Soyadagi siyosatchilar

Description
@Deputat_Jahongir
Advertising
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 2 weeks, 4 days ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 1 month ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 4 months ago

2 months, 3 weeks ago

*??* Бундан роппа-роса 33 йил аввал, 1991-йил, 31-август:

“Мен шу бугундан эътиборан 1-сентябрни Мустақиллик куни – умумхалқ байрами деб эълон қилишни таклиф этаман!” – Ислом Абдуғаниевич Каримов

Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муборак бўлсин азизлар!

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
?** https://t.me/Soyadagi

2 months, 3 weeks ago

Қачон газ балон келади?

Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани "Сегаза" МФЙга 4 ойдан бери суюлтирилган газ келгани йўқ.

Талаб қилсак ҳам келмаяпти, МФЙ, раиси, Халқ қабулхонасига ҳам мурожаат қилдик.

Нима давлат аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашдан воз кечдими ёки ватанпарвар, лўттивоз рахбарлар ишими бу, муносабат билдирсангиз дейилмоқда газ масъулларидан норози мурожаатчилар.

П/С: Вилоят газдагиларни уйғотворилар!

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
?**** https://t.me/Soyadagi

2 months, 3 weeks ago

Салгина шамол бўлиб андак ёмғир ёғса юрагим ғаш бўлади!

Андижон шаҳар "Далварзин" МФЙ, худудидан бошқа худудларга қараганда кўп свет ўчади? Негалиги масъулларга аён. Қайси итти боласи светни ўчимоқда десам итларга хурматсизлик бўлмайдими дейишдан чарчамаймиз худдики светни ўчиришдан чарчашмаганидек.

Қишда светни светафор қилиб ташадилар ўртоқлар ёз ойидамиз халиям. Ишдан энди қайтиб салгина ҳордиқ олишни имкони борми? Салгина китоб мутолаа қилишнинг ҳам имконсиз. Салгина шамол бўлиб андак ёмғир бўлса шуми энди светни ўчиришга сабаб қўлинг сингур дийишимизи кутяпсизларми?

П/С: Африкадаям бунча кўп свет ўчиришмаса керак! Шағамни босиб қўяман шекиллик қировлик кунларга назаримда!

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
?**** https://t.me/Soyadagi

5 months, 2 weeks ago
5 months, 2 weeks ago

Ички ишлар терговчилари коррупцион муносабатларга киришишининг асосий сабаби нима?

Муқаддам каналимизда Андижон шаҳрида терговчи мурожаатчига жиноят иши қўзғатиш билан қўрқитиб, адвокат ёрдамидан фойдаланишга имконият бермасдан соат 23:00лар атрофида куни билан нонвойчилик қилиб чарчаган аёлларни ҳужжатларга имзо қўйдириб олганлиги , Яккасарой туман ИИБ терговчиси ва турли ҳудудлардаги профилактика инспекторлари ҳуқубузар ва жиноят иши бўйича жабрланувчининг ҳақиқий исмини аниқламасдан, бошқа шахснинг шахсий маълумотларини киритишганликлари бўйича чора кўрилмаётганлиги, Ички ишлар вазирлиги тергов департаментининг терговчиси фирибгарлик жинояти бўйича жуда кўп миқдорда зарар етказишда(!!!) айбланган шахсга танланган қамоқ эҳтиёт чорасини бошқа шахсга ТЕГИШЛИ БЎЛГАН мулкни "айбланувчининг ўз мулкини" қабул қилдик деб, 7 миллион сўм эвазига гаров эҳтиёт чорасига алмаштирганлигини ёритган эдик.

Бошқа сайтларда ҳам мазкур ҳолатлар каби воқеалар ёритилса-да муносабатлар билдирилмаслиги оқибатида куни-кеча Яккасарой тумани ИИО ФМБ Тергов бўлимининг 3 нафар терговчи ва суриштирувчиси 7.000 АҚШ доллари эвазига ЖИНОЯТНИ БИР МОДДАДАН БОШҚАСИГА МАЛАКАЛАШ УЧУН пора тариқасида олганлиги бўйича қамоққа олиш ҳолатлари каби салбий оқибатларга олиб келишини ИИВ ва Бош прокуратура раҳбарияти қачон тушунади?

Давлат хавфсизлик хизмати ва Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари юқоридаги тадбирни амалага оширганликлари бўйича тасанно деймиз!

П/С. Муҳтарам кузатувчилардан куйидаги савол бўйича фикрларини кутиб қоламиз:

- ички ишлар тизимида фаолият юритаётган терговчиларни пора олишга ундайдиган қандай салбий омилларни биласиз?

Telegram

Фатима Жураева

Ички ишлар терговчилари фуқароларни ҳуқуқларини бузишлари қачонгача давом этади? Куни кеча cайтимизга прокуратура органларининг ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган мурожаатчимиз, ҳозир яна қайта шикоят йўллабди. Мурожаатчига кўра унинг синглисининг номидаги…

5 months, 2 weeks ago

Шундай нарсалар борки хаттоки икки бошли аждарҳонинг ҳам боши камлик қилади!

Мен ёшларни Қуронбоев ва Алишер Саъдуллаевга беришган деб ўйлаб юрардим. А бу ёқда ёшларни эгаси Бахти Ташкентский бўлиб чиқаяпти. ?

Ким берган? Ўзини давлат деб юрганлар берган. Биз ишонган ўша давлат яъни. Мафиянинг эътирофини ҳамма кўрди менимча.

Ёшлар аниқ бўлди майли. Қолганларни эгаси ким? Бобойлар кимда? Дўхтирлар кимда? Малимлар кимда? Бизни кимга берган масалан бу давлат? ?

Биз қўйлар чўпонимизни танишга хаққимиз бор, айтинглар энди уям ўзи судларда туриб айтмасидан.

П/С: Фикр интернетдан олинди. Лекин бир нарсага хайронманда депутатларни кимга бериганикина! Масаланда ?

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
?**** https://t.me/Soyadagi

5 months, 3 weeks ago

Адлия бошқармаси масъуллари амалдаги қонунчилик нормаларини билмайдими?

Жорий йилнинг 16 май куни фуқаролар мурожаатига асосан депутат сифатида Андижон вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг қабулига фуқаро билан бордик. Бизни, вилоят Адлия бошқармасида ўзини режалаштириш ва назорат таҳлил бўлими бош маслаҳатчиси деб таништирган Жалолдинов Нодирбек исмли масъул кутиб олди.

Шахсан депутат сифатида тегишли тиртибда ўзимни таништириб, Адлия бошқармаси бошлиғи билан учрашув ташкил қилиб беришни сўрадим.

Н.Жалолдинов эса ўз навбатида бошқарма бошлиғи фуқароларни фақат ҳафтанинг жума кунлари қабул қилишини, бошқа кунлари қабул қилмаслигини маълум қилди.

Мен эса адлия ходимига "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида"ги Қонуннинг 13-моддасига кўра Депутат ўз ваколатларини амалга ошираётганда тегишли ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслари томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқидан фойдаланишини тушунтиришга уриндим.

Афсуски ё билимсизлиги, ёки Президентимиз таъбири билан айтганда валломат қиёфасидаги айрим мансабдор масъуллар мазкур қонунчилик талабини тушунишни мутлақо хоҳлашмайди.

Жумладан, мазкур ҳолатда ҳам адлия ходими Андижон вилоят бошқармаси бошлиғининг қабулини ташкиллаштиришни истамади.

Ўз навбатида ходимнинг билимидан шубҳаланган ҳолда бошқа гап-сўз қилишни хоҳламадик ҳамда Н.Жалолдиновга оғзаки мурожаатимни рўйхатдан ўтказишни сўрадим. Лекин, яна бир бор афсуски ушбу адлия ходимининг такидлашича оғзаки мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш дафтари йўқ экан ва бўлмаган ҳам деб тушунтирди.

Қизиқ ҳолат тўғрими?

Наҳотки вилоят адлия бошқармасида қонунда белгиланган оғзаки мурожаатларни рўйхатга олиш дафтари мавжуд бўлмаса?

Нима ҳам дер эдик, барча туман (шаҳар) адлия бўлимларида бор дафтар, вилоят бошқармасида йўқ бўлса?

П/С: Андижон вилоят прокуратурасидан мазкур ҳолатни назоратга олиб, оҳирги икки йилда вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисига”ги Қонуни талаблари ижроси бўйича (айниқса 23-модда талабларини) ўрганиш ўтказишларини сўраб қоламиз.

Ажаб эмас, шундан сўнг аксарият билимсизларнинг ҳуқуқий саводи ошиб қолса?

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
?**** https://t.me/Soyadagi

[​](https://telegra.ph/file/c1c0c9fd88e5c5e5970af.jpg)**Адлия бошқармаси масъуллари амалдаги қонунчилик нормаларини билмайдими?**
5 months, 3 weeks ago
**Ҳурматли Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара …

Ҳурматли Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева!

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов танқидий материалларга дарҳол муносабат билдирилиши керак деган эди ҳабарингиз бўлса.

Бу сўз вилоятлардаги Адлия бошқармаларига ҳам тегишлими ёки бу сўзлар ўз аҳамиятини йўқотдими?

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
?**** https://t.me/Soyadagi

5 months, 3 weeks ago
***⁉️*** **Лимит жон бошигами ё бутун …

⁉️ Лимит жон бошигами ё бутун бир хўжаликками?
✔️ Агар хонадонда 5 киши истиқомат қилса, 200 кВт лимит кесимида бу хар бир одамга ОЙИГА 40 кВт тўғри келади дегани.

✔️ Энди шу 40 кВт электр энергияни 31 кунга бўлиб юборайлик. Шунда хар бир одам кунига 1,3 кВт ток ишлатиши керак бўлади.

*⁉️ Орамизда соха мутахассислари бўлса илтимос ёзиб юборинглар 1,3 кВт электр энергияси бир кун учун битта одамга етарлими?*

6 months ago

Ватанпарвар ким?

Бир куни масъул ходим мени чақириб, ишимда ватанпарварлик етишмаётганидан шикоят қилишди. Чунки мен ҳужжатларда ёзилганидек таътилга чиқаётган, касал бўлсам, даволанаётган, иш вақти тугаганидан кейин ҳам ишламаётган эмишман.

Аслида бутун жамиятда ватанпарварлик деганда шунақа қараш шаклланган. Сизни ватанпарвар дейишлари учун таътилга чиқмаслигингиз, даволанмаслигингиз, ярим кечгача ишлашингиз керак. Ҳалоллигинг, иш самарадорлигинг, билим даражанг умуман аҳамиятсиз.

Аслида ватанпарварликнинг битта мезони бор: шунчаки ҳалол яшаш!

Ишонаверинг! Мен ярим кечгача ишлайдиган ўғриларни, таътилга чиқмайдиган таъмагирларни, касал бўлса ҳам даволанмайдиган ғийбатчиларни кўрдим.

Ўзи тепада ҳамма “ватанпарвар”лар тўлиб кетди. Тиним билмай ишлашишади. Лекин ҳеч қандай олдинга силжиш йўқ…

Ҳалол инсонларни қадрламас эканмиз, кундан кунга чўкиб бораверамиз. © adolat_kuychisi

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
?**** https://t.me/Soyadagi

[​](https://telegra.ph/file/133fc32fd9c7c494cca52.jpg)**Ватанпарвар ким?**
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 2 weeks, 4 days ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 1 month ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 4 months ago