Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

iMedicUz | 🏥

Description
TIBBIYOT ILMIY MARKAZI
🌡MEDICAL SCIENTIFIC

Tibbiyotga oid yangiliklar haqidagi ilmiy-publistik va tanqidiy faktlarga asoslangan telegram kanali
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago

2 months, 4 weeks ago

#мулоҳаза_қилинг 🧠

Қизларингизга илм беринг! Улар миллатни тарбиялайди!

Биласизми, Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар, давлатдан катта тўёна, агар фарзанд кўрсалар бошқа ўқимаган аёлларга нисбатан кўпроқ суюнчи пулларини оладилар. Хўш нима учун шунақа? Чунки буюк ислоҳотчи Ли Куан Ю мамлакатнинг муваффақияти аввалом бор илмли, зиёли  аёллар ва оналарга боғлиқлигини тушуниб етганди. Тарих кўрсатдики Ли Куан Ю юз фоиз хақ бўлиб чиқди.

Ақлли ва илмли аёл, илмсиз, дунёқараши паст аёллардан кўра дунёга, ҳаётга реал кўз билан баҳо бера оларкан. Бундай аёллар замонавий тенденциялар ва ҳаққонийлик билан ўз ҳаётлари ва оилаларини келажагини қура олади. Улар ўз турмуш ўртоқларига, фарзандларига тўғри йўналишларни беролади. Энг камида бундай аёллар ўз соғликларига ва оила соғлиғига катта эътибор беради. Улар ўз турмуш ўртоқларига келажак истиқболларига олиб борувчи порлоқ йўлларни кўрсата олади, керак пайти танқид қилиб,  зарур пайтда мақтов билан муваффақиятларга эриштиради.

Илмли, ақлли аёллар қорин ғамидан, уйдаги мебель, идиш-товоқ, латта-путта  каби майда нарсалардан юқори туради. Улар мўлжални жуда юқори оладилар ва оилани юксакликка олиб чиқиш режаларини қила олади. Бундай аёллар ўз эрлари ва фарзандларига китоб тутқазади ва илм-фанга йўналтиради.

Ҳар қандай буюк эркакнинг ортида буюк аёл туради деб бежизга айтилмаган. Интеллекти юқори аёл албатта буюк фарзандларни камолотга эриштиради. Отадан қон, жисм ўтсада, ақл, тафаккур кўпроқ онадан ўтади. Шунинг учун илмли, иймонли аёлларга уйланиш мақсадга мувофиқдир.

Интеллектуал ўткир билимга эга, ақл-фаросатли аёллар ўз эрларини йўқотган тарзда ҳам, ёки уларнинг аблаҳ бўлиб чиқишидан қатъий назар, барибир ўз ҳаёт йўлларини топиб кета оладилар. Чунки бундай аёллар ўз оилаларини иқтисодий-маънавий жиҳатдан қўрғон каби ҳимоялаш усулларини топа олади.

Нима учун интеллектуаллар ўзларига жуда иқтидорли интеллектуал кучли аёлларни танлаганлар!? Чунки улар биладиларки, фақат кучсиз одамлар ўзларидан ҳам кучсизларни танлашларини, улар ўзларига мос ва хос, замон билан ҳамнафас юрувчи жуфтни бежизга танламаганлар. Чунки бундай кучли одамларга фақатгина шунақа кучли аёлларгина илҳом бера олади.

Хўш, биздачи? Бизда эса "Аёл бахти" номли тренинглар. Аёлларга ёш қизалоқлигидан бўйсуниш, овқат қилиш, тикиш-бичиш, ўз ҳаётини қурбон қилиш йўллари ўргатилади. Тенденциялар қанчалик ўзгармасин, дунё қанчалик тараққиётга қадам қўймасин, биздаги қарашлар ҳалиям XV асрдаги аҳволда. "Бўлмаса эрсиз қоласан ва тамомсан" принциплари устунлигича қолмоқда.

Дунё аёлнинг бўғирсоқ пиширишни билиши ёки билмаслигига эмас, балки унинг тафаккури ва профессионализмига ҳайратланади.

Ўз истеъдодингизни, билимингизни намоён қилишдан, янги ғояларингизни амалга оширишдан ҳеч қачон қўрқманг, эски стереотиплардан баралла воз кечинг. Кир ювиш ва овқат қилишни истаган пайтда ўрганиб олиш мумкин, аммо мияни билимга, тафаккур ва кўникмаларга тўлдиришга кейин кеч бўлиши мумкин.

Қозоқ тилидан Исроил Тиллабоев таржима қилди.

@iMedicUz

3 months, 3 weeks ago
Истина

Истина

@iMedicUz

3 months, 3 weeks ago

@iMedicUz

3 months, 3 weeks ago

Jamiyatda ilmga qancha toʻsqinlik boʻlsa shuncha muammolar koʻpayaveradi...

@iMedicUz

5 months, 4 weeks ago

📹 Артериал гипертензияни буткул даволаш мумкинми?
👤 #Кардиолог_Пулотов

@iMedicUz

6 months, 2 weeks ago
6 months, 2 weeks ago
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago