Девонайи Ҳақгўй

Description
Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...

📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot

Реклама хизмати: @PR_ADS_Manager
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

1 week, 6 days ago
1 week, 6 days ago

"Уч нуқта" жамоасидан навбатдаги ҳаёт ҳақиқати...

@adolat_kuychisi

2 weeks, 1 day ago
2 months, 3 weeks ago

Ўзбекистондаги юридик ва жисмоний шахсларнинг умумий қарздорлиги 2024-йил 1 октябрь ҳолатига 40,1 млрд АҚШ долларидан ошмоқда экан.

Жамиятнинг молиявий саводхонлик даражаси пастлиги ва ўзини кўз-кўз қилиш учун кераксиз ҳою ҳавасларнинг ортидан қувиш мана шундай йирик рақамларни шакллантирмоқда.

Афсуски, одамлар кўра-била туриб ўзини оловга ташламоқда. Энг ёмони умуман эҳтиёжи бўлмаса ҳам, қурби етмайдиган нокерак қимматларни олиб, ўзини бой қилиб кўрсатишга уриниш бутун бир оилаларни ҳолдан тойдириб ташлаяпти. Бунақалар боласи яхши еб-ичиб, яхши таълим олмаса ҳам Жентрада юриши керак ёки Тошкентдан уй олди деган сохта обрў билан яшаши керак.

Афсус, одамларимиз ҳали ҳамон нимага пул тикиш кераклигини билмаяпти. Таълим олиш масаласини эса айтмай қўяверай...

Ойига 3-4 млн таълим олиш учун ажратиш қиммат, лекин машина учун кредит тўлаш арзон... Ўзингиз айтинг, шунақа фикрловчи одамлар билан юксалиб бўладими!?

Telegram | ? Instagram | ? Youtube

2 months, 3 weeks ago

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов соғлиги ёмонлашганлиги сабабли ишдан кетиб, унинг ўрнига амалдаги Ҳисоб палатасининг раиси Адиз Бобоев келиши ҳақидаги хабарлар тармоқларга сиздириляпти.

Миш-мишларда андек жон борга ўхшайди. Чунки, бундан бир ойча аввал Президентнинг Навоийга ташрифи чоғида ҳам Турдимов Навоийга ҳоким бўлиши ҳақидаги гап-сўзларни эшитган эдим.

Турдимов ўз аҳолиси ораси ҳурматга сазовор бўлган кам сонли ҳокимлардан. Айни пайтда у билан қандай режалар кўзланганлиги бизга қоронғу. Кейинги сиёсий жараёнларнинг шаклланишига қараб, бошқа хулосаларимизни қилиб оламиз. Ҳозирча эса воқеалар ривожини кузатиб борамиз...

@adolat_kuychisi

2 months, 3 weeks ago

Шу кунларда Хитой билан визасиз режим йўлга қўйилиши ҳақидаги хабарлар айланиб юрибди. Ҳозирча расмий манбалардан бунақа хабарга кўзим тушади.

Бироқ, бу ўта нозик масала. Бир тарихий ҳақиқатни унутмаслик керакки, хитойлар кирган еридан чиқиб кетмайди. Албатта, ҳукумат Хитойнинг агрессив сиёсатини ва радикал миллий қарашларини ҳисобга олиши шарт.

Аслида Хитой бутун дунё учун катта хавф солиши мумкин бўлган давлат. Бугунча у ўз агрессив қарашларини дунё ҳамжжамиятига у қадар кўрсатмаяпти. Шарқий Туркистондаги уйғурларнинг қандай геноцид қилинаётганлиги бизга сабоқ бўлиши керак.

@adolat_kuychisi

5 months, 3 weeks ago

Ватанни қачон мустақил деса бўлади?

Қачонки ўз тилингда бемалол сўзлаша олсанг, ўз эътиқодингга ҳеч бир чекловларсиз риоя қила олсанг, халқингни амалдорлар талаб, шоҳона қасрлар қурдирмаса, ўз фикрингни ҳеч қандай таҳдидларсиз бемалол ифода эта олсанг, терговларда одамлар ўлиб кетмаса, судялар адолатга хизмат қилса...

Мана шундай ватанга мустақиллик муборак!

@adolat_kuychisi

6 months ago

Президент фармони билан мустақиллик байрами муносабати билан бир қатор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари тақдирланибди.

Ҳаммага унвонлар муборак бўўлсин!

Лекин, бир воқеа ҳамон менга алам қилади. Ўтган йил бир хизматдош дўстим Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида жуда катта қийматадаги (тахминан 10 млрд сўм) ва миқдордаги гиёҳванд моддалар контрабандасини аниқлаб, чек қўйган эди. Бироқ, ҳалигача бирор медаль ёки орден билан тақдирланганича йўқ.

Албатта, ватанга хизмат битта темир парчаси билан ўлчанмайди, лекин ҳалол хизмат эътироф этилиши шарт деб ҳисоблайман. Тўғриси, бундан кичкина ҳолатлар учун "Жасорат" олганларини кўрдим. Менимча, ҳаммага адолат бўлиши керак.

Ушбу ёзганларимни Президент маслаҳатчиси Қодиров Дониёр Бахтиёрович тузилмасидан кимдир ўқиб қолса, эътиборсиз қолдирмайди деган умиддаман!
P.S.: Ушбу постни ўз хоҳишим ва ташаббусим билан ёздим. Хизматдош дўстимнинг илтимоси бўлгани йўқ! Ҳатто, унинг бундан хабари ҳам йўқ!

Telegram | ? Instagram | ? Youtube

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago