Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Шайх Ёрқинжон Фозил|Расмий канали

Description
Устоз Ёрқинжон қори Фозил

Эслатма! Биргина ушбу канал расмийдир. Бошқа каналлар Устоздан рухсатсиз очилгандир. Бошқа каналдаги постлар Ёрқинжон қори домлага умуман алоқаси йўқ!

t.me/yorqinjonfozil
t.me/yorqinjonfoziloffficial
Advertising
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз 💯

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 3 months, 4 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Last updated 3 weeks, 5 days ago

1 month, 2 weeks ago
Ассалому алайлум ва роҳматуллоҳ.

Ассалому алайлум ва роҳматуллоҳ.

Ҳар йили толиби илмларга ёрдам бериш учун Закот хайриясини сизлар билан бўлишар эдик. Бу йил эса қилмасликни, балки бошқа хайрияларга далолат қилишга қарор қабул қилган эдим.

Муҳтож талабаларнинг талаб ва мажбуриятлари бу йил ҳам закот хайриясини ташкиллаштиришга мажбур қилмоқда. Йўқса бу йилги рамазонни ҳеч қандай хайриясиз эътикоф ва ибодат билан ўтаказаман, деб қатъий қарорга келган эдим. Биргина талабанинг «сиз ҳам йўқ десангиз, бу йилги контрактимни тўлай олмаганим сабабли ўқишни тўхтатаман», дегани қароримни ўзгартириб юборди.

Азизлар, узун йиллик мушоҳадаларимдан сўнг шунга амин бўлдимки, илм ва фанга истеъдодлар бизнинг моддий ёрдамимизга, қўллаб қувватлашимизга муҳтож оддий оила фарзандлари бўлар экан. Уларга берадиган ёрдамимиз аслида ўз халқимиз ва келажагимизга берилган ёрдам бўлар экан. Бадавлатларнинг ёрдами ва истеъдодли ёшларнинг илми бирлашса, биз аввалгидек буюк халқ бўла оламиз. Бутин дунёга муаллим бўлган халқ даражасига яна қайта чиқа оламиз.

Азизлар! Бирор талаба моддият сабабли илмни ташлашга мажбур бўлмасин. Ёрдам қўлимизни чўзайлик. Закот ва фитр учун энг муносиб ҳақдорлардан бири толиби илм йигит ва қизлардир!

Аллоҳ таоло ҳусну қабул айласин. Бизнинг фарзандларимиздан ҳам Ўзининг раббоний олиму қориларини чиқарсин.

Омин.

Дўстларингизга ҳам юборинг ва савобда шерик бўлинг!

Бизга боғланинг: @odiljon_adminiy

1 month, 4 weeks ago
***📖*** **Siyratdan tanlov! 4-hafta!**

📖 Siyratdan tanlov! 4-hafta!

Aziz ilm ixlosmandlari, sizlarni Nabiyimiz siyratlari muxtasar ifodalangan asar "Nurul-uyuun" kitobidan bo'lib o'tadigan tanlovga taklif qilamiz!

G'oliblar mukofotlanadi! 🎁

Tanlov shartlari juda oddiy:

— Sahifada har juma berib boriladigan testlarda yuqori ball to'plash
— Oxirgi testdan so'ng bo'lib o'tadigan yopiq testda yuqori ball olish

Tanlov bir oy davomida har hafta soat 15:00 da shu sahifada bo'lib o'tadi.

❗️Juma kuni 15:00 da yakuniy test — 4-hafta testi joylanadi! (To'liq kitobdan test savollari tuziladi)

(Asarni kitob do'konlaridan sotib olishingiz yohud Hilol-e book'dan elektron shaklda yuklab olishingiz mumkin!)

⭐️ Siyrat ixlosmandlariga albatta jo'natib qo'ying

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

2 months ago

Boshlandi.
Hoziroq ko'ring.

https://youtu.be/V0b9L0DS9ms?si=i_4pguJTqs4tW_6i

YouTube

Karomat o’zi nima? Shayx Yorqinjon qori suhbatlardan..

