?‍⚕️ Bilimdon shifokor ?‍⚕️

Description
Tibbiyotga doir qiziqarli faktlar!
Advertising
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 months ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks, 1 day ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago

1 year ago

Toifa savollarini javoblarini..

1 year ago

БАЛҒАМНИ ТУРЛИ ТЕКШИРУВЛАРГА ЙИҒИШ.
Балғам йўтал ва тупуришда нафас йўлларидан ажралиб чиқадиган патологик ажралма.
КЕРАКЛИ ЖИХОЗЛАР:Тоза қуруқ шиша банкача, туфдон, Петри косача.
I. Балғамни умумий тахлилга олиш:
1. Беморга эрталаб овқат ейишга қадар тишларини яхшилаб ювиш ва оғзини чайиш тайинланади.
2. Балғамни олиш чун тоза қуруқ шиша банкача ёки қопқоғи зич беркитиладиган махсус туфдон олинади.
3. Беморга чуқур нафас олиш ва йўталиш тавсия қилинади. Беморга ажратилган балғамга сўлак, бурундан ва халқумдан суюқлигини қўшмаслигини тушунтириш лозим. Тахлил учун олинадиган балғам миқдори 3 - 5 мл дан ошмаслиги керак.
II. Балғамни ўсма ҳужайраларига олиш:
Янги ажаратилган балғам туфдонга йиғилади ва шу захоти лабораторияга жўнатилади.
III. Балғамни антибиотикларга сезувчанликка олиш:
Бемор эрталаб стерил Петри косачасига бир неча марта тупириши лозим.
IV. Балғамни сил микробактерияларига олиш:
Балғамни 1 - 3 сутка мобайнида стерил туфдонга йиғилади, уни салқин жойда (полда, музлатгичда) сақлаб йиғиш мумкин. Балғамли идишда бемоминг исми, шарифи ҳамда текшириш мақсади ёзилган қоғоз бўлиши керак.

1 year ago

Ҳушдан кетишда тез тиббий ёрдам кўрсатиш.

Умумий кўрсатмалар:

  1. Мияда максимал қон оқишини таъминлаш учун
    беморнинг орқа тарафи билан ётқизиш, оёқлари кўтарилган, бошини пастроқ ҳолатда тутиш.
  2. Енгил нафас олишни таъминлаш: боғични очиш, ёқани ечиш.
  3. Юзга совуқ сув сепиш.
  4. Ҳаво оқимини ошириш учун ойнани очиш.
  5. Оксигенотерапия
  6. Юрак уриш тезлигини, қон босимини назорат қилиш.

Дори-дармон билан ёрдам кўрсатиш:
1. Нафас олишни рефлектор рағбатлантирувчи таъсирга эга воситалар :10% аммиак эритмаси, пахта ёки доканинг кичик қисмини олиб,
аммиак эритмаси билан намлантиргандан сўнг, беморнинг бурун бурчакларига 0,5 - 1 с тутиш.
2. Қон босими тушиши билан боғлиқ ҳушдан кетишда:
а) Мидодрин таблетка 5 мг ёки 1% ли эритмасидан 14 томчи ичириш
б) Мезатон 0,1-0,5 мл 1% эритмани Натрий хлорнинг 40 мл 0,9% эритмаси билан қўшиб, венага секинлик билан юбориш;
3. Брадикардия ва юрак ҳаракатини тўхташи билан боғлиқ ҳушдан кетишда: атропин 0,5-1 мг венага юбориш, ёрдам бермаса 5 дақиқадан сўнг қайта юбориш, умумий доза 3 мг;
4. Гипогликемик ҳушдан кетишда: глюкоза 50 мл 40% венага юбориш, Тиамин 2 мл 5% венага юбориш;
5. Тутқаноқ вақтидаги ҳушдан кетишда: Диазепам 10 мг Натрий хлорнинг 10 мл 0,9% эритмасига қўшиб 3 мл/дақ тезликда юбориш(юқори тезликда юбориш нафас тўхташига олиб келиши мумкин), Диазепам эритмасини 0,2-0,5 мг/кг тана массасига ректал юбориш ҳам мумкин;
6. Кардиоген ва серебрал ҳушдан кетишда: асосий касалликга даво чорасини ўтказиш;
7. Нафас ва қон айланишини тўхташи билан боғлиқ ҳушдан кетишда: ўпка-юрак реанимациясини ўтказиш.

1 year, 1 month ago

Докторнинг олдига борсангиз маҳоратини билиш учун шар олиб олинг ?*
?*** https://t.me/bilimdon_shifokor

1 year, 1 month ago

Abssess [lot. abscessus – yiring boylagan joy] – terining shikastlangan joyida mikroblar to'qimalarni yemirishi natijasida yiring to'planishi. Yiring boylagan joy qo'shni to'qima yoki a'zolardan yupqa yoxud qalin (pogen) parda bilan ajralib turadi. U teri osti kletchatkasida, mushak, suyak, jigar, o'pka, taloq, miya va boshqa(lar) a'zolarda yoki ular oralig'ida paydo bo'lishi mumkin. Abssess bir bemorning bir necha a'zolarida ham kuzatiladi. Abssess mustaqil ravishda yoki boshqa kasalliklar (zotiljam, shikastlanish va h. k.) ning asorati ko'rinishida yuz beradi. Bu kasallik issiq va sovuq bo'ladi. Issiq abssessda yiring boylagan joy qizarib shishadi, bemorning harorati ko'tariladi, boshi og'riydi, tomiri tez uradi, uxlay olmaydi. Bunday holatda shiddatli boshlanadi. Ichki a'zolar (miya, o'pka, jigar va boshqa(lar)) abssessi bemor hayoti uchun xavfli hisoblanadi. Kasallikning sovuq turida yuqoridagi belgilar kuzatilmaydi.
Davosi: to'qima qattiqlashib, hali yiring to'planmagan bo'lsa, issiq qilinadi, kvars lampasi bilan nurlantiriladi, penitsillin buyuriladi. Agar yiring boylagan bo'lsa, jarrohlik usuli qo'llanilishiga to'g'ri keladi.

? https://t.me/bilimdon_shifokor

Telegram

tibbiyot haqida:)

Tibbiyotga doir qiziqarli faktlar!

**Abssess** [lot. abscessus – yiring boylagan joy] – terining shikastlangan joyida mikroblar to'qimalarni yemirishi natijasida yiring to'planishi. Yiring boylagan joy …
1 year, 1 month ago
1 year, 1 month ago
**Dangasalikni yengishni yangi usuli*****?***

Dangasalikni yengishni yangi usuli?

?https://t.me/bilimdon_shifokor

1 year, 1 month ago

Дезинфекцияловчи эритма тайёрлаш

10% ли хлорли оҳак тайёрлаш: 1 кг хлорли оҳак, 10 л сув, эмал идиш, қўлқоп, ёғоч курак.

Ҳаракат алгоритми:
1. Қўлқоп, респиратор кийилади.
2. 1 кг қуруқ оҳак эмал идишга солинади, сув миқдорининг ярмиси солиниб аралаштирилади ва сувнинг қолган миқдори солинади.
3. Ёғоч курак билан аралаштирилади.
4. Эмал идиш қопқоқ билан ёпилади ва 24 соатга қоронғи жойга қўйилади.
5. 24 соатдан кейин тиндирилган оҳак эритмаси идишларга солинади. Амал қилиш муддати 7- кун.

Хлорли оҳакнинг ишчи эритмаси.
1. Ишчи эритма ҳар куни тайёрланади.
2. 1% ли эритма-1 л 10 % ли хлорли оҳакка 9 л сув солинади.
3. 3% ли эритма-3 л 10 % ли хлорли оҳакка 7 л сув солинади.

Хлорамин эритмасини тайёрлаш
1. 1%-990 мл сувга 10 гр хлорамин қўшилади.
2. 3%-970 мл сувга 30 гр хлорамин қўшилади.
3. 300 гр хлораминга 9700 мл сув қўшилади.

Эслатма:
1. Дезинфекцияловчи эритма солинган идишга тайёрланган вақти, % и ёзиб қўйилади.
2. Дез.эритма- алоҳида хонада тайёрланади ва сақланади.
3. 10 % ли хлорли оҳак эритмаси 7-10 кун қоронғи жойда сақлаш ва ишлатиш мумкин.
4. Ишчи эритма ҳар куни тайёрланади.
5. Хлорамин эритмаси ишлатишдан олдин тайёрланади.
6. Дез.эритма терига ёки шиллиқ пардага тушса, дарҳол оқар сувда ювилада.

?https://t.me/bilimdon_shifokor каналига аъзо бўлинг!

Telegram

tibbiyot haqida:)

Tibbiyotga doir qiziqarli faktlar!

Дезинфекцияловчи эритма тайёрлаш
1 year, 1 month ago
***?*** Юрак зарблари (пульс) меъёрида қанча …

? Юрак зарблари (пульс) меъёрида қанча бўлиши кераклигини биласизми?

➥ Янги туғилган чақалоқ — 110-170 та
➥ 1 ёшгача бўлган болалар учун — 102-162 та
➥ 1-2 ёш — 94-155 та
➥ 4-6 ёш —86-126 та
➥ 6-8 ёш —78-118 та
➥ 8-10 ёш — 68-108 та
➥ 10-12 ёш — 60-100 та
➥ 12-15 ёш — 55-95 та
➥ 50 ёшгача бўлган катталар — 60-80 та
➥ 50-60 ёш — 65-85 та
➥ 60-8 ёш — 70-90 та

https://t.me/bilimdon_shifokor

We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 months ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks, 1 day ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago