Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!
Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.
Last updated 2 months ago
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 1 year, 2 months ago
«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).
Last updated 1 year, 6 months ago
Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари қанча ойлик олади?
1 октябр ҳолатига, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларининг ўртача маоши 3 млн 300 минг сўмни ташкил этган. Бу – мамлакатдаги ўртача ойлик иш ҳақидан 36 фоизга кам. Иш ҳақининг камлиги малакали шифокорларнинг хорижга чиқиб кетишида асосий омиллардан бири бўлмоқда.
“МАЪНАВИЙ ҲАЁТ” журнали, 2024 йил, 2- сон, 15- бет.
Академик Ўткир РОЗИҚОВ:
Бир табиб менга турли ўтлардан дамлама тайёрлаб, бир кунда уч маҳал ичишни тавсия қилди. У дамламанинг миқдорини ва уч маҳал қанчадан ичишни айтди.
Менинг ҳисобимга кўра ҳар куни тайёрланадиган дамламанинг тахминан 30 фоизи ортиб қолиши келиб чиқди.
Шунда оддий ҳисобни қилолмайдиган табиб касални даволай олишига шубҳа қилдим.
Тўғри ўйлаган эканман, духтирга борганимда “агар табибга ишониб юрганингизда, ўтпуфак ёрилиб, ўлишингиз мумкин эди” деди.
Математик ҳисоб ва мантиқ менинг қароримни ўзгартиргани катта фойда берди.
Жаноб доктор! Қўлингизни ўпишга рухсат беринг...1920 йилда Британия шифокорлар уюшмаси бош вазир Ллойд Жорж иштирокида тиббиёт олийгоҳининг бир қатор битирувчилари билан битирув кечаси ўтказди. Унда уюшма раиси минбарга чиқиб тиббиёт бу рисолат эканини, у олийжаноб ва инсоний касб эканини гапирди. Беморлар берадиган пул вақт ўтиб унут бўлишини, аммо инсонийлик абадий қолишини битирувчиларга тушунтирди.
Сўнг ўз ҳаётида содир бўлган бир воқеани сўзлаб берди:
"Тахминан қирқ йиллар олдин эшигимни бир аёл тақиллатди. Эшикни очдим.
Аёл ташвишли ҳолатда деди:
- Жаноб доктор! Ўғлимнинг аҳволи оғир. Илтимос, уни қутқариш учун нимадир қилинг!
Мен шамол ва ёмғир бўлишига қарамай унинг уйига бордим. Уйи Лондоннинг бир чеккасида экан. Улар бир кичкинагина кулбада истиқомат қилишар экан. Унинг ўғли оғриқдан инграр эди. Мен керакли ишларни қилиб қайтаётганимда аёл менинг қўлимга озгина пул тутқазди. У меҳнатимга бериладиган баҳодан анча оз эди.
Мен аёлга дедим:
- Хоним! Мен пул олмайман. Ўғлингиз тузалса шунинг ўзи етади.
Сўнг уйимга қайтдим. Бугунгача аёлнинг кўз ёши тўкиб миннатдорчилик билдиргани кўз олдимдан кетмайди".
Уюшма раиси сўзларини тугатар-тугатмас бош вазир Ллойд Жорж ўрнидан сакраб туриб минбарга чиқди ва деди:
- Жаноб доктор! Қўлингизни ўпишга рухсат беринг. Сизни анча йиллардан бери қидираман. Сиз даволаган ўша бола менман. Онам хурсанд бўлсинлар. У киши менга сизни топиб мукофатлашимни васият қилган эдилар.
Доктор деди:
- Мен мукофотни ўшанда олганман. Онангиз айтган миннатдорчилик жумлалари ва у кишининг кўз ёшлари мен учун керагидан ҳам ортиқ мукофотдир!
P.S.: Шарафли касб эгалари, ҳамкасбларимиз - шифокорлар доимо соғ-омон бўлишсин!
?Уруғи билан ейиш керак бўлган мева ва полиз экинлари!!!
Агар эътибор бериб кузатилса, баъзи мевалар ва полиз маҳсулотлари уруғи билан истеъмол қилинади. Аммо уларнинг уруғи организмга фойдали ёки зарарли эканини кўпчилик билмайди.
? Тарвуз
Тарвуз уруғи – организм учун фойдали моддалар омборидир. Унинг таркибида магний, темир, рух, шунингдек, 85-90% ҳазм қилиш жараёнини яхшилайдиган оқсиллар мавжуд. Уруғлардан максимал фойда олиш учун уларни яхшилаб чайнаш зарур. Данакларни тарвуздан ажратиб, қуритиб ўзини алоҳида ейиш ҳам мумкин.
? Қовун
Қовун уруғларини ҳам шундай истеъмол қилиш мумкин. Унинг таркибида оқсил, фосфор, калий, А ва B витаминлари, шунингдек, овқат ҳазм қилишда фойдали бўлган ферментлар мавжуд. Улар организмдан оғир металл ва пестицидларни олиб ташлашга имкон беради. Уруғларни яхшилаб чайнашни унутмаслик лозим. Уларни бутунлай ютиб юбориш ҳам мумкин. Аммо бунда организм энг қимматли ферментлар ва витаминларни ололмайди.
? Узум
Узум уруғларининг аччиқ таъми туфайли, кўпчилик уруғсиз бўлган навларини танлашни афзал кўради. Аммо айнан шу аччиқ таъм уруғлар оқсил синтезини тезлаштирадиган кўплаб флавоноидларни ўз ичига олади. Бу эса ўз навбатида мушаклар ва терига яхши таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятлар туфайли флавоноидлар Альцгеймер касаллиги бошланишининг олдини олади.
Узум уруғлари таркибида кўп миқдордаги тўйинмаган ёғли кислоталар, E витамини, калий, магний, темир ва рух мавжуд. Бу уруғларни ҳам яхшилаб чайнаш зарур.
? Анор
Битта анорда 400-700 дона мавжуд. Кўпчилик анорни уруғи билан истеъмол қилишга одатланган. Анор уруғи полифенол, шунингдек, кверсетин ва антосианга бой. Айниқса юрак фаолиятида жуда фойдали. Бир стакан анор уруғи кунлик C ва K витамини истеъмол қилишнинг учдан бир қисмини ўз ичига олади. Диэтологларнинг таъкидлашича, анор уруғлари ошқозонни мустаҳкамлайди.
? Киви
Киви уруғларида тери, соч ва тирноқлар учун фойдали бўлган E витамини мавжуд. Шунингдек, А омега-3 ёғ кислоталари яллиғланиш билан курашишга ёрдам беради.
? Лимон
Лимон уруғида оғриқ қолдирувчи салицил кислотаси мавжуд. Бош оғриганда 5-6 дона лимон уруғини яхшилаб чайнаб, ютиш керак. Шунда ҳеч қандай аспиринга ҳожат қолмайди.
?Aпельсин ва мандарин
Бу цитрус меваларнинг уруғлари B17 витаминини ўз ичига олади. Бу саратон ва замбуруғ касалликларига қарши курашда ёрдам беради.
? Қовоқ
30 гр қовоқ уруғи организмни кунлик 70% фосфор, магний, рух ва антиоксидантлар билан тўлдиради. Унинг таркибидаги А ва E витаминлари тери яшаришига ёрдам беради. Қовоқ уруғини мунтазам истеъмол қилиш ўт пуфаги фаолиятини яхшилайди.
❌ Ейиш зарарли бўлган мева уруғлари
Шафтоли, олхўри, ўрик, ва гилос уруғларида амигдалин мавжуд. Агарда гилос уруғлари бутунлай ютиб юборилса, амигдалин хавфсиз. Аксинча чайналса, амигдалин водород сианидга айланади – бу заҳарли ва юқори дозадаги хавфли аралашмадир. Шунингдек, олма ва нок уруғларида ҳам амигдалин мавжуд.
Сўнгги 20 йил ичида биринчи марта Ерда энг юқори бешинчи даражадаги магнит бўрони содир бўлиши мумкин
Ер аҳолиси қарийиб экстремал G5 даражали 9 баллик геомагнит қўзғалиш таъсирида экани айтилмоқда. Бу энг кучли қўзғалиш ҳисобланади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги икки кун ичида Қуёшда энг юқори Х даражали олтита чақнаш содир бўлган, чақнаш фаоллиги даражаси ўн балли шкала бўйича 9,8 га яқин. Ердаги турли даражадаги кучли геомагнит бўронлар ҳафта охиригача давом этиши мумкин.
Энергетика компаниялари, авиакомпаниялар ва сунъий йўлдош операторлари Ер магнит майдонидаги ўзгаришлар туфайли юзага келиши мумкин бўлган узилишлар ҳақида огоҳлантириш олди.
30 ёшдан катта ёшли аксар қатламда:
- бош мия орт қисми ва пешона тиришиши;
- артериал қон томир касалликлари;
- апатия каби хасталиклар кузатиляпти.
Бу каби таъсирга мойил кишилар спиртли ичимликлар ичишдан тийилиши, кўп овқатланмаслик, жисмоний зўриқиш билан боғлиқ турли машқлар бажармаслик, кўпроқ дам олиши, кўпроқ сув, ялпиз-кўк чой дамларини ичиш тавсия этилади.
Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!
Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.
Last updated 2 months ago
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 1 year, 2 months ago
«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).
Last updated 1 year, 6 months ago