?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!
‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!
? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!
✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼
©️SENATOR PUBGM
Last updated 1 year, 1 month ago
🔔 Reklama: @Edurekadmin
Ta'limda nima yangiliklar?
O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!
© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!
📩 @Edu_murojaatBot
Last updated 1 month, 1 week ago
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot
Reklama bo‘yicha: @zorzorads
Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH
Last updated 2 weeks, 2 days ago
Ҳамкор гурухимиз https://t.me/true_mafia_saturn
ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок
**Аҳмоқ инсоннинг белгилари. (1-қисм)
Ўзини хаммадан ақлли деб билиш.
Бу ёшга кириб мен шуни англадимки, мен хеч нарсани билмас эканман.
( Суқрот)
Агар сиз ўзингизга бошқаларга қараганда ақлли деб туюлсангиз, атрофингиз факат ахмоқлардан иборатдек туюлса, 👇пастдаги (расм) Данинг-Крюгер эффекти сиз учун. Бунга кўра, профессионал инсонлар ўзларини кўп нарсани билмайдиган инсон деб кўришади, ва (деярли) ҳеч нарсани тушунмайдиган, қайсидир соҳа ёки мавзуга энди бошини суқиб кўрганлар ўзларини ўта кучли деб ҳисоблашади.
Бундай инсон ҳеч кимга қулоқ солмайди, биров гапирса, энсаси қотади, ва унинг назаридa ҳамма нотўғри яшаяпти, битта у тўғри фикрлайди. Бу инсон шундай ақлли инсонки, умуман ҳеч қанақа муваффақиятга эришмаган бўлса ҳам, пули йўқ бўлса ҳам, бир ишни қотириб қўймаган бўлса ҳам, у бошқаларни айблайди, "Мен ақллийман, мен ҳаммасини тўғри қилганман, ҳаммасига давлат айбдор" ва ҳоказо.
Бундай инсонни фикрлашида, мантиғида катта хато бор.Даннинг-Крюгер эффекти шундан иборатки, кам билим йоки малакага эга одамлар ўз билимларини ошириб кўрсатишади. Масалан, бир соҳа ҳақида эндигина ўрганган одам ўзини эксперт деб ўйлайди. Бу худди спортзалга янги келган киши каби, ҳали тажрибаси йўқ бўлса-да, бошқаларга машқ қилиш бўйича маслаҳат беради, тажрибали спортчиларни эътиборга олмайди. Энг қизиғи шундаки, ҳақиқий профессионаллар, кўп нарсани билишларига қарамай, аксар ҳолда ўз билимларидан шубҳаланишади, чунки улар соҳа мураккаблигини тушунишади.**
ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок
**Сиз ақлли инсонмисиз?
Ўзингизни қанчалик ақлли эканлигингизни билиб олинг. Ақлли инсоннинг 9 та асосий белгиси бўлади. Келинг, биринчисини сиз билан ушбу постда кўриб чиқамиз ва сизда бу белги бор-йўқлигини билиб оласиз.
1-белги — аччиқ ҳақиқатни тан олиш.
Айтайлик, сиз тўғри деб билган, ишонган ўз дунёқарашларингиз, фикрларингиз бор. Бир куни келиб, ўша қарашлар нотўғри бўлиб чиқади, яъни сизнинг ғояларингизга қарши исботланган контраргумент пайдо бўлади. Ҳақиқат қанчалик аччиқ бўлмасин, уни тан олгингиз келмаётганига қарамай, қанчалик ёқимсиз бўлмасин, сиз ўша ҳақиқатни тан ола олсангиз, жуда катта эҳтимол билан сиз улкан интеллект эгасисиз.
Бу жуда қийин, чунки 99.999% одамлар бундай ҳақиқатни қабул қила олмайди. Инсон ўзининг дунёқарашларини қайта кўриб чиқиши — жуда қийин иш.
Мисол: бир шифокор кўп йиллар давомида бир хил даволаш усулидан фойдаланиб келган ва унинг самарадорлигига ишонган. Аммо янги тадқиқотлар кўрсатдики, унданда самаралироқ ва замонавийроқ усуллар бор экан. Шифокорга ўзининг хато бўлганини тан олиш қийин, чунки бу унинг тажрибаси ва ютуқларига соя солади, у бу даволаш усулинихам жуда коп йиллар давомида ўрганган, ва бунга кўп умри кетган. Лекин ақлли ва профессионал врач янги фактларнинг аҳамиятини тушунади. У ўз амалиётини қайта кўриб чиқади ва самаралироқ усулларни қўллай бошлайди.
Бу аччиқ ҳақиқатни қабул қилиш қийин, лекин профессионал ва шахсий ривожланишга олиб келади.
Асосий ғоя Даврон Турдиевдан олинди©.**
ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок
Олим?
Охирги пайт шу мавзу кенг тарқалди ва трендга айланиб кетди. Аслида гловал муаммолар турганда Лолани кийими, Шерали Жўраевни болалари, Бозорвойлар мухокама килинадиган жамият учун бу янгилик эмас, бу норма! Бировни хотини билан жинсий алоқада бўлиб, "запал" бўлганидан кейин миллионер бўлиб кетиш учун ердаги жаннат Ўзбекистонда яшаш керакми? Шкафдан чиққан миллионер деб кино ҳам оларсизлар? Ҳаммасини нормал қабул қиламан лекин қандай қилиб у инсонга махсулотингизни реклама қилдирябсиз? Эркак киши йўқ уйдан топилган битта хезалакни ҳолатини тренд қилиб яна камига у билан рекламалар олиб буни кулгули ҳолатга йўйиб юрган бу миллатдан ким ҳам чиқарди, ачиниб кетябман хароблашиб фақат тупикка қараб кетаётганимиздан. Бировни ҳотинини олдидан чиқиб келиш қонун тарафлама ҳам, жамият муносабати билан ҳам қораланмаса, фақат олқишлаб, шу иши орқали пул топиб бой бўлиши жамиятни таназулига олиб келади. Лайк босиб ўтирганлар эшикларингни қулфлаб ўтиринглар! Яқинда пул топиш учун ҳамма нарсага тайёр одамларни запал видеолари тарқашни бошлайди...
ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари?
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок
Билиб қўйинглар, мен Бухороданман,
Илм мағзин чаққан фуқароданман,
Олтинман, кумушман, дуру маъданман...
Ўзбекни қуритар маҳаллийчилик.
Қўйгил Қўқонингни, қўйгил Сурхонинг,
Бир тупроқ-ку ахир, ота маконинг,
Азиз ватандошлар, менга ишонинг,
Ўзбекни қуритар Маҳаллийчилик.
© Муҳаммад Юсуф
ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари?
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок
https://t.me/iTShop_1 Бозорлардан яхшироқ, қулайроқ, хамёнбоб ва кенг танловли дўкон
Бизнинг йигитларимиз бекор вафот этмаган!
1915-йилда Италия 1-жаҳон уришига қўшилади, унинг асосий мақсади - Тренто ва Триест шаҳарларини Италияга қайтариш, чунки буюк Рим империяси даврида иккита шаҳар уларда бўлган, ҳозир эса у Астро-Венгрияга тегишли.
Италия Астро-Венгрияга ҳужум қилиши шарт эмас эди, чунки Астро-Венгрия Россия билан бўлаётган жанглар билан банд ва Италиянинг ерлари унга қизиқ эмас.
Италия пропагандаси тезда мингталаб хоҳловчи йигитларни йиғди ва "Бир неча кунда осон равишда шаҳарларни қайтариб оламиз!” деб урушни бошлади. Лекин астро-венгерлар кучли ҳимоя билан уларни кутиб олди.
Италия биринчи жангда ютқазди ва 15.000 аскардан айрилди. Ундан кейин улар яна 11 марта ҳужум қилди, лекин ҳеч қайси ҳужум ўз мақсадига етмади. Италия ушбу урушда 700.000 одам йўқотди.
Нега биринчи жангни ўзида Италия урушни тўхтатмади? Чунки бу ҳолатда улар вафот этган аскарларнинг ота-онасига "Биз хато қилиб қўйдик ва шунинг учун Жовани билан Марко ўлди” деб айтиши керак бўлар эди.
Унинг ўрнига қуйидаги гаплар айтилади: "Жовани ва Марко - қаҳрамонлар! Улар бекорга вафот этмаган, қасос оламиз!”. Ва натижада 15.000 мурдалар 40х қилинади.
Бунинг номи - “sunk cost” (инглиз тилидан таржима чўкиб кетган нарх). Сиз бу нархни тўлаб бўлдингиз ва у бекорга кетмаслиги учун сиз ҳаракатларни давом этяпсиз.
Sunk cost мисоллари: университетни ёмон кўрадиган 3-курс талабаси, қарзга пул олиб бизнес бошлаган тадбиркор, бор пулини тўйга ишлатиб қўйган бахтсиз куёв.
Қачондир бошлаб қўйганимиз учун биз кўп нарсани ҳалигача давом этяпмиз. Sunk cost дунёни бошқаради…
ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари?
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок
Бугунги кун билан яша
Лаҳзадан баҳра ол. Ҳаёт бир марта берилади, ундаги имкониятлардан, вазиятлардан фойдаланиб қол. Муваффақиятлар, мағлубиятлар, ноқулай вазиятларга тушиш - барчаси ўзига хос гўзаллик, сени кучли қилиб борадиган гўзаллик.
Ҳаётга бир марта келар экансан, нега ёниб яшамаслик керак? Нега тўғри бўлган ва хоҳлаган ишингни қилмаслигинг керак? Нега кимнидир фикри ҳаётингни белгилаб бериши керак? Ҳаммаси ўткинчи, сенам ўтасан. Аммо бу ҳаётда номинг абадий қолиши учун ҳаракат қилиш керак.
Хулоса ўзингдан...
ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари?
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок
Фильмлар ҳақида
Кўпчилик қоралайдиган ва вақтни беҳуда ўтказиш деб ҳисоблайдиган фильмлар аслида шу таърифларга мосми?
Фильм - бу шунчаки восита. У инсон миясига фильм хусусиятидан, мазмуни ва маъносидан келиб чиққан ҳолда таъсир ўтказади. Яъни, сиз кўрган фильмингиз каби бўлиб борасиз, ундаги хусусиятларни, характерларни ўзингизга сингдирасиз.
Фильм давлатларнинг, халқларнинг ва анъаналарнинг ва улар ҳақидаги маълумотларнинг дунёга ёйилишида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шунчаки ўйлаб кўринг: сиз кўраётган сериал, кино ва фильмлар сизнинг ўша фильм суратга олинган давлат ва унинг маданиятига бўлган қизиқишингизни қанчалар оширди? Ёшликдан корейс фильмларини кўриш, корея маданияти ва тилига бўлган қизиқишга олиб келади ва бу кўплаб мисоллардан бири. Яъни, фильм - туризм ривожи асосларидан бири.
Албатта юқоридаги таъсирлар яхши фильмлар асосида вужудга келадиган таъсирлардир.
ТАФАККУР ХУЛОСА расмий саҳифалари?
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | ТикТок
?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!
‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!
? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!
✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼
©️SENATOR PUBGM
Last updated 1 year, 1 month ago
🔔 Reklama: @Edurekadmin
Ta'limda nima yangiliklar?
O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!
© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!
📩 @Edu_murojaatBot
Last updated 1 month, 1 week ago
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot
Reklama bo‘yicha: @zorzorads
Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH
Last updated 2 weeks, 2 days ago