4 months, 2 weeks ago

ДУНЁ КОВУШИМГА САЖДА ҚИЛДИ

Сўнгги бобурий Баҳодиршоҳ замонида яшаган, ҳужжатул-ислом Қосимун Нонутвийнинг олдига Мерад шаҳрининг ҳокими Илоҳийбаҳш катта бир идишда олтин ва пулларни олиб, ҳадя қилгани келибди. Йўлда ўйлабди: “Мен қилгандек ҳадяни у зотга ҳеч ким қилмаган бўлса керак”. Шу пайт Қосимун Нонутвий Масжиди Чаттанинг олдида сочларини олдириб ўтирган экан. Ҳоким салом берибди. У зот алик олибдию, лекин унга қарамабди. Илтифот кўрмаган ҳоким мақсадга ўтибди:
- Ҳазрат, сизга бу ҳадяни олиб келган эдим...
- Сенинг ҳадянгни олишга менинг ҳожатим йўқ.
- Сизнинг олишга ҳожатингиз бўлмаса, менинг беришга ҳожатим бор. Савоб олмоқчиман.
- Мен Девбанд мадрасидан 7,5 рупий ойлик оламан. Бу менинг бир ойлик рўзғоримга етади. 8 рупий олиб қўйсам, ярмини нима қиларкинман деб кечаси ухлолмай чиқаман. Сенинг бир қоп пулингни нима қиламан.
Ҳоким кўнглидан ўтказибди: “Ўзи олмаса, шогирдларига бўлиб берса бўлмасмикан?”. Шайхул Ислом шу заҳоти дебди:
- Агар сенинг кўнглингда бу пулларни шогирдларга бўлиб бериш бўлса, ўзинг бўлиб берақол. Мен аралашмайман.
Ҳоким шарманда бўлиб, аста масжиддан чиқибди-да, остонада турган шайхнинг ковуши устига барча пулларни тўкиб кетаверибди.
Қосимун Нонутвий масжиддан чиқиб қараса ковушлари йўқ. Пулга умуман э’тибор бермай ковушни қидираверибди. Шогирдлари пулларнинг тагидан ковушни топиб бергач, шайх пулларни олинглар ҳам демай кетаверибди.
Миёнжий деган халфаси “наҳот шунча пулгаям қарамадия” деб ҳайрон бўлиб турса, шайх айтган эканлар:
- Одамлар дунё топаман деб ковушда юравериб, ковушлари ейилиб кетяпти. Аммо мен дунё демасдан Худо деганим учун дунё ковушимга сажда қилиб юборди…

Устоз Ёрқинжон домла мавизаларидан.

Манба: https://islom.ziyouz.com

https://t.me/Rabboniyolimlar

4 months, 3 weeks ago

Dorululum qabul suhbati bugun bo’lib o’tadi.

Suhbat soati haqida ma’lumot olish uchun linkni bosing:

@dorululumofficial

4 months, 3 weeks ago

Шайхулислом муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: “Кунларнинг бирида Мисрнинг катта фақиҳларидан бўлмиш шайх Абдулаҳад Азҳарий каминанинг ҳузурида меҳмон бўлдилар ва бир мажлисда кўпчилик жамоатнинг олдида ниҳоятда гўзал тарзда Қуръон қироат қилдилар. Сўнгра ўзаро суҳбат бошланди.
Шунда мажлисда ўтирганлар ўртасида “Қуръон Араб диёрида нозил бўлган, Мисрда қироат қилинган ва Ҳинд диёрида тушунилган”,- деган гап айлана бошлади.

Бу гапни эшитгандан сўнг Абдулаҳад Азҳарий ўзлари билан бўлиб ўтган қуйидаги воқеани сўзлаб бердилар:
“Бир куни мен Масжиди Набавийда ҳозир бўлдим.Айрим мухлис уламолар каминани юқорига ўткизиб, уларга насиҳат қилишимни айтдилар. Уларга ваъз қилганимдан сўнг ўзаро савол-жавоблар бошланди. Шу орада кимдир “Устознинг мартабаси улуғми ёки ота-онанинг мартабасими?”,- дея савол берди.
Мен:
“Баъзи уламолар узтознинг мартабаси улуғ эканини ёзганлар.Чунки ота-она фарзандни пастликка,яъни дунё тарафига юришига кўмаклашсалар, устоз эса, болани пастдан юқорига кўтарилиши йўлида меҳнат қилади”,-деб жавоб бердим.
Шунда ўрта ёшли бир киши:
“Сизнинг бу жавобингизни тушуна олмадим”,- деди.
Мен унга:
“У ҳолда ўзингиз тушунтириб беринг”,-дедим.
У киши деди:
“Саҳобалар замонидан буён аввало, Аллоҳнинг китоби,сўнгра Пайғамбаримиз алайҳиссалом суннатлари,сўнгра саҳобаларнинг амаллари ва охирда қиёс жорий бўлиб келмоқда.

Сиз юқорида айтган гапингизда биринчи қиёсдан далилландингиз.
Ҳолбуки, ота-онанинг мартабаси насс (яъни ояти карима) билан собит бўлган.Сиз келтирган далил эса,қиёсдир.Зеро, Қуръони карим бирор нарсанинг фазилати борасида ворид  бўлган бўлса ва унинг хилофига бошқа бир насс (матн) келмаган бўлса, у ҳар ҳолатда афзал саналади”.
Бу гап мен учун катта дакки каби бўлди ва ўзимга ўзим бу дакки етишига қандай йўл қўйдим, деб ўйлай бошладим.Ваҳоланки, усулий қоидага биноан, бирор нарсанинг фазилати ёки савоб ҳамда азобга ҳақли бўлишини исбот қилиш учун дарҳақиқат насс (яъни ояти карима) бўлиши ёки муттасил санад билан келган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари лозим бўлади.
Кейин мен у кишига:
“Ҳақиқатда, мендан хато ўтибди.Бу борада яна тушунча берсангиз”,-дедим.

У киши деди:
“Абу Лаҳабнинг Сувайба исмли озод қилган чўриси бор эди.У бир неча кун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни гўдаклик чоғларида эмизганди. Кейинчалик,Сувайба бир бор ташриф буюрган вақтда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг муборак саллаларини унинг йўлига ёздилар ва у аёлга жуда юксак эҳтиром кўрсатдилар. Ўйлаб кўрингчи,сут эмизганга шунча ҳақ берилса, туғиб, катта қилган кимсага қандай улкан ҳақдорликлар бўларкин?

Бошқа жиҳатдан қараганда,ҳазрати Жаброил алайҳиссалом бир эътибордан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг устозлари бўладилар.Лекин, Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига ташриф буюрганларида юқоридаги каби икром қилиш ҳолати кузатилмаган”.
Кейин мен дедим:
“Мен сизнинг жавобингиздан хотиржам бўлдим.Аллоҳнинг каломи ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амалларидан сўнг менга бошқа бирор нарса зарур эмас”.
Сўнгра у киши чиқиб кетди.

Мен:
“Эҳтимол,у киши катта фақиҳ олим бўлса керак”,-деб ўйлаб қолдим.
Шунда мажлисда ўтирганлар:
“Бу киши Ҳиндистондаги Дорул-улум Девбанднинг ҳадис фанидан устози шайх муфтий Саид Аҳмад Боланпурий* бўладилар” дейишди. (Мажалису Усмоний)дан.
Абиев Ҳикматуллоҳ
“Аҳмаджон қори” жоме масжиди имом ноиби.
fitrat.uz

*Устоз Ёрқинжон домла рохимахуллох сўнгги пайтларда қилган кўпгина сухбатларида: "Хазрат домлам айтдилар...",-деб шу кишини айтардилар ва
"Сунани Термизий"га ёзган шархларидан илмий маърузалар қилардилар.
Аллоҳ икковларини ҳам ўз рахматига олсин!
Омийн!
20/05/2023 йил.

C. Odilhon Aliev

https://t.me/rabboniyolimlar

5 months, 2 weeks ago
Хушхабар!

Хушхабар!

Аллоҳ таолонинг фазли ва марҳамати билан устозимиз шайх муфтий Тақий Усмоний ҳазратлари номида Усмоний Ислом Молияси ва Иқтисоди халқаро илмий-тадқиқот маркази очдик.
Марказ устозимизнинг пешқадам шогирдлари томонидан асос солинган бўлиб, унда Ислом Молияси, Ислом Иқтисоди бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади, турли курс ва семинарлар амалга оширилади.

Ислом молияси ва иқтисоди бўйича халқаро тоифада мутахассис бўлишни истаган биринчи тадқиқотчиларимизни қабул қилиш хушхабарини ҳам сизлар билан баҳам кўришни истадим.

Қабул шартлари ҳақида бафуржа маълумот учун ушбу каналга ўтишингиз мумкин.

Битирувчиларимизга устозимиз Шайх Муфтий Тақий Усмоний ҳузурларида малака ошириш учун йўлланма ва тавсифнома берилади!

Аллоҳ таоло бу илмий-тадқиқот марказини Ислом уммати учун хайрли ва баракотли айласин.

Омин.

*📈*** Устоз Муҳаммад Одил Ҳамид.

Постни яқинларингизга ҳам улашинг!Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

5 months, 3 weeks ago
6 months ago
7 months ago
***👍*** Dars boshlanishiga besh daqiqa qoldi …

👍 Dars boshlanishiga besh daqiqa qoldi xalos.

Online darsga qatnashing, darsga qo’shilish uchun linkni bosing:

https://t.me/joinchat/AAAAAFHlnuzTcrX_F6Kmyw

We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз 💯

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 3 months, 4 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Last updated 3 weeks, 5 days ago