bilan shayx hazratlarining barcha kitoblariga 50% chegirma eʼlon qilgan edik.
📚 Chegirma «Hilol eBook»,«Tafsiri Hilol»,«Тафсир Хилал»,«Oltin silsila»va «Odoblar xazinasi» ilovalarida amal qiladi.
Chegirma bugun 23:59 gacha davom etadi.
Ilm xazinalarini chegirmali narxda qoʻlga kiritishga ulgurib qoling. 😊****
👉 Kitob xarid qilish boʻyicha qoʻllanmalar
👉 Murojaat uchun: @hilol_support
*🟢 Yaqinlaringizga ham ulashib qoʻying.*
Тадқиқот *🔖 Аллоҳни зикр қилиш ила қалблар ором олур...*
Мусулмон мутахассисларнинг бир неча ўрганишлари, тадқиқотларидан, шунингдек, америкалик олимлар олиб борган изланишларидан маълум бўлишича, Аллоҳ таоло ҳақида фикр юритиш, тафаккур инсоннинг руҳий изтиробларини, оғриқ-аламларини енгиллатар экан.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Аллоҳ таолога иймон келтирган, шифо беришга фақат Аллоҳ таоло қодир эканига эътиқод қилган одамлар динни инкор қилувчи даҳрийларга қараганда кўпроқ ва тезроқ шифо топар экан.
Тадқиқотларнинг натижасига кўра, Аллоҳ таоло ҳақида тафаккур қилиш асносида мияда содир бўладиган электромагнит тўлқинларда ўзгариш юзага келади. Шунинг учун шифокорлар беморларга кўпроқ зикр қилиб, дуога машғул бўлишни тавсия қилишади. Бу нарса беморнинг шифо топишида, хусусан, сурункали касалларда катта ёрдам беради.
Шунингдек, тадқиқотчилар Аллоҳни зикр қилган инсон организмида муайян гормонлар ажралиб чиқиб, юрак фаолиятига ҳамда умуман одамнинг руҳий ҳолатига ижобий таъсир қилишини ҳам таъкидлашган.
Ўзини зикр қилишни буюрган ва Ўзининг зикрини қалбга роҳат ва хотиржамлик этиб қўйган Зот барча айбу нуқсонлардан покдир!
🔖«Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳни зикр қилиш ила ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш ила қалблар ором олур», Раъд сураси, 28 оят.
Эслатма
📚“Бу эса очиқ-ойдин араб тилидадир..”
Қуръони каримда араб тили зикр этилган оятлар
◽️1. “Биз уни арабий Қуръон этиб нозил қилдик, шоядки, ақл юритсангиз”. Юсуф сураси, 2- оят.
◽️2. “Ана шундай қилиб, уни арабий ҳукм этиб нозил қилдик. Агар сен ўзингга келган илмдан сўнг уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсанг, сен учун Аллоҳдан на бир дўст ва на бир сақловчи бўлмас”. Раъд сураси, 37- оят.
◽️3. “Батаҳқиқ, биламизки, албатта, улар: «Унга бирорта башар таълим бермоқда, холос», дерлар. Улар гумон қилаётганнинг тили ажамийдир. Бу эса очиқ-ойдин араб тилидадир”. Наҳл сураси, 103-оят.
◽️4. “Шундай қилиб, уни арабий Қуръон этиб нозил этдик. Шоядки, тақво қилсалар ёки уларда эслаш пайдо қилса, деб унда қўрқинчли ваъдаларни баён қилдик”. Тоҳо сураси, 113-оят.
◽️5. «Албатта, у (Қуръон) оламлар Роббининг нозил қилганидир. Уни Руҳул Амийн олиб тушди... сенинг қалбингга. Огоҳлантиргувчилардан бўлишинг учун. Очиқ-ойдин араб тилида». Шуаро сураси, 192-195 оятлар.
◽️6. “Батаҳқиқ, ушбу Қуръонда одамларга турли мисоллар келтирдик. Шоядки, эслатма олсалар. Эгриликсиз арабий Қуръон ҳолида. Шоядки, тақво қилсалар”. Зумар сураси, 27, 28-оятлар.
◽️7. “Биз уни арабий Қуръон қилдик. Шоядки, ақл юритсангиз”. Зухруф сураси, 3- оят.
◽️8 “Биладиган қавмлар учун арабий Қуръон ўлароқ, оятлари муфассал баён қилинган Китобдир”. Фуссилат сураси, 3-оят.
◽️9. “Ундан (Қуръондан) олдин Мусонинг китоби йўлбошловчи ва раҳмат эди. Бу эса араб тилидаги, тасдиқловчи, зулм қилувчиларни огоҳлантириш учун ва яхшиларга хушхабар Китобдир”. Аҳқоф сураси, 12-оят.
◽️10. “Ана шундай қилиб, сенга Уммул қурони ва унинг атрофини огоҳлантиришинг учун, у ҳақда ҳеч шубҳа йўқ Кунидан огоҳлантиришинг учун арабий Қуръонни ваҳий қилдик. Бир гуруҳ жаннатда, бир гуруҳ дўзахда”. Шуро сураси, 7-оят.
*🔖 Изоҳ: “...Аллоҳ таоло Ўзининг охирги ва мукаммал динига, инсоният камолга етган пайтида, унга қиёмат кунигача икки дунё саодатини кўрсатувчи қилиб юборган динига, абадий дастур қилиб юборган ваҳийга араб тилини танлади. Азизу ҳаким бўлган Аллоҳ таолонинг бу ихтиёри ҳам ҳикматга тўла эди.
Аллоҳ таолонинг охирги дини қиёмат қоим бўлгунча туриши керак. Бунинг учун доимий мўъжиза лозим. Ўтган пайғамбарларнинг мўъжизалари шахсларга боғлиқ бўлиб, улар жисман дунёдан ўтишлари билан мазкур мўъжизалари ҳам тамом бўлар эди.
Ислом қиёмат қоим бўлгунча қолиши ихтиёр қилингани учун ҳам, Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бош мўъжизалари этиб Қуръонни ирода қилди.
Абадий мўъжиза бўлиб қоладиган китоб учун эса шунга лойиқ тил керак. Бу тил араб тили бўлди. Айнан шу тил барча талабларга жавоб бера оларди. Шундай бўлди ҳам. Аллоҳ таоло Қуръонни араб тилида туширди. Уни “мўъжиза” деб эълон қилди.
Тилларнинг нозик-нозиклигича ҳис қилиб истеъмол этадиган арабларни мусобақага чақирди: агар қодир бўлсалар, Қуръонга ўхшаш бир китоб келтиришни, лоақал ўн оятчалик ёки лоақал бир оятчалик нарса келтиришни таклиф этди.
Араблар уриндилар, келтира олмадилар. Ҳозиргача келтира олмаяптилар. Кундан-кунга, араб тилида Қуръон тушганлиги унинг абадий мўъжиза бўлиб қолишини ҳар тарафлама таъминлаганига ҳужжат ва далиллар кўпайиб бормоқда...”.
🔹Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси”дан фойдаланилди. Шуро сураси, 7-оят тафсири "Тафсири Ҳилол"дан.*
iOS | AndroidInstagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
-Толаъал бадру ъалайна,
Мин саниятил вадаъ.
Важабаш шукру ъалайна,
Маа даъаа лиллааҳи дааъ.
*Расулуллоҳ тўлин ойдек нур сочиб,
Чиқиб келди саниятул Вадоъдан.
Бизга лозим ҳар он шукр келтирмоқ,
Бирон кимса қўл узмасин дуодан.
Эй бизларга юборилган ҳақ расул,
Бош устига, ҳар амрингиз Худодан.
Мадинага шараф бўлиб келдингиз,
Хуш келдингиз, даъватингиз самодан.*
iOS | AndroidInstagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Шайх Аҳмад Тоййиб.
iOS | AndroidInstagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 day, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 2 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago