Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Yuristjournal.uz

Description
“Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” ҳуқуқий, ижтимоий, илмий-амалий электрон журнали

Murojaat uchun:
@Adolat_100_yil
☎️ 71-234-53-45
📩 info@yuristjournal.uz
yuristjournal@gmail.com

🌐 www.yuristjournal.uz/
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago

2 days ago
[#in\_brief](?q=%23in_brief)

#in_brief

☄️ Изобретатель радара шотландский физик Роберт Уотсон-Уотт, остановленный однажды полицейским за превышение скорости, воскликнул: «Если бы я знал, что вы будете с ним делать, то никогда не изобрёл бы радар!».

4 days, 21 hours ago

#conferences #Публикуйтесь

📣 Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар диққатига!!!

⚡️ Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида 2024 йил 7июнъ куни “Ички ишлар органларининг бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юналишидаги фаолиятининг долзарб масалалари” мавзусида Республика илмий-амалий конференция ўтказиш режалаштирилган.

🕛 Мазкур йўналишларда илмий мақола ва тезисларни 2024 йил 28 май кунига қадар konference@akadmvd.uz электрон почтасига электрон шаклда юборилиши лозим.

👉 https://t.me/yuristjournal

6 days, 21 hours ago

#conferences #Публикуйтесь

📣 Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар диққатига!!!

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида 2024 йил 23 май куни “Инсон ҳуқуқларини таъминлаш - давлатнинг олий мақсади” мавзусида Республика илмий-амалий конференция ўтказиш режалаштирилган.

🕛 Мазкур йўналишларда илмий мақола ва тезисларни 2024 йил 17 май кунига қадар bahriddingiyasov01@gmail.com электрон почтасига электрон шаклда юборилиши лозим.

👉 https://t.me/yuristjournal

1 week, 3 days ago

#Грант

📢 Hungary Scholarships Without IELTS 2024 | Free Study in Hungary.

⚡️ Hungary is a popular country in Europe with many scholarship opportunities. You can study in Hungary on a fully funded scholarship without needing to take the IELTS test.
These scholarships are available for Bachelor’s, Master’s, PhD degree programs at Hungarian universities. The Hungarian government provides fully funded scholarships for international students, offering a unique chance to earn a competitive degree and gain international experience.

➡️ Details: https://techstour.com/hungary-scholarships-without-ielts.../

➡️ Degree: Bachelors, Masters, PhD

https://t.me/yuristjournal

Techs Tour - Home

Hungary Scholarships Without IELTS 2024 | Free Study in Hungary

Explore fully funded Hungary scholarships in 2024 without IELTS. Bachelor's, Master's, PhD opportunities for international study in Hungary

[#Грант](?q=%23%D0%93%D1%80%D0%B0%D0%BD%D1%82)
1 week, 6 days ago

#conferences #Публикуйтесь

📣 Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар диққатига!!!

⚡️ Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 2024 йил 17 май куни “Янги Ўзбекистонда ҳуқуқий, дунёвий ва ижтимоий давлатни ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий, сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий, жиҳатлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш режалаштирилган.

🕛 Мазкур йўналишларда илмий мақола ва тезисларни 2024 йил 10 май кунига қадар fenomen1993@bk.ru электрон почтасига электрон шаклда юборилиши лозим.

👉 https://t.me/yuristjournal

2 weeks ago
[#ILMIY\_faoliyat](?q=%23ILMIY_faoliyat)

#ILMIY_faoliyat
#Muhim

*⁉️ 🖌 МОНОГРАФИЯ НИМА?*

*📚Монография* – бир ёки бир неча муаллифлар томонидан муайян муаммо ёки мавзуни тўлиқ ва батафсил тадқиқ этишга бағишланган илмий ёки илмий-оммабоп нашр. Монография китоб шаклида чоп этилади. Монографияни чоп этишдан мақсад амалга оширилган илмий ва амалий ишларнинг натижаларини умумлаштириш ҳисобланади.
Монографияда муайян масала юзасидан тегишли адабиётлар таҳлил этилади ва умумлаштирилади, фанни ривожлантиришга йўналтирилган янги ғоялар ва гипотезалар илгари сурилади. Докторлик диссертациялари доирасида амалга оширилган тадқиқотларнинг муайян қисми монография кўринишида илмий жамоатчиликка тақдим этилиши мумкин.

✍️ Монографиянинг тузилиши қуйидагилардан иборат бўлиши тавсия этилади:
▫️-муқова;
▫️-титул варағи;
▫️-титул варағининг орқа томони;
▫️-кириш;
▫️-асосий қисм;
▫️-адабиётлар рўйхати;
▫️-илова.

🖋 Монографияга қандай талаблар қўйилади?

*✍️Монографиянинг ҳажми 12,0 босма табоқдан кам бўлмаслиги керак.*

Монографияни кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва чоп этишга тавсия этиш ОУЮ Илмий-услубий кенгаши томонидан амалга оширилади.

Кенгашда кўриб чиқиш учун монография қўлёзмаси билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
▫️-монографияни нашр этишга тавсия этиш тўғрисидаги тегишли кафедранинг мажлис баённомасидан кўчирма;
▫️-ички ва ташқи тақриз.

👉 https://t.me/yuristjournal

2 weeks, 4 days ago

#conferences #Публикуйтесь

📣 Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар диққатига!!!

⚡️ Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 2024 йил 10 май куни “Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик: ижтимоий-сиёсий ва фалсафий-ҳуқуқий аспектлари” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказиш режалаштирилган.

✍️ Конференция якуни бўйича қуйидаги сессиялар йўналишида мақолалар тўплами нашр этилиши кўзда тутилган:
▫️- Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг ривожланиш тенденциялари: илмий – назарий ёндашувлар;
▫️-Марказий Осиёда мамлакатлар ҳамкорлигини ривожлантиришнинг ижтимоийфалсафий масалалари;
▫️- Марказий Осиё давлатлари ҳуқуқий тизимининг хусусиятлари;
▫️- Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик алоқалари.
🕛 Мазкур йўналишларда илмий мақола ва тезисларни 2024 йил 10 май кунига қадар +998909313012 телеграмм рақамига электрон шаклда юборилиши лозим.

👉 https://t.me/yuristjournal

2 weeks, 5 days ago
3 weeks ago

Д И Қ Қ А Т Т А Н Л О В!

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Халқаро ҳамкорлик бўлими бош мутахассиси лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.
Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.
Танловда олий юридик маълумотли, халқаро муносабатлар соҳасида иш тажрибасига ва юридик ихтисослиги бўйича қоида тариқасида камида 5 йил иш стажига эга бўлган ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал биладиган малакали мутахассислар иштирок этиши мумкин.
Танлов бўйича номзодни ишга қабул қилиш тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Судьялар олий мактабининг sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёхуд Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:
ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
маълумотнома (объективка).

Аризалар 2024 йил 5 май соат 18.00 га қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун тел.: **55-501-01-67.

3 months ago

“Миннатдорчилик” коррупциясиКўпинча, инсонлар ишларини ҳал қилиб берган мансабдор олдида ўзларини ноқулай, аниқроғи, гўёки ўзларини унинг олдида қарздордек ҳис қилишади. Агар мансабдор ишни ҳал қилиб берганлигини таъкидлаб қўядиган бўлса, бу ҳиссиёт икки карра ошади. Чунки иш битди, илтимос қилинган масала, қийнаётган муаммо қонуний ҳал этилди. Инсон доим иши ҳал бўлса, бунга сабабчи бўлган одамлардан мамнун бўлган ҳолда уларни ҳам имкон қадар хурсанд қилгиси келади.

Қизиқ, амалдор одам ўз вазифасини сидқидилдан, виждонан ва ўз вақтида бажариши натижасида инсонларнинг муаммолари ҳал этилган бўлса, уларда нима учун қарздорлик ҳисси пайдо бўлмоқда?Сабаби шунданки, ана шу қарздорлик ҳисси келажакка қолиб кетмаслиги, кейинги учрашув ёки яна бирор масала билан ўша мансабдорга дуч келиб қолган тақдирда, унинг самимий қабул қилиниши учун замин хозирлаб, миннатдорчилик қилиб қўйишга интилади ва бунга кўпчилик мойил бўлади.

Ҳаттоки, юқори даражадаги ҳамда ёши улуғ бўлган мансабдорлар орасида ҳам бир “нақл” борки, буни ёшларга ёйишга ҳаракат қилишади ва ўз шогирдларига уқтиришади: “Инсонларга ёрдам қилиб қўй, ўзлари уялиб миннатдорчилик қилиб кетишади. Шунинг ўзи етади. Таъмагирлик қилиш шарт эмас, шу кресло сени боқади”.Мана шу ғоя ҳамда ундан ҳосил бўлган кайфият мансабдорларга ўз "кресло"ларига ёпишиб олишларини таъминлайди, ёшларни эса мансабга, кресло ортидан бойлик орттиришга қизиқтиради. Натижа эса жамиятда коррупцияга қизиқишни кучайтириб, коррупциянинг шаклланишига шароит яратиб беради.

Эътибор берганмисиз, моддий шаклдаги миннатдорчиликни қабул қилишни, асосан, эҳтиёткор мансабдорлар тоифасида учратиш мумкин. Улар буни “пора олиш” деб ҳисоблашмайди, аслида эса ушбу ҳаракат ҳам пора сифатида баҳоланадиган қилмишлар сирасига киради.

Эҳтиёткор мансабдорларнинг фикрича, бундай турдаги миннатдорчиликни қабул қилишда таъмагирлик қилинмаганлиги учун ҳам бу “пора” ҳисобланмайди, яъни улар ўз ҳаракатларида таъма бўлмаганлигига урғу беришади. Аммо мансабдор томонидан талаб қилиб олинмаган, инсонлар ўзлари хоҳлаб, чин дилдан рози бўлиб берган моддий қимматликлар мансабдор шахснинг вазифасидан келиб чиқиб бажарган ҳаракатлари учун “миннатдорчилик” тарзида тақдим этилганлиги поранинг муҳим белгисини кўрсатиб беради. Бундай порани оладиган мансабдорлар шу сабабли ҳам ўз эҳтиётини қиладилар. Улар иши тушиб келган, уларга мурожаат қилган инсонлар миннатдорчилик сифатида тақдим этаётган моддий қимматликларни беришса, олиб қоладилар. Мабодо беришмаса, талаб ҳам қилишмайди. Порани миннатдорчилик сифатида баҳолайдиганлар тоифасини шу белгилар орқали тасвирлаш мумкин.

Хўш, бундай “миннатдорчилик” олди-бердисининг қандай ижтимоий хавфи бор?“Миннатдорчилик” тарзида “совға” ва “мукофот”лар олиб юрган давлат хизматчисининг виждони чирий бошлайди, қалбида аста секин таъма уруғи ниш уради. “Совға” берган инсонларнинг муаммосини навбатсиз ҳал қилиб бериши натижасида “миннатдорчилик” билдирмаган инсонларга “вақти етмай қола бошлайди”. Охири эса эҳтиёткор мансабдор таъмагир шахсга айланади.

Демак, жамиятда коррупция мансабдор олдидаги қарздорлик ҳиссиёти ва “миннатдорчилик” белгиларидан шаклланар экан. Бунда инсонлар жамиятда ўзларига алоҳида муҳит яратишади. Миннатдорчилик деб порани бераётган ҳам, олаётган ҳам шундай муҳитга мослашиб кетади. Бузилган жамият эса “Қарздорлик ҳиссини” туядиганлар ва эҳтиёткор мансабдорлар жамиятининг кенгайиб боришига **ўз-ўзидан давлат бошқарувига ўнгдан ва чапдан, ҳам юқоридан, ҳам қуйидан зиён етказади.

Хулоса қиламиз.*👉* @Advokat_Abdullayev

We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago