Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Poytaxt Info

Description
Advertising
We recommend to visit

Ўзбекистон ва дунё бўйлаб автомобилда саёхат қиламан ҳамда туристик зоналарни обзор қиламан.

Гувохнома № 2149749
Лицензия № 077720

Мурожаат учун: @sayohat_operator

☎ +998944499988

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

www.oriatdono.uz

Last updated 1 Monat her

Typy darmowe, od zweryfikowanego typera. Legenda Polskiej Bukmacherki

Last updated 1 Monat, 2 Wochen her

1 month ago
1 month ago

💠Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан "Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" танлови эълон қилинади.

➡️Танловда оммавий ахборот воситалари, шунингдек, унда қатнашиш учун ариза берган муаллифлар (ижодий гуруҳ аъзолари) 2024 йилнинг 1 апрелидан 11 апрелига қадар (10 кун мобайнида) қуйидаги йўналишларда иштирок этишлари мумкин:

⚡️газета ва журнал (ахборотнома-бюллетень)ларда чоп этилган материаллар;
⚡️телеканалларда эфирга узатилган материаллар;
⚡️радиоканалларда эфирга узатилган материаллар;
⚡️веб-сайтларда эълон қилинган материаллар.

*➡️*Ғолиблар ва совриндорлар ҳар бир йўналиш бўйича:

🔘1-ўринга - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари;
🔘2-ўринга базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари;
🔘3-ўринга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари;
🔘ҳар бир йўналиш бўйича рағбатлантирувчи ўринга - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида рағбатланитирилади.

➡️Танлов иштирокчиси қуйидагиларниinfo@tanlovmedia.uz электрон манзилига юбориши лозим:

🔘танловга тақдим этилаётган 5 тагача материаллар рўйхати ва уларнинг қачон ва қайси оммавий ахборот воситасида эълон қилинганлиги ҳақидаги маълумот;
🔘веб-сайтларда эълон қилинган материалларнинг фаол гиперҳаволаси;
🔘газета, журнал (ахборотнома-бюллетень)ларда чоп этилган материалларнинг электрон (pdf) шакли;
🔘радиоканалларда эълон қилинган материалларнинг электрон (mp3) шакли;
🔘телеканалларда эълон қилинган материалларни видеохостингга жойлаштирган ҳолда, уларнинг фаол гиперҳаволаси.Танловда оммавий ахборот воситаларида 2024 йил 1-чоракда эълон қилинган мақола, шарҳ, журналистик суриштирув, интервью, видео-, аудио-, фотоматериаллар билан иштирок этиш мумкин.

Қўшимча маълумот учун:
+998 71 244 33 51
🗄🗄🗄🗄🗄🗄🗄🗄

@poytaxtdanxabarlar

1 month, 1 week ago

2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир-йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари босқичма-босқич ўрнатилади – Ҳукумат қарори

@poytaxtdanxabarlar

3 months ago

💻 Ҳозир замонавий технологиялардан фойдаланиб, фирибгарлик содир этиш янгилик эмас. *⚠️ Бу ҳақд*а тинимсиз огоҳлантирилмоқда. Шунга қарамай фирибгарлар тузоғига тушиб қолаётганлар сони камаяётгани йўқ.
🔍Интернет орқали мўмай даромад таклиф этаётган ҳар қандай ахборотни жиддий текширинг.

👤Айниқса, бугун интернет фирибгарлари машҳур шахслар қиёфасидан фойдаланган ҳолда сохта реклама хабарларини яратмоқда.

Шунинг учун инвестиция киритиш орқали йирик маблағ ишлаб олиш мумкинлиги ҳақида айтилаётган видеороликларга ишонманг.

Агар шундай ёлғон, сохта ахборотларга кўзингиз тушса, яқинларингизни ҳам хабардор қилинг.

@poytaxtdanxabarlar

3 months ago

Президент қарорига кўра, 2025 йил 1 январдан:

нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этилади;

нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;

2030 йил 1 январгача юридик шахсларга ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг фойда солиғини ҳисоблашда 2 йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.

@poytaxtdanxabarlar

3 months ago

*❗️Айрим нафақа миқдорлари оширилди
Президент Фармони билан айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.
2024 йил 1 февралдан қуйидаги нафақалар миқдори 621 минг сўм этиб белгиланди*:

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга нафақа;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда;

🔹ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига нафақа;

🔹боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа (кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 212 000 сўм);

🔹боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори.

Мазкур миқдорлар расмий энг кам истеъмол харажатларидан келиб чиқиб белгиланган.

@poytaxtdanxabarlar

3 months, 1 week ago

#Премьера#Ижтимоий_ролик

*⚡️*Халқ хизматчиси

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги "Халқ хизматчиси" номли ижтимоий роликни тақдим этади.Роликда оғир ижтимоий муҳитдан илми ва меҳнати билан чиқиб, давлат хизматига ишга кирган, одамларнинг дуосини олаётган халқ хизматчиси ички кечинмалари, оғриқлари, армонлари ва мақсадлари акс этган.**

Бугун давлат хизматида қаҳрамонимизга ўхшаган кадрлар жуда кўп. Ҳар бирингизни қадрлаймиз.Токи бугун давлат хизматчиси бўлиш қанчалик шарафли йўл эканлигини англаган экансиз, Ўзбекистон тараққиёт йўлидан дадил боради. 
*◽️*Ёшларимизга, давлат хизматчиларимиз ва кенг жамоатчиликка томоша қилиш тавсия этилади.

📌 Full формат.
Каналга уланиш —** @argos_uz

3 months, 1 week ago

Россия пропагандасига қарши кураш Ўзбекистондаги телеканалларга ҳам кўчмоқда
Ушбу телеканалда тайёрланган кўрсатув «1917 йилгача ўзбек миллати бўлмагани» ҳақида гапирган россиялик тарихчига бағишланган.

@poytaxtdanxabarlar

3 months, 1 week ago

Хитойга давлат ташрифининг биринчи куни: ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим музокаралар ўтказилди ва салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди

@poytaxtdanxabarlar

3 months, 2 weeks ago
***❔******Болага китоб ўқитишни қачон бошлаган маъқул?

***Болага китоб ўқитишни қачон бошлаган маъқул?

Фарзандигизни китоб ўқитишга қизиқтириш усуллари

Бола китоб ўқишининг фойдали жиҳатлари***

🗣Инфографикада кўрсатилган 10 та асосий тавсия ва қоида саволларга батафсил жавоб беради.

💠 @kitoboqiuz👈

We recommend to visit

Ўзбекистон ва дунё бўйлаб автомобилда саёхат қиламан ҳамда туристик зоналарни обзор қиламан.

Гувохнома № 2149749
Лицензия № 077720

Мурожаат учун: @sayohat_operator

☎ +998944499988

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

www.oriatdono.uz

Last updated 1 Monat her

Typy darmowe, od zweryfikowanego typera. Legenda Polskiej Bukmacherki

Last updated 1 Monat, 2 Wochen her