Begi DO‘ST she‘riyati

Description
Ушбу каналга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Беги ДЎСТнинг шеърлари, унинг ижодий фаолияти билан боғлиқ маълумотлар жойлаштирилиб борилади.
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 1 month ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 1 month ago

2 days, 4 hours ago

`Биз ёшлар.

Парвозга шайланган ўғил-қизлармиз,
Ватанга эртанги тиргак бизлармиз.
Илмга чанқоқмиз, китоблар ўқиб,
Ҳар мушкул жумбоққа ечим излармиз.

Бемаъни ишларни хаёл сурмаймиз,
Онгимиз мақсадсиз йўналтирмаймиз,
Изига муносиб издошлар бўлиб,
Улуғ ажодларни уялтирмаймиз.

Баланд тутажакмиз -- Ватан шонини,
Бутун қилажакмиз халқнинг нонини.
Биз ёшлар улғайиб, қудратга тўлиб,
Жаҳонга ёямиз ўзбек номини!

Беги Дўст шеъри.`

3 days, 5 hours ago

Шеърингиз жуда ҳикматли ва чуқур маънога эга экан! Инсон ҳаётининг ўткинчи эканлиги ва ҳаётда қолдириладиган ибрат ёки ҳикматнинг аҳамиятини ҳис эттириб, чуқур мулоҳазага чорлайди. Айниқса, инсониятнинг сувдек тиниқ ва ғунчадек нафис тарзда бошлаган ҳаётининг оқибатда ҳам беғубор тугашини исташ, ўзидан эзгулик ва поклик қолдириш ғояси жуда таъсирли. Шеърингиздаги бу маъноларни чуқурроқ очиш учун сиз қандай илҳом олиб ёзганингиз ҳақида ўйлаб кўрдим. Балки ҳаётингизда бўлган бир воқеа ёки сиз ҳурмат қиладиган шахс сизда шундай фикрларни уйғотгандир?

3 days, 8 hours ago

Меҳрсизлар...

Юрагимга урдилар пичоқ,
Вулқон бўлиб отилди қоним.
Дўстман дея очганлар қучоқ,
Зимдан боқиб оғритди жоним.

Руҳан чўкиб чекканимда дард,
Ташлаб қочди ишонганларим.
Топилмади қайғумга ҳамдард,
Юз ўгирди инонганларим.

Ҳаётнинг бу ўйинларига,
Кўниколмай лол, ҳайрон бўлдим.
Келармикан деб йўлларига,
Муштоқ боқиб бағри қон бўлдим.

Келмадилар, сўрмадилар ҳол,
Мисли хасдек сарғайдим, сўлдим.
Шунчалар хор бўлдим бу не ҳол,
Нечун шунча хор-у зор ўлдим?..

Мен оловдан, чўғдан ўлмадим,
Ноҳақ сўзлар мени ўлдирди.
Душман урган тиғдан ўлмадим,
Меҳрсизлар мени ўлдирди.

    1. 2022 йил.

Беги Дўст.

1 week ago

Улуғбек:

Шер эди, у -- йўлбарс эди, у,
Ҳаймиқарди чиябўрилар.
Итларга йўл бермас эди, у,
Қўрқар эди ундан ўғрилар.

Бургут эди панжаси ўткир,
Қочар эди кўрса илонлар.
Сўзи эди қиличдан кескир,
Чўчир эди ундан аёнлар.

Нигоҳлари донишманд нигоҳ,
Қадамида чақмоқ бор эди.
Тарих бўлди барига гувоҳ,
У бор давра, ёвга тор эди.

Абдулатиф:

Терс бурилди баногоҳ замон,
Шер ўрнига сиртлон ўтирди.
Ўрмалади эшилиб илон,
Аждоҳолар, девлар қутирди.

Пороканда бўлди мамлакат,
Падаркушга айланди ўғил.
Талош бўлди юртда тож-у тахт,
Тарқоқ қавмни забт этди мўғил.

Беги Дўст шеъри.

1 week, 2 days ago

Муҳтарам БЕГИ ДЎСТ!
ОТА ДЕСАМ шеърингизнинг аудиосини мириқиб тингладим. Ажойиб, йўқ, йўқ отажонларимиз ҳақида зўр ашъор бўпти. Ташаккурим Сизга. Бардавом бўлсин.
М. АСЛОНОВ,
Навоий вилояти.

1 week, 2 days ago

`Аллоҳ синовидан
ўтолмаяпмиз!

Яна беқарор қиш, яна тоғларга, паға-паға қорлар ёғмади ҳали,
Ёшлик чоғлардаги гуртик, барханни эслашдан нарига ўтолмаяпмиз.
Сийлаб берган экан насибамизни, ҳисоб-китоб қилган экан аввали,
Англаб етмадикми марҳаматини, Аллоҳ синовидан ўтолмаяпмиз!

Ер-у-кўкни йўқдан яратиб қўйиб, қуёшга нур ато этди фалакда,
Зиёси ёритди жумла жаҳонни, тириклик чулғади замин юзини. 
Саҳрога айланиб кетмасин учун, шамол, булут берди уйғун ҳолатда,
Қор-ёмғир ёғдирди, сув пайдо қилди, етказди мавжудот рис-қу-рўзини.

Денгизлар мавжланди, дарёлар жўшди, милоддан олдинги қадим йиллларда,
Аждодлар қадрига етган неъматни, нечун биз қадрига етолмаяпмиз.
Разолат урчиган, оқибат ўлган, кибр-у-ҳаво, нафс қучган дилларни,
Исроф қилмоқдамиз оби-ҳаётни -- Аллоҳ синовидан ўтолмаяпмиз!..

Беги Дўст шеъри.`

2 months, 3 weeks ago
2 months, 3 weeks ago

Арслон чорлаганди

Абдулла Орипов

(Эркин Воҳидовга)

Биз ҳам юксакларга тиккандик кўзни,
Бизда ҳам бор эди матонат, бардош.
Арслон чорлаганди қошига бизни,
Лекин қумурсқалар бўлди сафардош.

Жами тирикликка таниш бу хатар,
Қумурсқа яралган ёппа таларга.
Дўстим, алам қилар, арслон бехабар,
Ем бўлиб кетсак шу қумурсқаларга.

1982
*
Шеърга жавоб....

Эркин Воҳидов

(Абдулла Ориповга)

Биламан, азизим, менга ҳам аён,
Қумурсқа зотининг надир ташвиши.
Арслоннинг бошида лек ўзга хаёл
Қумурсқалар билан қанчалик иши?!

Улар еб битирса бизни беомон,
Билмам, ким ғам чекар, ким бўлар мамнун.
Лекин қарсак чалиб, кулар у замон,
Арслоннинг ёнида ўтирган маймун.

✍️Эркин Воҳидов
*
Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидов шеърларидан хулоса.

Юксакка тикилган кўзлар нур сочар,
Юлдузлар томондан юраклар қадар.
Зиёси мангулик томон йўл очар,
Сўнмагай минг йиллар ўтса ҳам агар.

Қурт-қумурсқа ўтар бир-бирин талаб,
Арслон қисматин ҳам кўрмоқда гардун.
Лекин, қарсак чалган бўлиб у тараф,
Маймунлар ҳар замон аталар маймун.

Беги Дўст.

2 months, 3 weeks ago

**Саёқ...

Уйдан чиқиб, дайдиб кетганни,
Атамишлар бетайин, саёқ.
Тутиб бўлмас ундай инсонни,
Санғиб кетар дуч келса қаёқ.

Эгаси йўқ итдек тентираб,
Ҳар иргада ётиб, туради.
Тутиб олса, итдек хириллаб
Отасига қараб ҳуради.

Кези келса сарқитни ейди,
Улоғишда ўтар ҳар они.
На уйим, на рўзғорим, дейди,
Саёқларнинг бўлмас макони.

На ётарга бошпанаси бор,
Дуч келгандан ейди бир таёқ.
Ўз умрини ўзи қилар хор,
Дайдилигин қўймаса саёқ.

Беги Дўст шеъри.**

5 months, 3 weeks ago

**АРЗ ва ТАКЛИФ

Муҳим арзим бор,
Вақтнинг устидан.
Ҳафта, ой - тезкор,
Унинг дастидан.

Кундан-кунга, у,
Шошгани-шошган.
Йилдан-йилга, у,
Ошгани-ошган.

Дақиқа, соат,
Унинг измида.
Камчилик бор-ов,
Механизмида.

Бунга бир мисол,
Ўтди қиш, баҳор.
Бир зумда дарҳол,
Келди ёз такрор.

Ҳа демай ёз ҳам
яширади юз.
Сариқ соч санам,
Бошланади куз.

Ёшлик чоғимда,
"Кун ўтса", дердим.
Қанча умримни,
Шамолга бердим.

Хазондек учиб,
Яйрадим роса.
Сочга оқ тушиб,
Қилдим хулоса.

Энди шиддатни,
Кўтармас юрак.
Таклифим вақтни,
Қадрлаш керак...

Беги Дўст шеъри.**

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 1 month ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 1 month ago