Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago
Ота-онани дуоси ижобат
Бир йигит бошидан ўтқазган воқеани сўзлаб берди...
Отам фалаж эдилар. Бир куни ўртоқларим билан гапга кетаётгандим. Отам менга "Болам мени ташқарига олиб чиқиб айлантир" деб қолдилар. Отамни ташқарига олиб чиқиб, кўчага чиқиб ўртоларимга "Кетаверинглар, ўзим етиб оламан" деб уйга қайтдим.
Отамни ховлида айлантириб юрсам, "Опангни уйига олиб бор" дедилар. Опам махалламизга келин бўлиб тушган эди. Бу ёқда гапга бориш керак, улфатлар кўз тикиб ўтиради...
Кекса отамни гапини қайтара олмадим. Опамни уйига олиб бордим, қуда амаки ҳовлида сурида ўтирган эканлар, жуда хурсанд кутиб олдилар. Опамни чақириб ошга буюрдилар.
Энди у ерда қолиб кетишга ақлим етди, ва телефонимни ўчириб қўйдим. Ўртоқларим тел қилаверишини билардим. Ошни бирга ҳаммамиз ўтириб едик. Вақт ҳам алламахал бўлиб қолди.
Отамни уйга олиб келдим. Отам жуда хурсанд бўлиб дуо қилдилар.
Олдиларидан чиқиб кетаётсам "Ўғлим мандан хафа бўлма, нима учундир бугун гапга боришинга кўнглим йўл қўймади" дедилар. "Йўқ отажон сизни хурсанд қилиш мени вазифам" деб дуоларини олиб чивиб кетдим. Уйга кириб телефонимни ёқишим билан роса смс келди.
Бу ҳаммаси ўртоқларимдан эди. Ётиб ухладим. Соат 12 ларда тел келди. Бир дўстим тел қилаётган экан. Бир кўнглим телни олма деди. Гапга бормадим маст бўлиб тел қилаётган деб ўйладим. Аммо бу дўстим билан мен умуман ичмасдик.
Яна тел қилди, олдим. Кеча гапдан қайтаётган ўртоқларим автоҳалокатга учраганини, улар ҳозир шифохонада эканини айтди.
Шифохонага етиб борганимда икки дўстимиз жонлаштиришда, рулдаги дўстимиз эса вафот этган эди. Қаранг, агар мен ҳам гапга борганимда албатта шу машинада бўлардим.
Икки дўстимиз ҳам бир хафтани ичида орамиздан кетишди...
Аллоҳ бемор отамни ёлғиз қўймаслик учун кўнгилларига солган эканда...
Мана отам ҳам ўтиб кетдилар, аммо доим ота-она дуоси қакида гап кетса шу воқеалар ёдимга тушади.
ЎТГАНЛАРНИ АЛЛОҲ РАҲМАТ ҚИЛСИН, ОХИРАТЛАРИНИ ОБОД ҚИЛСИН!..
Қабрга мос жойни топиб кавлади. Жасадни қабрга қўйиб, унинг тепасида қўлини очиб узоқ дуо қилди. Аёл эса у ёқ бу ёқдан гул узиб келиб қабрга тиккан бўлди. Чўпон кетди. Аёл жуда чарчаган эди. Бир чеккада узоқларга тикилиб ўтирди. Кеч тушди. Аёл ўша ерда тонггача ухлаб қолди...
Эрта тонгда имомнинг эшиги тақиллади. Қишлоқ оқсоқоли ҳовлиққанча эшикни қоқарди.
– Домла, домла афанди... дерди ҳаяжонда. Имом қўрқиб эшикни очди.
– Туш кўрибман. Ҳалиги телба одам бор эдику... Мен уни жаннатда юрганини кўрдим. У менга қараб кулар эди. "Ҳаққим сенга ҳалол бўлсин", дерди. Имом ҳайратланди. Чунки, шунга ўхшаш тушни ўзи ҳам кўрганди
– Кел, ичкари кир, демоқчи эди. Узоқдан яна бир одамнинг бақириб келаётганини кўришди.
– Мен сизга айтмадимми, мен сизларга айтмадимми, дерди. – Мен тушимда уни жаннатда кўрдим... Яна уч тўртта одам айни тушни кўрганларини айтиб келдилар. Бу ерда бир гап бор. Кечаги ўзларининг ишларидан ҳижолат бўлдилар.
– Унинг уйига борамиз. Хотиндан узр сўраймиз. Нима бўлганини ҳам аниғини биламиз.
Унинг уйига бордилар. Эшикни очган хотин хавотирга тушди. Одамлар аёлдан узр сўрадилар. Жасадни қаерга қандай қилиб қўйганини сўрадилар. Хотин бўлган ишларни гапириб берди. Улар хотиннинг гапларини жон қулоқлари билан тингладилар. Чўпонни топишга қарор бердилар.
– Чўпонни олдига боришимиз керак, дейишди.
Йўлга тушдилар. Кетар эканлар, ўзаро гапириб кетардилар:
– Аслида чўпон авлиё бўлса керак... Ҳизрдир балки... Ўзи ўлган одам ҳам унчалик ёмон одам эмас эди....
Айтилган ерга келдилар. Чўпон қўйларини ўтлатаётган эди. Одамларни кўриб ўрнидан туриб уларга пешвоз чиқди.
–Хайрдир. Тинчликми?
Уларни ўтқазиб, сут билан меҳмон қилди. Одамлар кечаги ҳодиса ҳақида гап очишди. Чўпон одамларнинг гапидан ҳеч нарса тушунмади.
– Мен бир ғариб, оддий одамман. Жасадни кўмдим. Кейин тепасида туриб дуо қилдим. Бор йўғи шу...
– Нима деб дуо қилдинг? Шуни айтиб бера оласанми?
Чўпон қабрнинг четида туриб қилган дуосини айтиб берди:
"Аллоҳим! Мен бу ерларда қўйларимни ўтлатиб юрар эканман, Сенинг қулларинг келиб салом беришади. Сенинг номинг билан салом берганлари учун уларни сен юборган меҳмон деб биламан. Уларга яхши муомала қиламан. Уларни сут билан меҳмон қиламан. Боримни уларга улашаман. Аллоҳим, ҳозир эса, мен сенинг ҳузурингга бир одам юборяпман. Энди уни Сен кутиб олиб, Ўзинг меҳмон қил!...."
Шоолим Шомансур таржимаси
Тамом...
"М Е Ҳ М О Н"
Гуноҳкор бир одам эди у. Тайинли бир иш қилмасди. Бутун қишлоқ ундан безор эди. "Шу одам ўлса-да, биз ҳам қутулсакдик", дер эди ҳарким. Бир ўзи хотини билан яшар эди. Ўттиз йил яшашган бўлсалар-да, фарзандлари бўлмаган эди. Қишлоқ аҳли бундай аҳволдаги одамнинг зурриёти бўлмагани учун ҳам мамнун эдилар. Хотини эрининг аҳволига ачинар, лекин овозини чиқармасди. Ҳар кун уйда жанжал, ғазаб эди. Кунда ким биландир жанжал қилади. Аммо, у эри эди. Уйининг эркаги эди. У энди кексайиб ҳам қолганди. Ҳолдан кетиб борарди. Тинмай йўталар эди. Зинадан икки поғона кўтарилса, ҳансираб қолар. Титроқ қўллари билан папиросини зўрға ўрарди. Озиб кетган. Ўзи бўйи ҳам паст бўлганидан боладек бўлиб қолган эди. Бечора хотин қўлларини очиб дуолар қиларди. "Шу одам умрининг охирида бўлса ҳам, бир оз ислоҳ бўлсин", дея Аллоҳга ёлворарди.
Бир куни эрталаб одатдагидек, чол уйдан чиқиб кетди. Лекин, эртаси тонг отди ҳамки, уйга қайтмади. Хотини уни излагани чиқди. Ким билади, қаерларда қолди экан. Ҳамма ёқни излади. Чашма бўйига борди. Кўпинча шу ерда сув ичарди. Тополмади. Далаларни қидирди. Қишлоқнинг чор атрофига югурди. Ҳеч қаерда йўқ. Балки уйга келгандир, деб уйга қайтди. Йўқ, эри уйга келмаган эди. Қуёш ботай деб қолган эди. Шошиб таҳорат олди. Намозга турди. Намозни тугатай деганида, эшик тақиллади. Югуриб бориб эшикни очди. Ташқарида эри турарди. Аҳволи жуда ёмон эди. Тинмай йўталар эди. Кўксини кўрсатиб бир нарсаларга ишора қилди. Хотин эрининг қўлтиғига кириб, эрини етаклади. Ётоғига олиб келиб аранг ётқизди. Қария хотинига қараб йиғлар эди. Хотини ҳам йиғларди... Чол ўзининг ҳолидан афсусда эди. Тўғриланди. Хотинига бир нарсалар демоқчи бўлди. Бошини бир кўтариб, "Мендан рози бўл" демоқчи эди, аммо сўзини охиригача чиқаролмади. Боши ёстиққа тушди. Жони узилган эди...
Аёл унинг тепасида фарёд чекиб узоқ йиғлади. Кейин ўзига келиб, ўзини қўлга олди. Кўз ёшларини артди. Маййитнинг иягини боғлади. "Бориб имомга хабар берай", деб кўчага чиқди. Имомнинг эшигини қоқди.
– Имом афандим, бизники.... дея олди. Гапиролмади... Йиғларди у. Имом аҳволни тушунди. Имом қатъиятли одам эди.
– Бу одам бир марта бўлса ҳам масжидга қадам босмади. Мен унга жаноза ўқимайман, деди ва эшикни ёпди. Шўрлик аёл ночор аҳволда қолди. Кимга борсам экан, кими бор унинг? Бир чора тополмади...
Уйга қайтди. Эрининг жасадини ювди. Сандиғидан чиқарган бир неча метр оқ матога ўради. Жасадни елкасига олиб мозорга қараб йўл олди. Масжиднинг ёнидан бурилган эди, қишлоқ оқсоқоли бир неча қишлоқликлар билан бу томонга келаётганларини кўрди. Уларнинг ниятлари яхши эмасди. Толиққан елкаларидан жасадни секин ерга қўйди. Чўкка тушиб ўтирди. Қўллари билан юзларини тўсиб, ҳўнграб йиғлар эди. Оқсоқол хотинга яқин келиб деди:
– Буни қаерга олиб кетяпсан? Мозорга бўлмасин тағин. Уни тириклигида жабрини биз тортдик. Мозордагиларимиз унинг ўлигидан озорланмасинлар...
Хотин мажолсиз жасадга тикилганча узоқ жим қолди. Сўнг ичидан бир нарса келди. Бақириб йиғлади. Одамлар хотиннинг овозидан ҳуркиб нари кета бошладилар. Хотин жасадни елкасига олиб қишлоқ ташқарисига қараб йўл олди. Бир ялангликка етиб борди. Шу ерларга кўмса маъқул бўладигандек кўринди. Энди шу ерда у ҳеч кимга ҳалақит қилмайди, деди ўзича. Зотан, бошқа юришга мажоли ҳам қолмаган эди. Жасадни ерга қўйиб турган эди, оёқ товушлари эшитилди. Аёл тарафга қараб бир одам келар эди. Чўпон экан. Одам яқинлашиб келиб аёлдан ҳол аҳвол сўради. Аёл бошидан ўтганларини бирма-бир чўпонга гапириб берди. Чўпоннинг кўзига ёш қалқди. Аёлга раҳми келди.
–Сен хафа бўлма. Сенга ўзим ёрдам бераман, деди.
Давоми бор...?
Аёлнинг рўзғори анчадан бери бунчалик бут бўлмаган эди. Қандай бадавлат одам экан-ки, сабзи-пиёзидан, совунидан тортиб, ёғи, лаҳм гўшту унигача унутмабди. Яна бозордаги энг сархил мева-сабзавотлардан олганини айтмайсизми?
– Раисбува, мана шу аризани бир кўрсангиз, – деди у оқсоқолни кузатаётиб.
Турган жойида аризага кўз югуртирган маҳалла раиси унга таажжубланиб қараркан:
– Эсинг жойидами? Бу қўшнинг тиш дўхтири бўлса, маҳаллада ҳаммага яхшилик қилса, сизларгаям... – раис бирдан жим бўлди-да, э ҳайф сенга, дегандек қўл силтади.
Калта сочли аёллар ўз бўйнига эркакликни олган аёллардир. Соч калталаниб боравергани сари аёлда аёллик энергияси камайиб боради, ўрнини эса эркаклик хусусиятлари эгаллаб бошлайди...
Аёллик жозибаси сизда доим қолишини истасангиз, сочларингизни ҳадеб калталатишга уринаверманг...
Гўзал хаёт сари ...:
Ҳасад
Ўнг тарафига янги қўшни кўчиб келди-ю, бу аёлнинг тинчи бузилди. Эркак қўшни тиш дўхтири, хотини эса уй бекаси экан. Аёл қўшни деярли кўчага чиқмас, меҳмондорчилик ёки қариндош-уруғлариникига борса ҳам оиласи, болалари билан бориб келарди. Бир-икки марта кундузи “бир ғийбатлашай”, деб кирганида унинг Қуръон ўқиётгани устидан чиқди. Рўпарасида бир муддат пойлаб ўтирди.
– Узр қўшни, банд эдим, бирон кун бемалол чойлашармиз-а, – деди қўшниси китобдан бош кўтариб.
Аёлнинг аччиғи чиқди. Орадан бир-икки кун ўтказиб, бир нимани баҳона қилиб кирганида эса суҳбатлари қовушмади. Бир ҳамсоясидан шикоят қилиб: “Мен уни Худога солдим”, дея гап бошлаган эди, қўшни аёл: “Ҳар банданинг ҳукми Аллоҳнинг қўлида. Бировнинг айбу нуқсонини муҳокама қилиб ўтириш сиз билан бизнинг ишимиз эмас, ундан кўра болаларингизга яхшилик, оилангизга барака сўраб дуо қилинг. Мусулмонлик фарзларингизни бажаринг, намоз ўқинг, кенг феъл бўлинг”, дея насиҳат қилди.
“Кечагина маҳалламизга кўчиб келиб, бугун менга ақл ўргатяптими бу хотин”, деган ўй ич-этини тирнаб, уйига қайтди. Ўзини босишга ҳарчанд уринмасин, сира эплай олмади. Устига устак “Нега унинг рўзғори бадастир, нимага у бой-бадавлат кишига турмушга чиққану, менинг эримни иши юришмайди”, деган хаёллар, “Ҳа, ҳамма нарсаси етарли, бой-да, бу камбағалга нима десам ҳам бошини эгиб ўтиради, деб ўйлаяпти шекилли”, деган ўйлар унга тинчлик бермасди. Тўртинчи куни “Бир адабини берай, сира эсидан чиқмайдиган сабоқ бўлсин, ўз-ўзидан бўйни қисилиб қолади ҳали”, дея режа туза бошлаган ҳам эдики, дарвозаси тақиллаб, қўшни аёл кириб келди.
– Ассалому алайкум, опа, яхши ўтирибсизларми? Қўй сўйгандик, гўштидан сизларга ҳам илиндик, – деди қўлидаги халтани узатиб.
Шайтоний ўй унинг ич-этини тирнаб ўтди: “Энди садақамга муҳтож деб ўйлаяптими?”
– Керакмас, бекорга овора бўлибсиз.
– Нега унақа дейсиз, қўшни ҳақи бу, олмасангиз хафа бўламан.
– Биз қўй гўшти емаймиз, – тилидан шу гап учди-ю, ўзи ҳам хурсанд бўлиб кетди: – Ҳа, қўй гўшти емаймиз, болаларим ҳиди бор дейишади, ўзимнинг қон босимим ошиб туради. Бошқаларга берақолинг. Буни еб тағин “Тез ёрдам” чақириб ўтирмайлик...
– Сизга атаб олиб чиқувдим, ўзингиз емасангиз бошқа бировга берарсиз, олинг энди шуни, – қўшни аёл қўлидаги гўштни айвондаги музлаткич устига қўймоқчи бўлди.
– Йў-йў-йў, керакмас дедим-ку, обкетинг буни, қўйманг бу ерга! Бўлмаса ҳиди ҳамма ёқни тутиб кетади ҳозир!
У шоша-пиша пакетни олиб қўшнининг қўлига тутқазди. Аёл музтар бир аҳволда қайтиб чиқиб кетди. “Ғурурим ўлсин, олаверсам бўлмасмиди, бу ёқда эримнинг ишлари ўлда-жўлда бўлиб ётибди. Рўзғоримда тишга босадиган бир бўлак гўшт ҳам йўқ аслида”, деган ўйда ошхонасига кирди. Ярим кило картошка, икки дона пиёз, уч-тўртта бужмайган сабзидан бошқа ҳеч нарса йўқ. “Очимдан ўлсам ҳам бу хотиннинг қўлидан нарса олиб емайман”, дея яна ўзини ўзи овутди. Пиёзни жизиллатиб, устидан картошкани ташлаб апил-тапил қовурди-да, сув қуйиб, бир сиқим гуруч билан мастава қилиб қўя қолди. Шу маҳал қўшнининг ҳовлисидан чиққан қовурдоқ иси димоғига урилди. Бирдан яна жаҳли чиқиб кетди. “Қўй сўйдим деб мақтанишини-чи, ҳали мен ҳам сенлар каби бой бўлиб қоларман”...
Эртаси куни маҳалла оқсоқоли эшик қоқиб келди.
– Маҳалладан ёрдам пули сўрагандингиз, унинг иложини қилолмадик, лекин оилангиз учун бир ҳомий топдик. Фақат кимлигини айтишимизни истамаяпти, – оқсоқол шундай дея машинаси юкхонасини очди: – Манавиларни тушириб олинг. Маҳалладан ёрдам...
Давоми бор...?
Жиддадаги қирол Абдулазиз университетидаги ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади:
Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда, дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб, тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида, дадамнинг аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди.
Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар.
– Дада, ҳозир бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, дедим.
Қўлларини кўтариб дуо қилдилар.
Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб, тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни кейин китобларда келган маълумотларга солиштириб, тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди.
Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб, яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "Устоз янглишибди, бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборибди".
Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун хонасига кирдим.
– Кел, деди у. – Нима хизмат?
– Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, дедим. – Менга аниқ неча баҳо қўйилган?
– Исминг нима?
– Файсал.
– Хўш..., деди у рўйхатни кўздан кечириб. – Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл.
– Имтиҳон варақамни кўра оламанми? – дедим мен.
– Биласанми, деди пешонасини бир қашлаб олиб. – Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандларим билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим.
Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи-рост ҳаммасини айтиб берувдим.
– Унда, буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳнинг инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, – деди устоз.
Сайфуллоҳ Носир
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ
ЖАННАТ ЮЗЛИ ҚАЛБИ ЧИРОЙЛИ. ЖАННАТЛАРДА АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИГА ИНТИЛУВЧИ ИНСОНИМ
?????????????????????????????????
Бугунги кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин.
Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган доимий- доимий неъматларини сочиб қўйсин!
??????????
Роббим Сизни муҳтожликдан, қўрқоқликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, алжираб қолувчи қариликдан Ўзи асрасин!
?????????
Бошимиздаги тожларимиз жуфтларимизнинг умрларига, ризқларига, касбу корларига барокатлар берсин! Тупроқ олишса, олтин бўлсин, олтин бошлари омон бшлсин. Ҳамиша оиламизнинг ҚИРОЛи бўлиб юришсин!
?????????
Фарзандларимизни тарбияларини Ўзингга топширдик Роббим. Уларни ҳам умриларига, ризқларига, наслларига, касбу корларига барокатлар бергин!
??????????
Ҳамиша кўрганда кўзларимизни қувнатгувчи, Роббимнинг фарзларига ''лаббай" дегувчи, Ислом арконларини сўзсиз бажаргувчи, ерда юргувчи ,,Қуръон"лар бўлишсин.
????????
Ғамларини, кўзларида намларини кўрсатма, Роббим!
Орқамизда қолиб, хайрлилар ила, эҳсонлари ва Тиловатлари ила бизни эслагувчи!
?????????
Жаннатда Нурдан Тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
??????????
Роббим ота- оналаримизни, яқинларимизни, дугонаю, биродарларимизни, жамики ер юзидаги мусулмонларни Ўзинг паноҳингда асра. Мусулмонларингга кенглик бер, Ислом динига ривож бер, ажру мукофотларини зиёда эт!
???????????
Роббим дардмандларга- шифо, қарздорларга - кенглик, ҳомиладорларга, оқ йўл, уйланиб, турмуш қурадиган ёшларга - Солиҳ жуфтлар насиб этгин!
??????????
Роббим бизлар орзу қилганимизданда яхшироғини, кутганимизданда афзалроғини, сўраганларимзданда хайрлироғини насиб айла!
??????????
Роббим Сендан ҳалол ризқ, нафли илм ва мақбул бўлгувчи амал сўраймиз.
Илмимизни зиёда эт! Шундай Қуръон ўқишга бир овоз бергинки... тиловатимизни эшитган одамнинг қалбида ғашлик бўлса, ўрнини меҳр ва муҳаббат эгаллаб олсин!
??????????
Жаннатда Жамолингни кўрмоқ учун ҳам Илм бер! Ихлос бер! Тақво бер! Роббим!
Роббим ! Ўзинг рози бўлган нарсани, бизга кўрсат! Ўзинг рози бўладиган нарсани менга эшиттир! Ўзинг рози бўладиган нарсани бизга гапиртир! Тоатинг йўлида, бизни амал қилдир! Роҳматинг ва мағфиратинг, Фазлинг ва барокатинг эшикларини бизга очиб қўй! Ўйламаган томонимиздан бизни ризқлантир!
Оламга тинчлик, хотиржамлик, бахту саодат, меҳр ва муҳаббат, шодлигу қувонч ва илм неъматларингни сочиб қўйгин, Роббим!
Дуоимдасиз! Қалбимдасиз, меҳру муҳаббатимдасиз!
Тонгдан Сизга табассум илиндим, ахир табассум ҳам ҳадя, ҳам эҳсонку тўғрими.
Роббим
Қалби торликдан!
Қадри торликдан!
Қабри торликдан!
Паноҳингга қочаман!
Аллоҳ Сизга гўзал сабрни ва чиройли амалларни ҳамроҳ қилсин!
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух.
????????????????????
Ушбу воқеани ўқиб йиғладим ? ва сизларга ҳам илиндим.
Бутун танаси шолга чалинган даъватчилардан бири айтади:
«Мен аҳволи меникидан кўра оғирроқ бирон кимса бўлмаса керак, деб ўйлардим. Чунки бошимдан бошқа барча аъзоларим фалаж эди. Кунларнинг бирида устозларимдан бири: "Юр мен билан, сенга сенданда ёмонроқ аҳволдаги бир кишини кўрсатаман", деди. У билан бордим. Мен каби шал одамни кўрсатди. Лекин у мендан ҳам оғирроқ аҳволда эди. Чунки у шоллигидан ташқари эшитмас ва гапиролмасди.
-Тасаввур қилинг-а, умуман қимирламайди, эшитмайди ва гапирмайди!
Шу шол одам билан инсонни йиғлатадиган, мудҳиш бир воқеа содир бўлипти;
Бир куни аҳллари унинг олдига кирса, унинг кийими қон экан. У эса жим йиғлаб ётарди. Қарашса, икки бармоғи кесилган. - Ажабо, нима бўлди бунга? Қандай қилиб бармоғи кесилади?!! -
Билишсаки, унинг бармоқларини сичқон еган. У эса эшитмайди, ҳаракатлана олмайди, бировни ёрдамга ҳам чақиролмайди. Сичқон кириб, бемалол унинг бармоқларини еб битиради. У эса аламдан кўз ёш тўкиб, бармоқларига тикилгунча жим ётаверади!!!
-Сенчи?!!
-Сенинг бармоқларинг соппа-соғ!!
-Сенинг оёқларинг соппа-соғ!!
-Сен гапира оласан!!
-Сен эшита оласан!!
-Барча неъмат бор сенда!!"
Лаа илааҳа иллаллоҳ
Мен бу рисолани ўқир эканман, чуқур нафас олдимда Роббимга ҳамд айтдим - АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!
Сиздачи, сизда қандай муаммо бор?
ОТА... Шайх Алий Тантовий дурдоналаридан:
Бир йигит менга қуйидаги воқеани айтиб берди:
“Отам билан бир масалада келишолмай қолдим. Бироз овозимни кўтаришгача бордим. Олдимда китоб-дафтарларим турган эди. Уларни столим устига улоқтирдим ва ётоқхонамга кириб кетдим. Хафалик ва қайғу қалбим ва ақлимни бутунлай чулғаб олган эди. Ётоғимга чўзилиб, ёстиққа бошимни қўйдим. Ўзи одатда бирон нарсадан қаттиқ сиқилсам, ғам-андуҳ менга етса, ухлашга ҳаракат қиламан.
Одатдагидек, эртаси куни универститетдан чиқдим, меҳрибон отамга эркаланиб ва кечаги қилмишимни “ювиш” мақсадида: “Отажоним! Эшитишимга қараганда инсон оёғининг таг қисми устидан кўра юмшоқ ва майин бўлар экан. Бу гапни тўғрилигини аниқлаш учун муборак қадамингиз лабим билан буни тажриба қилишга изн берармикан?”, деб CMC ёздим. Хонадонимизга етиб бориб эшикни очсам, отам мени даҳлизда кутиб турган эдилар. Кўзларидан оққан ёш икки юзларини ювиб тушган эди. Менга:
– Оёғимни ўпишингга ҳаргиз ижозат бермайман. Сен айтган гап жуда ҳам тўғри, мен уни сен гўдаклик чоғингда оёғингни усти ва тагини ўпиб, синаб кўриб билганман, – дедилар.
? Отамнинг бу гапларидан кейин кўз ёшларимни тута олмадим”.
"Ўқинг, фақат йиғламанг" китобидан.
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago