Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

Азим Қаландар ижоди

Description
Advertising
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 7 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 weeks ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months, 2 weeks ago

1 month, 2 weeks ago

Якшанба куни уйнинг олдидаги кичик ерни ағдараётган эдим, бир аёл келиб қолди. Салом йўқ, алик йўқ, дабдурустдан сўради:
- Амак, сиз мардикорми? Менинг ҳам еримни ағдариб беринг.
- Ҳа, мардикорман, - дедим, - фақат ана шу уйнинг бекасининг ерини ағдараман...

1 month, 2 weeks ago

Фил қафасдан қочиб кетибди. Милисалар уни ахтаришга тушиб кетибди. Анчадан кейин улар бир қуённи туиб келтиришибди.
- Бу филми? – деб сўрсалар, қуён йиғлаб жавоб берибди:
- Филман, фақат урманглар!

1 month, 2 weeks ago
1 month, 2 weeks ago

Саждага эгилган пайтим кичик неварам келиб белимга миниб олди.
- Чуҳ, эшагим! – деди қўлидаги таёқ билан орқамга нуқиб.
Ўйланиб қолдим, яна эшаклар ҳақида ёзсаммикан!?.

1 month, 2 weeks ago

Курра тупроққа ётиб ағанаб кулар, чанг осмону фалакка чиқиб кетар, аммо курра парво қилмай ағанаб-ағанаб куларди. Нарироқда турган бузоқ: “Нима бўлди?” – деса парво қилмай ётиб ағанаб овозининг борича ҳанграб куларкан. Бузоқ бир неча марта сўрабди. Аммо куррадан жавоб йўқ, “иш”ини давом эттирибди. Анчадан кейин курра ўрнидан туриб дебди:
- Би-и-ир эшаклигим тутди-да!

1 month, 2 weeks ago

Арава тортиб кетаётган эшакдан сўрашибди:
- Тепага чиқиш яхшими ёки пастга тушиш?
- Иккаласининг ҳам бети қурсин, - жавоб берибди эшак.

4 months ago

Қарға булбулга қўшиқчиликдан сабоқ бера бошлабди. Булбул қарғамонанд куйлашни бошлабди. Аммо энг алам қиладигани – булбул баланд шохдан тушиб, ерда гўнг титишни ҳам ўрганиб олди.

4 months, 1 week ago

Бир куни устоз ўз ўқувчиларидан улар ёмон кўрадиган одамларнинг исмини қоғозга ёзишларини сўради. Улар бу ишни бажариб бўлгач, устоз уларнинг ҳар бирига қоғозда нечта исм ёзилган бўлса, эртага ўзлари билан ўшанча помидор олиб келишларини буюрди. Баъзи ўқувчилар халтачада икки дона помидор олиб келишди, бошқалари учта, бешта ёки ҳаттоки ўнта. Улар бу помидорларни икки ҳафта давомида ўзлари билан олиб юришлари керак эди. Аммо 2 кун ўтар-ўтмас, ўқувчилар айнишни бошлаган бу сабзавотларнинг ҳидидан нолий бошлашди. Ўқувчиларнинг бир нечтаси ўзлари билан ўнлаб помидорларни олиб юришга жуда қийналишар эди. Уларнинг ҳиди жуда кучли ва ўткир эди.
Бир ҳафтадан сўнг устоз барча ўқувчиларни йиғиб, уларнинг шикоятларига яна қулоқ тутди ва деди:
— Бу нимага ўхшайди, биласизми? Бу сизга баъзи одамлар ёқмаганида ўз қалбингизда олиб юрган нарсага жудаям ўхшайди. Нафрат туйғуси қалбни кемиради ва уни касал қилади. Агар сиз бир ҳафтадан сўнг айниган помидорларнинг ҳидига чидай олмаётган бўлсангиз, сиз ҳар куни ўз юрагингизда, қалбингизда олиб юрган хусумат, адоват, аламларнинг бадбўй ҳидини тасаввур қилиб кўринг-а!
Қалб — бу шундай гўзал боғдирки, уни ёввойи ўтлардан мунтазам тозалаб туриш керак, яъни сизни ғазаблантирган одамларни кечиришингиз керак. Бу унда ҳақиқатда эзгу ишлар учун жой очиб беради.
Ҳаётдан ҳар нарсани олаверманг, фақат энг яхшисини олинг!

5 months ago

Қадимда бир қишлоқда уста бўлган экан. Бир куни устанинг уйига яқин ўртоғи келиб қолибди. Суҳбатлари қовушиб, мазза қилиб ўтирибдидар. Ўртоғи кетар чоғида унга уста ўзи ясаган ажойиб совға берибди: қулоғини бир бурасанг, курсига айланаркан, бошқа томонга бурасанг, ҳассага айланаркан, яна бурасанг, чўпон таёғига айланаркан.
Эртаси куни бу ўртоғи бу аломат нарсани қишлоқдошларига кўрсатибди. Қишлоқдошлар унга ҳавас билан қарашибди, аммо бир қўшни буни кўриб, тўғри устанинг ёнига келибди:
- Менга ҳам шунақасидан ясаб бер!
- Бўпти, - дебди уста, - ясаб бераман, фалон пул бўлади.
- Менда пулим йўқ, сен ўртоғингга совға қилибсан, менга ҳам совға қил.
- Уни ясашга вақт, меҳнат, ашёлар харажат бўлади, илм, ақл керак бўлади. Булар эса пул туради, - дебди уста.
- Мен буларни билмайман, - дебди қўшни, - менга ҳам ясаб берасан, бўлмаса мен қозига арз қиламан.
Қўшни совға-салом кўтариб қозига борибди. Қози уни яхши кутиб олибди. Масалани эшитгач, уста ва унинг ўртоғини чақиртирибди. Қози устадан сўрабди:
- Нега сен бу кишига ҳам аломат курси совға қилмадинг?
Уста тушунтира бошлабди, аммо қози буни эшитгиси ҳам келмабди ва ҳукмни ўқибди:
- Аломат курси ёқиб юборилсин, уста эса дорга осилсин, токим минбаъд бундай нарсаларни ясашга ҳеч ким жазм қилмасин!

5 months ago
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 7 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 weeks ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months, 2 weeks ago