Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

Soyadagi siyosatchilar

Description
@Deputat_Jahongir
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago

1 day, 17 hours ago

Ерни тўхтатинглар тушуб қолай! 4.434.051.000 (тўрт миллиард тўрт юз минг)сўмга баҳоланган тақиқдаги жой 238.000.000 (икки юз ўттиз саккиз миллион) сўмга сўмга ўзаро сотиб юборилган!

Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг 12.05.2023 йил кунги ижро варақаси ва 25.10.2023 йилдаги ажримига асосан етказилган зарарларни ўрнини қоплаш мақсадида Андижон шаҳар, А.Навоий шох кўчасида жойлашган 57-манзилда катлава, ҳозирги кунда кимни эгалигидан қатъий назар, 106 нафар жабрланувчиларга етказилган моддий зарарларни қоплаш учун белгиланган тартибда хатланиб, савдога чиқариш чораларини кўриш ҳақида қарор қабул қилинган.

Бироқ, Андижон шаҳар Айланма кўчаси 1-манзилда жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи натариус Н.Мадаминов томонидан 03.11.2023 йил куни Андижон шаҳар А.Навоий шох кўчаси 61а (собиқ 57-)манзилда жойлашган №17:15:03:01:02:6512-сонли кадастр рақами асосида "EGE CIZGE INSHAAТ" МЧЖ га 100 % хукукдаги улуши асосида 3000 кв.метр. ер майдони ўрамида жойлашган 404,5 кв.метр қурилиш майдонига эга кўп қаватли уй қуриш учун қазилган "Катлава" қисми 238.000.000 (икки юз ўттиз саккиз миллион) сўмга баҳоланган ва шу нарҳга сотилган.

Қизиқ ишлар кўпдур бу жаҳонда. Карл 106 нафар жабрланувчиларга етказилган моддий зарарларни қоплаш учун белгиланган тартибда хатланиб, тақиқда бўлган кўп қаватли уй қуриш учун қазилган "Катлава" қандай қилиб сотилиб кетяпти? Қандай қилиб? Кимдур тушунтириб бераоладими?

Билишимизча, 106 нафар жабрланувчиларга етказилган моддий зарарларни қоплаш учун белгиланган тартибда хатланиб, тақиқда бўлган кўп қаватли уй қуриш учун казилган "Катлава" “Тараққиёт ва Таҳлил” МЧЖ, томонидан №Х113059-2024-ТТ-сонли хулосасига кўра 4.434.051.000 (тўрт миллиард тўрт юз ўттиз тўрт миллион эллик бир минг) сўмга бахоланган.

П/С: Хулосасига кўра 4.434.051.000 (тўрт миллиард тўрт юз ўттиз тўрт миллион эллик бир минг) сўмга баҳоланган тақиқдаги жой 238.000.000 (икки юз ўттиз саккиз миллион) сўмга ўзаро сотиб юборилган. Ерни тўхтатинглар тушуб қолай!

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌**** https://t.me/Soyadagi

[​](https://telegra.ph/file/23613c1815cce023dcd36.jpg)**Ерни тўхтатинглар тушуб қолай! 4.434.051.000 (тўрт миллиард тўрт юз минг)сўмга баҳоланган тақиқдаги жой 238.000.000 (икки юз ўттиз саккиз миллион) сўмга …
1 day, 18 hours ago

Суд қарори билан 106 нафар фуқаролар фойдасига хатланган кўчмас мулк қандай сотилди?
Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг 11.09.2023 йилдаги №1-1701-2305-сонли, Собиров Бобирбек хисобидан 106 нафар фуқаролар фойдасига 8.621.880.000 сўм моддий зарар ундириш бўйича қарор қабул қилинган.

МИБ Андижон шаҳар бўлими бошлиғи Ш.Хамидов томонидан тасдиқланган 12.19.2023 йилдаги қарори билан бошланғич сотув бахоси 3.443.919.965 сўм бўлган умумий қурилиш майдони 641.35 кв.мли кўчмас мулк “қурилиши тугалланмаган нотурар бино”ни электрон онлайн-аукционда сотиш учун қарор қабул қилинган.

“Электрон – онлайн аукционларни ташкил этиш” аксиядорлик жамияти томонидан бошланғич сотув бахоси 3.443.919.965 сўм этиб белгиланган кўчмас мулк бошланғич нархини 2.410.743.975 сўм қилиб, электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқарилиб 2.479.622.374 сўмга сотилган.

Нима учун ва қандай асосларга кўра “Электрон – онлайн аукционларни ташкил этиш” аксиядорлик жамияти бошланғич сотув бахоси 3.443.919.965 сўм бўлган 641.35 кв.мли кўчмас мулк “қурилиши тугалланмаган нотурар бино” бошланғич нархини 2.410.743.975 сўм қилиб белгилаб совдога чиқариб юбориляпти?

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌**** https://t.me/Soyadagi

[​](https://telegra.ph/file/ae3fca2b050ed79033462.jpg)**Суд қарори билан 106 нафар фуқаролар фойдасига хатланган кўчмас мулк қандай сотилди?**
2 days, 16 hours ago

Ишга киришдан аввал ишдан бўшаш ҳақида аризангни ёзиб қўй!

Бироз ғалати эшитилиши мумкин, бироқ қачонки, сен ишдан бўшашни ўзинг учун фожеа деб тасаввур қилар экансан, бора-бора ўша ишнинг қулига айланиб бораверасан..

Айниқса шу ишда узоқ йўлни босиб қўйган ходимлар учун бундан даҳшати йўқ. Йўлнинг бошида ташлаб кетиш аламли бўлмайди, лекин ярмидан ўтганингдан кейин бу қўрқув бутун вужудингни эгаллаб бораверади.

Шунинг учун кўп идораларда ёши катта ходимлар ҳар қанча босим бўлса ҳам ишлайверади. Бироқ, бунақа ҳаётни ҳеч кимга тиламас эдим.

Ўз шароитингни ҳар лаҳза ишдан бўшаб кетишга қодир қилиб қўмас экансан, сени раҳбарлар исталганча эксплуатация қилиши мумкин.

Каллайи сахардан ярим кечгача иш, ҳатто, дам олиш куни ҳам йўқ, касал бўлиш мумкин эмас, таътилга чиқиш жиноят...

Хўш, сен қулликка розимисан!?...
Унақада аризангни ёзиб қўй!

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌**** https://t.me/Soyadagi

1 week, 2 days ago
**Эркин Вохидовни ажойиб шеъри бор...

**Эркин Вохидовни ажойиб шеъри бор...

Отилганлар сотилмади
Сотилганлар отилмади

Хақни айтиб чиқиш керак
Эй инсонлар гапиринглар...!

Ўзингчи деса, энди мени қўйинглар болачақам бор деганакан.

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌** https://t.me/Soyadagi

1 week, 3 days ago
***❗️*** **İmperialistlar, kommunistlar va faşistlarga qarşi …

❗️ **İmperialistlar, kommunistlar va faşistlarga qarşi hurriyatimiz uçun kuraşib, jonidan keçgan mard ajdodlarimizni heç qaçon unutmaymiz va abadiy qadrlaymiz!

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌** https://t.me/Soyadagi

1 week, 5 days ago

Адолатсиз суд ҳукмидан 6 (олти) йилдан бери сарсон бўлаётканлар!

Жалақудуқ тумани маъмурий судининг очиқ суд мажлисида 2019 йил 16 сентябрда бўлиб ўтган суд мажлисида раислик қилувчи Б.Абдуназаров аризачи Ш.Жўраева жавобгар Андижон вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси Булоқбоши тумани филлиали мансабдор шахсининг тугалланган якка тартибдаги турар жойни фойдаланишга қабул қилиш ҳаракатини ғайриқонуний деб топиш ҳақида”ги шикоят аризаси бўйича киритилган 3-1707-1901/1110-сонли маъмурий ишни кўриб чиқилган.

Раислик қилувчи Б.Абдуназаров томонидан Андижон вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси Булоқбоши тумани филлиали мансабдор шахсининг 2019 йил 21 июндаги 254-сонли қурилиш (реконструкцияси) тугалланган якка тартибдаги турар жойини фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси расмийлаштиришдан иборат ҳаракатларини қонуний деб ҳисоблаб бўлмайди деб ёзади суд қарорида!

Биринчидан деб сўз бошлайди; Қурилиш тугаллаган объектни жойига бориб ҳар томонлама тўлиқ ўрганишни амалга оширилмаган, турар жойлар 2005-2008 йилларда эмас, балким 1970-1976 йилларда марҳум Д.Жўраев томонидан (Д.Жўраевнинг ер қарорида исм фамилияси ёки қурилиш бўлганлиги бўйича хеч бир хужжат мавжуд эмас суд хужжатлари йиғма жилдида) қурилганлиги, шу сабабли қурилиши тугалланган объектни марҳумнинг барча меросхўрлари иштирокида ва улар номидан қабул қилиб олининши лозимлигига, шунингдек Жўраев Абдуманнопга Халқ депутатлари Хўжаобод район Совети ижроия комитетининг 1990 йил 14 август кунги 173/14-сонли қарорига асосан унга ер участкаси айнан қаердан ажратилганлиги, ер ажратиш вақтида ер участкасининг жойлашганлигини тасдиқловчи жужжатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигига эътибор қаратилмаган.

1990 йилда қабул қилинган Халқ депутатлари Хўжаобод район Совети ижроия комитетининг қароридаги ер участкасининг схематик плани ўша давирдаги бошқа қарорларда ўзи мавжуд бўлганмикин? 1990 йилдан бери яшаб келаёткан барча хужжалари мавжуд бўлган уйига хеч бир хужжатсиз давогарлик қилаёткан фуқаронинг аризаси шунчаки қаноатлантираёткани лолу ҳайромиз тўғриси! Воажабо шунақасиям бўладими? Бўладикан!

П/С: Битта судямизнин биргинана иши деб битта оила 5-6 йилдан бери сарсон бўлиб бормаган ташкилоти қолмаган. Шундай адолатсиз ва ноҳолислик билан чиқарилган қарорлари яна қанча бўлиши мумкин?

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌**** https://t.me/Soyadagi

Telegram

Soyadagi siyosatchilar

@Deputat\_Jahongir

**Адолатсиз суд ҳукмидан 6 (олти) йилдан бери сарсон бўлаётканлар!**
2 months, 1 week ago

Даромад солиғини қайтариб бериш нийятилар йўқми?

Фуқаро, О.Абдуманнопова Хўжаобод тумани солиқ инспекциясига 2023 йилнинг май ойида Ипотека кредитлари учун йўналтирилган маблағдан 12% даромад солиғини қайтариб олиш мақсадида мурожаат қилган. Мурожаати Отангга бор онагга бор деб декабрь ойида рўйхатга олингган.

Лекин халигача амалий ишдан натижа йўқ. Ие Хўжаобод тумани солиқ инспекциясида мурожаатлар бир томонлама кўриб чиқиладими. Сизлар қонунга амал қилмаселар ҳам бўлорадими?

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌**** https://t.me/Soyadagi

[​](https://telegra.ph/file/3d32afde1c42d65fb43c9.jpg)[​](https://telegra.ph/file/24cdeda535ce24cd5992d.jpg)**Даромад солиғини қайтариб бериш нийятилар йўқми?**
2 months, 1 week ago

​​Сайтимизга Андижон шаҳар прокурори ва шаҳар ички ишлар бўлими ходимларининг масъулиятсизлигига оид мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда муаллиф 6 (олти) ойдан буён Андижон шаҳар прокурори ва шаҳар ИИО ФМБ ходимлари алдов йўли билан автомашинани эгаллаш ва эгаллаган шахслар томонидан автомбильни ёшириб қўйилганлиги юзасидан жиноий ҳолатни ёпиб, жиноят иши қўзғатмасдан келаётганликларини маълум қилмоқда.

Қолаверса сайтимизга Андижон вилоятидан бу каби бир нечта мурожаат келиб тушди.

Шахсан менда, Андижон вилоятида яхши ташкил этилган уюшган жиноий гуруҳ фаолият юритмоқда деган фикр пайдо бўлди?

P.S. Ишонамизки, вилоят прокурори Ходжаев Маруфхон тадбиркорлар билан ўтказиладиган ушрашувлардан ташқари фуқароларнинг муаммоларини ечиш ва уюшган жиноий гуруҳларни аниқлаш билан ҳам шуғулланади.
🔹🔹🔹
В наш сайт поступило обращение о некомпетентности прокурора города Андижана и сотрудников ОВД данного города.

В обращении заявительница указывает на то, как в течении шести месяцев сотрудники ОВД и прокуратуры города Андижана укрывают факт преступления, то есть не возбуждают уголовное дело по факту обманного завладения автомобилем и укрытием данного транспортного средства лицами завладевщими им.

В наш сайт поступили ещё несколько подобных обращении из Андижанской области.

Лично у меня сложилось мнение, что в Андижанской области орудует хорошо организованная преступная группа?

P.S. Будем надеяться, что прокурор Андижанской области Ходжаев Маруфхон, помимо встреч с предпринимателями будет заниматься решением проблем граждан и выявлением организованных преступных групп.

[​​](https://cdn30.notepost.ru/iLaJzT0CtzfrPLEO-1710065363707.jpeg)Сайтимизга Андижон шаҳар прокурори ва шаҳар ички ишлар бўлими ходимларининг масъулиятсизлигига оид мурожаат келиб тушди.
2 months, 1 week ago

"Мен уларни эмас, 30 йиллик тизимни айблайман"!
Улар ҳақида кўрган хақиқатларни ёзишга доим уялиб келганман. Аёллар байрамида мен ўша аёлларни сизга эслатгим келди.

Бир кеча текин бошпана учун эркаклар билан қолишгача рози бўладиган, айрим милиция ходимларига «ўлжа» ушлаб бериши учун ҳар қандай туҳматга тайёр, 100 минг сўм учун шеригини юзини юладиган мардикор аёллар жамияти билан танишганимга анча бўлган

Ғарб сериаллари бизни маънавиятимизга зарар қилаяпти, деган маънавиятчилар йўқчилик ва билимсизлик ҳам одамларни қанча тубанликка чўктиришини шу ерга келиб кўриб кетишлари керак

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌**** https://t.me/Soyadagi

[​](https://telegra.ph/file/39fc7587958a73ddb742d.jpg)**"Мен уларни эмас, 30 йиллик тизимни айблайман"!**
2 months, 1 week ago
**Anjancha podcast. 1-son**

Anjancha podcast. 1-son

🔰 Andijon qachon paydo boʻlgan?

🔰 Andijonni boshqargan birinchi hokim kim?

🔰 Shuhratbek Abdurahmonovning faoliyati qoniqarlimi?

🔰 Andijonda turizmni rivojlantirish boʻyicha takliflar.

Batafsil Youtubeda tomosha qiling 👇
📹 https://youtu.be/TLDIl5fyWqo?si=dwnidVAYgGQSNucc

We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago