Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 2 weeks, 1 day ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months, 1 week ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago
Hissiyotlar va shaxsiy manfaatga asoslangan bahslar odatda muammoni hal qilishga emas, balki kimning fikri ustun ekanini yoki kimning “haq” ekanini isbotlashga qaratiladi. Bunday bahsda haqiqat topilmaydi, balki munosabat buziladi.
Ziyodulloh Kabir ✍🏼
Юзлари енгил ҳаётдан ялтираётган, эгнидаги бир дона либосини олиш учун фаррошнинг бир неча йиллик ойлиги кетадиган, ўзини ҳар хил унвонлар билан номлаб олган хонимлар сабр ва шукр ҳақида гапириши менга заррача таъсир қилмайди. Шу даражада ёқмайдики ҳатто бир минут тинглашга ҳам тоқатим йўқ . Уларда носамиймийлик, айтаётган гапига ўзи ҳам ишонмаслик ва амал қилмаслик сезилиб туради. Уларда актрисалик маҳорати бор холос, мимикалар билан турли оҳангларни маромига етказиб гапиришни билади холос, ичи бўм-бўш. Уларнинг иймон ва исломдан бор бисоти бошига ёпишиб турган рўмолию бўртиб турган кўкси бўлса керак холос яна билмадим. Ёмон одамлар эмас аммо насиҳат қилиш, қандай яшашни ўргатиш уларга эмас деб ўйлайман. Содда аёллар уларнинг башанг кўринишига алданиб қолмасин. Гапга уста бўлиш ва бадавлат кўринишнинг ўзи ақл ўргатишга етарлимас.
Фаизиддин Мўмин ✍🏼
"АБОРТ"
Шу десангиз, бугун бир қишлоқдошим билан телефонда гаплашдим. Мендан 13 ёш кичик йигит. Аммо, жуда ақлли, жуда баракали йигит. Тадбиркорлик билан шуғулланади. Иймонли, саховатпеша бойлардан бўлиб кетган. Икки йил олдин қишлоғимизга борганда ҳам муваффақиятларини кўриб, анча хурсанд бўлгандим. Ота-оналарини юбормаган давлати қолмабди. Ҳаж-умра сафарларигача юборган. Такасалтанг акаларини ҳам одам қилиб, ўзи ишга олибди. Қўйингки, бир оилани қашшоқликдан чиқариб, ўзига тўқ оилалардан қилган. Ҳаттоки, бировларнинг контрактларигача тўлаб берган баракали йигит бўлибди. Анча сухбатлашдик!
У йигит билан сухбатимиз тугаб, болалигим эсимга тушди. 5 ёки 6-синфлар эдим. Маҳалламиздаги масжиднинг ёнида қўй боқардим. Масжидга келадиган чоллар мени яхши кўришарди. "Баҳодиржон, кел Азонни айтиб бер сени овозинг яхши!" деб азон айттиришар эди. Жуда кўп вақтим ўша масжидни атрофида қўй боқиб, чоллар билан сухбат қилиб ўтган. Балки, шунга мижғовроқ бўлиб қолгандирман)
Кунлардан бир кун қўй боқиб турсам, ўша масжидда орттирган бобо жўрам, Мардон бува, чорпояда (сўри) кампири билан овқатланиб ўтиришибди. Мени кўриб, "Кел, манави узумдан ол!" деб чақириб олишди. Мардон бува мен билан гаплашишни ёқтирар эди. Гаплашиб ўтирсак, Мардон бувани яқинда турмушга чиққан қизи кириб келди ва чорпоянинг бир четига йиғламсираб ўтирди. Мардон бувани кампири Мардон бувага қараб, "Чол, қизингиз қорнидаги боласини олдирмоқчи экан. Эри 2 та боламиз бор, ўзи зўрға кун кўраётган бўлсак, учинчиси керакмас деябди экан" деди.
Бу гапни эшитган Мардон бува ҳиндча кинодаги "Амриш Пури"нинг бидиш-бидиш-бидиш қилиб, қарашидан қилиб қаради-ку. Кампир билан қиз уёқда турсин, мен ҳам қўрқиб кетдим. "Хўш, эринг шунақа деябди экан. Сенчи?" деди қизига қараб! Қизнинг ўрнига кампир жавоб берди. "Қизингиз ҳам, иккита болани катта қилгунча қийналибди. Қизингиз ҳам рози экан" деди. Мардон бува бу гапни эшитиб, боягиданда важоҳатли кўриниб кетди ва
"Афсус, афсус" деди. Кейин, қиз: "Нимага афсус деябсиз, дада?" деди.
"Бундан 28 йил олдин, онанг сенга ҳомиладорлик пайтида сени ҳам олдириб ташламаган эканмиз. Афсус!" деди. Шу ерда сухбат тугади. Ҳамма ҳар тарафга кетди.
Бояги гап ўша қизга ҳам, куёвга ҳам қаттиқ таъсир қилган шекилли, ўша фарзандни дунёга келтиришди. Ўша йигит, мен билан бугун телефонда гаплашган саховатпеша бойвачча йигит!
Шундай азизлар, эртага нима бўлишини, қандай бўлишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Қаердан биласиз бугун сиз ҳар хил сабабларни рўкач қилиб, олдириб ташламоқчи бўлаётган болангиз, сизни халоскорингиз бўлар, сизга тож кийдирадиганлардан бўлар!
Баҳодир Искандаров ✍🏼
Bugungi kundan lavhalar... 🥰
Kuningiz barokatli bo‘lsin!.. 🤲
#RossiyaMoskovskayaOblast
@MuslimaTeleboshlovchi
Эркакми аёлми юрагини кенгайтиришга ҳаракат қилиши лозим. Юраги тор одам жуда ёқимсиз ва бахтсиз бўлади. Уни тиллоларга кўмиб ташласангиз ҳам ғижиниб малолланиб зерикиб норозиликда яшайди. Юрак кенглиги қадар бахтиёр бўласиз. Иймон зиёдалашиб ихлос ва тақво кучайган сари юрак кенгаяверади. Юраги энг кенг инсонлар пайғамбарлар бўлган .
Баъзилар бадавлат яшасада юраги тор, йўқ жойдан муаммо қўзийверади чунки юраги тор. Баъзилар эса қашшоқликда машаққат ва мусийбатда яшайди аммо юраги кенг, қалби хотиржам.
Айрим эркаклар нега ҳамма нарсани таъминлаб қўйиб меҳр ва эътибор кўрсатсам ҳам хотиним норози дейди. Муаммони мутлақо ўзингиздан изламанг, юраги тор хотин бошингизга битган экан энди бу мусибатга юрагингизни кенгайтириш орқали сабр қилинг ёки талоқ қилинг.
Юраги кенглик энг катта неъмат, буни касб қилиш орттириш мумкин. Иймон, солиҳ амаллар , ибодат ва зикр орқали юрак кенгаяди. Илм олиш ҳам юракни кенгайтиради. Мўъмин ва мухлис бандалар билан бўлиш ҳам юракни кенгайтиради. Аксинча юраги торлар билан муносабатда бўлиш юракни торайтиради. Молпараст дунёпарастлар билан бўлиш ҳам юракни торайтиради.
Фаизиддин Мўмин ✍🏼
**Она қариб қайнона бўлгач, нима ютади-ю, нималарни ютқазади?
Ютгани мисқолча, ютқазгани бисёрдир. Келинг, унинг ютқизишларини эринмай санаб берайин:
Қайнона келинли бўгунча умрини сарфлади, ҳуснини сарфлади. Игна кириб, игна чиқди – тер тўкди. Яхши емади, яхши киймади, тўйга тайёрланди.
Чиройли уйларни келинга бўшатиб, ўзи минг розилик билан пойгакдаги эски уйга сурилди.
Авваллари ўз уйи ўлан тўшаги эди, овозини хоҳлаган пардага қўйиб гапирарди. Энди эса орага истиҳола тушди, сўзни секингина, у ёқ-бу ёққа қараб айтадиган бўлди.
Олдин бирор кун гўштсиз овқат қилса ҳам бўлаверар эди, энди уят бўлади. Орада бегона бор, қозон сифатли қайнаши керак.
Келин йўғида ёзилиб ҳасратлар айтилар, ёзилиб режалар тузиларди. Энди эса тилини ютиб ўтириши керак. Сири ёйилиб кетиши, айби очилиб қолиши мумкин.
Авваллари уйида подшодек ёйилиб яшарди, истаган ерида ястаниб ётаверар эди. Энди эса “Келиннинг олдида афт-бошим айб қилмагудайми, устимдаги кўйлак жуда эскирмаганми, шу рўмолни ўрасам бўлаверармикин?” деган андиша етмагандай, “Ётишим хунук кўринмаяптими?” деб чўзилгани пана жой қидирадиган бўлган.
“Болаларим катта бўлди, энди тоғора бозор, касал бозордан қутулдим” деганида келини туғиб, онага айлангани-чи? Ўзиникиларда бақувват эди, энди бели бешга бўлинганда набира боқишларига нима дейсиз?
Ундан ҳам баттари жонидан бўлган ўғлининг унга айтадиган гаплари тугаб бораётгани ва ҳоказо...
Айтинг, қайнона шу туришида яйраб кўриняптими? Яна ҳамма гина қайнонаданми? Мана, ҳозир сизнинг гўшакдаги сўзларингизни эслаяпман: “Ахир, опажон, ёшлар ҳам яйрашсин, қайноналар уларнинг яхши яшашига ҳалақит бермасин-да”,-дедингиз. Болажоним, айтинг-чи, ким кўпроқ яшаш имтиёзига эга: қайноналарми ёки ёшлар? Ахир қайнона бу дунёдан чиқиб кетишга ҳозирданоқ тайёрланаётган одам-ку! Кетиб бораётган, ўтиб бораётган одамга иддао қиласизми?
Жами уйланган фарзандларга мурожаат қилмоқчиман: ўғлонлар, қайнона аталган аёл умр бўйи йиққани, ясагани, яратгани, топган савобу луоларини сизга атаб, қолдириб кетяпти. Юрагим увушиб айтамнки, ҳатто у бир кишилик ўрнини ҳам сизга бўшатиб кетишга тараддуланяпти! У сизни деб ўпирилди, сизни деб қуриди. Кимнинг ўлгиси келади бу дунёда?! Унинг ҳам ҳеч ўлгиси йўқ аслида! Аммо “Қувватим кетиб, ёрдамим тугаганда, боламнинг харажатлари кўпайганда топганини еб ётавераманми?” деб ҳам кетишга чоғланиб қоларкан у.
Унга яхшилаб қаранг. Озгина иш қилса, ҳансираб қоляпти, кетиб бораётганининг ишораси шу. Пешонасидаги ажинлар ажин эмас, уни етаклаб кетаётган йўллардир! Унинг кам гапириб, кам еганидан хавотир олинг. Бу унинг бу дунёлик сўзларни айтиб бўлдим, ейдиганимни еб бўлдим деб, ҳаёт дастурхонидан қўл артиб туришларидир. Кўришганда ҳам, хайрлашганда ҳам йиғлайдиган бўлиб қолди, бу видоларининг бошланишидир! Ўтиб кетган отасини гапиравериши, онасини соғинаверишидан ҳушёр бўлинг! Уларнинг ёнига талпиняпти у!
Қайсики қайнона қовоғи солиқдир, билаверинг, ўғли унга эътиборсиз, келини эса бефарқдир! “Она, қанисиз?” деб туринг! “Она, сиз менинг тоғимсиз” деб туринг, музлари эримаса, мен кафил!
Қайсики, қайнона ўғлини ошкора қизғанса, билингки, ўғил хотинпараст, келинида эса келинлик иффат-илми йўқ! Аслида бизнинг миллат бу борада ғоят билимдон бўлган, эшитинг, ўғлоним! Аёлингизнинг ҳам қулоғига қўрғошиндек қуйиб қўйинг! Оналарнинг умрини узайтириш, розиликлари ичра яшаш учун аждодларимиз қуйидаги қадриятларга амал қилганлар:
Келин-куёв ота-оналари олдида бир-бирининг исмини атаб чақиришмаган (бу қизғанишлар кучайишининг олдини олади).
Куёв ҳеч қачон оила аъзолари даврасида келинчакка гап қотмаган (бу “мана, мен аёлимга алоҳида эътибор бераётганим йўқ”, қўполроқ айтганда, “Унинг учун ўлиб турганим йўқ” деган ишорани берган). Келин ҳам шу пардада турган. Бу, ҳар ҳолда, оналарнинг руҳииятига хотиржамлик берган.
Турсуной Содиқова ✍🏼**
Кеча Фейсбукда кимдирнинг "#дизайн_гуруҳи"нинг томошасини кўриб, "Шуларнинг ҳам ота-онаси бормикан?!" деб берган саволига кўзим тушди.
Ҳақиқатдан ҳам бугун "Браво", "Миллион", "Дизайн" каби масхарабозлар бир четда турсин, эндигина бу соҳага кириб келаётган ҚВЗ чилар ҳам ёки белдан паст мавзуларни ёки инстаграм/тик-токдаги вирус видеоларга тақлид, ёки баклашка чекиш ёки бўлмаса Олим аканинг сочидан наридаги мавзуга ўтмайдиган бўлиб қолишган.
Буни "халқ шуни истаяпти", деб оқлашни ҳам билишади. Бироқ, вазиятга тескари қараса кўп нарса ойдинлашади:
Халқ белдан тепа, кучли IQ ва зукколик талаб этадиган, аудиториянинг савиясини кўтарадиган ёки яхшиликка ундайдиган ҳазилларни истаган тақдирда, ўша аудиторияга мослашармиди? Ўшалар учун ижод қилармиди?!
Энди савол, ўшандай аудитория топилмаса, халқ фақат расво нарсани истаса, яъни яхшиликка хизмат қилиш имкони бўлмаса, ёмонликка хизмат қилинаверадими?
Яхшиликка эмас, ёмонликка хизмат қилаверадими?!
Саид Комил Муҳаммад Карим ✍🏼
Кўпчилик айниқса ёшларнинг наздида блогерлар яхши пул топади, деган фикр бор.
Бу тўғри албатта.
Лекин кўп пул топиш ўз-ўзидан бўлмайди. Ҳар бир кунини, ҳаётини, қилаётган ишини, кечираётган дардини, оғриётган қорнини, қотган ичини, хотинини, эрини, ётоғини қўйингки у учун сатр қиладиган бирон холат йўқ.
Ҳар қандай бачканалик, ҳар қандай шарафсизликни уялмай олиб чиқади. Яна камига бир-бири билан турмуш қуриб, қолган жинниликни бирга давом эттиради.
Мана ҳозир уйга қайтвомман, фалончани реакциясини кўрамиз. Қўлида гул.
Сен палакатни севгиларинг доим оммани олдида бўлиши керак)
Болаларимиз кимларга хавас билан ўсяпти?
Шу масқарабозларгами?
Уларни топаётган пули ва яшаш тарзи зўрдир, гап йўқ. Лекин хотиржамлиги борми?
Бирор дақиқа телефонидан айри, яқинлари билан дилдан суҳбат қилиб ўтира оладими?
Неча вақтдан бери фаластинда қирғин давом этаяпти.. Ленталарида чиқаётгандир.. кўрармикан, қалби оз бўлсада қийналармикан..
Нима демоқчиман?
Бефарқлик дунёдаги энг шарафсиз нарса.
Болаларимиз кўраётган ва маънан уларга эргашаётган блогер-алдоқчи масқарабозларнинг ҳаёти хавас қиларли эмас.
Сал бошқача айтай. Шу миллатни баъзи болалари эргашаётган блогерлар, миллат бузғунчилари!
Тушунтиринг уларга:
“болам қабрда блогерингни биронта вайни асқотмайди.. Майтим бошида эса сенинг ўқийдиган қуръонинг энг муҳим. Шундай экан, вақтингни исроф қилма, қаттиқ сўралувчи бу сен, сендан сўралувчи эса мен..”
Мадина Мўминова ✍🏼
( шу опамни фикрларини жудаям ҳурмат қиламанда 🫶🏼 )
Assalomu alaykum!
Sizlarga ajoyib va foydali ma’lumotni ulashmoqchiman. Zoʻr TV telekanali boshlovchisi, taniqli suxandon Sirojiddin Oʻsarov hayrli ishni boshlabdi. 15-iyul sanasidan boshlab Notiqlik va ravon nutqqa oʻrgatuvchi Marafon boshlanarkan.
Oʻzim ham a’zo boʻldim, lekin pul toʻlashdan oldin nima oʻqitadi, nechta dars va mashqlar oʻtilishini soʻrab oldim.
250 ming soʻmga ravon gapirish, mikrafon oldida hayajonni yengish, koʻpchilik oldida qoʻrqmasdan nutq soʻzlash sirlarini oʻrgatarkan.
250 mingga telegramdagi yopiq guruhga a’zo boʻlsangiz 10 darslarga ega boʻlarkansiz. Eng asosiysi bir marotaba a’zo boʻlsangiz Sirojiddin Oʻsarov bilan doimiy kontaktga imkoniyat boʻlarkan.
Eng qizig’i 250 mingga bir marotaba a’zo boʻlsangiz kelajakda ham darslar telegram guruhga tashlansa bepul foydalanar ekansiz.
Shuning uchun yaxshi xabarni Sizga ham ilindim. Darslar 15-iyuldan boshalanarkan. Shoshiling 1 kun qoldi.
Men 90.325.20.40 raqami orqali gaplashib a’zo boʻldim.
Sayt orqali qoʻshimcha ma’lumot olsangiz boʻlarkan.
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 2 weeks, 1 day ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months, 1 week ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago