𝐌𝐔𝐒𝐋𝐈𝐌𝐀 𝐓𝐑𝐀𝐕𝐄𝐋

Description
Paket:

📄Umra vizasi
✈️Aviachipta
🚔Shifokor nazorati
🏨Shinam mexmonxona
🚌Qulay transportlar
🥘2/3 mahal ovqat
🏞Makka va Madina ziyoratlari
👳‍♂Tajribali yo'lboshchi
🦺Firma tomonidan hadiyalar

Murojaat uchun
+998950548899
+998901548899
99-488-0640
Advertising
We recommend to visit

Реклама👉: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 2 days, 13 hours ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 1 day, 20 hours ago

Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️

Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!

Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6

Last updated 2 days, 13 hours ago

6 days, 21 hours ago
1 week ago
[​​](https://telegra.ph/file/a3c506cbed7b3be3f711f.jpg)**КЕТМА-КЕТ ТАВОФ ҚИЛИШ**

​​КЕТМА-КЕТ ТАВОФ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

**1436-CАВОЛ: Биз умрада асрдан кейин тавофни бошладик. Тавоф намозини асрдан кейин шомгача ўқиш макруҳ бўлар экан. Шунинг учун шомгача яна тавоф қилдик ва шомдан кейин тавоф намозини ўқиб, кейин саъй қилишга ўтдик. Бу ишимизда бирор камчилик бўлганми?

💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда тавоф намозини ўқимасдан кетма-кет тавоф қилиш макруҳ бўлар эди. Уламоларнинг ушбу масаладаги фикрларига кўра нафл намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтларда икки тавофни тавоф намозисиз бажариш макруҳ бўлмайди. Бундай ҳолатда тавоф намозларини макруҳлик вақт чиққанидан кейин ўқиб қўйилади. “Ғунятун носик” китобида бу ҳақда шундай дейилган:
وَيُكْرَهُ الْجَمْعُ بَيْنَ أُسْبُوعَيْنِ أَوْ أَكْثَرَ بلا صَلَاةٍ بَيْنَهُمَا عِنْدَهما وَعِنْدَ أَبي يُوسُفَ لَا بأسَ إن انْصَرَفَ عَنْ وَتْرٍ كثَلَاثَةِ أَسَابِيعَ أَوْ خَمْسَةٍ أَوْ سَبْعٍ وَالْخِلَافُ فِي غَير وَقْتِ الكراهة أَمَّا فِيه فَلَا يُكْرَهُ إجْمَاعًا وإذا زال وقت الكراهة ينبغي أن يكره الطواف قبل الصلاة لكل أسبوع ركعتين
“Икки ва ундан кўп тавофларни намозсиз жамлаш Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳимаҳуллоҳлар наздида макруҳдир. Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳга кўра агар тоқ қилса, масалан, ҳар бири етти айланишдан иборат бўлган уч, беш, етти марта тавоф қилган бўлса, макруҳ бўлмайди. Бу хилоф нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтга тегишли. Макруҳ бўлган вақтларда (кетма-кет тавоф қилиш) ундай бўлмайди. Бу ҳолатда макруҳ вақт чиққанидан кейин қилинган ҳар бир тавофга икки ракат тавоф намози ўқимай туриб, бошқа тавофга киришиш макруҳ бўлади”.
Шуни билиш керакки, тавоф намозини тавофдан кейиноқ ўқиш суннат ҳисобланиб, кечиктириш макруҳдир. Лекин бу нафл намоз ўқиш мумкин бўлган вақтларга тегишли. Нафл макруҳ бўлган вақтда эса тавоф намози кечиктирилади.
ويكره تأخيرها عن الطواف إلا في وقت مكروه
“Тавоф намозини тавофдан кечиктириш макруҳ бўлиб, (нафл намоз ўқиш) макруҳ бўлган вақтлар бундан мустасно”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

https://t.me/Muslima_travel

1 week ago
Оллох барчангизни қайта қайта ўзининг байтига …

Оллох барчангизни қайта қайта ўзининг байтига чақирсин!

https://t.me/Muslima_travel

1 week, 6 days ago

Mana o’sha osmondagi masjid va 1trln$ lik katta loyiha 😍

*⭐️***MUSLIMA TRAVEL

1 week, 6 days ago
𝐌𝐔𝐒𝐋𝐈𝐌𝐀 𝐓𝐑𝐀𝐕𝐄𝐋
2 weeks ago
3 weeks ago
*****🕋***** **14 ва 21 кунлик умра …

*🕋 *14 ва 21 кунлик умра сафарини кутаётган мижозларимиз учун!

📆 [7-11-22-27-30] 14 кунлик
📆 [21 ва 30 ноябрь]  21 кунлик
Барчаси Ўш орқали

🗂Пакетимиз ўз ичига олади:
👨‍🦳 Доимий эллик боши
📄 Виза хужжатлари
✈️ Борди-келди авиа чипта
🚌 Қулай транспорт хизматлари
🍜 Икки махал маззали таом
🏨 Мехмонхона хизматлари
🛣 Макка ва мадина зиёратлари

🕌 Макка ва Мадина шахарларида тарихий масканларга ташриф буюрилади.

💰1050$ -14 кунлик пакет
💰1200$- 21 кунлик пакет

⚡️ Дунё бўйлаб саёхатга тур пакетлар ва авиабилетлар хам мавжуд.   👈

📱@Muslimatravel_admin

*📍 *Андижон шахар офис:📞 +998742259242 call centre
📞 +998946228899 эркаклар учун
📞 +998994880640 аёллар учун

📍Хонобод шахар филиал:
📞 +998999050690 

⭐️ MUSLIMA TRAVEL  👈

3 weeks ago
***😎******😎******😎******😎******😎******😎******😎******😎***

😎😎😎😎😎😎😎😎

✈️ЭНГ АРЗОН АВИА ЧИПТАЛАР!
(бундан арзони фақатгина пешком 🏃‍♀️)

✔️ Бу борада сизга "Muslima travel" сайёхлик агентлиги ёрдам беради!

💰Тўловлар нақд ёки пул ўтказиш йўли билан.

❗️ Билетлар online тарзда хам сотилади!*😎*😎*😎*😎*😎*😎*😎*😎*😎Биз билан боғланиш учун👇***

📱@Muslimatravel_admin

*📍 *Андижон шахар офис:📞 +998742259242 call centre
📞 +998946228899 эркаклар учун
📞 +998994880640 аёллар учун

📍Хонобод шахар филиал:
📞 +998999050690 

⭐️ MUSLIMA TRAVEL  👈

3 weeks ago

*🇸🇬SINGAPORE+🇮🇩INDONEZIYA+🇲🇾MALAYSIA 11 kunga**🔥
*Atigi 990$ga 3 ta davlatga sayohat qiling
*🤩***

*✈️*Uchish sanasi: 04.11.2024—15.11.2024

🏙2 kecha SINGAPUR
*🏞5 kecha BALI
*🏙3 kecha KUALA-LUMPUR**

*💵*990$

💰Narxga quyidagilar kiradi:✈️Aviachiptalar (Toshkentdan)
✈️Ichki aviachiptalar
👮‍♀️Individual transfer (Kutib olish va Kuzatish) 
🏛Mehmonxonada yashash
😋 Ovqatlanish BB (nonushta)
📃Sugʻurta
👨‍💻24/7 online aloqa (yordamlashish)
Firma xizmati
⚠️Narx bir kishi uchun kôrsatilgan (ikki kishilik joylashuv shartida)narxlar e’lon qilingan vaqtda aktual va har daqiqada oʻzgarishi mumkun!

📱@Muslimatravel_admin

*📍 *Андижон шахар офис:📞 +998742259242 call centre
📞 +998946228899 эркаклар учун
📞 +998994880640 аёллар учун

📍Хонобод шахар филиал:
📞 +998999050690

⭐️MUSLIMA TRAVEL

3 months, 3 weeks ago

Телефонми ё Қуръон…

Бир куни турмуш ўртоғим уйга шошиб кириб: «Телефонингни бер, қўшнига сотиб, бошқа яхшисини олиб бераман!» деб қолдилар. «Майли», дея у кишига оппоқ қўл телефонимни узатдим…
«Бу ҳам телефон жинниси экан», деб ўйлаяпсизми?! Рости, аввалига озгина бир нимасини йўқотган одамдек ҳис қилдим ўзимни. Кейинчалик нима учун бундай ҳолга тушганимни тушундим.
Тўғри, телефон орқали – шу кичиккина тўртбурчак ашё туфайли – ҳар ким ўзи излаган «дунё»га кириб боради… охир-оқибат ундан чиқолмай қолади. Ўзим-чи, хўш, мен нима учун телефонсиз қолиб қийналдим?!
Мен кимларгадир ўхшаб тинмай ижтимоий тармоқма-тармоқ кезиб юрмайман, шукр. Шунчаки қийналишимга сабаб – кундалик зикрларимсиз қолиб кетдим…
Ҳар куни бомдод ва шом маҳали, айниқса, изланиб қоламан, денг. Оқ телефонимда эса бутун бошли дуолар китоби ва Қуръони Карим бор эди. Уни очиб ўқишга асло қийналмасдим. Тайёр дастуримдан ажралиб қолиб, қалбим ҳувиллаб қолди.

Тўғри, ҳали ҳам ундан яхшисига етолмадим… лекин тан олиш керакки, ижтимоий тармоқларсиз ҳам ҳаёт табиий гўзалроқ экан, азизлар. Чиндан ҳам болаларингизга ҳақиқий маънода қарайсиз, улар билан қизиқасиз, ҳақиқий Қуръони Каримни очиб, оятларини излаб ўқийсиз, китобларни табиий ҳолда мутолаа қиласиз. Хуллас, ҳаммаси ўз ҳолича содир бўлади. Бир шиша банка ичидан чиққандай бўласиз гўё, десам, муболаға бўлмайди.

Энди эса турмуш ўртоғимга ҳам ўз телефонини оддий қўл телефонига алмаштиришини тайинлаганим-тайинлаган. Сабаби ҳатто овқат маҳали ҳам шуни титкилаб ўтирадилар, биз эса у кишининг юзига қараб ўтирамиз: бир кулишларига, бир қовоқ уйишларига боқиб овқатланамиз. Охири: «Бизга вақт ажратмасангиз ҳам, овқатни қаерга еяётганингизни билинг, дадаси», деб юбораман. Бу гапимдан сўнг бир четга қўйилган телефонни болаларим талашиб кетишади. «Ҳой, энди сизлар бошладингизми?!» десам, «Ойи, «мушук»ка қараб қўяйлик, балки очқаб кетгандир, ҳожатга боргиси келаётгандир… Агар ҳозир қарамасак, дадам яна телефонларини олиб қўядилар», дейишади чуғурлаб. Нима дейишни ҳам билмай қоласан одам.
Шу «собиқ» оқ телефонимда бир тармоқда ўқиган ҳикоям ҳеч эсимдан чиқмайди, уни айнан келтира олмайман, лекин айтиб бераман.Қулоқ солинг, балки сизга бу танишдир,ҳар ҳолда яна бир бор эслатма бўлса,ибрат бўлса, ажаб эмас.
Касалхонага нуроний бир онахон бетоб бўлиб ётқизилади. Унга бир ҳамшира ҳар куни қарайди.Онахон неча кун даволаниб ётган бўлса, шунча кун қўни-қўшниси, узоқ-яқин қариндош-уруғлари, қуда-андаси, хуллас,кўпчилик кўргани келади. Меҳр-оқибат тобора йўқолиб бораётган бир замонда буни кузатган ҳамшира ниҳоятда ажабланади.
Эртага жавоб деган куни у катта ўғилдан нима учун кўпчилик онасини кўргани келганининг сабабини сўрайди. «Онам жуда яхши аёллар, ҳаммага меҳр-оқибат кўрсатадилар, шунинг учун бўлса керак-да», дейди ўғил. Бу жавобдан қониқмаган ҳамшира онахоннинг ўзидан бунинг боисини билгиси келади. Шунда онахон нима жавоб қилган, биласизми?! Балки, унинг жавобини эшитиб,сиз ҳам мен каби ҳайратлар ва кўз ёшлар ичида қоларсиз!?
«Болам, мен қаерга, кимнинг уйига борсам, Қуръони Каримни кўзларим билан қидираман. Унга кўзим тушган заҳоти дарҳол қўлимга олиб, ярим-бир бет ўқийман ва Китобни ёпиб, Роббимга шундай дуо қиламан: «Аллоҳим, мен Сенинг Китобингни ташлаб қўймаганим каби Сен ҳам мени ташлаб қўймагин!»
Уни тинглаб турган ҳамширанинг ҳам кўзларидан тинмай ёш оқарди. У онахонни шу тобда маҳкам бағрига босгиси келди.
Ҳа, азизлар, ана Қуръон Каримга бўлган эътиборнинг мукофоти! Қани эди, қўлимиз тинмай телефонга эмас, Қуръони Каримга югурса… Қанийди, телефондаги нарсаларни кулиб ё йиғлаб ўқиганимиз каби Буюк Аллоҳнинг Каломини ҳам берилиб тиловат қилсак…
«Ҳар нарсанинг ўз ўрни бор», дерсиз?! Хўп, шундай экан, биз мусулмонларнинг телефонга тикилганимиздек, Қуръони Каримни ҳам ўқиб қўйганимиз қани?!
Мадомики, ким Қуръонни ўқишни билса-ю, уни уч кундан ортиқ ташлаб қўйса, «ғофиллардан» деб ёзиб қўйилишини биламизми? (Биламиз, чунки бу ҳақдаги мақолаларни ана шу телефонларимиздан аллақачон ўқиганмиз.) Агар Қуръонни ташлаб қўйсак, у қиёмат куни орқамиздан келиб, жаҳаннамга итаришини-чи?!

We recommend to visit

Реклама👉: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 2 days, 13 hours ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 1 day, 20 hours ago

Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️

Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!

Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6

Last updated 2 days, 13 hours ago