Азим Қаландар ижоди

Description
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 6 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 8 months ago

☎️ Реклама 👉 @PV_REK

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 months, 3 weeks ago

3 months ago

Қулоққа чалинган гаплардан:
- Қишлоқда биронта эшак қолмади-я!?
- Улар ҳаммаси бор, фақат давлат ишига ўтиб кетишган...

3 months, 1 week ago

Эшак бошини эшикка ураверибди, ураверибди. Ниҳоят эшик синиб очилибди. Шунда эшак дебди:
- Ана, илмнинг кучини кўриб қўйинглар!

3 months, 3 weeks ago

- Бува, курра нима? – деб сўради неварам.
- Курра – эшакнинг боласи.
- Одамнинг боласи нима деб айтилади?
- Меҳнаткаш.
- Унда алкаш кимнинг боласи!?

5 months ago

Қулоққа чалинган гаплардан:
- Мединститутни тугатиб ким бўласан?
- Врач бўламан.
- Сендан врач чиқмайди-ку!
- Илмий иш қилиб, мединститутда дарс бераман...

5 months, 1 week ago

Курра келиб отасига шикоят қилибди:
- Ота, хўжайиним мени минади, аравага қўшади, уради, сўкади, ҳақорат қилади, нима қилай?
- Ҳеч нарса қилма, - дебди ота эшак, - шунчаки бошингни ерга эгиб, думингни кўтариб тур, тамом.

5 months, 4 weeks ago

Карвоннинг олдида эшак, унинг ортидан улкан нортуя, кейин бошқа туялар кетиб борарди. Нортуянинг ўғли эшакнинг тўқимига боғланган отасининг нўхтасига қараб турди-да деди:
- Ота, сиз биринчи бўлиб юришингиз керак эмасми? Бу карвонда сиз йўл бошловчи бўлишингиз керак эмасми?
Ўғлим, - деб гап бошлабди нортуя, - агар мен йўлбошловчи бўлсам, менинг қадамимга ҳамма ҳам етиб юра олмайди, натижада карвон чарчаб қолади. Шунинг учун эшакнинг йўл бошловчи бўлгани маъқулроқ.

8 months, 1 week ago

Товуқ иштаҳа билан хашак еяётган ҳўкизга қараб:
- Бунча нарсани егандан кейин ёрилиб ўлмайдиям яхши, - деди-да, орқасига ўтиб, ҳўкизнинг тезакларини титкилай бошлади.

8 months, 2 weeks ago

Эшак эшакхонанинг у бурчига ўтиб ҳангради, бу бурчига ўтиб ҳангради, чўзиб-чўзиб, қорни қисилиб, орқасидан ел чиққунча ҳангради. Ундан сўрадилар:
- Нега бунча маҳзун куйлаяпсан?
- Отам шайтонни кўриб қолдим, - деди.
Шундан сўнг ҳамма эшаклар унга эргашди. Эргашмаганини ўзлари лаънатладилар, қолоқликда, жоҳилликда айбладилар. Уриб тепдилар. Аммо эшакхона ўзгармади.

8 months, 3 weeks ago

Бошлиқ қилиб тайинлаш учун бир нечтасини суҳбатга чақиришибди. Биринчиси кириб суҳбатдан ўтолмабди. Иккинчи, учинчиси... суҳбатдан ўтолмабди. Навбат эшакка келибди. Унга тўрда ўтирганлар савол беришибди:
- Тарихни биласанми?
- Йўқ.
- Фалсафани тушунасанми?
- Қизиқмаганман.
- Адабиётдан хабаринг борми?
- Буларнинг ҳаммасини бир сиқим қуруқ хашакка алиштирмайман, - дебди эшак.
- Ана шуни бошлиқ қилиб тайинласак бўлади, - дейишибди ўтирганлар.

11 months ago

Эшакни гўзаллик салонига олиб боришибди. Қулоқларини худди отникидек қилиб қийибдилар. Гажак дум улашибди, ёл, тақа ҳаммаси отникидек. Ювиб-тараб отдек қилиб бўябдилар ва уни одамларга от, кичик от деб кўрсатишибди.
Одамлар унинг отлигига энди ишона бошлашган экан, эшак тупроқни кўриб қолибди ва ағанай бошлабди. Чанг осмону фалакка кўтарилибди. Шунда унинг нималиги ошкор бўлибди...

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 6 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 8 months ago

☎️ Реклама 👉 @PV_REK

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 months, 3 weeks ago