Bilol.uz

Description
Мол-дунё йиққанлар, тирик бўла туриб ўликдирлар. Илм-ирфон йиққанлар, ўлган бўлсаларда, яшайдилар.
Advertising
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 1 month ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 weeks, 3 days ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 3 months ago

2 years, 8 months ago

Хайрли ишга ният қилсангиз уни бажаришга шошилинг, то-ки, нафсингиз сизни енгиб ниятингиздан воз кечтирмасин!

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

2 years, 8 months ago

Икки киши тортишиб қолиб, кейин бир-бирлари айбларини ошкор этишлари мунофиқлик аломатидир.

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

4 years, 8 months ago

#Ҳаёт нима?

Ҳаёт мактабдир. Унга кириш мажбурий, ўқиш эса ихтиёрийдир.

4 years, 8 months ago
Bilol.uz
4 years, 8 months ago

Имом Молик роҳимаҳуллоҳ Масжиди Набавийда илм ҳалқасида ўтирар эканлар, бир киши фатво сўраб у зотнинг олдиларига келиб: “Эй имом! Мен хотинимга “агар ойдан чиройли бўлмасанг талоқсан”, дедим. Энди нима бўлади?”-деди. Имом Молик бироз ўйга толиб, сўнг шундай деди: “Ҳа, ойдан чиройлироқ нарса йўқ. Бу гапинг билан хотинингга бир талоқ тушибди. Қайтиб бундай гапни гапирма”.
Бу орада имомнинг шогирди бўлмиш имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ масжиддаги устунлардан бирига суяниб ўтирар эди. У имом Молик билан мазкур киши ўртасида бўлиб ўтган суҳбатдан бехабар эди. Илм ўрганишга бениҳоят интилувчан Имом Шофеий ҳалиги аъробийнинг олдига бориб имом Молик билан ўрталарида бўлиб ўтган суҳбат мазмуни ҳақида сўради. Мақсади илм ўрганиш эди. Аъробий Шофеийга имомдан сўраган саволи ва унинг “ҳа, ойдан чиройлироқ нарса йўқ. Бу гапинг билан хотинингга бир талоқ тушибди”, деган гапини айтиб берди.
Бу гапни эшитган Шофеий аъробийга шундай деди: “Аксинча, хотининг ойдан чиройлидир”. “Нима, сен уни кўрганмисан!?”-деди аччиқ аралаш ажабланган аъробий. “Йўқ, ахир сен Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларини эшитмаганмисан: “Дарҳақиқат Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик.” [Тийн: 4] Инсон хилқати энг чиройли, энг тўғри ва энг мўътадил хилқатдир”, - деди Шофеий.
“Ундай бўлса буни имом Моликка айтайлик!” - деди аъробий. “Айтамиз”, -деди Шофеий. Улар имом Моликнинг олдиларига бориб, Шофеийнинг фикрини унга билдирдилар. “Ҳақ эргашмоқликка ҳақлироқдир. Молик хато қилди, Шофеий тўғри топди”, -деди имом Молик.

5 years, 2 months ago

КЕЧИРИШНИ БИЛАСИЗ-МИ?

-Маълум, мен розиман, сиз ҳам рози бўлинг!
-Розиман....
Ҳар куни кеч кирганида, чол-кампир бир-бирларига шундай деб оладилар. Буни кунда эшитадиганлар парво қилмайдилар. Кимдир кулади. Яна кимдир буни умуман тушунмайди.
Аммо қариялар кун қорайиши билан ўлимни эслашади. Ўлимни эслашлари билан, рози-ризолик сўрашга киришадилар. Ким билади, уйқуга кетгандан кейин қайта уйғониладими, йўқми?
Сиз-чи? Атрофингиздагиларнинг ҳаммаси сиздан рози эканлигига аминмисиз?
Бирор банда бошқасига зулм қилган бўлса, мазлум зулм қилганни кечирмагунича Аллоҳ ҳам уни кечирмаслигини биласизми?
Жон ҳалқумга келганда қилинган тавба қабул бўлмас. Рози-ризоликни ҳам ноиложликдан қилинадиган пайтгача олиб борманг. Ким билади, қабул бўладими, йўқми?
Қиёмат кунидаги илк ҳисоб-китоблардан бири, бандалар орасидаги муносабатлардан бўлади.

5 years, 2 months ago

أخرج الترمذي في سننه عن سلمة بن عبيد الله بن محصن الخطمي، عن أبيه، وكانت له صحبة، قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: من أصبح منكم آمنا في سربه، معافى في جسده، عنده قوت يومه، فكأنما حيزت له الدنيا.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким манзили тинч, тани саломат, бир кеча – кундузлик озуқаси бор ҳолда тонг оттирса гўё унга бутун дунё тўлалигича берилибди”, деганлар.

5 years, 2 months ago

Орзуларинг сотсанг, армон харидор,
Вужудга Ер, руҳга осмон харидор,
Ҳаргиз иймонингни сота кўрмагин,
Изма-из юрибди, шайтон харидор!..

5 years, 3 months ago

Ассалому Алайкум.

Зул-Ҳижжа ойи бошланмокда.

Зул-Ҳижжа ойини биринчи кунидан бошлаб токи Қурбон Ҳайити кунигача бўлган вақтда қилинган солиҳ амалларнинг савоби орттириб берилади. Рамазон ойининг сўнгги 10 кечаси ибодат қилиш учун улуғ тунлар бўлганидек, Зул-Ҳижжа ойининг дастлабки 10 куни мана шундай фазилатлидир.

Кундузи қилинадиган амалларнинг энг яхшиларидан бири шу кунларда Аллоҳ учун нафл рўза тутишдир. Айниқса 9-, ҳожилар Арафотда турадиган кунда рўза тутиш бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳларга каффорат бўлади, Инша Аллоҳ.

Шундай экан бу кунларда нафл рўза ва бошқа солиҳ амалларни кўпайтирайлик. Ушбу ниятимизни амалга оширишда Аллоҳ барчамизга куч-қувват берсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Аллоҳ наздида Зул-Ҳижжанинг ўн кунидан улуғроқ кун йўқдир. Ҳеч қайси амал ушбу ўн кунда қилинган амалчалик Аллоҳ Таъолога суюкли эмас. Бас, ўша кунларда таҳлил, такбир ва ҳамдни кўп айтинглар!" (Имом Аҳмад ривояти).

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 1 month ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 weeks, 3 days ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 3 months ago