ONLAYN YURIST

Description
Kanalda jinoiy, ma'muriy, fuqarolik va iqtisodiy masalalar bo'yicha huquqiy murojaatlarga javob beriladi. Arizalar yozib berish xizmati mavjud.

Murojaat uchun: https://t.me/imomalituev_official
https://t.me/Sohiba_Namozova
Advertising
We recommend to visit

?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!

‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!

? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!

✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼

©️SENATOR PUBGM

Last updated 1 год, 2 месяца назад

🔔 Reklama: @Edurekadmin


Ta'limda nima yangiliklar?

O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!

© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!

📩 @Edu_murojaatBot

Last updated 1 месяц, 3 недели назад

Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot

Reklama bo‘yicha: @zorzorads

Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH

Last updated 1 месяц назад

hace 1 mes, 2 semanas

ФЕРМЕР ҲЎЖАЛИГИ РАҲБАРИ ЕРИНИ ҚАЙТА ИЖАРАГА БЕРИШ ОРҚАЛИ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИДАН ТЎЛА ОЗОД БЎЛИШИ МУМКИН.

Илгари "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонуннинг 4-моддасида фермер хўжалиги бошлиғининг ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиши таъқиқланади, деган банд бор эди. Фермер хўжалиги рахбарлари фақат ерни иккиламчи ижарага, 1 йил муддатга бериши мумкин эди. Лекин хозирда бу банд олиб ташланган ва ерни қайта ижарага беришга ҳам рухсат берилди.

Ушбу қонуннинг 16-моддаси ҳамда Ер кодексининг 24/5-моддасига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижарачиси ижарага олиш шартномаси бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ер участкасидан асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда(эътибор беринг, қайта ижарада ижарачининг хуқуқлари ва мажбуриятлари тўлиқ бошқа шахсга ўтади, иккиламчи ижарада эса, ижарачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари сақланиб қолинган ҳолда маълум муддатга бошқа шахсга ўтади), ер участкасини ижарага олиш шартномаси муддати доирасида бошқа шахсга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин.

Бунда:
ижарага олувчи ер участкасидан камида уч йил ўзи фойдаланган бўлиши шарт, мазкур муддат ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ҳисобланади;

юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион, очиқ электрон танлов ёки танлов ўтказмасдан давлат органларининг қарорларига кўра тўғридан-тўғри ижарага берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан беш йилдан кейин йўл қўйилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига нисбатан ҳуқуқлар ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг қайта ижарага бериш натижасида вужудга келган ижара ҳуқуқи рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ер участкасининг ижарага олувчиси ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборот (ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлган ҳужжат илова қилинган ҳолда) тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига электрон тарзда юборилади.

Сиз ерингизни қайта ижарага бериш орқали ерга бўлган хуқуқларингизни тўлиқ бошқа шахсга топширасиз ва сизда у ерга нисбатан ҳеч қандай ҳуқуқ ва мажбурият қолмайди.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/onlayn_yuridik_xizmat

hace 1 mes, 3 semanas

#пенсия_нафақа

⁉️Савол: Ассалому алайкум аёллар имтиёзли шартлар асосида 50 ёшида нафақага чиқишида декрет даври иш штатидан ажратилиб ташланадими (масалан менинг мехнат штат даврим 31 йил ёшим 50 да декрет даврим тўрт ярим йил) имтиёзли нафақага чиқишимга 4,5(тўрт ярим) йилни ажратиб ташлалади шу тўғрими маълумот берсангиз.Олдиндан рахмат.

‼️Жавоб: "Фуқароларни давлат пенсия таъминоти терисида"ги қонуннинг 12-моддасига кўра, охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни(яъни аёллар учун умумий пенсия ёши 55 ёш) 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:
а) уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
б) меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар:
эркаклар — иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;
аёллар — иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда.

Меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда — эркаклар камида 6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил — ишлаган ходимларга пенсия ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши эркакларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади;
з) болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда. Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади;
к) ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослашган таълим муассасалари, “Меҳрибонлик” уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбия колониялари ўқитувчилари — махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда
л) ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари — махсус иш стажи шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овулларда камида 25 йил ва шаҳарларда камида 30 йил бўлган тақдирда
м) қарияларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз фуқароларга хизмат кўрсатишда бевосита банд бўлган ижтимоий ходимлар
эркаклар — махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — махсус иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда
.

Шунингдек, ушбу қонуннинг 37-моддаси ж-бандига кўра, бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йили иш стажига қўшилади. Лекин бу имтиёзли стажга эмас умумий стажга қўшилади. Агар сиз ушбу қонуннинг 12-моддасида кўрсатилган имтиёзли пенсияга чиқиш учун махсус иш стажидан кам стажга эга бўлсангиз, 50 ёшингизда чиқа олмайсиз. Лекин сизни 4.5 йиллик стажингиз умумий стажга қўшилади.

Масалан, 12-модданинг л - бандида ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари имтиёзли равишда 50 ёшда пенсияга чиқиш учун ушбу ишда шаҳарларда камида иш стажи 30 йил бўлиши кераклиги кўрсатилган. Агар шундай жойда 31 йил ишлаб, орада 4.5 йил декретда ўтирган бўлсангиз, пенсияга имтиёзли чиқолмайсиз. Сабаби 4.5 йиллик декрет даври умумий стажга қўшилади, махсусга эмас. Бундай пенсия учун 30 йил маҳсус иш стажи керак.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/onlayn_yuridik_xizmat

hace 1 mes, 3 semanas

ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК НАФАҚАСИ ҚАНДАЙ ҲОЛДА ТЎЛАНАДИ? ТЎЛАМАСЛИК УЧУН АСОСЛАР БОРМИ?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 314-сонли "Айрим турдаги нафақаларни тайинлаш ва тўлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 2-бандига кўра, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси — вақтинчалик меҳнат лаёқатини йўқотиш билан боғлиқ касаллик вақтида (шикастланишда), санаторий ва соғломлаштириш муассасаларида даволанганда, касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда, карантинда, сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда, меҳнат лаёқатини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда ходим меҳнат мажбуриятларини бажара олмаганлиги учун иш берувчилар томонидан тўланадиган кафолатли қўшимча тўлов ҳисобланади.

Қарорнинг 19-бандига кўра, Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик қуйидаги даврларга тўғри келганда нафақа тўланмайди:

✔️иш ҳақи сақланмаган таътил;
✔️иш ҳақи қисман сақланадиган таътил;
✔️болани парваришлаш бўйича таътил;
✔️иш вақтинча тўхтатилган (иш ҳақи сақланмаган вақтда);
✔️ходим ишдан (лавозимдан) четлаштирилиб, иш ҳақи тўлаш тўхтатиб қўйилганлиги сабабли ишламаган;
✔️ҳарбий ўқув ёки текширув йиғини;
ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув юртларида таҳсил олиш муносабати билан берилган ўқув таътили вақтида.

24-бандига кўра эса, ходимларга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қуйидаги миқдорларда тўланади:

а) умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга ўртача ойлик иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;
б) умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга ўртача ойлик иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/onlayn_yuridik_xizmat

hace 1 año

*❗️2024 YILGI QO‘SHIMCHA DAM OLISH KUNLARI BELGILANDI*

? Prezidentning 22.12.2023 yil kuni PF-213-son tegishli Farmoni qabul qilindi.

Farmonga ko‘ra, 2024 yilda quyidagi qo‘shimcha dam olish kunlari belgilandi:

ish haftasining turidan qat’i nazar barcha xodimlar uchun:

22 mart – juma;
11 aprel – payshanba;
18 iyun – seshanba;
3 sentyabr – seshanba;
31 dekabr – seshanba.

6 kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun:

2 yanvar – seshanba;
23 mart – shanba;
12 aprel – juma;
31 avgust – shanba;
30 dekabr – dushanba.

2024 yilda 5 kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun ko‘chirilgan dam olish kunlari quyidagicha:

6 yanvar – shanba kunidan 2 yanvar – seshanba kuniga;
13 aprel – shanba kunidan 12 aprel – juma kuniga;
14 dekabr – shanba kunidan 30 dekabr – dushanba kuniga.

✏️ Demak, ushbu farmon xamda 2023 yilgi dam olish kunlarini belgilashga doir o‘tgan yilgi Prezident farmoniga asosan, barcha hodimlar yangi yil arafasida ketma-ket 4 kun dam olishadi:

30 dekabr — shanba;
31 dekabr — yakshanba;
1 yanvar — dushanba;
2 yanvar — seshanba.

Murojaat uchun: https://t.me/imomalituev_officialhttps://t.me/onlayn_yuridik_xizmat

Telegram

𝙄𝙢𝙤𝙢𝙖𝙡𝙞

https://t.me/onlayn\_yuridik\_xizmat

hace 1 año, 1 mes

⚡️Barcha fuqarolar uchun kerakli ISHONCH RAQAMLARI
➡️ O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi – 1000;

➡️ O‘zbekiston Respublikasi Sudyalar oliy kengashi – (71) 215-73-08

➡️ O‘zbekiston Respublikasi Oliy Sudi – 1090; (71) 239-02-74

➡️ O‘zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi – 1007;

➡️ O‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi – 1102;

➡️ O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi – 1008;

➡️ O‘zbekiston Respublikasi Sog‘liqni saqlash vazirligi – 1003;

➡️ O‘zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi – (71) 203-00-50;

➡️ O‘zbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi – (71) 238 50 50;

➡️ O‘zbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi – (71) 202 09 09

➡️ O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi – 1006, 55-520-08-08 (198, 199, 200, 201)

➡️ O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi – (71) 203 01 41

➡️ O‘zbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi vazirligi – (71) 210-11-04

➡️ O‘zbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi – (71) 239-24-52

➡️ O‘zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi – 1107.

❗️Ushbu ma’lumotni saqlab qo‘ying, juda ko‘p kerak bo‘ladi.

Murojaat uchun: https://t.me/imomalituev_official

https://t.me/onlayn_yuridik_xizmat

Telegram

𝙄𝙢𝙤𝙢𝙖𝙡𝙞

https://t.me/onlayn\_yuridik\_xizmat

hace 1 año, 1 mes

334 nafar shaxs afv etildi

Prezident Farmoniga ko‘ra, jami 334 nafar shaxs afv etildi.

Amnistiya va afvning bir-biridan 10 ta farqi

Batafsil o'qish

Murojaat uchun: https://t.me/imomalituev_official

https://t.me/onlayn_yuridik_xizmat

hace 1 año, 1 mes

✳️Bugun barcha xodimlar, hattoki 0.5  yoki 0.25 stavkadagilar ham ish (smena)dan kamida 1 soat vaqtli ketadilar va ish haqi kamaytirilmaydi.

(Asos Mehnat kodeksining 187-moddasi)

Murojaat uchun: https://t.me/imomalituev_official

https://t.me/onlayn_yuridik_xizmat

Telegram

𝙄𝙢𝙤𝙢𝙖𝙡𝙞

https://t.me/onlayn\_yuridik\_xizmat

hace 1 año, 1 mes

Bugun, 1 dekabrdan:

bazaviy hisoblash miqdori (BHM) – 340 ming so‘m (3 foiz miqdorda);
pensiyani hisoblashning bazaviy miqdori — 372 ming so‘m;
yoshga doir eng kam pensiya miqdori — 725 ming so‘m;
mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdori — 1 mln 50 ming so‘m etib belgilanmoqda.
nogironlik pensiyalari, jumladan ish staji to‘liq bo‘lmagan chog‘dagi nogironlik pensiyasining eng kam miqdori — 800 000 so‘m etib belgilangan.

Murojaat uchun: https://t.me/imomalituev_official

https://t.me/onlayn_yuridik_xizmat

Telegram

𝙄𝙢𝙤𝙢𝙖𝙡𝙞

https://t.me/onlayn\_yuridik\_xizmat

hace 1 año, 1 mes

#subsidiya
?O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 25.03.2020-yildagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan nizomga ko’ra, fuqarolar tomonidan uy-joy sotib olishda boshlang’ich badalni bir qismini qoplash maqsadida davlat byudjetidan subsidiya ajratilishi uchun talabgor shaxs yoki oila, ularning yashash hududiga qarab har oyda

♻️mehnatga haq to’lash eng kam miqdori (982 000)ning 2.7 barvari (2 646 000 so’m)dan 9,2 barvari (9 016 000 so’m)gacha bo’lgan oraliqdagi mablag’ga ega bo’lishi kerakligi ko’rsatilgan. (Shu miqdorlarni o’zi bu turdagi subsidiya faqat kam ta’minlanganlarga berilmasligini ko’rsatib turibdi).

Murojaat uchun: https://t.me/imomalituev_officialhttps://t.me/onlayn_yuridik_xizmat

Telegram

𝙄𝙢𝙤𝙢𝙖𝙡𝙞

https://t.me/onlayn\_yuridik\_xizmat

hace 1 año, 1 mes

❗️TALABALARGA QANDAY HOLLARDA AKADEMIK TA’TIL BERILISHI MUMKIN ?

? Hukumatning 03.06.2021 yil kungi 344-son qarori bilan tasdiqlangan Nizomga ko‘ra, oliy ta’lim muassasalari talabalariga akademik ta’til quyidagi hollarda berilishi mumkin:

harbiy xizmatni o‘tash uchun;

salomatligini tiklash uchun;

homiladorlik va tug‘ish uchun;

bolalarni parvarish qilish uchun;

oilasining betob a’zosini (otasi, onasi yoki ularning o‘rnini bosuvchi shaxslar, turmush o‘rtog‘i, farzandi) parvarish qilish uchun.

❗️Talabalarga akademik ta’til davrida stipendiyalar to‘lanmaydi.

Murojaat uchun: https://t.me/imomalituev_officialhttps://t.me/onlayn_yuridik_xizmat

Telegram

𝙄𝙢𝙤𝙢𝙖𝙡𝙞

https://t.me/onlayn\_yuridik\_xizmat

We recommend to visit

?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!

‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!

? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!

✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼

©️SENATOR PUBGM

Last updated 1 год, 2 месяца назад

🔔 Reklama: @Edurekadmin


Ta'limda nima yangiliklar?

O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!

© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!

📩 @Edu_murojaatBot

Last updated 1 месяц, 3 недели назад

Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot

Reklama bo‘yicha: @zorzorads

Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH

Last updated 1 месяц назад